IMOM BUXORIY-uz
309 subscribers
6.39K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Amallar qalbga koʻradir...

🎬🎙Abdukarim Mirzayev

♻️Bizni kuzatishda davom eting!
📱manzilimiz
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
Кун ояти

وَذَرُوا ظَاهِرَ الْإِثْمِ وَبَاطِنَهُ ۚ إِنَّ الَّذِينَ يَكْسِبُونَ الْإِثْمَ سَيُجْزَوْنَ بِمَا كَانُوا يَقْتَرِفُونَ

Ва ошкора ҳамда махфий гуноҳларни тарк қилинглар! Гуноҳ қилувчилар, албатта, қилган гуноҳларининг жазосини олурлар!

«Анъом» сураси 120 оят.

♻️Каналимизга аъзо бўлинг!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўстини оғир кунида ташлаб қўймаган одам дўзахга тушмайди деб эшитганман

Бахтиёр Фидоий

Яқинларингизга ҳам улашинг

⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
Хақиқий севинч қачон бўлади?

Қачонки меҳрибон Роббимиздан шу каломларни эшитганимизда.....

Ва Роббиларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳ-гуруҳ қилиб олиб борилдилар. Токи унга етиб келган чоғларида унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга: «Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда киринг», дедилар.
(Зумар-73)


Ва жаннатимга киргин!
(Фажр-30)


♻️ Дўстларингиз билан баҳам кўринг!
📔 @hikmatlar
http://t.me/imomalbuxoriy1
​​┄┅┅•🌙Кечаги кунингиз зое бўлган бўлса, олдингизда бугун бор.
Аммо бугун ҳам жўнашга шай турибди.
Бироқ, олдинда эртанги кун ҳам бор.
Бинобарин, кечаги кунга хафа бўлманг, у барибир қайтиб келмайди...
Бугунги кунингизга ҳам афсусланманг, у барибир жўнаб кетади...
Қўлингиздаги вақтдан унумли фойдаланинг!
Насиясига ишонманг!
Унга етолмай қолишингиз бор...

ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ КЕЧСИН!

Ухлашдан олдин айтиладиган #дуо:

«Роббим! Сенинг номинг билан ётдим ва Сенинг номинг билан тураман. Агар менинг жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм қил! Агар яшатадиган бўлсанг, жонимни солиҳ бандаларингни сақлаганинг каби Ўз ҳифзу ҳимоянгга ол!»

(📕Бухорий ва Муслим ривояти)

http://t.me/imomalbuxoriy1
صباح الخير

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун пайшанба
17 декабрь, 2020 милодий
2 жумод ул-аввал 1442 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

http://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Отнинг уч хислати мавжуд бўлиб, бир кишига савоб келтиради иккинчи бир кишининг айбини ёпади, учинчи кишига эса, гуноҳ орттиради. Отидан савоб топадиган киши хусусига келсак, у ўз отини Аллоҳ таоло йўлида жиҳод қилмоқчи бўлиб бирор яйлов ёки боғга боғлаб қўйган киши бўлиб, отининг ўша ердаги ўт-ўланлардан тановул қилиб ҳордиқ чиқаришига имкон бергани учун савоб олади, ҳаттоки оти ечилиб кетиб, у ёқдан бу ёққа яйраб шаталоқ отса ҳам унинг қолдирган излари ва тезаклари савоб келтиради. Агар ўша от бир чашма ёнидан ўтаётиб ундан ичаётганда эгаси монеълик қилмаса ҳам савоб бўлади. Оти туфайли айби (гуноҳи) ёпиладиган киши шуки, у ўз отини тирикчилик учун эгарлаб, топаётган ризқи рўзидан Аллоҳ таоло йўлида эҳсон қилишни унутмайди ва бу билан баъзи бир гуноҳларини ёпади. Киши мақтаниш ёки риё юзасидан от сақлаётган бўлса, бу унга гуноҳ бўлиб ёзилади».

♻️Улашинг
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
Имом Аҳмад шундай дедилар:

«Илм шундай туҳфаки, Аллоҳ уни фақат яхши кўрганларига беради».

♻️Улашинг!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ilmni ko'chadan olish mumkindir, lekin odob aynan uydan olinadi.

X Hamidov

♻️ Do‘stlaringiz bilan baham ko‘ring!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ҳалол луқма.

