INFOCAPITAL B🌐🌐KS
714 subscribers
1.41K photos
95 videos
3 files
1.68K links
“Info Capital Books” nashriyoti:

📚 Jahon bestseller asarlarining o'zbekcha talqindagi kitoblari;
📑 Sifatli nashriyot xizmatlari;
🚛 Istalgan manzilga yetkazib berish xizmati!


Muhokama uchun: @icb_books

☎️ +998 88 890 89 11
Admin: @icbbuyurtma
Download Telegram
#Кайфият_учун
#мем

Бунинг нималигини фақат кўп китоб ўқиганларгина тушунади 😉

👉🏻 @infocapitalbooks 👈🏻
​​💰Бернард Шоу айтганидек, «Ҳаёт ишламасдан туриб пулга эга бўлиш истагидаги дангасалар ва бой бўлиш ҳақида ўйламай туриб ишлайверадиган аҳмоқлардан иборат».

Биримиз дангасалик қиламиз, яна биримиз қонуний йўл билан бойликка эришиб бўлмайди, деган баҳоналар топамиз, шундайлар ҳам борки, улар тақдирга тан бериб, қамбағаллигича қолиб кетаверади.

Бой бўлишнинг сири шундаки, барча бадавлат кишилар, бошқалардан фарқли ўлароқ, Ричард Темплар мазкур китобда изоҳлаган қоидаларга амал
қиладилар.

Ушбу китобни @icbbuyurtma профили орқали ёки +998888908911 рақамига қўнғироқ қилиб, буюртма беришингиз мумкин.

📘 Китоб: «Бой бўлиш қоидалари», Ричард Темплар.
💰 Нархи: 20.000 сўм
📦 Республика бўйлаб етказиб берилади


👉🏻 @Infocapitalbooks 👈🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи

🗓 9 май санаси

📜 1945 йилБерлиннинг Карлхорст ҳудудида фелдмаршал Вилгельм Кейтел Германиянинг сўзсиз таслим бўлиши тўғрисидаги актни имзолаган;

🇺🇿 1999 йилЎзбекистонда илк бор ушбу кун «Хотира ва қадрлаш куни» сифатида нишонланган.

👉🏻 @Infocapitalbooks 👈🏻
Ассалому алайкум, азизлар.

📊 Шу кунгача уруш мавзуси, фронт ва фронт орти воқеалар ёритилган қандай асарларни мутолаа қилгансиз?

🔍 Келинг, эсга оламиз. Жавобларингизни комментларда қолдиринг.👇
​​📚 “Info Capital Books” нашриёти томонидан чоп этилган ва ҳозирда сотувда мавжуд бўлган китоблар рўйхати билан танишинг:

Абдулла Қодирий тўплами (5та китоб) - Абдулла Қодирий;
Темурийлар шажараси - Турғун Файзиев;
Чингизхон ясоғи ва Темур тузуклари - Бўрибой Ахмедов;
Соҳибқирон фидойилари - Б.Хайдаров;
Бухоро ёки Мовароуннаҳр тарихи (1-2-том, 2 та китоб) - Арминий Вамбери;
Лидернинг олтин китоби - Д.Бальдони;
Ҳар куни Друкер билан - П.Друкер ва Ж.Макьярелло;
Лидерликнинг 21 муқаррар қонуни - Ж.Максвелл;
Ўйлашни бас қил, харакатга туш - Роберт Энтони;
Бой бўлиш қоидалари - Ричард Темплар;
Таъсир психологияси - Роберт Чалдини;
Ёлғон психологияси - Пол Экман;
Бизнес-старт - Жефф Уокер;
Америкада ишлаб чиқарилган - Сэм Уолтон;
Мартин Иден - Жек Лондон;
Хаётнинг 48 қоидаси (4 та китоб) - Роберт Грин;
Абдулла Қодирий феномени - Баҳодир Карим;
Убайдулла Хўжаев - Сирожиддин Аҳмад;
Ҳаётга ҳа де - Виктор Франкл;
Дунёлар жанги - Ҳерберт Уэллс.

📦 Ушбу китобларни @icbbuyurtma телеграм манзили ёхуд +998-88-890-89-11 телефон рақами орқали харид қилишингиз мумкин.

📫 Республика бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд.

👉🏻 @Infocapitalbooks 👈🏻
​​Китобга чизиш мумкинми?

