IMOM BUXORIY-uz
324 subscribers
5.86K photos
3.26K videos
34 files
11.7K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

🔸Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги барча масжидларда “Фуқароларни қабул қилиш куни” бўлиб ўтди.

🔹Қабул жараёнида фуқароларнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, диний таълим муассасаларида ўқиш ва қайта тиклаш масаласи, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва соҳани ривожлантиришга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди.

🔸Қабул асносида ҳар бир мурожаатчи томонидан билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва соҳага оид масъуллар иштирокида қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.

🔹Мана шундай қабул жараёнлари барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом домлалар томонидан амалга ошириб келинмоқда.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Ҳасан Басрий дўстини қабрга дафн этгандан кейин қабр устида озгина туриб қолди. Сўнг ёнида турган кишига қараб
–Агар бу дўстимиз дунёга қайтарилса нима қилади" деб ўйлайсиз - деди. У киши
–Истиғфор айтади, намоз ўқийди ва яхшиликни кўпайтиришга уринади - деди. Шунда Ҳасан Басрий
–Энди унинг бунга имкони қолмади. Сизнинг эса имконингиз бор. Шуларни қилиб олинг - деди...
ㅤㅤㅤㅤ
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ дуоларимизни ижобат, Фарзандларимизга салоҳият, Ибодатларимизга гўзаллик, Ризқимизга барака берсин!

Ўтган Рамазонда қилган ибодатларимизни Ўз даргоҳида қабул қилган бўлсин.

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!



📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
​​“УММАТИМ! УММАТИМ!!!”

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг айтишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Иброҳим сурасидаги:
“Эй Раббим, албатта, у (санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан” (36) оятини ва Исо алайҳиссаломнинг ушбу сўзларини тиловат қилдилар:
“Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, бас, албатта, Сенинг Ўзинг азиз-ғолиб ва ҳикматли Зотсан” (Моида сураси, 118-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини кўтариб:
“Эй Аллоҳ! Умматим!! Умматим!!!” деб йиғлаб юбордилар. Аллоҳ азза ва жалла Жаброил алайҳиссаломга амр қилди:
“Эй Жаброил, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига бор. Раббинг билгувчироқдур. Айт: “Биз сизни умматингиз ишида рози қилурмиз, ҳаргиз хафа қилмагаймиз”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Янгиликлар
#Баркамол_авлод_2024

"Баркамол авлод - 2024" спорт мусобақасига келган меҳмонлар учун Бухоронинг қадамжолари узра зиёрат ташкиллаштирилди.

✏️ Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

🟡 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Манба: https://t.me/Mirarabuz

https://t.me/NaqshbandUZ
Аллоҳ таоло севмайдиган ўн тоифа


1. Кофирлар.
"Албатта, Аллоҳ кофирларга муҳаббат қилмас".
(Оли имрон сураси, 32 оят)


2. Тажовузкор бўлганлар.
"Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190 оят)


3. Бузғунчилар.
"Аллоҳ бузғунчиларни севмас" (Моида сураси, 64 оят)


4. Хиёнат қилувчилар.
"Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58 оят)


5. Золимлар.
"Албатта, У зот золимларни севмас" (Шўро сураси, 40 оят)


6. Исрофчилар.
"У зот исроф қилувчиларни севмас" (Аъроф сураси, 31 оят)


7. Такаббурлик қилиш.
"Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас"
(Наҳл сураси, 23 оят)


8. Ҳовлиқиш
"Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас".
(Қасос сураси, 76 оят)


9. Мутакаббир ва мақтанчоқлик.
"Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас".
(Луқмон сураси, 18 оят)


10. Ёмон сўзларни ошкора қилувчилар.
"Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни хуш кўрмайди".
(Нисо сураси, 148 оят)

Аллоҳим! Бизларни ана шу тоифадан бўлиб қолишдан сақлаб, Ўзинг яхши кўрган бандалар қаторида қилгин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Алқама Ибн Масъуддан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўйранинг устида ухладилар. У зот алайҳиссалом турганларида у ёнбошларига ботиб кетган эди. Шунда Ибн Масъуд у зотга: “Ё Аллоҳнинг Расули, агар бизга амр қилганингизда (ётоқингизни) текис қилиб берардик”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг дунё билан нима ишим бор. Мен билан дунё худди дарахт соясида дам олган, сўнгра тарк қилиб кетган кишига ўхшайди”, дедилар».

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим аъла саййидина Муҳаммад.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Yomonlik — odamzot tiynatidagi (loyidagi) yaxshilik bilan juda puxta, maromiga yetkazib qorilgan ma’jun. Bu qorishiq ikki o‘tning birida ajraladi: yo dunyo hayotida nadomat o‘ti bilan, yoki jahannamda do‘zax o‘ti bilan. Inson bu hayotda nadomat o‘ti tufayli javharini yomonlikdan xalos etmas ekan, oxiratda uning chorasi jahannam olovidir.

Hozir senda bu ikki o‘tdan yengilrog‘ini, tafti past-rog‘ini tanlash imkoniyati bor. Sen uchun to‘shalgan ixtiyor gilami hali yig‘ishtirilgani mo‘q. Hali sen jannatda bo‘lmasang-da, zo‘rlik bilan jahannamga ham haydalmading. To imkon bor ekan, nadomatga shoshil, do‘zaxdan saqlan...

📚Ziyo istaganlar uchun;
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#маълумот

Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?

1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.

2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.

3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.

4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.

5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.

6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.

7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.

8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.

9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.

10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.

11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.

12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".

Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий"

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин


Мўминлар жума кунининг фазилатидан жаннатда ҳам баҳраманд бўладилар. У кундаги энг буюк неъмат Раббиларини кўрмоқларидир. Ҳар жумада Аллоҳ таоло мўмин бандаларига тажалли қилади. Мана шу кун Қуръони каримда "явмул мазийд" деб номланган.
Аллоҳ таоло айтади:
لَهُمۡ مَّا يَشَآءُوۡنَ فِيۡهَا وَلَدَيۡنَا مَزِيۡدٌ
"У ерда нима хоҳласалар, уларникидир. Ва ҳузуримизда зиёдаси бор"
(Қоф сураси, 35-оят).

Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом:

«Агар мўмин киши жаннатда фарзанд хоҳласа, унинг ҳомиласи, туғилиши, ўсиши бир соатда бўлади», деганлар. «Ва ҳузуримизда зиёдаси бор»— Аллоҳ таолонинг жамолига назар солиш бахтидир, деган ривоят ҳам бор.
Анас разияллоҳу анҳу: ҳар жума куни Парвардигор уларга Ўзини кўрсатади, деганлар.

ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Surat Al-Kahf
Mishaari Raashid al-Aafaasee
Каҳф сураси икки жума орасидаги нурдир.

سورة الكهف

Каҳф сураси - Мишари Ал Афасий

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлaр.



📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ

🌱🪷 Жума учун ғусл қилиш.

🌱🪷 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱🪷Чиройли кийимлар кийиш.

🌱🪷 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱🪷 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱🪷 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱🪷 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱🪷 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱🪷 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱🪷 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱🪷 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱🪷 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


📚Зиё истаганлар учун
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1