IMOM BUXORIY-uz
308 subscribers
6.41K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
​​#Савол

​​АЁЛЛАРНИНГ ЖАННАТДАГИ ҲОЛАТИ.

Ассалому алайкум! Бу дунёда аёллар заифа қилиб яратилган. Эрига итоат қилиш керак, эркаклар аёллардан устун. Аёл эрини рухсатисиз кўчага ҳам чиқиши мумкин эмас. Жаннаттачи қандай бўлади? Аёл у ерда ҳам заифа ва эркаклардан паст ҳисобланадими? Эрига итоат қилиши керакми?

ЖАВОБ:


- Ва алайкум ассалом! Сиз аёл кишини паст деб нотўғри баҳо берибсиз. Аллоҳ таоло аёлларни жаннатга киришини жуда ҳам осон ва табиатларига мос қилиб қўйган.

عن عبد الرحمن بن عوف قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إذا صلت المرأة خمسها وصامت شهرها وحفظت فرجها وأطاعت زوجها قيل لها ادخلي الجنة من أي أبواب الجنة شئت رواه الإمام أحمد

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: “Жаннат дарвозаларининг хоҳлаганингдан жаннатга кир” дейилади” дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.
Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Ҳадис

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз гуноҳ аралаштирмай ёки силаи раҳмни узмай дуо қилган бўлса ёхуд шошилмаса, ижобат бўлади. «Дуо қилдим, менга ижобат бўлишини кўрмаяпман», дейди ва дуони тарк қилади», - дедилар».
Имом Бухорий ривояти.


Шарҳ: Банда «Дуо қилдим-у, менимча, қабул бўлмаса керак», демасин. Ноумид бўлмасдан, дуода бардавом бўлиш керак. Дуо қилинаверса, иншааллоҳ, қабул бўлади.
Ушбу ҳадислардан дуонинг шартларини ўрганиб оляпмиз:
1. Дуога гуноҳ аралашмаслиги керак экан. Шунинг учун дуо қилишдан олдин тавба қилиб туриб, кейин дуо қилиш лозим.
2. Қариндошлик алоқаларини узган ҳолатда ҳам дуо қабул бўлмас экан. Ўзимиз Аллоҳ таолонинг амрига зид иш қилиб туриб, яна Ундан бирор нарса сўраб дуо қилишимиз ҳеч бир ақлга, мантиққа тўғри келмайди.
3. Шунингдек, дуода ноумид бўлмаслик ва унинг ижобатига шошилмаслик ҳам керак экан.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳу ва баракатуҳ!

Хайрли кун!
Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Қалбингиздаги яхши орзу-умидларингизга Аллоҳ таоло етказсин!
Омийн!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Расулуллоҳ (ﷺ) ҳақларида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1. Расулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар.

2. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.

3. Расулуллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.

4. Расулуллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.

5. Расулуллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

6. Расулуллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

7. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.

8. Расулуллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.

9. Расулуллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.

10. Расулуллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

11. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.

12. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар.

13. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.

14. Расулуллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган.

15. Расулуллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган.

16. Расулуллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.

17. Расулуллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.

18. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

19. Расулуллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.

20. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига у зотни исмлари билан чақириш ҳаром қилинган (Нур-63).

21. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).

22. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.

23. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).

24. Вафот эткан бандадан қабрда Расулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

25. Расулуллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди.

26. Расулуллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.

27. Расулуллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.

28. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.

29. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.

30. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

31. Расулуллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.

32. Расулуллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

33. Расулуллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.

34. Расулуллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.

35. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

Саййид Муҳаммад Ҳасанийнинг “Икки олам сарвари“ китобидан.


