Insof Sari TV
464 subscribers
3.65K photos
5.17K videos
25 files
3.31K links
Устозларимиз Маърузалари каналига Ҳуш келибсиз
🔴Youtube каналимиз : https://www.youtube.com/channel/UCnVW4qbodggNjuTKIpEE_zA
🔴Admin га савол, мурожаат ва таклиф: http://t.me/InsofSariTV_bot
Download Telegram
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Эй Раббимиз! Бизларни яхшиликларга муваффақ эт, ёмонликлардан Ўзинг асра, бандаларингга бирон синов истасанг, бизларни фитналанмаган ва шарманда бўлмаган ҳолда жонимизни ол!🤲🏻
Аллоҳим, пайғамбаримизга у зотнинг аҳлу оилалари ва асхобларига бизлардан салавоту саломлар йўлла! 
🔗Эслатинг, эслатиш мўминларга манфаат берур!

https://t.me/insofsaritv
ЖУМА КУНИ НАФЛ РӮЗА ТУТСА БӮЛАДИМИ?

Шариатимизда ҳар ойда 3 кун тутиладиган нафл рӯзалар кетма-кетлиги жума кунига тӯғри келиб қолса, шу каби, жума кунидан бир кун олдин, яъни пайшанба куни ёки ундан бир кун кейин, яъни шанба куни ҳам рўза тутилса (бунга мисол Муҳаррам ойидаги "Ашуро" рӯзасига ӯхшаш ёки Шаввол ойидаги 6 кун нафл рӯзалар ҳам жума кунига тӯғри келиб қолса), унда ҳам жума куни рўза тутиш жоиз бӯлади.
Бунга суннатдан далиллар келтирамиз:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«...Бошқа кунлар қолиб, айнан жума куни рўза тутманглар. Фақат, бирортангиз тутиб келаётган рўзаси жума кунига тўғри келиб қолсагина, рӯза тутинг», дедилар.
(Муслим ривояти)
Яна бошқа бир ҳадисда шундай дейилади:
Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, у киши жума куни рўза тутганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кирганларида, ундан сўрадилар:
«Кеча рўза тутганмидинг?
(Жувайрия) "Йўқ", - деб жавоб берди.
У зот «Эртага рўза тутасанми?» - дедилар.
У «Йўқ», - деди. У зот:
«Унда рўзангни оч», - дедилар.
(Бухорий ривояти)

  Демак, ушбу ҳадисларга биноан, фақатгина жума кунига хослаб, ҳеч қандай сабабсиз бир кун нафл рӯза тутиб бӯлмайди. Аммо жумага бошқа кунларни қӯшиб тутишда ҳеч қандай кароҳият йӯқ.
Валлоҳу аълам.
Дониёр Файз

https://t.me/insofsaritv
📌 Яна эслатиб ӯтамиз

Кимки Рамазон ойининг баъзи кунларида узрли сабаб рӯза тутмаган бўлса, қазосини тутишдан олдин Шавволнинг олти кунини тутиб, қазосини кейинроқ тутиб берса ҳам бўлади. Чунки Рамазон ойининг қазосини кечиктирса ҳам бӯлади, аммо Шаввол ойидаги 6 кун нафл рӯза бир ой ичида чиқиб кетади.
Шунингдек, Оиша розияллоҳу анҳо ҳам Рамазон қазосини Шаъбон ойида тутганликлари қазодан олдин нафл тутиш жоизлигига далолат қилади. Чунки Оиша розияллоҳу анҳо албатта Шаъбонгача нафл рўзалар тутганлар" дейишган.
Демак, Рамазон қазосининг вақти кенг олинган бӯлиб, уни исталган ойларда тутиш мумкин. Аммо Шаввол ойида тутиладиган 6 кун нафл рӯзасининг фазилати фақат шу ойгагина хосдир.
👉 Изоҳ: Бироқ, "қазо рӯзани исталган ойларда тутиш мумкин экан" деб уни бемалол чӯзиб юриш ҳам яхши эмас. Аслида, мана шу Шаввол ойи ичида, ҳам қазо рӯзаларни, ҳам Шавволнинг 6 кун рӯзасини адо қилиш мумкин. 👉 Дарҳақиқат, Рамазон рӯзаси ФАРЗ бӯлиб, унинг қазосини узрсиз равишда кечиктириб бӯлмайди.
Зеро, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: "...Аллоҳнинг (ҳаққини) адо қилинглар, чунки Аллоҳ вафо қилинишга ҳақлироқдир», дедилар.
(Бухорий (1852) ривояти).
Валлоҳу аълам

📌 Эслатма: Шаввол ойидаги олти кун нафл рӯза шу ой ичида оралаб тутилса ҳам жоиздир. Унинг кетма-кет (пайдар-пай) бӯлиши шарт эмас.

