IMOM BUXORIY-uz
314 subscribers
5.72K photos
3.23K videos
34 files
11.5K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин


Мўминлар жума кунининг фазилатидан жаннатда ҳам баҳраманд бўладилар. У кундаги энг буюк неъмат Раббиларини кўрмоқларидир. Ҳар жумада Аллоҳ таоло мўмин бандаларига тажалли қилади. Мана шу кун Қуръони каримда "явмул мазийд" деб номланган.
Аллоҳ таоло айтади:
لَهُمۡ مَّا يَشَآءُوۡنَ فِيۡهَا وَلَدَيۡنَا مَزِيۡدٌ
"У ерда нима хоҳласалар, уларникидир. Ва ҳузуримизда зиёдаси бор"
(Қоф сураси, 35-оят).

Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом:

«Агар мўмин киши жаннатда фарзанд хоҳласа, унинг ҳомиласи, туғилиши, ўсиши бир соатда бўлади», деганлар. «Ва ҳузуримизда зиёдаси бор»— Аллоҳ таолонинг жамолига назар солиш бахтидир, деган ривоят ҳам бор.
Анас разияллоҳу анҳу: ҳар жума куни Парвардигор уларга Ўзини кўрсатади, деганлар.

ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Surat Al-Kahf
Mishaari Raashid al-Aafaasee
Каҳф сураси икки жума орасидаги нурдир.

سورة الكهف

Каҳф сураси - Мишари Ал Афасий

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлaр.



📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ

🌱🪷 Жума учун ғусл қилиш.

🌱🪷 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱🪷Чиройли кийимлар кийиш.

🌱🪷 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱🪷 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱🪷 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱🪷 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱🪷 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱🪷 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱🪷 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱🪷 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱🪷 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


📚Зиё истаганлар учун
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ОЛТИ ҲАҚ

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « حَقُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ سِتٌّ ». قِيلَ مَا هُنَّ يَا رَسُولَ اللَّهِ قَالَ « إِذَا لَقِيتَهُ فَسَلِّمْ عَلَيْهِ وَإِذَا دَعَاكَ فَأَجِبْهُ وَإِذَا اسْتَنْصَحَكَ فَانْصَحْ لَهُ وَإِذَا عَطَسَ فَحَمِدَ اللَّهَ فَسَمِّتْهُ وَإِذَا مَرِضَ فَعُدْهُ وَإِذَا مَاتَ فَاتَّبِعْهُ ».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «"Мусулмоннинг мусулмон биродари устидаги ҳаққи олтитадир". "Улар нималар, ё Расулуллоҳ?" дейилди. У зот: "1) киши биродарига йўлиқса, унга салом бериши; 2) қачон уйига чақирса, чақириғига лаббай дейиши; 3) қачон насиҳат сўраса, унга насиҳат қилиши; 4) қачон акса уриб, сўнг Аллоҳга ҳамд айтса, унга яхшилик тилаши; 5) қачон бемор бўлса, уни бориб кўриши ва 6) қачон вафот этса, жанозасида ҳозир бўлиши", – дедилар».

Имом Муслим ривояти.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
САЪДНИНГ ОНАСИ

Уҳуд жангидан сўнг Саъд ибн Муъознинг онаси шошилиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига келди. Саъд у зот минган отнинг тизгинини тутиб турган эди:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Бу – менинг онам, – деди.
– Марҳабо, хуш келибди, – дедилар у зот.
Саъднинг онаси Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га яқин келиб, тикилиб қаради ва:
– Сизни соғ-омон кўрганимдан барча муси батларим тарқаб кетди, – деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) онахонга Саъднинг ўғли Амр учун таъзия билдирдилар ва:
– Эй Саъднинг онаси! Сенга хушхабар бўлсин ва уларнинг аҳлига ҳам хушхабар бўлсин! Қатл бўлганлар жаннатда ҳамроҳ бўлдилар, улар ўн икки нафар эди, ўз аҳлларини шафоат қилдилар, – дедилар.
– Бизлар Аллоҳнинг Расулидан рози бўлдик!
Шу сўзлардан сўнг уларга ким ҳам йиғласин?! – деди Умму Саъд (розияллоҳу анҳо).