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ЕНГИЛ ВА ОҒИР ЎЛИМ

Фаридиддин Атторнинг отасидан қолган каттагина атторлик дўкони бор эди. Бир куни жулдур кийимли бир дарвеш кириб, садақа сўрайди. Муҳаммад савдо билан овора бўлиб, унга эътибор бермайди. Шунда дарвеш айтади:
- Эй хожа, қандай ўлишингни биласанми?
Муҳаммад жавоб беради:
- Сен қандай ўлсанг, мен ҳам шундай ўламан-да!
- Йўқ, сен мендай ўла олмайсан.
- Нима учун?
- Чунки менинг юким енгил - қуруқ танам ва уни беркитган хирқамдан бўлак нарсам йўқ. Шунинг учун менинг бу дунё дўконини тарк этишим осон. Аммо сенинг юкинг оғир: ҳашаматли иморатнинг, мол тўла дўконинг, зар тўла ҳамёнинг, қатор-қатор борасан. Ўз ишингнинг чорасини қил, мен эса мана бундай ўламан.
Дарвеш шундай деди-ю, белидаги қовоқ качкулини бошининг остига қўйганча жон берди.
Бу воқеа Атторга қаттиқ қаттиқ таъсир қилади. Шундан кейин у бор мол-мулкини қариндош-уруғларига бўлиб бериб, тариқат йўлига кирган экан.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Abdulloh Avezov
Шундай Ёрни севгинги болам, худди ифторни кутаётган рўзадордек қўлида сув идиши билан сени ҳам кутиб турсин....

Мавлоно Румий (қ.с.)


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ШАВВОЛ ОЙИ ТУГАШИГА ОЗ ҚОЛДИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, - деганлар.
Имом Муслим ривояти.

Бугун милодий ҳисоб бўйича 2022 йил 24 май, ҳижрий санада эса1443 йил Шаввол ойининг 23 санаси. Муборак Рамазон ойини кузатганимизга 23 кун бўлди. Яна 7 кундан кейин Шаввол ойи ҳам ўз ниҳоясига етади. Шаввол ойида 6 кун рўза тутишни унутмадингизми? Ёдингиздан кўтарилган бўлса эслатиб қўйишни лозим деб топдик. Зеро, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур".
(Зориёт сураси, 55-оят).

Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, - дедилар.
Имом Муслим ривояти.

Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)”.
(Анъом сураси, 160-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, - деганлар.
Имом Табароний ривояти.

Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Muniyr.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маъруза

"Аёллар - эркакларнинг ажралмас бўлагидирлар".

Азизхўжа домла Иноятов
Бухоро тумани "Чаҳор Бакр"
жомеъ масжиди
имом - хатиби


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Мен дунё тарихини ўқиб шундай хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жами салтанату бойлик, қасрлару саройлар Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) ямоқ яктакларига ҳам арзимас экан... Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи пиллапоясидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди.

© Гёте, немис шоири

Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ҲИДОЯТ (ИБРАТЛИ РИВОЯТ)

Молик ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ Басра кўчаларидан бирида, йўл четида оғзидан хамр томчилаб турган мастни кўрди.
• У шу ҳолида: «Аллоҳ! Аллоҳ!» деб ётганди.
• Тезда бир идишда сув олиб келиб, Аллоҳнинг исмини пок оғизда зикр қилсин, дея унинг оғзини ювиб қўйибдилар.
• Ўша тунда туш кўрибдилар. Тушларида:
- Бизнинг ҳурматимиз учун унинг оғзини покладинг, сенинг ҳурматингдан биз унинг қалбини покладик!,-деган нидони эшитибдилар.
• Эрталаб бомдодда масжидга борсалар ҳалиги одам икки кўзи жиққа ёш сафда ўтирганмиш.
• Олдига яқинлашиб:
- Сизга нима бўлди?!,-деб сўрабдилар.
• Шунда у:
- Қалбимни поклаган Зот сизга ҳолимдан кечқурун хабар бердику!-, дебди.

(Ибн Қудома Мақдисий, «Китобут таввабийн»).

Яқинларингизга ҳам улашинг!