📖 Баъзи китобхонлар китоб ўқиганда муҳим жойларига чизиб қўйиш ёки эслатмалар ёзишни хуш кўради. Лекин китобга чизаётганлари учун бироз хижолат ҳам бўладилар. Бундан хижолат бўлмаслик керак.

Китобларни авайлашимиз, эъзозлашимиз яхши, лекин бунинг учун китобдаги маълумотларни ўзлаштиришимиз учун қулай бўлган воситани тарк қилишимиз шарт эмас.

📝 Китобни таҳқирлаш, унга зарар етказиш учун чизмасангиз бас.

© Ғиёсиддин Юсуф

👉🏻 @infocapitalbooks 👈🏻
​​#мутолаа

РОСТГЎЙЛИК

Бир эркак болаларини олиб, ўйингохга келибди. Бу ерда гольф ўйини ўтказилар, у ўғилларини илк бор томоша учун етаклаб олганди. Чипта олиш учун кассага яқинлашиб сўрабди:
- Чипта неча пул туради?
- Олти ёшдан катталар учун уч доллар, унгача эса бепул. Хўш, нечта берай?
- Кичигим уч ёшда, каттам еттида. Демак, 2та чипта оламиз, мана сизга олти доллар.
Чиптачи кулиб дебди:
- Жаноб, агар катта ўғлингизни олти ёш деганингизда мен бунга ишонган ва сиз пулингизни тежаб қолган бўлардингиз. Ахир кўпчилик шундай қилади. Олтими, еттими, болаларни фарқлаш қийин.
- Тўғри, сиз пайқамасдингиз. Лекин ўғлим биларди-ку? Атиги уч доллар деб уни ёлғонга ўргатишни истамадим…

Нодирабегим Иброҳимова таржимаси

Тафаккур қилинг...

@infocapitalbooks
​​​​📢 Д И Қ Қ А Т !

⚡️ «Адабий гурунглар»имиз давом этади!
Лойиҳанинг навбатдаги 2-сони меҳмони билан танишинг:

💥 Ижодкор, таржимон, журналист, nodirabegim.uz адабий сайти ҳамда t.me/mittihaqiqatlar телеграм канали муаллифи, гўзал адиба - Нодирабегим Иброҳимова!

📌 Маълумот сифатида: Нодирабегим Иброҳимова 1989 йил 18 июлда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида таваллуд топган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган. «Ёнингдаги бахт», «Мен, дадам ва Алцгеймер» китоблари муаллифи, «Баҳайбат ва меҳрибон дев», «Ҳаётнинг беш тортиғи», «Кичик хонимнинг катта ўйлари» китоблари таржимони.
Бир қанча ҳикоя, эссе ва мақолалари ўзбек ва жаҳон нашрларида чоп этилган.


🖇 Нодирабегим Иброҳимова билан суҳбатимиз яқиндагина нашрдан чиқарилган Ҳерберт Уэллснинг «Дунёлар жанги» асари таржимаси, умуман олганда, таржимонлик жараёни машаққати ва фантастика жанрининг аҳамияти ҳақида бўлиб ўтади. Жумладан, Сиз ҳам ўзингизни қизиқтирган саволларингизга жавоб топишингиз мумкин.

Суҳбат вақти: 12 май, чоршанба куни, соат 20:30 да!

☕️ Овозли-чат “Info Capital Books” телеграм каналида бўлиб ўтади.


👉🏻 @InfoCapitalBooks 👈🏻
​​​ «Мамлакат куфр билан туриши мумкин, лекин зулм бор ерда туролмайди...»
Aмир Темур


🔑 Ҳар бир шахснинг ўзига хос муваффақият формуласи бор. Aммо барча учун бир хил бўлган ҳақиқатлар ҳам борки, уларни инкор қилиб бўлмайди. Бу ҳам бўлса: ажойиб жамоа, содиқ дўстлар ва ҳамфикр сафдошларни йиға олишдир.

👥 Aмир Темур ўзининг содиқ жамоасини йиға олган, моҳир саркарда, қудратли қўмондон тимсолидир. Ушбу китобда Aмир Темур шахсини ташкил қилган жамоа, соҳибқироннинг содиқ саркардалари ҳақида қимматли маълумотлар оласиз.

🔖 «... улар асли тоза, пок насллик, ақл-фаросатлилик, баҳодир, довюрак, тадбиркор, сергак, эҳтиёткор, олдини ва орқасини ўйлаб иш тутадиган кишилар эди...»