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ шундай деган эканлар:
«Падари бузрукворим Муҳаммад Шафиъ Усмоний роҳимаҳуллоҳ вафот қилдилар. Тумонат одам йиғилиб кетди. Жанозага тайёргарлик кўрилаётган эди, отамни қадрдон дўсти, менинг устозим, мавлоно доктор Абдулҳай Орифий қуддуса сирруҳу етиб келдилар. У киши жуда кексайиб қолган эдилар, қийналиб келибдилар. Ҳам қаричилик, ҳам отамнинг вафотлари у кишига қаттиқ таъсир қилган эди. Падари бузрукворим Муҳаммад Шафиъ Усмоний роҳимаҳуллоҳ доим ёнларида ҳамийра деган, шакар қўшиб тайёрланган, одамга қувват берадиган бир дори олиб юрардилар. Кекса, касалманд одамга берай, бироз бўлса ҳам қувват бўлсин деб, отамдан қолган ўша дорини олиб чиқиб, устозим Абдулҳай Орифийга бердик. Бироқ, у зот дорини қўлларига олдилар-да, «Болам, энди бу нарсанинг эгалари рози бўлмагунча уни истеъмол қилиш менга ножоиз. Бу дори отангиздан қолди, энди меросхўрларнинг мулки бўлди», дедилар. Мен: «Ҳазрат, отамнинг ҳамма меросхўрлари балогатга етган, ҳаммаси шу ерда ҳозир. Ҳаммамиз розимиз, буни истеъмол қилиб, қувватланиб олинг», дедим. Шундан кейингина у зот доридан ичдилар».
Мана, азизлар, ҳақиқий уламоларнинг бировнинг ҳаққидан қанчалик қўрқишларига бир мисол. Ўзига зарур бўлиб турган дорини ичишдан олдин, эгалари рози бўлишини билса ҳам, бировнинг ҳаққидан парҳез қиляпти, шу кичкина амал билан, аммо улкан ибрат билан шариатнинг битта илмини баён қилиб беряптилар устоз.
Нима учун Аллоҳни таниган, шариатнинг илмини билган одамлар бировнинг ҳаққидан шу қадар қўрқадилар? Чунки ҳаром нарса танага кирса, қирқ кунгача таъсир қилиши, қирқ кунгача ибодатларимиз қабул бўлмаслиги мумкин.
Аслида ҳақиқий тақводор зотлар, луқманинг ҳалол бўлишига қаттиқ эътибор берадиган биродарларимиз нафақат ҳаромлиги очиқ-ойдин кўриниб турган нарсани, ҳатто бунга бироз шубҳа бўлган нарсалардан ҳам эҳтиёт бўладилар. Масалан, гўшти ҳалол бўлган, аммо нопок нарса еган жониворларни сўйишдан олдин ҳам уларни алоҳида сақлаб, покиза озуқа бериб боқишади. Фиқҳда бундай ҳайвонлар жаллола дейилади. Баъзи уламолар фақат нажосат еб ўсган ҳайвонни жаллола дейишган, баъзилар эса гўштидан ўша нажосатнинг ҳиди ёки таъми келиб турсагина жаллола деб ҳукм қилишган. Масалан, товуқ нажосат, гўнг еган бўлиши мумкин. Ҳозир баъзилар паррандаларни кушхоналарнинг чиқиндиси билан боқар экан. Ана шундай ҳайвонларни сўйишдан олдин покиза озуқа бериб, маълум муддат боқилади. Масалан, туя бўлса, 40 кунгача сақланади дейилган, қора моллар 30 кун, қўй-эчкилар 10 кунгача алоҳида боқилади. Ҳайвонлардаки шундай бўлса, демак инсонда ҳам шундай. Шунинг учун луқмага жиддий эътибор қилишимиз керак, биродарлар. Фарзандларни боқиш вазифам экан деб, кўчадан топганимизни олиб келиб, едираверишдан сақланмоғимиз керак. Ризқимизнинг, фарзандимизга едираётган луқмамизнинг қаердан келаётганига эътибор бермас эканмиз, Аллоҳ сақласин, Парвардигор Роббил изза ҳам бизнинг дўзахнинг қайси эшигидан киришимизга эътибор қилмайди.
Бу дунё ҳаётини ғанимат билиб, биринчи ўринда луқмага эътибор қилайлик. Майли, ризқ озгина бўлса бўлсин, аммо хотиржамлик берсин, ҳаловат берсин, тинч уйқу берсин. Дунё кўп бўлса-ю, ором олиб ухлай олмаса, унинг инсонга нима фойдаси бор. Бировнинг ҳаққига ҳам, халқнинг мулкига ҳам хиёнат қилмай, ҳалол луқма топиб, борига қаноат қилайлик.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

