IMOM BUXORIY-uz
308 subscribers
6.4K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
Asl muhabbat Allohni sevmoq, Rasululloh (sollallohu alayhi vasallam) ni sevmoq.

Tuningiz xayrli bo‘lsin !

📚Ziyo istaganlar uchun
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ҳафтанинг Душанба куни муборак бўлсин


Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин

Анасдан р.а. ривоят қилинади
Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки уйидан чиқаётганида, «Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» (яъни: «Аллоҳ номи билан, Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳдан ўзгада ўзгартириш ҳам, қувват ҳам йўқдир»),
деса, «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва ҳимоя этилдинг», дейилади ва шайтон ундан узоқ бўлади», дедилар.
Абу Довуд, Термизий, Насаий ва бошқалар ривояти.

Абу Довуднинг ривоятларида:
«Шайтон бошқа бир шайтонга киши ҳидоят қилиниб, кифоя қилиниб ҳимоя этилса аҳволининг қандай бўлур», сўзи зиёда қилинган.

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

📚Зиё истаганлар учун
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтдилар:

“Бандалар уч тоифадирлар. Ҳар тоифанинг учтадан аломатлари бўлиб, улар ана шу аломатидан билиб олинади. Биринчи тоифа Аллоҳдан қўрқиб ибодат қилади. Иккинчи тоифа Аллоҳдан умид қилиб ибодат қилади. Учинчи тоифа Аллоҳнинг муҳаббатини талаб қилиб ибодат қилади.

Биринчи тоифанинг учта аломати бордир:
– нафсини паст ҳисоблайди;
– яхшиликларини оз деб билади;
– ёмонликларини кўп деб билади.

Иккинчи тоифанинг ҳам учта аломати бор:
– ҳар қандай ҳолатда инсонларга намуна бўлади;
– ҳаётлик пайтида моли билан инсонларнинг сахийи бўлади;
– махлуқларнинг ҳар бири ҳақида Аллоҳга чиройли гумонда бўлади.

Учинчи тоифа учун ҳам учта аломат бордир:
– яхши кўрган нарсасини беради, Робби рози бўлганидан кейин ҳеч нарсага аҳамият бермайди;
– Робби рози бўлгандан кейин нафсининг ғазабини келтирган нарсага амал қилаверади;
– ҳамма ҳолатда: буйруғида ҳам, қайтарган нарсаларида ҳам саййиди билан бирга бўлади”.

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Икки нарса борки, уни амалга оширсанг икки дунё саодатига эришасан:

Яхши кўрмаган нарсангни Аллоҳ севгани учун бажаришинг;
Севган нарсангни Аллоҳ
хушламагани учун тарк этишинг.
Фузайл ибн Ниёз.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ШОМ НАМОЗИДАН КЕЙИН ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИНМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шом намозидан кейин зикр 33 тадан эмас, 11 тадан қилиниб, Қуръон тиловат қилинмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Шом намозидан кейин тасбеҳлар айтилмайди ёки камроқ айтилиши керак, Қуръони карим тиловат қилинмайди" деган гап йўқ. Аммо бизнинг диёрларда Шом намозидан кейин Қуръон тиловати қилмаслик урф бўлган. Аксарият жамоатларда тасбеҳлар тўлиқ айтилиб, оятал курсий ҳам ўқилади.
Аслида тасбеҳ ва тиловат қилиш бошқа намозларда бўлгани каби Шом намозидан кейин ҳам мустаҳаб амал. Демак, кимдир Шомдан кейин ҳам тиловат қилишни ҳоҳласа бунга шаръий монеълик йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Энг пасткаш одам...

"Ким берган ҳадясини қайтариб олса, ўта паст кетган бўлади".

Изоҳ.
Биз «ҳадя» деб таржима қилган сўз матнда «ҳиба» деб келган. Ҳиба бировга эваз талаб қилмасдан беғараз берилган нарса. Ҳиба «ҳадя», «садақа», «атийя» маъноларини ҳам ўз ичига олади. Муҳтож кишига эвазсиз мулк қилиб беришдан Аллоҳ таолога яқинлик кўзланса – садақа, кимнидир меҳрини қозониш учун берилса – ҳадя, ўлими олдидан мол улашиш учун берилса – атийя бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзаро ҳадя улашинглар, ўрталарингизда муҳаббат пайдо бўлади», – деганлар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривояти.