📚 Aсар номи: «Соҳибқирон фидойилари»
Муаллиф: Бахтиёр Ҳайдаров
📙 Муқова: Юмшоқ, 192 бет


📲 Онлайн харид қилиш: @icbbuyurtma
📞 Қўнғироқ қилинг: +99888-890-89-11

📦 Китоблар Ўзбекистоннинг исталган нуқтасига етказиб берилади! Ҳамёнбоп нархларда.

🌐 Info Capital Books
INFOCAPITAL B🌐🌐KS pinned «​​​​📢 Д И Қ Қ А Т ! ⚡️ «Адабий гурунглар»имиз давом этади! Лойиҳанинг навбатдаги 2-сони меҳмони билан танишинг: 💥 Ижодкор, таржимон, журналист, nodirabegim.uz адабий сайти ҳамда t.me/mittihaqiqatlar телеграм канали муаллифи, гўзал адиба - Нодирабегим…»
​​​​🖨 Халқаро Ноширлар Ассоциацияси (IPA) маълумотларига кўра, дунёдаги энг кўп китоб нашр қилувчи мамлакатлар қуйидагилар:

1⃣. Хитой - 470 (минг ҳисобида)
2⃣. AҚШ - 339
3⃣. Буюк Британия - 173
4⃣. Франция - 106.8
5⃣. Германия - 89.5
6⃣. Бразилия - 88.7
7⃣. Япония - 76.4
8⃣. Испания - 73.2
9⃣. Италия - 65.9
1⃣0⃣. Жанубий Корея - 45.2


📌 Бу ерда келтирилган рақамлар қайта ва янги нашр этилган китоб номларининг йиллик сони бўлиб, бунда йил давомида чиқарилган китобларнинг 28% и Хитойга, 20% и эса АҚШ га тўғри келади.

P. S.: Ушбу рейтинг мамлакатлардаги турмуш ва таълимнинг даражасини аниқлашда муҳим кўрсаткичдир. Ўзбекистонни ҳам яқин келажакда шу каби рейтингларда кўриш насиб этсин. 😊

👉🏻 @Infocapitalbooks 👈🏻
​​#Иқтибос

❗️ДОИМ ЗАРУР ДЕБ БИЛГАНИНГДАН КЎРА КАМРОҚ ГАПИР

🔅 Айтганларингиз одамларда таассурот қолдиришини истасангиз, унутманг: қанчалик кўп гапирсангиз, шунчалик ўртамиёна, кучсиз эканингизни кўрсатасиз. Агар сизнинг нутқингиз мавҳум, тугалланмаган ва сфинкс каби ғалати бўлса, сийқаси чиққан гапларни айтсангиз ҳам оригинал бўлиб туюлади. Нуфузли одамлар ўзларининг айтганларидан кўра охиригача айтмаган гаплари билан одамларда таассурот қолдиришади ва қўрқув уйғотишади. Қанчалик кўп гапирсангиз, аҳмоқона гапларни айтишингиз эҳтимоли шунчалик кучаяди.

📚 Китоб: «Ҳаётнинг 48 қоидаси»
(4 китобдан иборат)
✏️ Муаллиф: Роберт Грин
💳 Нархи: Ҳайит айёми муносабати билан
(70.000) 60.000 сўм
📲 Онлайн харид қилиш:
@icbbuyurtma
📞 Телефон орқали: +998-88-890-89-11

📦 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд.

🌐 Info Capital Books
​​💎 Шундай ёзувчилар борки, улар ўз ўй-фикрлари ва ғоялари билан замонасидан ҳам илгарилаб кетади.

✍🏻 Ҳерберт Уэллс - мана шундай ижодкорлардан. У ўзининг машҳур «Война миров» (The war of the worlds) китобини ёзганида, илм-фан ҳали марс сайёраси ҳақида етарлича маълумотга ҳам эга эмас эди.

⚡️ Энг ажабланарлиси, ушбу романнинг радиопостановкаси илк марта эшиттирилганда, олти миллион тингловчидан бир миллиони уни ҳақиқат деб қабул қилган ва оммавий ваҳима кўтарилиб, минглаб одамлар уйини ташлаб қочган.

🌏 Ёзувчи ушбу илмий-фантастик романида заминимизни эгаллаб олишга уринган марсликлар, уларнинг босқини ва Ер аҳолиси ўртасидаги курашни тасвирлайди. Фикрлашни, тасаввурни ўстирадиган китоб излаган бўлсангиз, ушбу асар айнан сиз учун.