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Бақара сураси 156-оят
Салим Баҳанан қироати

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
"УЧ КУНДАН ОРТИҚ АЗА ТУТИШ ҲАРОМ ҲИСОБЛАНАДИ"

عَنْ حُمَيْدِ بْنِ نَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَخْبَرَتْنِي زَيْنَبُ بِنْتُ أَبِي سَلَمَةَ بِهَذِهِ الْأَحَادِيثِ الثَّلَاثَةِ قَالَتْ: دَخَلْتُ عَلَى أُمِّ حَبِيبَةَ زَوْجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حِينَ تُوُفِّيَ أَبُوهَا أَبُو سُفْيَانَ، فَدَعَتْ بِطِيبٍ فِيهِ صُفْرَةٌ خَلُوقٌ أَوْ غَيْرُهُ، فَدَهَنَتْ مِنْهُ جَارِيَةً، ثُمَّ مَسَّتْ بِعَارِضَيْهَا، ثُمَّ قَالَتْ: وَاللهِ مَا لِي بِالطِّيبِ مِنْ حَاجَةٍ، غَيْرَ أَنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ عَلَى الْمِنْبَرِ: لَا يَحِلُّ لِامْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ تُحِدُّ عَلَى مَيِّتٍ فَوْقَ ثَلَاثِ إِلَّا عَلَى زَوْجٍ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا

Ҳумайд ибн Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Менга Зайнаб бинту Абу Салама ушбу уч ҳадиснинг хабарини берди. У:
«Набий ﷺнинг жуфти ҳалоллари Умму Ҳабибанинг олдиларига отаси Абу Суфён вафот этган пайтда кирдим. У сариқ рангли аралаш ёки бошқа хушбўй нарса келтиришларини сўради. Ундан бир қизчага суртиб кўрди-да, кейин ўзининг икки юзига суртиб туриб, «Аллоҳга қасамки, ҳозир хушбўй нарса суртадиган ҳолим йўқ, аммо Расулуллоҳ ﷺнинг минбардан туриб, «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун бирор маййит учун уч кундан ортиқ аза тутиши ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ою ўн кун тутади», деганларини эшитган эдим», деди».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Мотам аёл кишининг эри ўлганда тўрт ою ўн кун, яқин қариндоши ўлганда уч кун пардоз-андоз ва зийнат нарсаларни қилмай туришидан иборатдир. Бундан бошқа ҳеч нарса мотамга кирмайди.



📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
МАКТАБДАН

Эрур илму адаб, фазлу ҳунар осор мактабдан,
Етар ҳар рутбаи олий эса такрор мактабдан.

Ҳама гулшан уза ёмғур ёғуб чун сабзавор этса,
Тараққий гулшани обод ўлур анҳор мактабдан.

Ҳама иззу шарофат ҳам саодат конидур мактаб,
Етар икки жаҳонда матлабинг зинҳор мактабдан.

Қаю миллатда мактаб ўлмаса бешак хароб ўлгай,
Ҳама миллатда шу чун гуфтугу бисёр мактабдан.

Ҳама илму маориф ганжини деворидир мактаб,
Ҳама ҳикмат чиқар бу махзани асрор мактабдан.

Чиқуб турмакда ҳар куни юз туман асбоб ашёлар,
Тамоман, асли бешак, меваи ашжор мактабдан.

Қўшар инсон қаториға қилуб инсонларни инсон,
Ўқиб илму адаб бўлғай, керак хушёр мактабдан.

© Islom.uz сайти



📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Аллоҳга ширк келтирмоқ

Буюрилган нарсаларнинг энг муҳими тавҳид бўлганидек, қайтарилган нарсаларнинг энг ёмони Аллоҳга ширк келтиришдир.

Ширк икки қисмдан иборат:

1. Катта ширк.

2. Кичик ширк.

Буларнинг фарқи нимада? Катта ширк кишини диндан чиқаради, қилган барча ибодатларини ҳабата (йўққа чиқаради) қилади, тавбасиз ўлса, абадий жаҳаннамда қолади. Кичик ширк кишини диндан чиқармайди, лекин осий (итоатсиз) бўлади ва ўша қилган амалигина ҳабата бўлади, тавбасиз ўлса, жаҳаннамда абадий қолмайди.