«Ҳадяни қайтариб олувчи қусган қусиғини қайта оғзига олувчи итга ўхшайди» Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривояти.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом ҳадя олардилар ва ҳадя берардилар».

"Унвонул баён" китобидан

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин.

ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Аллоҳнинг тирикчилик қилишинг учун неъмат беришига ишонгил, чунки У жамики мавжудотга кундузи таом улашишга кафолат берган марҳаматли Раҳмондир. Сенга кундузи белгилаб берилган таом жидду жаҳд билан тиришганинг, ҳаракат қилганинг ила барибир кўпаймас.

Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Дуо
Нафс ёмонлигидан қутулиш ва Аллоҳ розилиги талаби учун ўқиладиган дуо

اللهمّ اجعلنا من عبادك المنتخبين الغرّ المحجّلين الوفد المتقبّلين.

Ўқилиши: Аллооҳуммажъалнаа мин ъибаадикал мунтахобийнал ғуррил муҳажжалийнал вафдил мутақоббалийн.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Бизни Ўзинг танланган, бош, оёқ-қўллари нурли қабул бўлган жамоадаги бандаларингдан эт.

Аҳмад 15003, 17163 – рақам ривояти.

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#hadis

📝 РАСУЛИМИЗ СЎЗЛАРИ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, у зот беморликдан қийналаётган эканлар. “Ё Аллоҳнинг Расули, сиз беморликдан қаттиқ қийналмоқдасиз-ку?!” дедим. “Албатта, мен беморликдан сизлардан икки кишининг қийналганича қийналаман”, дедилар.
“Сизга икки ҳисса ажр бўлиши учун шундайми?” дедим. У зот алайҳиссалом: “Ҳа шундай. Қай бир мусулмонга бирор мусибат етса, Аллоҳ унинг сабабидан ўша банданинг ёмонликларини худди дарахт ўз баргларини тўкканидек тўкади”, дедилар”.


📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Ибодат нима?
- Аллоҳ рози бўладиган амалларни қилмоқдир.
- Қулликчи?
- Аллоҳ тақдир қилганларига рози бўлмоқдир.

Тунингиз хайрли бўлсин !

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин.

ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#AL_FATIHA_KIDS

FALAQ SURASI

Ushbu
surai karimaga o’zining birinchi oyatidagi «Falaq» so'zi nom bo'lib qolgan. «Falaq» so'zi lug'atda «yorish» ma'nosini bildiradi.
Bu surada «Falaq» sozi subh - tong ma'nosida kelgan. Tong kechani yorib boshlangani uchun shu nom bilan ham ataladi.
Bu surai karimada Alloh taolo Muhammad sollallohu alayhi vasallamga va musulmonlarga barcha yomonliklar, xavf-xatarlardan o’zidan (Allohdan) panoh tilashga undaydi. Alloh taolo
ularga o'z himoyasini e’lon qiladi va xuddi «Mening himoyamga marhamat, tinch-omon joyga marhamat», degandek bo’ladi.

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muniyr.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Диний тоқатсизлик, исломофобия ҳолатларига асло йўл қўйиб бўлмайди", - Шавкат Мирзиёев

Сўнгги пайтларда айрим мамлакатларда кўзга ташланаётган диний тоқатсизлик, исломофобия ҳолатларига асло йўл қўйиб бўлмайди
, деб ҳисоблайман.

