IMOM BUXORIY-uz
309 subscribers
6.39K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
صباح الخير

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба
15 декабрь, 2020 милодий
30 рабиъус сони 1442 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

http://t.me/imomalbuxoriy1
Turing, rizq ulashuvchi farishtalar sizni uxlab yotganingizni ko‘rib qaytib ketmasin. Ollohning go‘zal xilqatlarini ovora qilmang.

♻️ Do‘stlaringiz bilan baham ko‘ring!
📔 @hikmatlar
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ayol kishi nazar solishi joiz bo’lgan erkaklar 👇

1.Ota va otaning otasi,qancha yuqorilasa ham.⠀

2.O’g’il, o’g’ilning o’g’li,qancha pastlasa ham.⠀

3.Aka-ukalar,ota bir bo’ladimi, ona bir bo’ladimi,farqi yo’q.⠀

4.Amaki va tog’alar.⠀

5.Aka-ukalar va opa-singillarning o’g’illari .⠀

6.Erning otasi, ya’ni qaynota.⠀

7.Erning boshqadan bo’lgan o’g’li,ya’ni o’gay o’gil.⠀

8.Qizining eri,ya’ni kuyov.⠀

9.Onasining eri,ya’ni o’gay ota.⠀

10.Yuqoridagi 9 bandda ko’rsatilganlarning hammasi emishlik orqali bo’lganda ham.⠀

11.Voyaga yetmagan o’g’il bolachalar.⠀

12.Qarib qolgan chollar.⠀

Ayol kishiga ushbu ko’rsatib o’tilgan erkaklardan boshqa birortasining avratiga shar’iy uzrsiz qarashi joiz emas.⠀

-Nikohida bo’lmagan har qanday erkakka shahvat nazari ila qarash harom.⠀

-Nomahramning avratiga shahvatsiz bo’lgan holda ham nazar solish joiz emas.⠀

Ayolning avrati: yuzi va ikki kaftidan boshqa hamma a’zolari.⠀

-Ayol ayolga shahvat nazari ila qarashi Harom.⠀

-Ayol kishi boshqa ayol kishiga nazar solganda, erkak o’z mahramlariga qarashi mumkin bo’lgan joylariga qarashi ayb sanalmaydi.⠀

-Muslima ayollar yomon ayollarga o’z avratlarini ko’rsatishlari joiz emas.⠀

“Zinoga yaqinlashmang”

http://t.me/imomalbuxoriy1

@amal_qil
ОТА-ОНАНГНИНГ УЙИДА ЎТИРГАНИНГДА ҲАМ ҲАДЯ КЕЛАРМИДИ?
Расулуллоҳ аллоллоҳу алайҳи ва саллам Лутбийя исмли кишини Бани Сулайм қабиласидан закот йиғишга вакил қилдилар. У закотларни расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга келтиргач деди:
-Мана бу сизнинг молингиз. Мана бу эса менга ҳадя қилинди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ғазабландилар ва унга шундай дедилар:
-Агар ростгўй бўлсанг айтчи, ота-онангнинг уйида ўтирганингда ҳам сенга ҳадя келармиди?!
Сўнгра минбарга чиқиб Аллоҳга ҳамд ва сано айтдиларда шундай дедилар:
“Аммо баъду. Мен сизлардан бир кишини Аллоҳ мени тайинлаган закот йиғиб келиш ишига қўйган эдим. У келиб: “Мана бу сизнинг молингиз, мана бу эса менга ҳадя қилинди” демоқда. У ота-онасининг уйида ўтирганида унга бу ҳадя келармиди?! Аллоҳга қасамки, сизлар бирор ноҳақдан бир нарсани олса қиёмат куни уни елкасида кўтарган ҳолда Аллоҳга йўлиқади. Ўшанда мен албатта сиздан бирингизнинг Аллоҳга елкасида бақироқ туя билан, додлайдиган сигир билан, маърайдиган қўй билан йўлиққанини кўраяпман!”.
Сўнгра қўлларини шу қадар юқорига кўтардиларки, ҳатто қўлтиқларининг ости кўриниб кетди. Сўнг: “Аллоҳим! Етказдимми?”, дедилар.

Бугун мусулмонлар мубтало бўлган нарсалардан бири порхўрликдир. Уни бошқа ном билан номлаб олишган. Бири “ҳадя” дейди. Бошқаси “ҳурмат” дейди. Яна бири “ёрдам” деса бошқаси “саховат” дейди.
Амалдорга ҳалол нарса фақатгина маошидир. Мурожаат қилаётган кишилардан оладиган ҳар қандай нарсаси, гарчи сўрамасада ҳаром ва хиёнатдир. Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Биз бир кишини бир вазифага қўйиб унга бир нарса берсак, бу унинг маошидир. Бундан кейин оладиган нарсаси хиёнатдир. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ўз “муснад”ларида Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадисни ривоят қиладилар: “Амалдорларга берилган ҳадя хиёнатдир!”.

