IMOM BUXORIY-uz
308 subscribers
6.4K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
#Ибрат #Оталар_Учун

Бир кун Ҳазрат Мавлоно Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг ҳузурларига бир муфтий келди ва фарзанди намозга эътиборсизлигидан шикоят қилиб, маслаҳат сўради.

Шунда ҳазрат:
- аёлингни ҳаққига дуо қиласанми?, деб сўрадилар. Муфтий эса кулиб : - ҳазратим, буни нима алоқаси бор?, деди. Ҳазрат Мавлоно Нақшбандий : - ана сабаби маълум бўлди, дейишди ва аҳлини дуо қилишини айтиб у кишига жавоб беришди.

Орадан бир мунча вақт ўтгач маслаҳат олиб кетган киши қайтиб келди ва ҳазратнинг оёқларига йиқилиб, - Ҳазратим, шунчалик ҳам доно бўласизми? Ўғлим мени ҳар куни таҳажжуд намозига уйғотяпти... деб ташаккурларини айтиб кетди.

Ҳурматли эркаклар! Фарзандингизни тарбияси гўзал бўлишини, Аллоҳдан қўрқиб ҳаёт кечирувчи солиҳ банда бўлишини истасангиз уйингиздаги аҳли аёлингиз ҳаққига дуо қилинг!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ибрат

Агар онангиз иш буюриш учун ака-укаларнинг орасидан сизни чақирса, билингки, Аллоҳ сизни ибодатга чорлабди.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ибрат

ЎН ХИЛ КЎЗ ЁШИ


• Энг буюк кўзёши — ғалаба кўзёшлари.
• Энг беғубор кўзёши — гўдакларнинг кўзёшлари.
• Энг таъсирли кўзёши — тавба кўзёшлари.
• Энг юмшоқ кўзёши — онанинг кўзёшлари.
• Энг гўзал кўзёши — вафонинг кўзёшлари.
• Энг маҳзун кўзёши — азанинг кўзёшлари.
• Энг бахтли кўзёши — муваффақият кўзёшлари.
• Энг қаттиқ кўзёши — оғриқнинг кўзёшлари.
• Энг мўтабар кўзёши — надоматнинг кўзёшлари.
• Энг ёлғон кўзёши — тимсоҳнинг кўзёшлари.
• Энг чиройли, энг тотли кўзёши — Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўзёшлардир.

Тимсоҳларнинг кўзёшларига ишониб қолмасангиз бас! Қолган барчаси рост!


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ибрат

Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади. Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади.

Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:
1. Намоз дарвозаси — бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради;
2. Ғазот дарвозаси — бундан ғазот қилганлар киради;
3. Райён дарвозаси — бундан рўзадорлар киради;
4. Садақа дарвозаси — бундан садақа берувчилар киради;
5. Айман дарвозаси — бундан ҳисоб-китоб қилинмайдиганлар киради;
6. Афв қилувчилар дарвозаси — бундан одамларни афв қилиб, кечирувчилар киради;
7. Зикр дарвозаси — бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради.
8. Ҳаж дарвозаси — Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради.

Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни насиб этсин барчамизга!


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ибрат

Шайтон беш нарса боис шақий (дўзахий) бўлди:
— Хатосини тан олмади;
— Пушаймон бўлмади;
— Нафсини койимади;
— Тавбага ёндошмади;
— Аллоҳнинг раҳматидан умид узди.

Одам Алайҳиссалом эса беш хислати туфайли саид (жаннатий) бўлди:
— Хатосини тан олди;
— Пушаймон бўлди;
— Нафсини койиди;
— Дарҳол тавба қилди;
— Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ибрат

• Закот - сени тозалаш ва кучингни кўпайтириш учун ўтказиладиган нозик жарроҳлик амалиётидир.
• Уйланиш - борлиқдаги энг катта масъулият. Унинг ҳар бир тафсилоти учун ё савоб оласан ёки жазоланасан.
• Судхўрлик - Аллоҳ таолога қарши расмий уруш эълон қилиш.
• Барака - Аллоҳнинг махфий қўшинларидан бири.
• Садақа - хатоларни ўчирувчи.
• Масжид - Аллоҳнинг ўз аҳбоблари ила учрашиши учун ердаги уйи.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
​​#Ибрат

Остонангизга назар ташлаб қўйинг,...

Онам айтардилар:
“Даданг кўчадан келсалар, оёқ кийимлари остонада қолмасин, дарров тозалаб ичкарига олинглар, чунки эркак кишига иззат, ҳурмат остонадан бошланади...”

Одатингиздан айланай онам!