Дониёр Файз.

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РИЗҚНИНГ ДАРАЖАЛАРИ

1. Мол-мулк, ризқнинг энг қуйи даражаларидандир.

2. Офият, соғлик-омонлик  ризқнинг энг юқори даражаларидандир.

3. Солиҳ фарзандлар, ризқнинг энг фазилатлисидир.

4. Аллоҳнинг ризолигини қозониш эса, ризқнинг энг мукаммалидир.

Роббим, барчамизга мукаммал ризқ берсин!
Ўзини рози қилмагунимизча бизни вафот эттирмасин!

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САЛОВАТ АЙТИНГ!

Саловот сўзининг луғавий маъноси – дуо қилиш демакдир. Биз уммати Муҳаммадийя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишимиз зарурлиги ҳақида Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло Қуръони каримнинг “Ахзоб” сурасида шундай марҳамат қилади:
“Албатта, Аллоҳ ва унинг фаришталари пайғамбарга саловот айтурлар. Эй имон келтирганлар, сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг”.
(Аҳзоб сураси 56 – оят. Тафсири ҳилол 21 ж. 97 –бет).

https://t.me/insofsaritv
​​​​Пайғамбаримиз алайҳиссаломга  саловот айтинг илтимос! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!👇

Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад

Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг. Вақтим йўқ деманг!

https://t.me/insofsaritv
#Бuсмuллаҳ

Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи
ва барокатух!
Хайрли тонг қадрдонлар!
Шаввол ойининг Улуғ Жума
Тонги
муборак бўлсин!!!🕊

Аллоҳим уйингизга
раҳматини, шафоатини
мағфиратини, саодатини файзуфутуҳотини
Насиб этсин!!!

Роббим паноҳида
отаётган тинчлик ва
хотиржамлик тонги эл
ҳаққига, дунё аҳли
ҳаққига қилган дуолар
ижобатини олиб келсин

Шаввол ойининг қутлуғ кунида туриб
дунё аҳлига энг буюк
неъмат тинчлик
хотиржамлик сўраб дуо
қилайликки дунё тинчини топсин!!!

Гўдаклар беморлар она
ер, барча оилалар омонат умрни тотувликда тинчликда
ўтказишсин. Гуноҳлар
тўкилсин раҳматлар
ёғилсин оламу одам узра.
Дуо қилинг, дуойимдасиз
дуо энг улуғ ибодатдир.

Азизларим!!!! Сизларни Аллоҳ паноҳида омон асрасин.

Аллоҳумма солли
васаллим ва барик ала
саййидина Муҳаммад.

https://t.me/insofsaritv
#Бисмиллах,
Дунёдаги ғам-қайғу Аллоҳ зикрини унутиш миқдорича бўлади. Ким ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик ва саодатнинг бардавом бўлишини хоҳласа, Аллоҳ зикрини кўпайтириб, шу йўлда давом этсин. Кимга ғам ва ташвиш пешма-пеш келаётган бўлса, қул фақат ўз нафсини айбласин, бу унинг Аллоҳ зикрини унутганининг бир жазосидир.
«Ўксинма» китобидан.

🌹Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокатуҳ азизлар.

Бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунича ухламай, зикр ва ибодат билан машғул бўлиб, улкан савобни қўлга киритиш учун вақтдан унумли фойдаланганларга ажрлар бўлсин! 📿

Донишмандларимиз шундай деган экан:
Зоҳиринг халқ билан, ботининг Ҳақ билан бўлсин!

Кунингиз хайрли ўтсин...
@insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️Aссалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух Қадри баланд Қадрдонларим! Якшанба куни, тонгги муборак бўлсин... 😊

  Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!

Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

Тавбаларимиз  қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин!

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍁Ассаламу алайкум ва рахматиллохи ва баракатух Азиз Аллох Азиз қилгур Яхшилар!
Хайрли тонг! Хайрли Кун🌤

Бошланган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!
🤲Янги кунни Бисмиллах,Алхамдулиллах деб бошлаганиздан хурсандман.Аллох бугунни кўрсатганига шукур.Сизни ва яқинларингизни ўз панохида асрасин.Аллох дуоларингизни,тутган рўзаларингизни,савобли яширин ошкор савобли амалларингизни ўз даргохида қабул қилсин.Амин.
Бир бирингизга ёрдам беринг.
🤲🤲🤲

🌸Бахт сизни ҳеч қачон тарк этмасин!