Жаҳон миқёсида динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистонда ЮНЕСКО шафелигида Динлараро мулоқот ва бағрикенглик халқаро марказини ташкил этишни таклиф қиламиз”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқдан

Манба: @uzauz

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
ОЛТИН ҚЎШИЛГАН ТАОМ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
#таомланиш
#исроф #кибр

1119-CАВОЛ: Ҳозирда олтинни ош, кабоб ёки пиццага қўшиб тайёрлаш урф бўлмоқда. Динимизда ушбу таомларни тановул қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Олтинни ўзини ейиш ёки уни бирор таомга қўшиб тановул қилиш динимизда дуруст эмас.
Биринчидан, аслида олтин ва кумуш нақд пул ҳамда аёлларга зийнат қилиб яратилган. Уни ейдиган нарсага айлантириш жоиз эмас. Бундай қилиш шаръий ва инсоний урфга зиддир. Чунки бирор бир миллат, дин ёки жамият олтин ва кумушни таом сифатида қабул қилмаган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай деган:

وَقُلْنَا يَا آَدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلَا مِنْهَا رَغَدًا حَيْثُ شِئْتُمَا وَلَا تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ الظَّالِمِينَ

“Биз айтдик: «Эй Одам, сен ва жуфтинг (Ҳавво) жаннатда яшангиз ва хоҳлаган жойларингизда ундан (неъматларидан) бемалол тановул қилингиз. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангиз, (акс ҳолда) золимлардан бўлиб қолурсиз” (Бақара сураси,35-оят).

Ушбу оятда емаслик керак бўлган нарсани ейиш зулм, деб эътиборга олинмоқда. Демак, тилла ёки кумушни ейиш ҳам зулм ҳисобланади.

Иккинчидан, олтин ва кумушдан ясалган идишларда таомланиш ва ичиш ҳам жоиз эмас. Пайғамғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар:

"لَا تَشْرَبُوا فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالفِضَّةِ" (متفق عليه)
“Олтин ва кумуш идишларда (таом ва сув) ичманглар...” (Муттафақун алайҳ).

Уламоларимизнинг сўзларига кўра, бу қайтариқнинг сабаби олтин ва кумуш идишларда еб-ичиш кибр ҳамда фахрга олиб боради ва фақир инсонларнинг кўнглини синдиради. Ушбу салбий сифатлар олтинни идиш сифатида ишлатгандан кўра олтинни истеъмол қилишда кўпроқ топилади. Бу эса ўз навбатида инсон қалбидаги бандалик сифатини йўқолишига сабаб бўлади.

Учинчидан, бу молни исроф ва зое қилиш ва неъматларнинг қадрини ерга уриш ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом еб-ичиш, садақа ва кийинишда исроф қилиш ҳамда кибрга кетишдан қайтариб шундай деганлар:

كُلُوا واشرَبوا وتَصدَّقوا والْبَسوا ما لم يخالِطْهُ إسرافٌ أو مَخيَلةٌ (رواه الامام ابن ماجه)

“Модомики исроф ва кибр аралашмас экан енглар, ичинглар, садақа қилинглар ва кийинглар” (Имом Ибн Можа ривояти).

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло қийлу қол (миш-миш тарқатиш), кўп савол бериш ва молни зое қилишингизни ёмон кўради”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Тўғри, айрим табиблар шифо мақсадида кам миқдорда олтин истеъмол қилишни тавсия қилган бўлиши мумкин. Бу заруратда бошқа дори қолмагани учун “ҳаром билан даволаниш” бобидан бўлиб, алоҳида мавзу ҳисобланади. Лекин одатдаги ҳолатда тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: https://t.me/vaqfuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ

– Суйганинг борми бирор?
– Ҳа, Суйганим бетакрор.

– Исмини айтчи уни?
– Тўқсон тўққиз исми бор!


ЯНА БИР ЯНГИ КУН
МУБОРАК БЎЛСИН  МЕНИНГ АЗИЗЛАРИМ!

Бугунги кунингиз хайирли, файзли ва баракали ўтсин.

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг
!

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
✔️Исроф жамиятни бошқаларга боқиманда бўлишга ва ўз вази-фасини бажаришдан ожиз қолишга олиб келади.
✔️ Исроф шайтонга итоат ва Раҳмонга маъсиятдир.
✔️ Исроф жаннатдан узоқлаштириб, дўзахга яқинлаштиради.
✔️ Исрофчи шайтоннинг биродаридир.
✔️Исроф жоҳилиятга ва унинг қабиҳ одатларига қайтишдир.
✔️ Исроф жирканч фахрланишдир.

