IMOM BUXORIY-uz
316 subscribers
6.34K photos
3.37K videos
34 files
12.3K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
Forwarded from Muniyr.uz
#Биласизми?

Савол: Рўзадор одам тиш пастаси билан тишини тозаласа бўладими?

Жавоб: Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.
Бирор нарсани оғзига солиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).

Савол: Укол (инъекция) қилиш билан рўза бузиладими?

Жавоб: Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди.
Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.

Савол: Тиш олдирса рўза очиладими?

Жавоб: Рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

Савол: Ғарғара қилиш билан рўза очиладими?

Жавоб: Рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.

Савол: Эсдан чиқариб еб-ичган одам эсига тушгач таомланиб қўйса, рўзаси очиладими?

Жавоб:
1) Эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди.
2) Эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин «Рўзам очилди» деб ўйлаб таомланиб қўйса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.
3) Эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса рўза очилмаслигини билатуриб таом еб қўйса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Қайт қилишнинг ҳукми ҳам шундай: қайт қилгач, «энди рўзам очилди» деб ўйлаб, таом еб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Лекин бу иш рўзани очмаслигини билатуриб таомланиб юборса, каффорат ҳам вожиб бўлади.

Савол: Ғийбат қилса, ёлғон гапирса рўза очилади деб ўйлаган киши ғийбат қилиб қўйиб, қасддан таом еса каффорат лозим бўладими?

Жавоб: Шундай деб ўйлаб, қасддан еб-ичиб юборса, қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади.

Савол: Қўли билан шаҳватини қондирса, рўза очиладими?

Жавоб: Бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қўли билан шаҳватини қондирса, маънан яқинлик ҳолати топилиб, суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.

Савол: Рўзадор кундузи ухлаб, тушида эҳтилом бўлиб қолса, рўзаси очиладими?

Жавоб: Тушида булғанса ёки қараш туфайли маний тўкилса, рўза очилмайди (қўли билан ушлаши натижасида ёки бирор нарсага ишқаланиш оқибатида маний тўкилса, қазо лозим бўлади).

Савол: Рўзадор киши исириқ, буғ ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳидласа рўзаси очиладими?

Жавоб: Рўзадорлиги эсида туриб, қасддан тутун ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.

Савол: Суриладиган дори (мазь) ва шу каби воситаларни баданга суртса рўза очиладими?

Жавоб: Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

Савол: Рўзадор шўр сувда оғзини чайса бўладими?

Жавоб: Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

Савол: Касал ва мусофир Рамазон ойида рўза тута олмаса-да, ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши керакми?

Жавоб: Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал.

Савол: Рўзадор сув билан муболағали тарзда истинжо қилса, бавосил (геморрой) касалига дучор бўлганлар ўша жойларига дори қўйишса, рўза очиладими?

Жавоб: Истинжода сув, бавосил касаллигида дорилар орқа аъзонинг ҳуқна (клизма) қилинадиган жойигача етиб борса, рўза очилади. Етиб бормай, ташқарида қолса, очилмайди. Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади.

@muniyr_uz сиз билан ЖАННАТ сари бирга...
https://t.me/muniyr_uz
🌸 Аъзо бўлишни унутманг!
#Биласизми

«Алҳамдулиллааҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?
«Алҳамдулиллаҳ»:
- Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
- Қуръондаги биринчи калимадир.
- Энг афзал дуодир.
- Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.
- Жаннатнинг кўчатидир.
- Дунё ва охиратнинг мукаммаллигидир.
- Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам - ҳар бир ҳолатда
айтиладиган жумладир.
Аллоҳим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

📚Зиё истаганлар учун:
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Биласизми

ЭНГ КЎП ҲАДИС РИВОЯТ ҚИЛГАН САҲОБАЛАР

Қуйидаги саҳобалар энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалар ҳисобланади:
1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: 5374 та ҳадис ривоят қилган;
2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: 2630 та ҳадис ривоят қилган;
3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: 2286 та ҳадис ривоят қилган;
4. Оиша розияллоҳу анҳо: 2210 та ҳадис ривоят қилган;
5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: 1660 та ҳадис ривоят қилган;
6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: 1540 та ҳадис ривоят қилган.