Катта ширк уч қисмдир:

1. Рубубиятдаги ширк.

2. Убудиятдаги ширк.

3. Исм ва сифатлардаги ширк.

1. Рубубиятдаги ширк – бир нарсани Аллоҳ яратаётганда шерик воситасида яратди, деб эътиқод қилмоқ.

2. Убудиятдаги ширк – Аллоҳга ибодат қилаётганда У Зотга бирон кимсани ёки нарсани шерик қилмоқ.

3. Исм ва сифатлардаги ширк – Холиқни махлуққа ёки махлуқни Холиққа ўхшатмоқ.


إِنَّ اللّهَ لاَ يَغْفِرُ أَن يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَن يَشَاءُ وَمَن يُشْرِكْ بِاللّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْماً عَظِيماً

Аллоҳ таъоло Қуръони Каримда айтади:
《Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир.》
[Нисо-48]


لَقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُواْ إِنَّ اللّهَ هُوَ الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ وَقَالَ الْمَسِيحُ يَا بَنِي إِسْرَائِيلَ اعْبُدُواْ اللّهَ رَبِّي وَرَبَّكُمْ إِنَّهُ مَن يُشْرِكْ بِاللّهِ فَقَدْ حَرَّمَ اللّهُ عَلَيهِ الْجَنَّةَ وَمَأْوَاهُ النَّارُ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنصَارٍ

《Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қиладир ва унинг турар жойи дўзах бўладир. Ва золимларга нусрат берувчилар йўқдир», деди.》
[Моида-72]


ذَلِكَ هُدَى اللّهِ يَهْدِي بِهِ مَن يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ وَلَوْ أَشْرَكُواْ لَحَبِطَ عَنْهُم مَّا كَانُواْ يَعْمَلُونَ

《Агар улар ширк келтирсалар, қилган ишлари, албатта, бехуда кетадир.》
[Анъом-88]

Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

<<Кимки Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлса, жаҳаннамда қолади>>.

وَلَقَدْ فَتَنَّا الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَلَيَعْلَمَنَّ اللَّهُ الَّذِينَ صَدَقُوا وَلَيَعْلَمَنَّ الْكَاذِبِينَ

Аллоҳ Азза ва Жалла Анкабут сурасининг 3 оятида айтади:
《Ва, батаҳқиқ, Биз улардан олдингиларни ҳам имтиҳондан ўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлғончиларни ҳам билажак.》

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ ثُمَّ لَمْ يَرْتَابُوا وَجَاهَدُوا بِأَمْوَالِهِمْ وَأَنفُسِهِمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ أُوْلَئِكَ هُمُ الصَّادِقُونَ

Яна Аллоҳ таъоло айтади:
《Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган, сўнгра шубҳа қилмаган ва Аллоҳнинг йўлидан моллари ва жонлари ила жиҳод қилганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина (иймонида) содиқлардир.》
[Ҳужурот-15]

إِنَّهُمْ كَانُوا إِذَا قِيلَ لَهُمْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ يَسْتَكْبِرُونَ

وَيَقُولُونَ أَئِنَّا لَتَارِكُوا آلِهَتِنَا لِشَاعِرٍ مَّجْنُونٍ

《Чунки, уларга қачонки «Ла илаҳа иллоллоҳу», дейилса, мутакаббирлик қилар эдилар.
«Ахир биз бир жинни шоирни деб ўз худоларимизни тарк қилгувчи бўлайликми?!» дер эдилар.》
[Ас-Саффот-35, 36]


وَمِنَ النَّاسِ مَن يَتَّخِذُ مِن دُونِ اللّهِ أَندَاداً يُحِبُّونَهُمْ كَحُبِّ اللّهِ وَالَّذِينَ آمَنُواْ أَشَدُّ حُبّاً لِّلّهِ وَلَوْ يَرَى الَّذِينَ ظَلَمُواْ إِذْ يَرَوْنَ الْعَذَابَ أَنَّ الْقُوَّةَ لِلّهِ جَمِيعاً وَأَنَّ اللّهَ شَدِيدُ الْعَذَابِ

《Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир...》
[Бақара-165]


[Манба: "Китаб ат-Тавхид"]


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Muniyr.uz
#мақола
#Бухороишариф28сон

​​Эркакларнинг узук тақиши жоизми?