Ўзгаларга қилган яхшилигингиз асло унутиламайди. Буни одамлар унутсалар ҳам, Аллоҳ таоло унутмайди. Зеро, яхшиликнинг мукофоти, фақатгина яхшиликдир
💐💐💐💐💐
Бир сониядан сўнг нима бўлишимиз мажҳул бўлган бу дунёда КЎНГИЛ ранжитиш оқил кишининг иши эмас.
ҚАЛБларнинг меъмори АЛЛОХ!

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гадомизми, шохмизми,
          Аллохга бир бандамиз.
Осмондами, ердами,
          Жон омонат тандамиз...
Ойга чўзманг қўлингиз,
          Ойни қучмоқ бизгамас.
Кампир ёки чол бýлиш,
          Хар бир ўғил қизгамас...
Ғийбат қилманг не керак?
          Жаннат, дўзох бор ахир.
Нолийверманг хаётдан,
          Дунё шундай тор ахир...
Сиз бандасиз, мен банда,
         Омонат бир жонимиз.
Келдик демак кетиш накд,
         Ганимат хар онимиз...
Аллох берса шукр денг,
         Бермаса йўқ начора.
Дунё шундай яралган,
         Кимда бор, ким бечора...
Кўз ёшларга тўлган кўз,
         Кулсин келинг шодланиб Ўтсак бир кун яхши деб,
         Юрсак қани ёдланиб...
Гадомизми, шохмизми,
        Хом сут эмган бандамиз.
Йиғласак хам, кулсак хам,
        Омонат бир тандамиз!!

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари

1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.

2. Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар.

3. Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.

4. Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.

5. Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.

6. Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.

7. Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.

8. Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.

9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.

10. Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!


https://t.me/insofsaritv
🤲🏻 Аллоҳим Кунимизни ғамлардан холи қил...!
Илм билан бизни бехожат этгин...
Хилм билан безатгин...
Тақво билан мукаррам
айла...
Офият ила гўзал қилгин...!🤲🏻

Кунимиз ва умримиз давомида қайси амал учун бизни яратган булсанг...ўша
билан машғул қилиб қўй...!🤲🏻

Биз учун яратиб қўйганларинг билан оввора қилиб қўйма.
Сендан сўрарканмиз бизни махрум қилма.🤲🏻

Аллоҳим...!

Илохий иймон бердинг уни бардавом айла.
Эхсон бердинг, қойим айла.
Бизни ва яқинларимизни
Жаннату жамолингга мушарраф айла...!🤲🏻

Модомики Сенга тавба қилар эканмиз, азобингга гирифтор этма...!🤲🏻

Ушбу кунда Сенга суюкли бўлган амалларни қилишимизга бизни мушаррф эт...!
Аллоҳим дуоларимизни
қабулу - хусну мақбул айлаб
ижобат айла...!🤲🏻

Амийн Я Роббил Аъламийн.🤲🏻

https://t.me/insofsaritv
Қариндошчилик ришталарини турли йўл ва усуллар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш инсоннинг ризқи ва умрига барака бериши ҳақида ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бериб, бундай деганлар:
“Кимни ризқу рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса,бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин”.
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

https://t.me/insofsaritv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзаллик оятини биласизми?

Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган. Марҳамат бунинг сири қисқагина бир оятда яширинган. Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай...

خَلَقَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضَ بِالْحَقِّ وَصَوَّرَكُمْ فَأَحْسَنَ صُوَرَكُمْ وَإِلَيْهِ الْمَصِيرُ

Холақоссамааваати вал ардзо бил хаққи ва совварокум фа ахсана суварокум ва илайҳил масийр

(У осмонлару ерни ҳақ билан яратди. Ва қиёфангизни чиройли сувратда қилди.)

Тағобун сураси 3.

https://t.me/insofsaritv
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух!

Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга Душанба тонги хайрли бўлсин !

Ушбу тонг барчангизнинг хонадонингизга файз ва барака олиб келсин.
Янги бошлаган ишингизни ёки кечаги амалга ошмай қолган режаларинизни бугун албатта ривожини беришини
Қодир Аллохдан сўраб қоламан !

Ушбу тонг дилингиздаги барча гина аразни, ғам ташвишни ўрнига , шоду хуррамликни ва табассум ила бойитсин..

Азиз Қадрдоним
Янги Гўзал Тонг барчангизга хайрли бўлсин !
@insofsaritv