Ҳадялашиш кишилар ўртасида муҳаббатни зиёда қилади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳадяларни қабул қилганлар. Ўзлари ҳам ҳадя берган кишини мукофотлар эдилар. Кўп ҳадя берар эдилар. Аммо иш мансабга боғланса ўзгача тус олади. Ўртага манфаатлар ва фойдалар кирса иш бузилади. Бунда ҳадя ҳадяликдан порага қараб ўтиб кетади. Бунақанги ҳолатларда ҳадя юзхотир учун, ишларни йўлга қўйиш учун берилади. Хусусан савдо-сотиқ ишларида шундай бўлади. У пора бериш ва олиш эвазига ривожланиб мустаҳкамланиб боради. Агар савдо ва тижорат ишларида халақит бериб турган амалдор мавжуд мансабида бўлмаганида унга ҳеч ким бир тийин ҳам бермас эди. Демак унинг мансаби учун пора берилаяпти, шахси учун эмас.
Порахўрликнинг энг ёмон нави шуки, бунда мансабдор фаолияти умумий мансабга ўтириб олади. Фуқаролар унинг олдига мушкулотлари билан келишади. Ким пора берса унинг иши битади. Пора бермаганнинг иши унутилади. У эшик олдида сарғайиб ўтираверади.
Одатда порахўр маоши етмаётганини баҳона қилади. Бу ҳаром ейиш ва виждонни ухлатиш учун далил бўлишга ярамайди. Сен ишга жойлашар экансан маошинг миқдорини яхши биласан. Истасанг уни шу маош муқобилида қабул қил, истамасанг қабул қилма. Маоши кўпроқ иш топ. Сенга мурожаат қилиб келадиганлар чўнтагидан сенинг маошингга қўшиладиган пуллар сен учун ҳаром. Буни фарзандларингга едирсанг улар ҳам ўзинг каби ҳаромхўр қароқчи бўлиб етишади. Ҳаромдан унган гўшт эса дўзахда куйишга муносибдир!

АбдулқодирПолвонов.


http://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун ояти!

يُقَلِّبُ اللَّهُ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَعِبْرَةً لِأُولِي الْأَبْصَارِ

Аллоҳ кеча ва кундузни айлантириб турур. Албатта, бунда кўзи борлар учун ибрат бордир.

«Нур» сураси 44- оят.

♻️Илмни яқинларингизга ҳам улашинг!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
Har qanday ish bo'lmasin, halol qilishga odatlaning...!

Harom yegan kishini, duolari ijobat bo'lmaydi...

Vallohu alam

http://t.me/imomalbuxoriy1
"Улар: «Уларни эслаб юрган бир йигитни эшитган эдик, уни Иброҳим, деб айтиларди», дедилар" (Анбиё сураси, 60-оят).
"Албатта, Иброҳим Аллоҳнинг итоат қилгувчи, ҳаққа мойил уммати эди. Мушриклардан бўлган эмас" (Наҳл сураси, 120-оят).

Одамлар наздида йигит, Раббиси наздида эса уммат.
Асосийси, Аллоҳнинг ҳузурида ким эканингиз, одамлар наздида эмас.

Мубашшир Аҳмад.
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
Солиҳа_аёлнинг_васфи!

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизларга жаннатдаги аёллар ҳақида хабар берайми? Эрига муҳаббатли ва туғадиган хотин бўлиб, агар ғазаб қилса ёки унга нисбатан ёмонлик қилинса (ёки эри ғазаб қилса): "Мана бу қўлим сизнинг қўлингиз устидадир, яъни мен сизнинг измингиздаман. То рози бўлмагунингизча ухламайман", деб айтадиган хотиндир", дедилар.
(Насаий ва Табароний ривояти).

Изоҳ: Солиҳа аёл деб овозини эрининг овозидан баландлатмайдиган ва қўчқор сузгани каби қўпол ҳатти ҳаракат қилмайдиган ҳамда ғазаби келса ҳам эрини рози қилишга ошиқадиган аёлни айтилади.

🌙Тунингиз хайрли бўлсин!

http://t.me/imomalbuxoriy1
صباح الخير

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба
16 декабрь, 2020 милодий
1 жумод ул-аввал 1442 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

http://t.me/imomalbuxoriy1
Энг катта зулм

Саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд айтадилар: «Иймонини зулм билан булғамаган мўминлар охиратда нажот топадилар, улар ҳидоятли кишилардир»,- деган ояти карима нозил бўлганда саҳобалар: «Қайси биримиз ўз жонимизга зулм қилмаганмиз»,- деб қаттиқ эзилишди. Шунда Аллоҳ таоло: «Албатта, ширк энг ката зулмдир»,- деган оятни нозил қилди.

