IMOM BUXORIY-uz
323 subscribers
5.9K photos
3.27K videos
34 files
11.7K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
#Ҳадис

Садақанинг яхшиси беҳожатлик билан бўлганидир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам садақа беришга буюрдилар. Шунда бир одам: «Менинг бир динорим бор», деди. «Уни ўзингга садақа қил», дедилар. «Менда яна бир динор бор», деди. «Уни болангга сарф қил», дедилар. «Менда яна бир динор бор», деди. «Уни аёлингга ёки жуфтингга сарф қил», дедилар. «Яна бошқаси бор», деди. «Уни ходимингга сарф қил», дедилар. «Яна бошқаси бор», деди. «Ўзинг биласан», - дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#ҳадис

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи
ва саллам айтдилар:
«Менга дўзах кўрсатилди,
қарасам, ундаги одамларнинг
кўпи инкор қилувчи хотинлар
экан».
Саҳобалар: «Аллоҳни
инкор қилганми?»— деб
сўрадилар.
«Эрнинг
яхшилигини инкор қилганлар,
эрнинг қадрига етмаганлар.
Агар буларнинг биттасига бир
умр яхшилик қилсангу, кейин
сендан бир кичик ёмонлик
кўрса: «Сендан нима кўрдим,
ҳеч яхшилик кўрмадим»,— деб
айтадир»,— деб жавоб
бердилар.

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитни дафн қилганларидан кейин унинг тепасида турдилар ва: «Биродарингиз учун истиғфор айтинглар ва у собит туришини сўроқ қилиняпти, чунки ҳозир у сўраляпти», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу бундай дейдилар: «Сизлар одамларни (ҳидоятга етаклаш) учун юборилган энг яхши умматсизлар» деган оятнинг мазмуни шуки, мусулмонлар бошқаларни ҳидоятга етаклаб, уларни бўйинларидаги куфр кишанларидан халос қилиб, исломга киритадилар».

Имом ал-Бухорийнинг «Ал-жомеъ ас-сахих» китобидан.

📚Ziyo istaganlar uchun:
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1