Ҳақиқатдан аёлнинг фаросатини, хожасига ҳурматини остонадан пайқаш қийин эмас.
Жуфтининг оёқ  кийимини ҳам оёқ остида қолдирмай, ҳатто фарзандларига ҳам эзғилатмаган аёллар ‒ Асл Ўзбекойимлардир.
Эркакка  ўзини султондек ҳис қилдириш, унинг азизлигини билдириб туриш аёлнинг зиммасидаги биринчи вазифадир.

Остонангизга назар ташлаб қўйинг....
Ахир ҳурмат ва эҳтиром остонадан бошланади.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
​​​​#Ибрат

ОНА УЧУН НАФАҚА

Онасининг нафақаси арзимаган пул эди. Аммо ҳар ой почтачи у аёлнинг қўлига кўпроқ пул тутқазиб кетарди...  буни ўша аёлнинг фарзанди ўз ёнидан почтачига беришини содда аёл билмасди.

"Шу пулни ўз қўлинг билан онангга ўзинг берсанг бўлмайдими?" деб сўрадим. У эса "Онамга қанча пул керак бўлса бераман, берган пулимни оғриниб қолмасинлар, деган истиҳолада қаерга сарф қилганларини сўрамайман хам,  аммо барибир ўзининг пули ўзиники-да, одам бемалол ишлатади. Онам бемалол, бехижолат ишлатсин деб нафақаларини ўз ҳисобимдан бир неча боробар кўпайтириб қўйганман, боламнинг пули, деб иқтисод қилиб юрмасинлар дейман" - деди.

Амина 

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ибрат

Шайтоннинг қалбларга ташлайдиган сўзлари...


• Бир мартасида ҳеч нима қилмайди;
• Ҳали ёшсан, вақти келади
• Аллоҳ кўнгил тозалигига қарайди.
• Замон сенга эмас, сен замонга мослашгин;
• Аллоҳ кечиради; ортиқча ўйлаб, бошингни қотирма;
• Жаҳаннамда бир муддат азоблангач, барибир жаннатга кирасан-ку!
• Кейин тавба қилиб оласан, кейин... Ҳозир фалон ишингни тугатиб ол...
• Ибодатни қариганда қиласан, ҳозир ёшсан ўйнаб ол.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ибрат

Бу денгиз кўпиги экан...
Тасаввур қилинг, шу қадар гуноҳларингиз бор. Аллоҳ Таоло уларни бир зикр сабабли ўчириб юборади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир кунда 100 марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деса, денгиз кўпикларича гуноҳи бўлса ҳам кечирилади”, деганлар.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ибрат

​​"Дада зўр иш қилдик-а"
(Хаётий воқеа)

Бир куни машинамда 6 ёшли ўғлим билан кетаётиб, йулда кўп қаватли уй остидаги пайнетга пул тўлаш учун тушдим. Қайтиб келсам, ўғлим йиғлаб ўтирибди. Нима гап десам, "дада анавини қаранг" деди. Қарасам, йўл четида кийимлари эски бир кампир тахта устига нарса қўйиб сотиб ўтирибди.
“Нарсаларнинг сонини қаранг, 2-3 та нос пакети, 2 пачка донали сигарет. Бошка хеч нарса йук.”
Хуш нима қилибди десам, 6 яшар ўғлим "ўғли йўқми уни, нега бу ахволда, қорни очдир, дада илтимос мана шу пулларни хаммасини шу аёлга берайлик" деб машинам баридаги бир сиқим пулимни кўрсатди. Нихоятда таъсирланиб, боламнинг айтганини қилиб пулларнинг хаммасини ўша аёлга олиб бориб бердим.
Аёл ханг-манг бўлиб қолди. Нима учун деган саволига, мен кулиб, "шу пулни сизга илинган инсонни дуо қилсангиз кифоя" дедим.
Аёл йиғлаб юборди, "илойим уша одамнинг умрига барака берсин, бахтли бўлсин, Аллох мукофотласин" дея дуо қилаётганида менинг қай ахволга тушганимни тасаввур қилаверинг. Ичларим жимирлаб кетди.
Машинага қайтиб, йўлга тушдик. Ўғлим "дада зўр иш қилдик-а" деса, мен жавоб беролмай, бошимни силкитиб қўйдим. Чунки кўзларимда ёш, бўғзимга нимадир тиқилган, ичимда эса "шундай фарзанд берган Аллохга беадад шукр" деб айтаётган эдим...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Mubaşşir Ahmad
#Ибрат

Ва Фиръавн: «Эй аъёнлар, мен сизларга ўзимдан бошқа илоҳ борлигини билмасман. Бас, эй Ҳомон, лойга ўт ёқиб, мен учун бир баланд қаср қур, шоядки (унга чиқиб) Мусонинг илоҳини кўрсай. Албатта, мен уни ёлғончилардан деб ўйламоқдаман», деди.