Биз билан бирга бўлинг!
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Биласизми

5 маҳал намоз ўқийдиган одам бир кунда:


- 40 маротаба “Бисмалаҳ”
- 40 маротаба “Фотиҳа сураси”
- 80 маротаба “Ар-Раҳмон”
- 80 маротаба “Ар-Роҳим”
- 213 маротаба “Аллоҳу Акбар”
- 120 маротаба “Субҳана Робби Ал-Азийм”
- 240 маротаба “Субҳана Робби Ал-Ало”
- 15 маротаба “Субҳанака” ни яъни “Сано дуоси”
- 40 маротаба “Самъи Аллоҳу лиман ҳамидаҳ”
- 40 маротаба “Роббана лакал ҳамд”
- 40 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
- 33 маротаба “Зам сура”
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Шаҳодат калимаси
- 26 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
- 13 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
- 13 маротаба “Роббана атина” дуоси
- 13 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
- 15 маротаба “Шайтон” дан паноҳ тилайди.

Шуни билингки, энг хайрли амалингиз “Намоз” дир.


⊱•••┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•••⊰

Ⓜ️anba ➤ Imon uz
📚Зиё истаганлар учун
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Биласизми

ЭНГ КЎП ҲАДИС РИВОЯТ ҚИЛГАН САҲОБАЛАР

Қуйидаги саҳобалар энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалар ҳисобланади:
1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: 5374 та ҳадис ривоят қилган;
2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: 2630 та ҳадис ривоят қилган;
3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: 2286 та ҳадис ривоят қилган;
4. Оиша розияллоҳу анҳо: 2210 та ҳадис ривоят қилган;
5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: 1660 та ҳадис ривоят қилган;
6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: 1540 та ҳадис ривоят қилган.

Биз билан бирга бўлинг!
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#БИЛАСИЗМИ?

Қуръони  Каримда зикр қилинган пайғамбарлар
   
1. Одам алайҳиссалом. (Башарият отаси). 1000 йил яшаганлар. Ҳиндистонга ё Макка ёки Байтул Мақдисга дафн қилинганлар деган хабарлар бор.

2. Идрис алайҳиссалом. 865 йил умр кўрганлар.

3. Нуҳ алайҳиссалом. 950 йил яшаганлар. Куфадаги масжид ё Масжидул Ҳаромга дафн қилинганлар деган хабарлар бор.

4. Ҳуд (Абир) алайҳиссалом. 464 йил яшаганлар. Шарқий Ҳазра мавтга (Яман) дафн қилинганлар.

5. Солиҳ алайҳиссалом. Уларнинг нечи йил умр кўрганлари ҳақида китобларда зикр қилинмаган. Қабрлари Яман ҳудудида.

6. Лут алайҳиссалом. Нечи йил яшаганлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Совъар қишлоғига дафн қилинганлар дейилади. (Қайси давлат ҳудудига тўғри келиши номаълум).


7. Иброҳим алайҳиссалом. (Пайғамбарларнинг отаси). 200 йил яшаганлар. (Нуҳ алайҳиссалом даврларидаги тўфондан) 1263 йилдан сўнг туғилганлар. Фаластинга дафн қилинганлар. Биринчи аёллари Сора онамизнинг қабрлари ҳам Фаластинда.

8. Исмоил алайҳиссалом. 137 йил яшаганлар. Маккага, оналари Ҳожарнинг ёнига дафн қилинганлар.

9. Исҳоқ алайҳиссалом. 180 йилиб яшаб, Фаластинда, Оталари Халил Иброҳимнинг ёнларига дафн қилинганлар.

10. Яқуб (Исроил) алайҳиссалом. 147 йил яшаб, Мисрга дафн қилинганлар. Васиятларига кўра, кейинчалик қабрларини ўғиллари Юсуф алайҳиссалом Фаластинга Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнларига кўчирганлар.