📚Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. "Исроф" китобидан

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
​​​​НОЗИК ХИЛҚАТ

- Қачон сен ҳақиқий эркак бўлсанг, шунда аёлинг ҳам чинакам аёл бўлади.

- Қачон сен подшоҳ бўлсанг, шунда аёлинг малика бўлади.

- Қачон сен мадраса бўлсанг, шунда аёлинг иқтидорли ўқувчинг бўлади.

- Қачон сен ҳамиятли, рашкли бўлсанг, шунда аёлинг иффатли ва ҳаёли бўлади.

- Ўзинг ҳеч нарса бўла туриб, аёлингдан ҳамма нарса бўлишини талаб қилма!

- Аёл шундай хилқатки, унга инфоқ қилганингда, танасидаги очлик ҳисси йўқолиб, сени дуо қилади.

- Аёл шундай хилқатки, агар йиғласанг, бошингни кўксига қўйиб, сенга тасалли беради.

- Аёл шундай хилқатки, агар уни севсанг, қалбидан жой оласан.

- Аёл омонат бўлиб, эъзоз ва ҳимоя учун яратилгандир.

- Аёл инсон шахсияти шаклланадиган илк мадрасадир.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#_сийрат

Энг гўзал инсон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбаримизни кўринишлари.

1.Ўрта бўй эдилар.

2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.

3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.

4. Икки елкалари ораси кенг эди.

5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.

6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.

7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.

8. Киприклари узун.

9. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.

10. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.

11. Баданлари туксиз.

12. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.

13. Пешоналари кенг.

14. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.

15. Бурунлари баланд, қиррали.

16. Соқоллари қалин эди.

17. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди.

18. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.

19. Кўкраклари кенг.

20. Билаклари узун.

21. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.

22. Юришлари тез.

23. Барчадан илгари салом берардилар.

24. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.

25. Сочларини тарар, бўяр (қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.

26. Ўнгдан бошлашни суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва умрада олдирганлар.

27. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.

28. Кийимни, йиртилгунча кияр эдилар.

29. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.

30. Салла ўрардилар (7-12 газ).

31. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.

32. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер, ёқмаса тарк этар эдилар.

33. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.

34. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.

35. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.

36. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.

37. Бодрингни ва қовунни (янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.

38. Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.

39. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.

40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари билан ишора қилар эдилар.

41. Еттита қиличлари бўлган.

42. Шеър ўқир ва эшитар эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).

43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.

44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.

45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.

46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.

47. Саҳобалар у зотни кутиб олиш учун ўринларидан туришмас эди.

48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.

49. Уйдаги вақтлари учга бўлинарди: 1) Ибодат; 2) Уй ишлари; 3) Шахсий ишлар.

50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.

51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар.

52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.

53. Сариқ либосни суймас эдилар.

54. Ҳеч кимни урмаганлар.

55. Ўзлари дарвешона ҳаёт кечирсалар-да, эҳсонлари шоҳларникидан аъло эди.

56. Ҳадя олиб, мукофот берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.

57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.

58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.

59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.

60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.

61. Кулишлари чиройли табассум эди.

62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.

63. Туя, от минганлар.

64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.

65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.

66. Ўзлари учун интиқом олмасдилар.

67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдамберганлар.

68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.

69. Мерослари садақа қилиб берилган.


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Doniyor Qori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЁДЛАШ_УЧУН

📌 Изоҳ: Барчанинг номидан биргина имомнинг азон дуосини ӯқиши кифоя эмас. Азонни эшитган ҳар бир намозхон азон дуосини шахсан ӯзи ӯқиса, суннатга эргашгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил бӯлади, иншаАллоҳ.
Орамизда Азон дуосини ҳалигача ёдламаганлар бӯлса, қани ҳозирданоқ уни ёдлашга киришинг!
Ахир бизлар Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига жуда ҳам муҳтож бӯламиз.
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori