IMOM BUXORIY-uz
308 subscribers
6.41K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
Forwarded from Naqshband.uz
#live

“Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми ўз ишини бошлади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Саодат маскани

Аёл киши Рабби билан орасини ислоҳ қилса, Аллоҳ унинг эри ва фарзандларини ислоҳ қилиб қўяди. Натижада у тақводор фарзандларни дунёга келтира бошлайди. Аммо уй бекаси кино ва сериалларга муккасидан кетган, бозор ёки йиғилишларга бориш унинг севимли ишига айланган бўлса, улар бизга солиҳ ўғиллар, солиҳа қизларни дунёга келтира олишармиди?!
Келинг бу тўрт кунлик дунёда яхши экинлар экиб, икки дунё саодатига эришиб олайлик. Йўқса, поезд ўтиб кетади. Аллоҳ сақласин!

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад


Яқинларингизга ҳам улашинг!

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#МАКОЛА.

ТАКВО ХАР БИР ИШНИНГ БОШИДИР.

Абу Зарр (разияллоху анху) Расулуллохдан (Соллаллоху алайхи васаллам) сурадидар.Ё расулуллох насихат килинг,деди.Расулуллох унга "Сенга Аллохга такво килишни васият киламан,чунки бу хар бир ишнинг бошидир"дедилар.
Бошка бир хадисда
قَالَ رَسُولُ الله صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمْ:
رَأْسُ الْحِكْمَةِ مَخافَةُ اللّهِ.
Росулуллох (Соллаллоху алайхи васаллам) "Хикматнинг боши оллохдан куркишдир" деганлар.
Окил киши киска лекин куп маьнони узида мужассам этган бу суз мазмунининг яхшилаб тушуниши лозим.
Росулуллох Соллаллоху алайхи васаллам бу муборак васиятлари билан ибодатда такво худди бадандаги бош кабидир чунки инсон учун бошсиз хаёт булмагани каби таквосиз ибодатнинг на лаззати бор ва на рохати деганлар.
Али (разияллоху анху)такво учун турт аркон устуни зикр килган.Калбларда дунёга мухаббат куйишдан вужудга келган коронгу зулматни мана шу турт аркон билан мустахкамланган таквогина таркатиб юбора олади.Узот (разияллоху анху)айтадилар.Жалил зот оллохдан куркиш танзил куронга амал килиш озига каноат килиш ва фоний дунёдан охиратга кучиш улим кунига таёргарлик куриш мана шу турт иш таквонинг арконидир.Агар кишининг таквосига манашу турт арконнинг бирортаси кам булиб колса унинг калбида дунё мухаббатидан пайдо булган зулмат буткул кетмайди,яни ундаги такво бу коронгу зулматни бартараф этишга заифлик килади.Бусузлар замирида шариат одобларига катий риоя килиш аллохдан узоклаштирадиган турли амаллардан сакланиш хар кандай ишни килганда.У зот кузатиб турганини унутмаслик,у зот буюрган ишларни килганда хеч нарса йукотмасликка ишониш лозим деган маьно етади.
Такводор кишиларнинг сифатлари курони каримнинг бир неча оятларида зикр килинган жумладан.
إنَّ الله َ مَعَ ٱلَّذِينَ ٱتَّقَواْ وَّالَّذِينَ ه‍ُم مُّحْسِنُونَ
"Зотан Аллохга такволи булганлар ва эзгу иш килувчилар билан хамиша биргадир (Нахл,128).
Абу Умома Судай ибн Ажлон Бохилий (разияллоху анху)ривоят килади Росулуллох (Соллаллоху алайхи васаллам)видолашув хажида куйдагича хутба килганларини эштдим Аллохдан такво килинглар .Беш вакт намозни адо килинглар.Руза ойи рузасини тутинглар молларингиз закотини беринглар.Бошликларингизга итоат этинглар шунда робингизни жаннатига кирасизлар.(Имом Термизий)
Мусулмон киши иложи борича юкоридаги сифатларни узида мужассам эитишга харакат килади ва натижада Аллох ваьда килган мукофотларни кулга киритади.Шоир айтганидек .


