IMOM BUXORIY-uz
311 subscribers
6.27K photos
3.35K videos
34 files
12.2K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
☪️ “Йил имоми – 2023” танлови бошланди (Фотолавҳа)  

Бугун, 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имом-домлалар ўртасида “Йил имоми – 2023”  танловининг якуний босқичи бошланди.

📊 Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар беллашади.

🟢 Айни пайтда қизғин ва кўтарингки руҳда бошланган танловда иштирокчилар чиқишларини ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда.     

📝 Танлов шартлари, тартиблари ва мукофотлари ҳақидаги маълумотларни ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_ҳадиси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
📌«Аллоҳ бир бандага муҳаббат қилса. Уни дунёдан парҳезкор қилиб қўяди. Худди сизнинг бирортангиз ўз беморини сувдан парҳезкор қилганидек», дедилар.

🔖Шарҳ: Молу дунёдан парҳез
қилмаслик, уларга ўч бўлиш барча балоларнинг боши эканлиги ҳаммага
маълум. Аллоҳ таоло ўзи суйган бандаларини ана шу балолардан сақлаш учун молу дунёдан парҳезкор қилиб у нарсаларга унча ўч бўлмайдиган этиб қўяр экан. Бинобарин, Аллоҳ таоло қай бир бандасини бало-офатлар билан синамоқчи бўлса, у бандани молу дунёдан парҳез
қилмайдиган этиб қўяр экан.

📚"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ҒУСЛГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Оғизни чайиб бурунни ювиб бассейнда чўмилса ғуслга ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ўтади. Фақат бассейннинг суви оқиб турган бўлиши, ёки оқмаётган бўлса катта сув бўлиши (беш метрга беш метр), ёки катта сув бўлмаса ичига нажосат тушмаган бўлиши шарт.

Лекин ғусл қилишнинг суннати шуки, аввал нажосат теккан жойларни ювилади, сўнг истинжо қилинади, сўнг намозга таҳорат олгандай таҳорат қилинади. Кейин ғусл қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Йаа Роббим сенла мен кимману, сенсиз мен кимман?
Рахматинг олдида таслимман жимман!


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва баракатуҳ!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин!

Бошланаётган янги кунингиз хайрли, файзли ва барокатли бўлсин!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Сийратни ўрганамиз

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча исмлари бор. У зот алайҳиссолату вассалом шундай деганлар:

👉«Мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Моҳийман, Ал-
лоҳ мен билан куфрни ўчиради. Мен Ҳоширман, одамлар
оёқарим остида тўпланади. Мен Оқибман, менинг ортим-
дан набий келмайди».

Бошқа бир ривоятда «Мен Муқаффийман, Тавба пайғамбариман, Раҳмат пайғамбариман», дейилган. «Саҳиҳи Муслим»да «Малҳама пайғамбариман», дейилган.

Аллоҳ таоло у зотни Ўзининг азиз Китобида башир (башоратчи), назир (огоҳлантирувчи), сирожун-мунир (нурли чироқ), роуф, роҳим, роҳматан лил оламин (оламларга раҳмат), Муҳаммад, Аҳмад, Тоҳа, Ёсин, муззаммил, муддассир, абд деб атаган. Абд исми У Зот таолонинг ушбу оятидан олинган:
«Бандасини кечаси Масжидул-Ҳаромдан атрофини ба-
ракали қилганимиз Масжидул-Ақсога мўъжизаларимиз-
ни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. У Зт эшит-
гувчи, кўриб тургувчидир»
(Исро сураси, 1-оят).

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу оятда у зотни Абдуллоҳ (Ал-
лоҳнинг бандаси) деб тилга олган: «Аллоҳнинг бандаси Унга ибодат қилиб турганида улар унинг атрофида отнинг ёлидек тўпланиб, босиб юборай
дейишди»
(Жин сураси, 19-оят). Мадҳи улуғ бўлган Зот ушбу қавлида у зотни огоҳлантирувчи деб атаган: «Мен очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман», дегин» (Ҳижр
сураси, 89-оят).

Қуйидаги оятда исмлари муқаддас Зот Ўзининг Расулини
музаккир (эслатувчи) деб атаган: «Эслатгин, чунки сен эслатувчисан, холос» (Ғошия сураси, 21-оят). Бундан бошқа исмлар ҳам зикр қилинган бўлиб, уларнинг
аксари сифатлардир.

📚 Фатҳуддин Абулфатҳ Яъмурийнинг «Нурул-уйуун» китобидан Одинахон Муҳаммад Содиқ таржимаси

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from IMOM BUXORIY-uz
#Duo

رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنتَ ٱلْوَهَّابُ

Ey Robbimiz, bizni hidoyat qilganingdan so‘ng qalblarimizni og‘dirmagin va bizga O‘z huzuringdan rahmat ato qilgin. Albatta Sening O‘zing ko‘plab ato qiluvchisan.

