IMOM BUXORIY-uz
307 subscribers
6.4K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
ПАЙҒАМБАРЛАР ҚИЛГАН ДУОЛАР

Одам алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ

«Эй, Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз» (Аъроф, 23).

Айюб алайҳиссаломнинг дуолари:

أَنِّي مَسَّنِيَ الضُّرُّ وَأَنْتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ

«(Эй, Раббим!) Менга мусибат етди. Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлироғидирсан» (Анбиё, 83).

Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا تَبَارًا

«Эй, Раббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!»
(Нуҳ, 28).

Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ

«Эй, Раббим! Мени ва зурриётимдан (кўп фарзандларимни) намозни баркамол адо этувчи қилгин! Эй, Раббимиз! Дуоимни қабул эт!» (Иброҳим, 40).

Юнус алайҳиссаломнинг дуолари:

لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

«Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё, 87).

Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари:

فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ أَنْتَ وَلِيِّي فِي الدُّنْيَا وَالْآَخِرَةِ تَوَفَّنِي مُسْلِمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ

«Эй, осмонлар ва Ерни ижод этган зот! Дунёю охиратда Ўзинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда вафот эттир ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин!» (Юсуф, 101).

Шуайб алайҳиссаломнинг дуолари:

عَلَى اللَّهِ تَوَكَّلْنَا رَبَّنَا افْتَحْ بَيْنَنَا وَبَيْنَ قَوْمِنَا بِالْحَقِّ وَأَنْتَ خَيْرُ الْفَاتِحِينَ

«Таваккулни Аллоҳга қилдик. Эй, Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳаққоний ҳукм қил! Сен ҳукм қилувчиларнинг яхшисидирсан» (Аъроф, 83).

Мусо алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي

«Эй, Раббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин» (Тоҳа, 25-27).

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари:

رَبَّنَا آَتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآَخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

«Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин», (Бақара, 201).


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин


Мўминлар жума кунининг фазилатидан жаннатда ҳам баҳраманд бўладилар. У кундаги энг буюк неъмат Раббиларини кўрмоқларидир. Ҳар жумада Аллоҳ таоло мўмин бандаларига тажалли қилади. Мана шу кун Қуръони каримда "явмул мазийд" деб номланган.
Аллоҳ таоло айтади:
لَهُمۡ مَّا يَشَآءُوۡنَ فِيۡهَا وَلَدَيۡنَا مَزِيۡدٌ
"У ерда нима хоҳласалар, уларникидир. Ва ҳузуримизда зиёдаси бор"
(Қоф сураси, 35-оят).

Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом:

«Агар мўмин киши жаннатда фарзанд хоҳласа, унинг ҳомиласи, туғилиши, ўсиши бир соатда бўлади», деганлар. «Ва ҳузуримизда зиёдаси бор»— Аллоҳ таолонинг жамолига назар солиш бахтидир, деган ривоят ҳам бор.
Анас разияллоҳу анҳу: ҳар жума куни Парвардигор уларга Ўзини кўрсатади, деганлар.

ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#СУННАТ

Жумъа кунида бажариладиган Суннат амалларни дўстларимизга ҳам эслатайлик.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
САЖДА ҚИЛГУВЧИ БЎЛИНГ

Она қорнидаги бола шакли худди сажда қилаётган инсон суратига ўхшайди! Ҳаётингизда ҳам она қорнида бўлгани каби сажда қилувчи бўлинг – Аллоҳ ризқингизга кафил бўлади, энг тор жойни ҳам сизга роҳатли макон қилиб қўяди ва Ўз раҳмати билан иҳота қилиб туради. Бошингизни саждадан кўтарсангиз ҳам, қалбингиз доим саждада қолсин. Тилингиз бошқа сўзни сўзлаганда ҳам, юрагингиз уриши «Субҳана Роббиял аъла» дейишдан тўхтамасин. Жон томирингиз билан «Эй синиқларни тузатгувчи Жаббор Зот, менинг моддий ва маънавий синиқларимни тузат» деб кўринг-да, бу сўз мўъжиза яратиб, руҳингизга ўзгача кайфият, ҳаётингизга янгича мазмун ато қилади!

Аллоҳим, қалбимиз, руҳимиз ва жисмларимиз синиқларини Ўзинг тузатгин, Сен барча нарсага Қодир Зотсан.