11. Юсуф (Тўғрисўз, Содиқ). 110 йил яшаганлар. Мисрга дафн этилганлар. Кейинчалик ака - улари Фаластинга қабрларини кўчиришган. (Шундай васият қилганлар.)

12. Шуъайб алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Фаластинга дафн
қилинганлар.

13. Айюб алайҳиссалом. 93 йил яшаганлар. Дамашқ яқинидаги Шайх Саъд қишлоғига дафн қилинганлар.

14. Зул Кифл (Башар) алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Мисрда туғилганлар. Сийнода вафот этганлар. Шом ерларига дафн қилинган деган маълумотлар бор.

15. Юнус алайҳиссалом. Умрларининг муддати ва қабрларининг зикри келмаган.

16. Мусо алайҳиссалом. 120 йил яшаганлар. Сийнода вафот этиб, шу ерга дафн қилинганлар.

17. Ҳорун алайҳиссалом. 122 йил умр кўрганлар. Сийнода вафот этиб, ўша ерга кўмилганлар.

18. Иляс алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Бану Исроил Фаластин ерларига киргандан сўнг таваллуд топганлар. Қабрлари Баъалабакка (Ливия) да.

19. АлЯсаъ алайҳиссалом. Умрларининг зикри келмаган. Қавмларининг исёнидан кейинги ҳаётлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

20. Довуд алайҳиссалом. 100 йил яшаб, 40 йил подшоҳлик қилганлар.

21. Сулаймон алайҳиссалом. 52 йил яшаганлар. 12 ёшларида оталаридан подшоҳлик қолади. Тахтга ўтирдилар. 40 йил бошқардилар.

22. Закариё алайҳиссалом.  150 йил яшаганлар. Ўғиллари Яҳё алайҳиссаломни ўлдирганлар томонидан арра билан арраланиб ўлдирилганлар.

23. Яҳё алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Ийсо алайҳиссалом туғилган йили туғилганлар. Бир фожир аёлнинг истаги ила золим подшоҳ томонидан меҳробда ўлдирилганлар. Бошлари Дамашқдаги жомеъга дафн қилинган дейилган.

24. Ийсо алайҳиссалом. Ер юзида 33 йил яшаганлар. Пайғамбар қилиб юборилганларидан уч йил ўтиб, Аллоҳ у кишини кўтарди. Ундан кейин волидалари Марям онамиз 6 йил яшадилар. 53 ёшда вафот этдилар.

25. Муҳаммад Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. 570 йили Маккада таваллуд топдилар. 63 ёшда вафот этдилар. Оиша онамизнинг ҳужралари (Масжидун Набавий) га дафн қилинганлар.


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#БИЛАСИЗМИ:

ИККИ НУР ШАФОАТИ

Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилдилар: “Рўза ва Қуръон бандани Қиёмат куни шафоат қилади. Рўза: “Ё Раб, уни кундузлари таом ва шаҳватдан ман этдим. Мени унга шафоатчи қилгин”, дейди. Қуръон: “Мен уни кечалари уйқудан қолдирдим. Мени унга шафоатчи қилгин”, дейди. Кейин иккаласи шафоат қилади»

(Имом Аҳмад ривояти.)

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#БИЛАСИЗМИ:

Мўмин биродарингизда бир камчилик кўриб айтмасангиз сизда хайр йўқ. Айтсангиз-у қулоқ солмаса унда хайр йўқ.

(Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу).

Яқинларингизга ҳам улашинг!

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#БИЛАСИЗМИ:

عباس رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: إن الذي ليس في جَوفِه شيءٌ من القرآن كالبيت الخَرِب.
(رواه أحمد والحاكم والترمذي)
Абдуллоҳ ибн Аббос р.а дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
- “Ичида Қуръондан ҳеч нимаси йўқ киши хароба уй кабидир”.

(Имом Аҳмад, Ҳоким ва Термизий ривояти).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1