Имом Бухорий.
♻️Илмни яқинларингизга ҳам улашинг!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Amallar qalbga koʻradir...

🎬🎙Abdukarim Mirzayev

♻️Bizni kuzatishda davom eting!
📱manzilimiz
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
Кун ояти

وَذَرُوا ظَاهِرَ الْإِثْمِ وَبَاطِنَهُ ۚ إِنَّ الَّذِينَ يَكْسِبُونَ الْإِثْمَ سَيُجْزَوْنَ بِمَا كَانُوا يَقْتَرِفُونَ

Ва ошкора ҳамда махфий гуноҳларни тарк қилинглар! Гуноҳ қилувчилар, албатта, қилган гуноҳларининг жазосини олурлар!

«Анъом» сураси 120 оят.

♻️Каналимизга аъзо бўлинг!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўстини оғир кунида ташлаб қўймаган одам дўзахга тушмайди деб эшитганман

Бахтиёр Фидоий

Яқинларингизга ҳам улашинг

⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
Хақиқий севинч қачон бўлади?

Қачонки меҳрибон Роббимиздан шу каломларни эшитганимизда.....

Ва Роббиларига тақво қилганлар жаннатга гуруҳ-гуруҳ қилиб олиб борилдилар. Токи унга етиб келган чоғларида унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга: «Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда киринг», дедилар.
(Зумар-73)


Ва жаннатимга киргин!
(Фажр-30)


♻️ Дўстларингиз билан баҳам кўринг!
📔 @hikmatlar
http://t.me/imomalbuxoriy1
​​┄┅┅•🌙Кечаги кунингиз зое бўлган бўлса, олдингизда бугун бор.
Аммо бугун ҳам жўнашга шай турибди.
Бироқ, олдинда эртанги кун ҳам бор.
Бинобарин, кечаги кунга хафа бўлманг, у барибир қайтиб келмайди...
Бугунги кунингизга ҳам афсусланманг, у барибир жўнаб кетади...
Қўлингиздаги вақтдан унумли фойдаланинг!
Насиясига ишонманг!
Унга етолмай қолишингиз бор...

ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ КЕЧСИН!

Ухлашдан олдин айтиладиган #дуо:

«Роббим! Сенинг номинг билан ётдим ва Сенинг номинг билан тураман. Агар менинг жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм қил! Агар яшатадиган бўлсанг, жонимни солиҳ бандаларингни сақлаганинг каби Ўз ҳифзу ҳимоянгга ол!»

(📕Бухорий ва Муслим ривояти)

http://t.me/imomalbuxoriy1
صباح الخير

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун пайшанба
17 декабрь, 2020 милодий
2 жумод ул-аввал 1442 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

http://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Отнинг уч хислати мавжуд бўлиб, бир кишига савоб келтиради иккинчи бир кишининг айбини ёпади, учинчи кишига эса, гуноҳ орттиради. Отидан савоб топадиган киши хусусига келсак, у ўз отини Аллоҳ таоло йўлида жиҳод қилмоқчи бўлиб бирор яйлов ёки боғга боғлаб қўйган киши бўлиб, отининг ўша ердаги ўт-ўланлардан тановул қилиб ҳордиқ чиқаришига имкон бергани учун савоб олади, ҳаттоки оти ечилиб кетиб, у ёқдан бу ёққа яйраб шаталоқ отса ҳам унинг қолдирган излари ва тезаклари савоб келтиради. Агар ўша от бир чашма ёнидан ўтаётиб ундан ичаётганда эгаси монеълик қилмаса ҳам савоб бўлади. Оти туфайли айби (гуноҳи) ёпиладиган киши шуки, у ўз отини тирикчилик учун эгарлаб, топаётган ризқи рўзидан Аллоҳ таоло йўлида эҳсон қилишни унутмайди ва бу билан баъзи бир гуноҳларини ёпади. Киши мақтаниш ёки риё юзасидан от сақлаётган бўлса, бу унга гуноҳ бўлиб ёзилади».

♻️Улашинг
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
Имом Аҳмад шундай дедилар:

«Илм шундай туҳфаки, Аллоҳ уни фақат яхши кўрганларига беради».

♻️Улашинг!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ilmni ko'chadan olish mumkindir, lekin odob aynan uydan olinadi.

X Hamidov

♻️ Do‘stlaringiz bilan baham ko‘ring!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ҳалол луқма.