http://t.me/imomalbuxoriy1
Surah Al An’am (الانعام) 145

قُل لَّآ أَجِدُ فِى مَآ أُوحِىَ إِلَىَّ مُحَرَّمًا عَلَىٰ طَاعِمٍ يَطْعَمُهُۥٓ إِلَّآ أَن يَكُونَ مَيْتَةً أَوْ دَمًا مَّسْفُوحًا أَوْ لَحْمَ خِنزِيرٍ فَإِنَّهُۥ رِجْسٌ أَوْ فِسْقًا أُهِلَّ لِغَيْرِ ٱللَّهِ بِهِۦ فَمَنِ ٱضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلَا عَادٍ فَإِنَّ رَبَّكَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқизилган қон ёки тўнғиз гўшти бўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир. Ёҳуд фосиқлик ила Аллоҳдан ўзганинг номига сўйилган бўлса (ҳаромдир). Бас, киши музтар бўлиб, маза талаб қилувчи ва тажовузкор бўлмаган ҳолида (истеъмол қилса). Албатта, Роббинг мағфират қилгувчи ва раҳмли зотдир», деб айт. (Яъни, сиз ҳаром деб атаган нарсаларнинг бирортасини ҳам Аллоҳ ҳаром қилгани йўқ. Бу нарсаларни сиз ўзингизча ҳаром деб юрибсиз. Аллоҳ таоло менга ваҳий юбориб, нима ҳалол, нима ҳаром эканини баён қилди.)

http://t.me/imomalbuxoriy1
​​Quloqlaring nimani eshitayotganiga qara...
Ko'zlaring nimani ko'rayotganiga qara...
Qalbing nimani deyayotganiga qara...



"O'zing bilmagan narsaga ergashma!
Albatta, quloq, ko'z va dil — ana o'shalar, mas'uldirlar"

Isro surasi 36-oyat

http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
•Бутун дунё сизга душман бўлсаю,ҳаммаси бутун куч қудрати билан сизга қарши йўналтирса,Аллоҳ қадарида ёзганидан бошқа нарса бўлмайди.

©️Аброр Мухтор Алий
🌙Тунингиз хайрли бўлсин.
•Каналга аъзо бўлиш учун манзил:
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг муборак жума куни
18 декабрь, 2020 йил,
3 жумодул аввал, 1442 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

🕋🥀Жума муборак азизлар!
♻️Каналимизга обуна бўлинг!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
🥀Қалбим сурури Мадина!
🌺Нақадар нурли заминсан.
🥀Чунки сенда Росулуллоҳ ﷺ гавҳар мисоли бош қуйиб ором олмоқдалар!

ЖУМА айёмингиз муборак!

@muniyr_uz сиз билан ЖАННАТ сари бирга...
https://t.me/muniyr_uz
🌸 Аъзо бўлишни унутманг!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
Hazza al Balushi - Surah al Kahf {18}
iMuslim90
Bugun Juma’!
-Kahf surasini o’qishlik Rasulullah salallahu alayhi va sallamning sunnatlaridandir va u Dajjol fitnasidan saqlaydi.

(O’qiyolmasangiz shunchaki eshiting)

http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг!

"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг".

Аҳзоб сураси 56-оят

https://t.me/peshkuziyouz
#Кун ояти

يَٰبَنِىٓ ءَادَمَ قَدْ أَنزَلْنَا عَلَيْكُمْ لِبَاسًا يُوَٰرِى سَوْءَٰتِكُمْ وَرِيشًا ۖ وَلِبَاسُ ٱلتَّقْوَىٰ ذَٰلِكَ خَيْرٌ ۚ ذَٰلِكَ مِنْ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ ﴿٢٦﴾

26. Эй Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят-белгиларидандир. Шоядки эсласалар. (Либоснинг зарури авратни пинҳон тутадиганидир. Лекин Аллоҳ инсоннинг авратдан бошқа аъзоларини ҳам тўсиш эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил қилди. Худди шундай–либосни ўз ўрнида, яъни, шариатга мувофиқ истеъмол қилган инсон зийнатли ҳисобланади. Аммо энг асосий либос–тақво либоси.)

«Аъроф» сураси 26-оят.

♻️Илмни яқин биродарларингиз билан ҳам бўлишинг!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

Намоз хатоларни ўчириб юбориши.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини эшитдим: “Нима деб ўйлайсизлар, агар бирортангизнинг эшигингиз олдидан бир ариқ оқиб ўтса, шу ариқда ҳар куни беш маротаба ювинадиган бўлсангиз, сизда бирон-бир кир жой қоладими?”. Саҳобалар: “Асло кир қолмайди”, дейишди. Шунда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мана шу беш вақт намоз билан Аллоҳ таоло кичик гуноҳларни кечириб юборади”, - дедилар».
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1