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мавлоно Румий ўгитларидан:

- Инсон дарё кабидир, фақатгина юзаси кўринади... Тубида нима яширинган, қандай тўфонлар бўлмоқда билиб бўлмайди.

- Нияти ёмон инсондан эмас, ниятининг ёмонлигини сир тутган одамдан қўрқ!

- Унутманг! Дунёда яшамаяпсиз, ундан ўтиб боряпсиз.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТА ОНА ДУОСИ ИЖОБАТДИР

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Учта дуо шак-шубҳасиз қабул бўлади: мазлумнинг дуоси,
мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандига
қилган дуоси», дедилар».☝🏻

Аллоҳ ўтганларимизни ўз рахматига олган бўлсин.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!

🌷 ☘️ 🌷 🍃 ☘️ 🌷 ☘️
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”, дедилар. Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
«Хизмат қилсанг, сенга хизмат қилишади»

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал ҳадисларида: «Қавмнинг саййиди уларнинг ходимидир», дейилган. Бундан ҳам чиройли васф борми? Бундан ҳам ажойиб даражот борми? Агар шаъним улуғ бўлсин десангиз, бошқаларга хизмат қилинг. Мартабам баланд бўлсин десангиз, бошқаларга хизмат қилинг. Ажойиб бир ҳикматда: «Хизмат қилсанг, сенга хизмат қилишади», дейилган.

«Гўзал ўрнак» китобидан
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Биласизми?

«ДЎЗАХГА КИРМАЙ ҚОЛИШ АМАЛ ТУФАЙЛИ»

  🟢 Баъзи мўмин бандалардан дўзахга мубтало қиладиган амаллар содир бўлсаю, у кейин бошқа керакли амалларни қилса дўзахга кирмай қолиши мумкин. Маълум гуноҳларни қилган одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амалларни уламоларимиз учга бўлганлар.


               ✅️ 1. ТАВБА🔻

     فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيّاً(59)
إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحاً فَأُوْلَئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ شَيْئاً(60)
     «Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар».

   (Марям сураси, 59-60-оятлар).


        ✅️ 2. ЯХШИ АМАЛЛАР🔻

  ⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига сабаб бўладиган амаллар тоифасига ҳасанот - яхши амаллар ҳам киради.

     الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّـيِّئَاتِ
     «Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади».

   (Ҳуд сураси, 114-оят).

  ⚪️ Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва ўз эгасининг дўзахга киришдан сақланишга сабаб бўлиши мумкин.


         ✅️ 3. МУСИБАТЛАР🔻

  ⚪️ Маълум гуноҳларни қилган мўмин одамнинг дўзахга кирмай қолишига унга бу дунёда етган мусибатлар ҳам сабаб бўлади.

     Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
     «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
     «Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки, тикан киришими, етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар».

   Икки шайх ривоят қилганлар.

   «Сунний ақийдалар» китобидан.
  
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Раббим, бизларни гуноҳлар сахросидан тоат денгизига йўллаб қўй!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтиладики:
“Офият ўн кўринишдадир. Уларнинг бештаси дунёда, бештаси охиратдадир.

Дунёдагиси:
1. Илм.
2. Ибодат.
3. Ҳалол бўлган ризқ.
4. Қийинчиликдаги сабр.
5. Неъматга шукр қилиш.

Охиратдагиси:
1. Ўлим фариштаси раҳмат ва лутф ила келади.
2. Мункар ва Накир қабрда қўрқитмайди ҳамда катта қўрқинчдан омонда бўлади.
3. Ёмонликлари ўчирилиб, яхшиликлари қабул килинади.
4. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққани каби ўтиб кетади.
5. Жаннатга саломат ҳолда киради”.