عن أبي هريرة، عن النبي صلى الله عليه وسلم: أنه نهى عن خاتم الذهب. أخرجه البخاري ومسلم

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тилло узук тақишдан қайтардилар»
(Бухорий ва Муслим ривояти). Бу ҳадисда тилла узук тақишнинг ҳукми бор. Узукларни тилла ва кумушга ажратмасдан олдин қўлга узук тақишнинг қандай бошланганини кўриб чиқсак.

كان النبي صلى الله عليه وسلم يرسل رسله إلى زعماء وملوك العالم آنذاك، فأراد يوماً أن يرسل كتاباً ملك الروم، فقيل له: إنه لا يقبل الكتاب إلا إذا كان عليه خاتماً، فاتخذ الخاتم منذ ذلك الوقت، عن أَنَس رَضِي اللَّه عَنْه قال: لَمَّا أَرَادَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ يَكْتُبَ إِلَى الرُّومِ، قِيلَ لَهُ: إِنَّهُمْ لَا يَقْرَءُونَ كِتَابًا، إِلَّا أَنْ يَكُونَ مَخْتُومًا، فَاتَّخَذَ خَاتَمًا مِنْ فِضَّةٍ، فَكَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَى بَيَاضِهِ فِي يَدِهِ، وَنَقَشَ فِيهِ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ" (متفق عليه).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша давр подшоҳ ва қабила бошлиқларига элчилар юборар эдилар. Бир кун Рум подшоҳига мактуб юбормоқчи бўлдилар. Шунда у зотга: «Рум подшоҳи фақатгина муҳр босилган мактубларни қабул қилади», дейилди. Шу ондан бошлаб у зот узук тақишни бошладилар. Бошқа бир ривоятда: «...Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кумуш узук тақа бошладилар...». Эркакларда узук тақиш одати шу воқедадан кейин бошланган.

Ўша замонларда одатга биноан муҳрлар узукка жойлаштирилган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узукни фақатгина муҳр босиш учун таққанлар. Муҳрлар эса узукларнинг кўзига ўйиб ишланган. Бу ҳолат яъни муҳрларнинг узукларда бўлиши яқин тарихгача ҳам давом этган. Масалан Усмонлилар империясида ҳам муҳр султоннинг узугида бўлган.
Шунинг учун уламолар: «Султон, қози ва улар сингари муҳр босишга эҳтиёжи тушадиган кишиларга узук тақиш суннатдир», деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам муҳр босишга эҳтиёжлари тушганлиги учун узук таққанлар. Ким масъул шахс бўлиб узукка эҳтиёжи тушса ва узук тақса, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашган бўлади, дейилган.

Юқоридагилардан бошқаларни узук тақмасликлари афзал. Лекин тақишлари жоиз.

Агар эркак киши узукни зийнат учун, инсон кўзига чиройли кўриниши, кўзга ташланиши учун тақса жоиз эмас.

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Унинг қўлида мис узук бор эди. У зот унга:

«Не бўлдики, мен сендан санамларнинг ҳидини топмоқдаман!?» дедилар. Бас, у (киши) уни ташлаб юборди. Сўнгра у (яна бир бор) келди. Унинг қўлида темир узук бор эди. У зот унга:

«Не бўлдики, мен сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўрмоқдаман!?» дедилар. Бас, у (киши) уни ташлаб юборди. Сўнгра:

«Эй Аллоҳнинг Расули, уни нимадан қилишим керак?» деди. У зот:

«Уни кумушдан қил ва бир мисқолга етказма» дедилар». Узук тақишнинг жоизлиги эса мазкур ва ҳадис ва бошқа ҳадислар билан собит бўлган.