❗️ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ
⤵️Бизни шу манзилда кузатиб боринг.
👉https://t.me/bobirromitaniy
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир"
(98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
🗓Бугун, 26 апрель куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов Бухоро туманидаги "Имом Бухорий" жомеъ масжидининг янги биносида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

♻️Жума мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншаоллоҳ!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
АЛЛОҲ ТАҚВОДОРЛАР БИЛАН БИРГАДИР

▫️ Банда фақат тақвоси билангина ҳурматли бўлади.
“Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлиларингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ Билгувчи ва Огоҳдир”. (Ҳужурот сураси, 13-оят мазмуни).

▫️ Аллоҳ тақво қилганларни яхши кўради.
“Йўқ! Балки ким аҳдига вафо қилса ва тақводор бўлса. Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради”. (Оли Имрон сураси, 76-оят мазмуни).

▫️ Аллоҳ тақводорлар билан.
“Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир”. (Наҳл сураси, 128-оят мазмуни).

▫️ Аллоҳ тақводоларнинг ишини енгил қилади.
“... Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг ишида осонлик қилиб беради”. (Талоқ сураси, 4-оят мазмуни).

▫️ Аллоҳ тақводорларнинг гуноҳларини авф этади ва савоб ишларининг ажрини кўпайтиради.
“Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини кўпайтириб берур”. (Талоқ сураси, 5-оят мазмуни).

▫️ Аллоҳ тақводорлардангина қабул қилади.
“Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиб бер. Икковлари қурбонлик қилганларида, бирларидан қабул қилинди, бошқасидан қабул қилинмади. У: “Албатта, мен сени ўлдиражакман”, деди. Бириси: “Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир”. (Моида сураси, 27-оят мазмуни).

▫️Тақводорларга барака эшиклари очиб қўйилади.
“Агар қишлоқлар аҳллари имон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик”. (Аъроф сураси, 96-оят мазмуни).

▫️Тақво қилган банданинг йуллари очилади ва ўйламаган тарафидан ризқ ато этилади.
“...Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур...”. (Талоқ сураси, 2–3-оятлар мазмуни).

▫️Аллоҳ тақводорларга илм беради.
“Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зотдир”. (Бақара сураси, 282-оят мазмуни).

▫️Тақводорларнинг мукофоти жаннатдир.
“Албатта, тақводорларга ютуқ бордир: боғ-роғлар, узумзорлар бордир. Ва янги бўйи етган бир хил ёшдаги қизлар бордир. Ва тўлдирилган қадаҳлар бордир. У ерда бекорчи гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмаслар. Раббингдан мукофот, совға ҳисобидандир”. (Наба сураси, 31–35-оятлар мазмуни).


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
​​НАЖОТ БЕРУВЧИ 7 КАЛИМА!

Ким ушбу 7 калимани ёдласа, у одам Аллоҳнинг наздида улуғ бўлади. Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради, агарчи денгизнинг кўпигидек бўлса ҳам.
Тоатнинг ҳаловатини топади, ҳаёти ҳам, мамоти ҳам яхши ҳолда бўлади.

🍀Ҳар ишни «БИСМИЛЛАҲ» билан бошласа!

🍀Ҳар нарсани қилиб бўлгандан кейин «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» деса!

🍀Агар тилига озми кўпми лағв келса ёки ёмон амал қилса, ўшандан кейин «АСТАҒФИРУЛЛОҲ» деса!

🍀Агар бу ишни эртага қиламан деса, кетидан «ИН ШАА АЛЛОҲ» сўзини айтса!

🍀Агар унга ёмон иш рўбарў бўлса, «ЛА ҲАВЛА ВА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИЛ АЛИЙЙИЛ АЪЗИМ» деса!

🍀Ўзига ва молига кўпми ёки камми бир мусибат етса, «ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН» деса!

🍀Ва кеча-ю кундуз тилидан «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» калимаси тушмаса!


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йаа Роббим сенла мен кимману, сенсиз мен кимман?
Рахматинг олдида таслимман жимман!


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва баракатуҳ!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин!

Бошланаётган янги кунингиз хайрли, файзли ва барокатли бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Амални яшириш, уни қилишдан қийин

Уламолардан бири айтадилар: "Ибодат худди буғдойга ўхшайди, уни экиш, йиғиб олиш ўзига яраша оғир меҳнат. Аммо уни сичқон еб кетишидан сақлаб қолиш эса ундан ҳам мушкул машаққатдир. Ҳудди шунингдек, банда бирор ибодатни бажариш учун вақтини кетказиб, саъй-ҳаракат ва харажат қилади. Аммо ибодатининг савобини сақлаб қолиши қилган ҳаракатидан кўра оғирроқ машаққатдир. Чуни риё, хўжакўрсин ибодатнинг савобини йўқ қилиб юборади".

