IMOM BUXORIY-uz
314 subscribers
5.75K photos
3.23K videos
34 files
11.6K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
​​#Бенамозлар_ҳақида

Намоз ўқимайдиганлар ҳақида «Қуррат ул-ъуюн» китобида мазкур бир ҳадиси шарифда марҳамат қилинади:

«Ҳеч қандай узрсиз намозини тарк этган кишига Аллоҳ таоло ўн бешта мусибат беради. Уларнинг олтитаси бу дунёда, учтаси вафот этаётганида, учтаси қабрда, яна учтаси қабрдан турганида бериладиган ташвиш ва мусибатлардир.

Бу дунёда бериладиган олтита мусибат:

1. Бенамознинг умрида барака бўлмайди.
2. Аллоҳнинг суйган бандаларида бўладиган кўркамлик, гўзаллик, севимлилик ва малоҳат уни тарк этади.
3. Ҳеч қандай яхшилигига савоб берилмайди (Бу ҳадиси шарифдан шу маълум бўладики, фарзларни ўз вақтида адо этмаганларнинг суннатлари ҳам қабул бўлмайди. Яъни суннатларига ҳам савоб берилмайди).
4. Дуолари қабул бўлмайди.
5. Уни ҳеч ким ёқтирмайди ва севмайди.
6. Мусулмонларнинг яхши дуолари унга кор қилмайди.

Вафот этаётганда тортадиган мусибатлари:

1. Залил, хақир ва расво ҳолатда жон топширади.
2. Очлик изтиробида ўлади.
3. Тўйиб сув ичса ҳам, чанқоқлик азобида жон беради.

Қабрда чекадиган мусибатлари:

1. Қабр уни шундай сиқадики, суяклари бир-бирига ботиб кетади.
2. Қабри оташга тўлиб, кечаю-кундуз уни ўртайди.
3. Аллоҳ таоло унинг қабрига дунё илонларига ўхшамайдиган улкан бир илон юборади. Ўша илон уни ҳар куни намоз вақтларида чақиб, абгор қилади. Бир зум ҳам тарк этмайди.

Қиёматда бошига келадиган мусибатлари:

1. Жаҳаннамга судрайдиган азоб малаклари унинг ёнидан айрилмайди.
2. Аллоҳ таоло уни ғазабнок ҳолда кутиб олади.
3. Ҳисоби жуда қийин кечиб, оқибатда жаҳаннамга ташланади.»

Ҳасан Басрий ҳазратлари: «Бу дунёда сен учун энг муҳими намоз бўлмаса, у ҳолда нима муҳим?», деган эканлар.

Намозимизга ҳушёр бўлайлик, азиз биродарлар!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жуманинг файзи ва барокати сизларга бўлсин азиз диндошларим!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина Жума куни қоим бўлур», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Surat Al-Kahf
Mishaari Raashid al-Aafaasee
Каҳф сураси икки жума орасидаги нурдир.

سورة الكهف

Каҳф сураси - Мишари Ал Афасий

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлaр.



📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоблар_хазинаси
#Видеолар

ОТА - ОНА ВА ОЛИМЛАР ДУОСИДАН БЕБАҲРА ҚОЛМАНГ

(Имом Бухорийнинг “Ал-Адаб ал-муфрад” асари асосида туркум суҳбатлар)

32-суҳбат


1-суҳбат | 2-суҳбат | 3-суҳбат | 4-суҳбат
5-суҳбат | 6-суҳбат | 7-суҳбат | 8-суҳбат
9-суҳбат | 10-суҳбат |11-суҳбат |12-суҳбат|13-суҳбат |14-суҳбат |15-суҳбат|16-суҳбат|17-суҳбат|18-суҳбат|19-суҳбат|20-суҳбат|21-суҳбат|22-суҳбат|23-суҳбат|24-суҳбат|25-суҳбат|26-суҳбат|27-суҳбат|28-суҳбат|29-суҳбат|30-суҳбат|31-суҳбат

©Жобир домла Элов
Бухоро вилояти бош имом-хатиби,
Мир Араб олий мадрасаси ректори


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#duo

Мушкули борнинг дуоси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси будир: "Аллоҳумма, роҳматака аржу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий шаьний куллаҳ. Лаа илаҳа илла анта", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

Маъноси: "Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ".

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Сени ўзингдан ҳам кўра яхши биладиган Аллоҳ турганда, сени тушунмайдиган инсонларга нега бунча кўп дардингни очасан..?

Мавлоно Румий

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
ЖАННАТНИНГ САККИЗ ЭШИГИ ОЧИЛУР

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар».

Имом Термизий ривояти.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ дуоларимизни ижобат, Фарзандларимизга салоҳият, Ибодатларимизга гўзаллик, Ризқимизга барака берсин!

Ўтган Рамазонда қилган ибодатларимизни Ўз даргоҳида қабул қилган бўлсин.

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!



📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#ЭСЛАТМА:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эркак киши аёл билан зинҳор холи қолмасин. Маҳрами бўлмаган аёл сафарга чиқмасин», деганларида, бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг хотиним ҳажга кетди. Мен эса фалон ва фалон ғазотда иштирок этиш учун номимни ёздириб қўйдим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Боргин, хотининг билан бирга ҳаж қил (чунки маҳрам бўлиб бормасанг, унинг сафари шаръий бўлмайди)», деб айтдилар”.

(Муттафақун алайҳ).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1