Ноинсоф нокас ила дуст булма харгиз
Такводор зокир ила хаётинг тукис.



Рометан туман "Мулло Нарзи"жомеь масжид имом хатиби Илёсов Хамза

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма_эртага_жума

Аллоҳ таоло: «Жумъа куни жумъага азон айтилгайдир, олди-сотдингизни қўйиб, Аллоҳни зикр қилишга ошиқинг!»-дейди. Ато разияллоҳу анҳу: «Агар жумъа намози ўқиладиган қишлоқда бўлсангу, жумъа намозига азон айтилса, азонни эшитсанг ҳам, эшитмасанг ҳам жумъага келмоғинг лозим ва фарздир!»-дейдилар. Анас разияллоҳу анҳу жумъани гоҳо ўз қасрида, гоҳо масжидда ўқир эди. Қасри Басрадан 2 фарсах (тахминан 15 16 км) нарида эди.
Оиша онамиз ривоят қиладилар: “Одамлар навбати билан узоқ қишлоқлардан, шаҳар чеккаларидан чангу тупроққа ботиб, терлаб-пишиб жумъага келишар эди. Бир куни бир киши Расулуллоҳни меникида эканликларида кўргани келди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қани энди, мана шу кунингизни (жумъани) деб яхшироқ поклансангиз!» дедилар”.

Имом ал-Бухорийнинг «Ал-жомеъ ас-сахих» китобидан.

Расулуллоҳга кўпроқ саловат айтинг!

📚Зиё истаганлар учун;
👇

http://t.me/imomalbuxoriy1
Assalomu Aleykum SpaceX academy o'z kurslarini sizga taklif qiladi

FRONTEND dasturlash kursining yangi formatdagi darslariga qabul boshlandi.

🔻WEB
🔸Frontend (Reactjs, Vuejs HTML5 CSS3)
🔸Backend (Django, .NET)

🔻Yosh bolalar uchun
🔸Scratch
🔸Robototexnika
🔸Kompyuter savodxonligi

🔻Boshqalar:
🔸PhotoShop
🔸Matematika

Bu kursimizda siz professional WEB dasturchi bo'lib yetishasiz. Asosiy talab - vazifalarini o'z vaqtida bajarsangiz bo'lgani.

Kursni muvaffaqiyatli tugatganlarga amaliyot va ish topishda yordam beriladi. Kurbonoff jamoasiga qo'shilish imkoniyati mavjud)

O'quv markazimizga tashrif buyuring. Bu yerda yozilmagan ko'plab kurslarimiz mavjud.Kurslarning narxlarini bilish uchun pastdagi profilga yozing yoki qo'ng'iroq qiling.

🔸 Joylar soni: 15 ta. (Imkoniyatni qo'ldan chiqarmang)
🔸O'quvchilarning shaxsiy noutbuklari bo'lishi zarur.

📍Mo'ljal: Romitandagi yangi qurilayotgan dam olish maskani yonida

✍️ Murojaat uchun:
Telegram: @bekhbudov_dev
Tell: 99 351 17 03 (99 484 01 94)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
صباح الخير

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун Жума
20 май, 2022 йил
19 шаввол 1443
💐Жума айёмингиз муборак бўлсин азизлар!

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу муборак кунларда Ҳабибимиз Расулуллоҳга кўпроқ саловат айтиб ва яқинларимизни ҳам бу амалга чорлайлик!

🌴Росулуллоҳ (ﷺ)га энг маҳбуб саловат .

🥀Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад ан набийил уммий ал Ҳабибул маҳбуб ва ъалил қодри ва ъазымул жааа-а ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллим!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз севган нашида
Ё Мухаммад !
Ассаламу алейкум
Саййидул айём, хажжул масокин Жума муборак!

Умматнинг дардига дармон бўлганлар,
Амаллари кўпларга армон
бўлганлар.
РОББИСИ РОҲИЙМ РОҲМАН бўлганлар,
Ким менга яқинроқ сизлардан бўлак.