Ҳеч кимга билдирмай қилган, фақат ёлғиз Аллоҳ таоло биладиган бирорта хайрли амалингиз борми?

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Тафаккур қилинг!

Барчалари бирлашсалар ҳам битта пашша ярата олмаслар.

( Хаж сураси 73 оят )

"Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

(Ар-Роҳман сураси;  47-оят)

Аллоҳ Таолони қудратини хис қилиш учун ҳар бир иши комил ва адолатли эканига эътибор қилсангиз бас...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!

👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Қайси гуноҳ инсоннинг бошига нима олиб келади

• Неъматларни йўқ қиладиган гуноҳ - ҳаддидан ошишлик.
• Надомат келтирадиган гуноҳ - қотиллик.  
• Нафрат, жазони келтирадиган гуноҳ - зулм.  
• Айбларни очиб қўядиган гуноҳ - ароқхўрлик.
• Ризқни тўхтататиб қўядиган гуноҳ - зино.  
• Ўлимни тезлаштирадиган гуноҳ - қариндош-уруғлар билан алоқаларни узиш.  
• Дуони рад қиладиган гуноҳ - ота-онага оқ бўлиш.  

Тафаккур қилинг!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Ҳар асрнинг Осиёси, Марями ва Оишаси бўлади. Улар уйларининг деворларини рассомлар чизган портретлар билан эмас, авроду азкор билан безайдилар. Қалбларини психологлар орқали эмас, намоз орқали хотиржам қиладилар. Уларнинг фарзандларини оммавий маданият эмас, ваҳий (дин) тарбия қилади.

Авроду азкор — кундалик вирдлар яъни вазифалар ва зикр-дуолар.

© Устоз, доктор Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳ, «Ислом хонадонида фарзанд тарбияси», 130-саҳифа
#duo

Аллоҳдан нима сўрай?

Абу Фазл Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ё Аллоҳнинг Расули ﷺ менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим. У зот алайҳиссалом: "Аллоҳдан офият сўранглар", дедилар.
Бир неча кун ўтиб келдим-да "Ё Аллоҳнинг Расули ﷺ менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим.
Набий алайҳиссалом: "Эй Аббос, эй Расулуллоҳнинг амакиси, Аллоҳдан дунёю охират офиятини сўранг", дедилар (Имом Термизий ривояти).

Офият - тинчлик, хотиржамлик, саломатлик, яхши кайфият дегани.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!

👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Бугун ўқиганларимнинг энг гўзали мана бу жумла бўлди:

لا خير في لذة من بعدها النار!

«Оқибати жаҳаннам бўлган лаззатда ҳеч қандай яхшилик йўқдир!»


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!

👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туяга ем берардилар, уйни тозалардилар, пойафзални тикар, кийимни ямардилар. Қўйни соғар, хизматкор билан овқатланардилар, агар қийналса бирга хамир қорардилар. Бозордан олган бозорликларини уйларига ўзлари кўтариб келишдан ҳаё қилмасдилар. Бой ва камбағал билан қўл бериб сўрашар ва саломни биринчи бўлиб берардилар. Чақирган жойга писандсиз бўлмас, агар ёмон хурмо қўйса ҳам борардилар. Енгил ҳаражат, мулойим хулқли, гўзал табиат ва ҳусни муошаратли эдилар. Очиқ юзли, кулмай табассумли, хўмраймай маҳзун, хорланмай тавозуъли ва исрофсиз саховатли эдилар. Қалби нозик ва ҳамма мусулмонга раҳмдил бўлганлар. Тўйгандан ҳеч кекирмаганлар. Тамаъ туфайли асло қўлларини чўзмаганлар".
("Рисолатул-қушайрийя" китобидан)


📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал хулқ

«Гўзал хулқ – Ислом. Ислом – Аллоҳ таолонинг амрларига бўйсинишдир. Одамлар мусулмон кишининг тили, қўли ва ҳар бир озоридан омонда бўлишидир”.

Имом Мотуридий.

Тунингиз хайрли бўлсин

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1