"Охират кунига тайёргарлик" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللهَ ذِكْرًا كَثِيرًا﴾

"Эй иймон келтирганлар Аллоҳни кўпроқ зикр қилинглар"


- «سُبْحَانَ اللهِ»
Субҳаналлоҳ

- «الحَمْدُ للهِ»
Алҳамдулиллаҳ

- «لَا إلَهَ إلَّا اللهُ»
Лаа илаҳа Иллаллоҳ

- «اللهُ أكْبَرُ»
Аллоҳу Акбар

- «سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ»
Субҳаналлоҳи биҳамдиҳи

- «سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ»
Субҳаналлоҳи Аъзийм

- «لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إلَّا بِاللهِ»
Лаа ҳавлаа валаа қуввата иллаа биллааҳи

- «أسْتَغْفِرُ اللهَ وَأتُوبُ إلَيْهِ»
Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ

- «لَا إلَهَ إلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ»
Лаа илаҳа иллаа анта субҳаанака инни кунту миназзолимийн

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!👇

🌾 🌷 ☘️ 🌾 🌷
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Меҳнат-машаққатлардан кейин қанчалар ажр-мукофотларга ғарқ бўлишимизни билсак эди, кушойишнинг тезроқ келишини орзу қилмаган бўлар эдик.
«Мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар бер!» (Бақара сураси, 155–156-оятлар).


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
ҲАЁТИЙ ЎХШАТМАЛАР

ОТА - ғурур...!!!
ОНА - меҳр...!!!
АКА - фаҳр...!!!
УКА - умид...!!!
ОПА - ор...!!!
СИНГИЛ - номус...!!!
АМАКИ - қон...!!!
АММА - сарсон...!!!
ТОҒА - дармон...!!!
ХОЛА - хирмон...!!!
ХОТИН - синов...!!!
ФАРЗАНД - сийлов...!!!
КЕЛИН - қарз...!!!
КУЁВ - фарз...!!!
ҚУДА - бардош...!!!
ҚЎШНИ - сирдош...!!!
ҚАЙНЛАР - қариндош..!!!
МЕҲМОН - ризқ...!!!
УСТОЗ - парвона...!!!
ДЎСТ - диёнат...!!!
ДУШМАН - ҳиёнат...!!!
ОИЛА - омад...!!!
РЎЗҒОР - даромад...!!!
ҲАЁТ- имкон...!!!
УМР - имтиҳон
СЕВГИ - камалак...!!!
УЙҚУ - эрмак...!!!
ТУШ - ҳаёл...!!!
ВАҚТ - маҳол...!!!
КУН - жабр...!!!
ТУН - сабр...!!!
ЎЛИМ - хақ...!!!
ЯШАШ - бахт...


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#гўзал_қироат

Кафирун сураси.

Қори Абдулбасит Абдуссамад.


1. Қул йаа айюҳал кафирун 2. Лаа ъабуду маа таъбудун 3. Ва лаа антум ъабидуна маа ъабуд 4. Ва лаа ана ъабидум маа ъабаттум 5. Ва лаа антум ъабидуна маа ъабуд 6. Лакум дийнукум ва лийа дийн.
Маъноси: 1. Айт: "Эй, кофирлар... 2. Сиз ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмаслик. 3. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган нарсага ибодат қилувчимассиз. 4. Ва мен сиз ибодат қилган нарсага ибодат қилувчимасман. 5. Ва сиз ҳам мен ибодат қиладиган нарсага ибодат қилувчимассиз. 6. Сизга ўз динингиз, менга ўз диним.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Ҳақиқий шукр - Аллоҳ берган неъматни У ҳаром қилган ишларга ишлатмасликдир.

Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллох

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин!

🌸Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Янги кун, янги ҳафтага етказгани учун Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин🤲

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1