Узук таққан киши иқоб қилинмайди. Лекин уламолар узукни тақмаган афзал дейишган.

© Манбалар асосида Ромитан тумани Ҳазрати Бобо жомеъ масжиди имом хатиби Суннатуллоҳ домла Ромитаний тайёрлади.

https://t.me/muniyr_uz
Forwarded from Nasihat.uz
ҲИДОЯТ (ИБРАТЛИ РИВОЯТ)

Молик ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ Басра кўчаларидан бирида, йўл четида оғзидан хамр томчилаб турган мастни кўрди.
• У шу ҳолида: «Аллоҳ! Аллоҳ!» деб ётганди.
• Тезда бир идишда сув олиб келиб, Аллоҳнинг исмини пок оғизда зикр қилсин, дея унинг оғзини ювиб қўйибдилар.
• Ўша тунда туш кўрибдилар. Тушларида:
- Бизнинг ҳурматимиз учун унинг оғзини покладинг, сенинг ҳурматингдан биз унинг қалбини покладик!,-деган нидони эшитибдилар.
• Эрталаб бомдодда масжидга борсалар ҳалиги одам икки кўзи жиққа ёш сафда ўтирганмиш.
• Олдига яқинлашиб:
- Сизга нима бўлди?!,-деб сўрабдилар.
• Шунда у:
- Қалбимни поклаган Зот сизга ҳолимдан кечқурун хабар бердику!-, дебди.

(Ибн Қудома Мақдисий, «Китобут таввабийн»).

Яқинларингизга
ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
СОЛИҲ ДЎСТ

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:
"Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши:
- "Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку!" дейди. Шунда унга:
- "У дўзахда", дейилади. Шунда ҳалиги киши:
- "Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти", дейди.
Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:
- "Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?!" дейдилар.
- "Йўқ", деб жавоб берилади.
- "Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими?" дейдилар.
- "Йўқ", дейилади.
- "Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими?" дейдилар.
- "Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди", дейилади.
Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак", дейдилар. (Шуаро: 100-102).
Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар... Аллоҳ бизларни Жаннатда жам буладиган дустлардан қилсин. Амийн.
Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар иззат соҳиби (буюк Аллоҳ)дан "Эй Роббимиз дунёда биз билан бирга намоз ўқиган рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз" деб сўрашади! Аллоҳ таоло "дўзахга боринглар юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар" деб марҳамат қилар экан! Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ "мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар" дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир..!!!
Ибн Ал-жавзий роҳимаҳуллоҳ" агар жаннатда мени орангизда топмасангиз"
Эй Роббимиз фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди денглар" дедилару йиғладилар... Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин.
Мен ҳам ораларингизда бўлмасам мени суриштиринглар эҳтимол бир мартагина бўлса ҳам Аллоҳни эслатгандирман!!!. Эй Аллоҳ сенга итоат қилишда кўмакдош яхши дўстлар бергин.


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муслима эканингни айтиб ўтирма, муслима эканингни кўрсатиб қўй!

🧕Ҳижоб шундай қиммат нарсаки, уни арзон инсонлар кия олмайдилар.

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Қуръонга кўзинг билан боқсанг, ёзувни кўрасан.
Ақлинг билан қарасанг, илмни кўрасан.
Қалбинг билан боқсанг, ишқни кўрасан.
Бутун Руҳинг билан боқсанг, Роббингни кўрасан!

Жалолидди Румий


Тунингиз хайрли бўлсин!
Яқинларингизга ҳам улашинг!

📚Зиё истаганлар учун
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🍃 🕊 🌷 🍃 🕊 🍃

Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! 🤲

☘️ 🌾 🌷 ☘️ 🌾 🌷
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1