💐Жаннатга муштоқ бўлган қадрдонларим ЖУМА АЙЁМ МУБОРАК !!!
Мен учун азиз бўлиб қолган мехрибонларим !!! 💐

🌸Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг
!!!

🌷📖🌷📚🌷📖🌷


🌸Бизни кузатишда давом этинг!

🌸Яқинларингизни каналимизга аъзо қилишни унутманг қадирли диндошим.

📖 @muniyr_uz Сиз билан ЖАННАТ сари...
https://t.me/muniyr_uz
Динимиз ҳар соҳада мўътадилликка чақиради
بسم الله الرحمن الرحيم
Яратган бандаларига меҳрибон Зот, бизларни яратиб ўз холимизга ташлаб қўймади, балки дунё ва охиратда ҳам бахтли ҳаёт кечиришимиз учун барча нарсаларни очиқ – ойдин баён қилувчи китобини ва у китобини бизларга етказувчи Расулини юборди. Аллоҳ таоло сизу биз мўминларга хитоб қилиб шундай марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Сизларни тирилтирувчи нарса учун чорлаганларида, Аллоҳга ва Расулга (лаббай деб) жавоб қилингиз” (Анфол сураси, 24-оят).
Муфассир уламоларимиз ушбу ояти каримадаги “Сизларни тирилтирувчи нарса”дан мурод мусулмон кишининг руҳий тириклигини таъминловчи имон, эътиқод, шариатимизга мувофиқ ҳаёт тарзи эканини таъкидлаб ўтишган. Ҳа, динимиз инсоннинг қандай ҳаёт кечириши, нималарга амал қилиб, нималардан сақланиши кераклигини очиқ ойдин белгилаб берган.
Динимизга кўра инсон ҳам ички олами – қалбини ислоҳ қилишга, ҳам ташқи кўринишини тартибга келтиришга буюрилган.
Қалбини ислоҳ қилиши – унинг аввало имон эътиқоди, тақвосида, қолаверса, одоб ахлоқи ва инсонлар билан ўзаро муомаласида намоён бўлади. Нўъмон ибн Башр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар:
"أَلَا وَإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُّهُ، أَلَا وَهِيَ الْقَلْبُ"

(متفق عليه).
яъни: “Огоҳ бўлингким! Албатта жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлингким ушбу нарса қалбдир”.
Кишининг ташқи олами эса, унинг кийими ва ташқи кўринишининг озода ва тартибли эканида кўринади. Динимиз мана шу икки жиҳатни тартибга солишга буюради.
Кийим – инсон зийнати. У киши маънавияти, маданияти, диди ва дунёқарашининг ёрқин кўзгусидир. Кийим инсонни иссиқ-совуқдан сақлайди, авратларини беркитади ва кишига зийнат бўлиб хизмат қилади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
يَا بَنِي آدَمَ قَدْ أَنْزَلْنَا عَلَيْكُمْ لِبَاسًا يُوَارِي سَوْآتِكُمْ وَرِيشًا وَلِبَاسُ التَّقْوَى ذَلِكَ خَيْرٌ ذَلِكَ مِنْ آيَاتِ اللَّهِ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ
яъни: “Эй, Одам авлоди! Сизларга авратларингизни беркитадиган либос ва патлар (зийнат кийимлари)ни туширдик. (Аммо) тақво либоси – бу, яхшироқдир. Бу(лар) Аллоҳнинг мўъжизаларидандир. Шояд (буни) эслаб кўрсалар!” (Аъроф сураси, 26-оят).
“Аврат” сўзи арабча бўлиб, инсон ўз қадри ва ҳаёсини асраб қолиши учун баданининг бекитадиган аъзоларини англатади. Инсон танасининг кўздан яширилиши ва намозда ёпиқ туриши фарз қилинган, кўрсатиш ва қараш ҳаром бўлган қисми – авратдир.
Жоҳилият даврида одамлар нафси ҳаволаридан келиб чиқиб кийинишар эди. Ислом келиб кийиниш масаласини тартибга солди. Инсон эҳтироми ва жамоатчилик одобига зид бўлган либослардан қайтарди. Шу билан бирга кийиниш маданиятига риоя қилишга чақирди.

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Динимиз ҳар соҳада мўътадилликка чақиради

Ислом дини кўрсатмасига кўра аёл-қизлар балоғатга етганларидан кейин бегона (номаҳрам) эркаклардан тўсиш учун ўз аврат аъзоларини беркитиб юришларига буюрилганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ
яъни: “Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Шунингдек, (одатда) кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар! ...” (Нур сураси, 59-оят).
Ушбу ояти каримадаги “кўриниб турадиганидан бошқа зийнатлари” жумласини шарҳлаб жумҳур уламолар аёлларнинг икки қўлининг кафти ва юзи аврат ҳисобланмайди, деганлар.
Мазкур ояти каримада муслима аёл-қизларга ташқаридан бўлиши мумкин бўлган салбий таъсир ва муомалалардан ўзларни сақлаш мақсадида бегона (номаҳрам) эркакларни олдида авратларини яшириб, ёпинчиқларини устиларига ташлаб юришларига буюрилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, исломда ибодат либоси йўқ. Асосий талаб эркак киши кийинишда ўзини аёлларга ўхшатиб олмаслиги ёки аксинча, аёл эркакча кийинмаслиги саналади. Ҳанафий мазҳабимизга кўра аёл киши ўранганида икки қўлининг кафти ва юзидан бошқа аъзоларини ёпиши вожибдир. Бунга Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Асмо бинти Абу Бакр разияллоҳу анҳога қарата айтган қуйидаги ҳадислари ҳам далолат қилади:
"يَا أَسْمَاءُ، إِنَّ الْمَرْأَةَ إِذَا بَلَغَتِ الْمَحِيضَ لَمْ يَصْلُحْ أَنْ يُرَى مِنْهَا إِلاَّ هَذَا وَهَذَا" وَأَشَارَ إِلَى وَجْهِهِ وَكَفَّيْهِ"

(رَوَاهُ الامام أَبُو دَاوُدَ).

яъни: “Эй Асмо, аёл киши вояга етганда ундан мана бу ва мана бу жойларидан бошқаси аъзоси кўриниши мумкин эмас”, деб юз ва икки кафтларига ишора қилдилар” (Имом Абу Довуд ривоят қилган).

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#мақола

ОЛИМЛАРНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ


Илмни ва илм аҳлини мақтаган, ҳақиқий Аллоҳдан қўрқувчилар фақат олимлар деб таърифлаган, олимларни улуғлаб ва уларни ҳурмат қилишга ундаган Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таолога беадад ҳамду санолар бўлсин.

Муқотил ибн Солиҳ Хуросоний айтади: “Ҳаммод ибн Саламанинг олдига кирдим. Уйида буйрадан бошқа нарса йўқ эди. Ҳаммод ўша буйранинг устида ўтириб мусҳаф ўқир эди. Ёнида бир меш билан таҳорат қиладиган идиши ҳам бор эди. Ҳаммоднинг олдида ўтирсам, бир киши эшик қоқиб келди. Ҳаммод хизматкорига ,, Чиқ-чи, ким экан?" - деди. У қайтиб келиб, “Муҳаммад ибн Сулаймоннинг элчиси экан”, - деди. Ҳаммод хизматкорга “Унинг ёлғиз ўзи кирсин”, - деди. Элчи ичкарига кириб, бир хатни тутқазди. Унда бундай ёзилган эди: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Муҳаммад ибн Сулаймондан Ҳаммод ибн Саламага. Аммо баъд: Аллоҳ сизни Ўз тоатидаги кишилар ва Ўзининг дўстлари қаторида қилсин. Бизда бир масала чиқиб қолди. Олдимизга келсангиз, уни сўраб олардик. Вассалом”.
Ҳаммод хизматкорига сиёҳдон олиб келишни буюрди. Сўнг менга: “Мактубнинг орқасига ёз” деб, айтиб турди: “Аммо баъд: Аллоҳ сизни тоатидаги кишилар ва дўстлари қаторида қилсин. Биз олимлар бирор кишининг олдига бормаймиз. Бизга маълумки, олимлар бирон кишининг олдига бормаганлар. Агар сенда масала туғилиб қолган бўлса, олдимизга келиб, шу ерда сўра. Фақат бир ўзинг кел. Менинг олдимга соқчиларинг билан келма! Айтганимдай қилмасанг, маслаҳат бермайман! Вассалом".
Бироздан сўнг яна эшик тақиллади. У хизматкорига чиқиб, кимлигини билиб келишни буюрди. У Муҳаммад ибн Сулаймон келганини айтди. Ҳаммод хизматкорга “Ёлғиз ўзи кирсин”, - деди. У кириб, салом берди-да, унинг қаршисига ўтирди. Сўнг: “Менга нима бўлдики, сизга қарасам, жуда қўрқиб кетаман?” деди.
Ҳаммод бундай деди: “Собит Бунонийдан эшитганман, у Анас ибн Моликдан эшитган. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини эшитган экан: “Олим ўз илми билан Аллоҳ азза ва жалланинг розилигини ирода қилса, ундан ҳамма нарса қўрқади. Лекин у билан бойлик тўплашни ирода қилса, ўзи ҳамма нарсадан қўрқади”.
Муҳаммад ибн Сулаймон деди: “Мана бу қирқ минг дирҳамни олинг, кам-кўстингизга ёрдам бўлар”. Ҳаммод: “Уни кимдан зулм қилиб олган бўлсанг, ўшаларга қайтар”, - деди. У: “Аллоҳга қасамки, менга мерос бўлиб қолганидан беряпман”, - деган эди, Ҳаммод: “Менинг бунга эҳтиёжим йўқ. Аллоҳ гуноҳларингни яширсин”, - деди. Муҳаммад ибн Сулаймон: “Ўзингизга олмасангиз, тақсимлаб берарсиз”, - деди. Ҳаммод: “Мен уни тақсимлашда адолат қилсам, ундан насибадор бўлмаганлар, яъни улуш олмаганлар “Адолат қилмади”, дейишади. Аллоҳ айбларингни яширсин”, - деди”.

Ҳар бир замонда ҳам мансаб ва бойлик эгаси илм соҳиби олдида ожиз бўлгани сингари Муҳаммад ибн Сулаймон ҳам ўз даврининг олими, фақирона яшаётган Ҳаммод ибн Салама олдида қанчалар камбағал ва заиф (қўрқоқ) эканлигини ҳис этди ва Ҳаммод ибн Саламанинг биргина бўйросию сиёҳдони бўлишига қарамасдан унинг қалби қанчалар бой эканлигидан ажабланди.

Ҳақиқатки олимлар илмда, амалда, ибодатда, икки оламга татугулик зиё тарқатаган улуғ зотлардир.

Зеро, "Олимлар пайғамбарлар меросхўрларидирлар".



Манба: "Солиҳлар гулшани" китобидан фойдаланилди.
Ромитан туман "Ҳазрати Бобо" жомеъ масжиди имом хатиби Суннатуллоҳ домла Фахриев.

📖 @muniyr_uz Сиз билан ЖАННАТ сари...
https://t.me/muniyr_uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳазратлари Вобкент туман "Қассоблик" жомеъ масжидида ташриф буюриб, жума намозини ўтиб бердилар ва мўмин мусулмонларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилдилар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳазратлари Вобкент туман "Қассоблик" жомеъ масжидида жумъа намозида маъруза қилиб бердилар ва масжидга келган мўмин мусулмонлар жуда хурсанд ва мамнун бўлдилар. Аллоҳим муфтий ҳазратларини ҳамиша ўз паноҳида асрасин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Улуғлар_насиҳати

Муваффақиятсизликка учраган киши "Ютуққа эришган кишини вайрон қилсам, янги кучга эга бўламан", деб ўйлайди. Бу амри маҳол нарса. Чунки бошқаларни йиқитиш эвазига ҳеч қачон келажагингни қура олмайсан. Сен қандай бўлсанг, шундайлигингча қолаверасан.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Тунингиз Хайирли бўлсин! Кечги зикрларда бардавом бўлинг!

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Кунимизни Оллоҳ дунё ва охиратимиз учун хайрли қилсин

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1