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ шундай деган эканлар:
«Падари бузрукворим Муҳаммад Шафиъ Усмоний роҳимаҳуллоҳ вафот қилдилар. Тумонат одам йиғилиб кетди. Жанозага тайёргарлик кўрилаётган эди, отамни қадрдон дўсти, менинг устозим, мавлоно доктор Абдулҳай Орифий қуддуса сирруҳу етиб келдилар. У киши жуда кексайиб қолган эдилар, қийналиб келибдилар. Ҳам қаричилик, ҳам отамнинг вафотлари у кишига қаттиқ таъсир қилган эди. Падари бузрукворим Муҳаммад Шафиъ Усмоний роҳимаҳуллоҳ доим ёнларида ҳамийра деган, шакар қўшиб тайёрланган, одамга қувват берадиган бир дори олиб юрардилар. Кекса, касалманд одамга берай, бироз бўлса ҳам қувват бўлсин деб, отамдан қолган ўша дорини олиб чиқиб, устозим Абдулҳай Орифийга бердик. Бироқ, у зот дорини қўлларига олдилар-да, «Болам, энди бу нарсанинг эгалари рози бўлмагунча уни истеъмол қилиш менга ножоиз. Бу дори отангиздан қолди, энди меросхўрларнинг мулки бўлди», дедилар. Мен: «Ҳазрат, отамнинг ҳамма меросхўрлари балогатга етган, ҳаммаси шу ерда ҳозир. Ҳаммамиз розимиз, буни истеъмол қилиб, қувватланиб олинг», дедим. Шундан кейингина у зот доридан ичдилар».
Мана, азизлар, ҳақиқий уламоларнинг бировнинг ҳаққидан қанчалик қўрқишларига бир мисол. Ўзига зарур бўлиб турган дорини ичишдан олдин, эгалари рози бўлишини билса ҳам, бировнинг ҳаққидан парҳез қиляпти, шу кичкина амал билан, аммо улкан ибрат билан шариатнинг битта илмини баён қилиб беряптилар устоз.
Нима учун Аллоҳни таниган, шариатнинг илмини билган одамлар бировнинг ҳаққидан шу қадар қўрқадилар? Чунки ҳаром нарса танага кирса, қирқ кунгача таъсир қилиши, қирқ кунгача ибодатларимиз қабул бўлмаслиги мумкин.
Аслида ҳақиқий тақводор зотлар, луқманинг ҳалол бўлишига қаттиқ эътибор берадиган биродарларимиз нафақат ҳаромлиги очиқ-ойдин кўриниб турган нарсани, ҳатто бунга бироз шубҳа бўлган нарсалардан ҳам эҳтиёт бўладилар. Масалан, гўшти ҳалол бўлган, аммо нопок нарса еган жониворларни сўйишдан олдин ҳам уларни алоҳида сақлаб, покиза озуқа бериб боқишади. Фиқҳда бундай ҳайвонлар жаллола дейилади. Баъзи уламолар фақат нажосат еб ўсган ҳайвонни жаллола дейишган, баъзилар эса гўштидан ўша нажосатнинг ҳиди ёки таъми келиб турсагина жаллола деб ҳукм қилишган. Масалан, товуқ нажосат, гўнг еган бўлиши мумкин. Ҳозир баъзилар паррандаларни кушхоналарнинг чиқиндиси билан боқар экан. Ана шундай ҳайвонларни сўйишдан олдин покиза озуқа бериб, маълум муддат боқилади. Масалан, туя бўлса, 40 кунгача сақланади дейилган, қора моллар 30 кун, қўй-эчкилар 10 кунгача алоҳида боқилади. Ҳайвонлардаки шундай бўлса, демак инсонда ҳам шундай. Шунинг учун луқмага жиддий эътибор қилишимиз керак, биродарлар. Фарзандларни боқиш вазифам экан деб, кўчадан топганимизни олиб келиб, едираверишдан сақланмоғимиз керак. Ризқимизнинг, фарзандимизга едираётган луқмамизнинг қаердан келаётганига эътибор бермас эканмиз, Аллоҳ сақласин, Парвардигор Роббил изза ҳам бизнинг дўзахнинг қайси эшигидан киришимизга эътибор қилмайди.
Бу дунё ҳаётини ғанимат билиб, биринчи ўринда луқмага эътибор қилайлик. Майли, ризқ озгина бўлса бўлсин, аммо хотиржамлик берсин, ҳаловат берсин, тинч уйқу берсин. Дунё кўп бўлса-ю, ором олиб ухлай олмаса, унинг инсонга нима фойдаси бор. Бировнинг ҳаққига ҳам, халқнинг мулкига ҳам хиёнат қилмай, ҳалол луқма топиб, борига қаноат қилайлик.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

http://t.me/imomalbuxoriy1