📘 Китоб: «Дунёлар жанги»
🇬🇧 Таржимон: Нодирабегим Иброҳимова

💳 Нархи: 21.000 сўм
📪 Китобни @icbbuyurtma телеграм манзили ёхуд +998-88-890-89-11 телефон рақами орқали харид қилишингиз мумкин.

👉🏻 @Infocapitalbooks 👈🏻
Forwarded from INFOCAPITAL B🌐🌐KS
​​​​📢 Д И Қ Қ А Т !

⚡️ «Адабий гурунглар»имиз давом этади!
Лойиҳанинг навбатдаги 2-сони меҳмони билан танишинг:

💥 Ижодкор, таржимон, журналист, nodirabegim.uz адабий сайти ҳамда t.me/mittihaqiqatlar телеграм канали муаллифи, гўзал адиба - Нодирабегим Иброҳимова!

📌 Маълумот сифатида: Нодирабегим Иброҳимова 1989 йил 18 июлда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида таваллуд топган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган. «Ёнингдаги бахт», «Мен, дадам ва Алцгеймер» китоблари муаллифи, «Баҳайбат ва меҳрибон дев», «Ҳаётнинг беш тортиғи», «Кичик хонимнинг катта ўйлари» китоблари таржимони.
Бир қанча ҳикоя, эссе ва мақолалари ўзбек ва жаҳон нашрларида чоп этилган.


🖇 Нодирабегим Иброҳимова билан суҳбатимиз яқиндагина нашрдан чиқарилган Ҳерберт Уэллснинг «Дунёлар жанги» асари таржимаси, умуман олганда, таржимонлик жараёни машаққати ва фантастика жанрининг аҳамияти ҳақида бўлиб ўтади. Жумладан, Сиз ҳам ўзингизни қизиқтирган саволларингизга жавоб топишингиз мумкин.

Суҳбат вақти: 12 май, чоршанба куни, соат 20:30 да!

☕️ Овозли-чат “Info Capital Books” телеграм каналида бўлиб ўтади.


👉🏻 @InfoCapitalBooks 👈🏻
INFOCAPITAL B🌐🌐KS
​​​​📢 Д И Қ Қ А Т ! ⚡️ «Адабий гурунглар»имиз давом этади! Лойиҳанинг навбатдаги 2-сони меҳмони билан танишинг: 💥 Ижодкор, таржимон, журналист, nodirabegim.uz адабий сайти ҳамда t.me/mittihaqiqatlar телеграм канали муаллифи, гўзал адиба - Нодирабегим…
Ассалому алайкум, дўстлар.

📢 Ушбу суҳбатимиз яқин фурсатларда бошланади.


🎁 Энг яхши савол эгасини ажойиб совға кутмоқда. Адабий гурунгимизни ўтказиб юборманг. Сиз ҳам иштирок этинг.
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Адабий гурунг 2. Нодира Иброҳимова билан суҳбат
Info Capital Books
🎙 «Адабий гурунглар»
лойиҳасининг 2-сони


☕️ Истеъдодли ижодкор, таржимон ва журналист Нодирабегим Иброҳимова (t.me/mittihaqiqatlar) билан ўтказилган қизғин суҳбатимизни ушбу аудио орқали тинглашингиз мумкин.

👉🏻 @infocapitalbooks 👈🏻
Ассалому алайкум, юртдошлар!

🎊 «Info Capital Books» жамоаси Сизни ва Сиз орқали бутун оилангизни Муборак Рамазон Ҳайити билан чин дилдан қутлайди.

🤲 Уйингиздан файз-у барака, танингиздан сиҳат-саломатлик, кўнглингиздан эса тинчлик-хотиржамлик ҳеч ҳам тарк этмаслигини тилаб қоламиз!

Айём барчангизга Муборак бўлсин!

@Infocapitalbooks
​​МУТОЛАА - ШИФО

🌟 Шифокорлар китоб мутолааси жуда фойдали муолажа эканини исботлашди.

📎 Детектив ва саргузашт асарлар диққат-эътибор, қунт-сабот ва кузатувчанликни чиниқтиради. Мураккаб сюжетлар маҳзун ўй-хаёл ва ташвишлардан чалғитади. Нохуш фикр мияга ўрнашиб қолган, руҳан сиқилган пайтларда китоб ўқиш муолажа вазифасини ўтайди.

📎 Илмий-фантастик асарлар юз бериш эҳтимоли бор нарсалар ҳақидаги тасаввурни кенгайтиради, ўй ва истакларни чўчимай хаёлдан ўтказиш, бошқаларда ҳам шундай фикр ва истак бўлиши мумкинлигини тан олиш имконини беради. Бундай китоблар турли ваҳима ва қўрқувлардан азият чекувчи, қатъий тартибда яшовчиларга тавсия қилинади.