{Oli Imron : 8}


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун ҳафтанинг пайшанба куни

Ким тонг отганда!

"Розина биллаҳи Роббан, Ва бил Исламми дийнан, ва би Муҳаммадин Расулан"
дея уч марта дуо қилса Аллоҳга у инсонни рози қилиш вожиб бўлар экан.


Қиш фаслининг янги бир куни, барчамизга омадли келсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ҚИЁМАТ КУНИ АЛЛОҲ КИМНИ ҚИЙИНЧИЛИКЛАРДАН ХАЛОС ЭТИШИ ХУРСАНД ҚИЛСА...

وَعَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ سَرَّهُ أَنْ يُنَجِّيَهُ اللهُ مِنْ كُرَبِ يَوْمِ القِيَامَةِ، فَلْيُنَفِّسْ عَنْ مُعْسِرٍ أَوْ يَضَعْ عَنْهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Қиёмат куни Аллоҳ кимни қийинчиликлардан халос этиши хурсанд қилса, ночорга (қарзини қайтаришда) муҳлат берсин ёки кечиб юборсин», деб айтганларини эшитдим.

[Имом Муслим ривояти]


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалллам дедилар: “Албатта Аллоҳ субҳануҳу ва таоло: “Эй Одам боласи, Менинг ибодатимга фориғ бўл, қалбингни бойликка тўлдираман ва фақирлигингни кетказаман. Акс ҳолда, қўлингни иш билан машғул қилиб қўяман ва фақирлигингни кетказмайман”, дейди.

Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Ҳоким ва бошқалар ривояти.
———
📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Naqshband.uz
#Долзарб_мавзу

Саждага бораётганда тизза аввал қўйиладими ёки қўлларми?


Саждага борилаётганда ерга яқин аъзолар бирин-кетин ерга қўйилади, яъни, аввал тизза, кейин қўллар ва юз. Саждадан тураётганда ердан узоқ аъзолар биринчи кўтарилади, яъни, юз, қўл, тизза.

“Фатавои Ҳиндия” китобида бундай дейилади: “Агар намозхон сажда қилишни хоҳласа, аввало ерга яқин бўлган аъзони (ерга) қўяди. Бас (шундай экан), аввал тиззасини, сўнг икки қўлини, сўнг бурнини, сўнгра пешонасини ерга қўяди. Саждадан турганида аввал пешонасини, сўнг бурнини, сўнгра икки қўлини кўтаради...”.

“Мухтасару-л-виқоя” китобида эса: “(Намоз ўқувчи) рукудан сўнг такбир айтади ва сажда қилади. Саждага бориш асносида аввал тиззаларини сўнгра қўлларини ерга қўяди, (саждадан турганида) такбир айтади ва аввал бошини сўнгра икки қўли ва тиззаларини ердан кўтаради...”, дейилган.

“Суннатга мувофиқ намоз ўқинг” китобидан олинди.

👉Батафсил ўқиш...

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#halollik

РИЗҚ БАРАКАЛИ ЭКАНИНИНГ БЕЛГИСИ

Бани Салимлик Абдуллоҳ ибн Бусрдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам отам ҳузурига келдилар. Отам у зотга таом келтирдилар. У зот (таомланиб бўлгач) ўрниларидан турган эдилар, отам ҳам ўрнидан туриб, У зотнинг уловини жуганидан ушлаб: "Мен учун Аллоҳга дуо қилсангиз", деди. Шунда У зот: “Эй Аллоҳим! Уларга ризқ қилиб берган нарсаларингда барака бергин, уларни мағфират қилгин ва уларга раҳим қилгин!”, дедилар”.
Бу ҳадиснинг шарҳида Мулла Али Қори роҳматуллоҳи алайҳ: "Бараканинг аломати қаноат, тоат ва ибодатларга муваффақ бўлишдир", деганлар” (Мирқотул мафотиҳ китоби).
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷 ЖУМА  ОҚШОМИНГИЗ  МУБОРАК БЎЛСИН!

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Naqshband.uz
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

  Энг яқин инсоним, кириб келган Жума муборак бўлсин.

Шу кунларга етказганига Аллоҳга беҳисоб шукроналар, ҳамд-санолар бўлсин

Ушбу муборак жумъа кунининнг файзи ва баракаси сизга ва яқинларингизга, барча мўминаларга, бўлсин.



📚Зиё истаганлар учун:
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Surat Al-Kahf
Mishaari Raashid al-Aafaasee
Каҳф сураси икки жума орасидаги нурдир.

سورة الكهف

Каҳф сураси - Мишари Ал Афасий

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлaр.



📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1