INSAYDER
62.5K subscribers
2.79K photos
2.23K videos
1 file
1.62K links
INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.

Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @PRUZ12
Download Telegram
Хитойда торнадо ва дўл ҳодисаси туфайли камида беш киши ҳалок бўлди.

@insideruzbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бурятияда икки ит 13 ёшли қизга ҳужум қилиб, уни ғажиб ташлашига сал қолди

Болани яқин атрофдаги корхона қоровули қутқариб қолган, у қичқириқни эшитиб, итларни ҳайдаб юборган. Полиция мактаб ўқувчисини қутқарган одам жасорати учун мукофотланишини айтди.

@insideruzbek
Ўзбекистондаги ўлимларнинг асосий сабаби нима экани маълум қилинди

Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2024 йил январ-март ойларида жами 40,2 минг киши вафот этган бўлиб, шундан эркаклар сони 21,9 минг, аёллар сони эса 18,3 минг кишини ташкил қилган.

Ўлим сабаблари бўйича 1-ўринда қон айланиш тизими касалликлари (57,9%) турибди. Иккинчи ўринда (15,7%) бошқа касалликлар туфайли ўлимлар турибди. 9,1 фоиз одам рак касалликлари сабабли вафот этган. Бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан вафот этганлар улуши 4,5%ни ташкил қилган.

@insideruzbek
Судьялар олий кенгаши Ботир Қодиров ва Жўраевлар оиласи суд иши бўйича баёнот берди

Фуқаролик низоси таниқли шахслар ўртасида кечаётгани ҳамда марҳум ва машҳур инсон ҳаёти билан боғлиқлиги боис воқеалар ривожи кенг жамоатчилик томонидан катта эътибор билан кузатаётгани, айни жараёнда иш бўйича тарафларнинг ҳолатига тушуниш билан муносабатда бўлиш мумкин. Бироқ низо судлашиш даражасига етиб, процессуал жараёнлар давом этаётган бир пайтда тарафлар (ёки уларнинг вакиллари) томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тармоқлардаги муҳокамаларда ҳали якунига етмаган иш бўйича турли башоратларга берилишлар, суддан аввал “қарор чиқариб қўйиш” ҳолатлари мавжуд , энг ёмони, низо судда холис ва беғараз кўрилишига асоссиз шубҳалар ҳам билдирилмоқда. Буларнинг ҳаммаси судга нисбатан ижтимоий босим пайдо қилаётганига таъкид шарт эмас.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати, мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, иш бўйича тарафларни турли шакл ва кўринишда баёнот беришдан тийилишга, журналист ва блогерларни эса шахсга оид маълумотлар ҳамда суд ишига доир ахборотларни тарқатишдек нозик ва ҳассос масалага масъулият билан ёндошишга чақиради, дейилади баёнотда.

@insideruzbek
Ҳаж-2024 мавсуми учун бир зиёратчига тўлов миқдори – 73 млн 970 минг сўм этиб белгиланди.

Маълумот учун, 2023 йил бу миқдор – 68 млн 760 минг сўм этиб белгиланган эди.

@insideruzbek
Комил Алламжонов Uzreport TV телеканалининг 10 ёшга тўлиши билан табриклабди

«Сўз эркинлиги, маълумотларнинг холис ва тезкор етказилиши, одамларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш борасида катта ҳиссангиз бор. Ислоҳотлар ва жамоатчиликни қизиқтирган масала ва муаммоларнинг ёритилишида ўзгача, профессионал ёндашувингиз билан ажралиб турасиз», дея эътироф этган Алламжонов.

@insideruzbek
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз тарихида илк бор Олимпиадага боради.

@insideruzbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зомин туманида қор ёғишдан тўхтамаяпти

Зомин туманининг баланд тоғли "Суффа" платосига чиқишдаги айланма йўлдаги ҳолат.

Тунда Жиззах вилояти тоғликларида қор ёғиб ўтган. Ва ҳозир ҳам ёғмоқда.

@insideruzbek
Президент Шавкат Мирзиёев олимпиада йўлланмасини қўлга киритган футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасига табрик йўллади

«Ишончим комилки, сизлар бу ютуқдан янада руҳланиб, финал беллашувида «Осиё чемпиони» деган шарафли ном учун муносиб кураш олиб борасиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга, сизларнинг меҳрибон ота-оналарингиз, устоз-мураббийларингизга ҳам чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман», дейилади табрикда.

@insideruzbek
Ўзбекистон 2024 йилнинг биринчи чорагида қайси давлатларга энг кўп экспорт қилгани маълум

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

— Россия – 721 млн АҚШ доллари
— Хитой – 452 млн АҚШ доллари
— Қозоғистон – 295 млн АҚШ доллари
— Туркия – 262 млн АҚШ доллари
— Франция – 237,3 млн АҚШ доллари
— Афғонистон – 220 млн АҚШ доллари
— Тожикистон – 106,7 млн АҚШ доллари
— Қирғиз Р. – 105,7 млн АҚШ доллари
— Покистон – 66,3 млн АҚШ доллари
— АҚШ – 45,7 млн АҚШ доллари


@insideruzbek
Грин-карта жавоблари 4 май куни чиқади

Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси грин карта жавоблари 4 май куни Тошкент вақти билан 21:00да эълон қилинишини маълум қилди.

@insideruzbek
Янги уйлар нархи яна ошиши мумкин. Қурилиш компаниялари учун уйларнинг минимал қийматлари белгиланмоқда

Яширин иқтисодиётга қарши чоралар доирасида қурилиш корхоналари томонидан жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектлари реализация қилинганда солиқ базасини ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдорлардан келиб чиқиб аниқлаш режалаштирилмоқда.

Яъни уй-жой сотиш учун солиқ солинадиган база ҳар бир квадрат метр учун белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмас. Қурилиш компанияси олди-сотди шартномасида уйларни шу нархдан камига кўрсата олмайди. Яъни камида шунча миқдордан келиб чиқиб солиқ тўлайди. Бу эса одатда нақд пулга ишлашга ўрганган компанияларнинг уйларнинг нархини оширишига олиб келиши мумкин.

@insideruzbek
АҚШда муҳожир лотереяда $1,3 млрд ютиб олди, у ракка чалинганлиги туфайли тез орада вафот этади

Америкадаги Powerball лотереясида лаослик муҳожир ғолиб чиқди. У саратонга чалинган бўлиб, ҳозирда касаллигининг сўнгги даврини бошидан ўтказмоқда. Лотереядаги пулни бирданига олиш солиқлар туфайли унинг катта қисмини йўқотилишига қарамай, муҳожир ўша 422 миллон АҚШ долларини ҳам олишга рози бўлган.

У бу пулга ўзи учун яхши шифокор ёллашини ва оиласига ғамхўрлик қилишини билдирган.

@insideruzbek
Биткоин қулашни бошлади. Айни вақтда криптовалютанинг нархи 57 минг доллардан пастлаган.

@insideruzbek
Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди.

Аниқланишича, у танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

@insideruzbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Cobalt мактаб ўқувчисини уриб юборди. Қиз турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилгани айтилмоқда.

@insideruzbek
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри раҳбарияти, кетма-кет иккинчи йил 9 май куни уруш қатнашчиларининг хотираси учун ўтказиладиган тадбирга рухсат бермади.

@insideruzbek
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Cobalt чуқурга тушиб кетди

Ижтимоий тармоқларда оқ Cobalt автомобили Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги йўлда қазилган чуқурликка тушиб кетган акс этган видео тарқалди.

@insideruzbek