📎 Назмий асарлардаги аниқ ритм организмда кечаётган жараёнларни меъёрига келтиради, кайфиятни кўтаради, кишида ўз кучига ишонч уйғотади. Депрессия ҳолатларида, шунингдек, инсультдан кейинги дудуқланишни даволашда ҳам бу усул қўлланади.

📎 Эртак ва фольклор адабиёти эса, қийинчиликсиз муомала қилиш қоидаларига, кузатувчанликка одатлантиради. Бу турдаги китоблар шошқалоқ, итоатсиз, сўзга кирмайдиган болаларни тарбиялашда қўл келади.

📎 Ҳуқуқий адабиёт хавотирли вазиятларнинг олдини олиш, зиддиятларсиз муомалага киришишга ўргатади. Ўсмирларга ўтиш даврида ёрдам беради, жарроҳлик амалларидан сўнг кайфиятни кўтаради.

📎 Фалсафий ва диний адабиётлар дунёнинг яхлитлиги, унда инсоннинг ўрни ҳақида тасаввур беради. Ўткир руҳий зарбалар, сурункали руҳий сиқилишлардан халос этади.

👉🏻 @Infocapitalbooks 👈🏻
​​📖 Дам олиш кунларида қандай китобларни ўқиган маъқул? «Info Capital Books» нашриёти Сизга вақтингизни мазмунли ўтказиш учун фойдали ва керакли бўлган қуйидаги 5 китобни тавсия этади:

📙 «Дунёлар жанги», Ҳерберт Уэллс - ёзувчи ушбу асарида заминимизни эгаллаб олишга уринган марсликлар, уларнинг Ерга босқини ва Ер аҳолиси ўртасидаги курашни тасвирлайди. Қизиқарли сюжет сизни асло зериктирмайди. Ушбу китоб бир неча бора экранлаштирилган бўлса-да, ҳақиқий завқни китобнинг ўзидан топишингиз, шубҳасиз!

📘 «Ҳаётга Ҳа де», Виктор Франкл - ушбу китоб ҳаётнинг энг оғир азоб-уқубатларини бошидан кечирган, мушкул дамларда ҳам ўзининг инсонийлигини йўқотмаган, катта ҳарфлар билан ёзилган ИНСОН бўлиб қолганлар ҳақида. Инсон қисматидаги оғир кунларни, аянчли воқеа ҳодисаларни енгиб ўтган, Ҳаётга, унинг ҳар бир дақиқасига "ҲА!" деб яшаганлар ҳақида буюк китоб!

📕 «Ҳаётнинг 48 қоидаси», Роберт Грин - ушбу асар инсонни атроф-оламга ўткир идрок билан қарашга, ўзингиз ва бошқаларнинг заифликларини қудратга айлантира олишга, дўстларни қадрлаб, рақиблардан фойдалана билишга, фириб-найрангларни яхшилик йўлида хизмат қилдира олишга ўргатади.

📗 «Ёлғон психологияси», Пол Экман - Суҳбатдошингиз сизга ёлғон гапираяптими ёки рост? Буни қандай аниқлаш мумкин? Таниқли психолог ушбу китобида ёлғоннинг турлари, ёлғончи бошидан кечирадиган туйғулар, уларнинг юз, сўз ва ҳаракатларда қандай намоён бўлиши, ёлғон гапирган инсоннинг йўл қўядиган хатолари ҳақида сўзлайди.

📙 «Мартин Иден», Жек Лондон - роман асосан автобиографикдир: Мартин Иден ва Жек Лондоннинг ўхшаш жиҳатлари жуда кўп. Иккаласи ҳам жамиятнинг қуйи табақасидан чиққан ва фақат ўз кучи орқали адабиётда улкан ютуқларга эриша олган. Ж. Лондон ёшлигида ўзини жуда кўп ишларда синаб кўрган; у денгизчи, завод ишчиси, кир ювиш ширкати ишчиси сифатидаги тажрибасига таянган ҳолда моҳирона асарлар ёзди.

📦 Ушбу китобларни @icbbuyurtma телеграм манзили ёхуд +998-88-890-89-11 телефон рақами орқали харид қилишингиз мумкин. Республика бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд.

👉🏻 @infocapitalbooks: Сиз энг яхшиларига муносибсиз.