("Қасас" сураси, 38-оят).

(Худолик даъвосида бўлган аҳмоқ фиръавнлар ўйламай, оғзига нима келса гапираверади.

Вазирига нимани хоҳласа, буюраверади. Ҳомон лойга ўт ёқиб ғишт пишириб, ўта баланд қаср қурармиш, Фиръавн унга чиқиб, осмонда Аллоҳни кўрар эмиш. Аллоҳ осмонда сенинг чиқишингга қараб турадиган зотмиди?!

Сенга ўхшаган ифлос Аллоҳнинг даргоҳига бора олармиди?! Осмон сенга ўхшаш бандалар учун Аллоҳ таоло томонидан яратилган бир нарса-ку, нима учун Аллоҳни осмон билан чегаралаб қўймоқчисан?!

Ушбу саволлар ҳам ўзини худо санаётган Фиръавнинг нақадар эси паст эканини тушунишга ёрдам беради. Ўша эси паст махлуқ ўзининг аҳмоқона гапи билан Аллоҳ юборган Пайғамбар Мусони алайҳиссалом ёлғончига чиқармоқда.)


© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ тафсирларидан.

@MubashshirAhmad
#Ибрат

Солиҳлардан бири қуйидагича: "Аллоҳим, ризқимда барака бер", - деб дуо қилар эди. Шунда бир киши: "Нима учун Аллоҳим, менга ризқ бер", - деб айтмайсиз деди. Шунда у киши: "Аллоҳ таоло тирик жонзотнинг барча турига ризқ кафолатини берган. Лекин мен ўша ато қилган ризқнинг баракасини сўрайман. Барака Аллоҳ аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади. Агар ўша барака молга тушса, у кўпайиб кетади. Агар фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Тана аъзоларига тушса, кучайтириб юборади. Қалбга тушса, бахтиёр қилиб юборади", - деди.
Аллоҳим! Бизга ато қилган барча нарсада баракангни ёғдир.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ибрат

Абу Ҳанифанинг устозига кўрсатган одоби жуда ҳайрон қолдирарди, устозининг уйига бориб намозга ё бирор иши учун чиқишини эшик олдида кутиб турарди. Устозидан сўраб ўрганар ва йўлларида суҳбатдош бўларди. Агарда устозининг бирор нарсага эҳтиёжи борлигини билса хизматида шай турарди. Ҳаттоки ўз уйида ўтириб устози Ҳаммоднинг уйи тарафга оёқларини чўзиб ўтирмас эди.

Намозларида ота-онаси билан бирга устози ҳақларига ҳам дуо қиларди. Ушбу гўзал суҳбат ва мулозамат ўн саккиз йил давом этди, яъни то Ҳаммод рoҳимаҳуллоҳ вафот этгунича. У кишидан кейин дарс ҳалқасидаги аcҳоблари ўрнига Абу Ҳанифа лойиқ эканига иттифоқ қилишди. Абу Ҳанифа яхши салафга, яхши ўринбосар бўлди!

Ваҳбий Сулаймон, «Абу Ҳанифа Нўмон»

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ибрат

ОНАМНИ ЭСЛАЙМАН...

• Дунёдаги энг чиройли учта аёл: онам, онамнинг сояси ва онамнинг кўзгудаги акси.
Бир кишидан “Онанг чиройлироқми ёки ойми?” деб сўралди.
• Шунда у: “Онамга қарасам, ойни унутаман. Ойга қарасам, онамни эслайман” деб жавоб берди.
Онам билан бошқаларнинг орасидаги фарқ шуки, бошқалар мени маҳзун ҳолда кўрмасликини орзу қиладилар. Аммо онам мендан маҳзунликни ўзига олишни орзу қилади.

🤲 Аллоҳим Онамга раҳм қил...

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ибрат

Қуллик...

Иброҳим Адҳам ҳазратлари озод қилиш ниятида бир қулни сотиб оладилар. Қулдан сўрадилар:
— Исминг нима?
— Сиз ким деб чақирсангиз ўша исмим бўлади, хожам,  - дея жавоб берди қул.
—  Қандай егулик ейсан?
—  Сиз нима берсангиз уни ейман хожам...
— Нима иш қиласан?  - сўрадилар Иброҳим Адҳам ҳазратлари.
— Қандай иш буюрсангиз уни бажараман.
— Бирор истагинг борми?
— Қулда истак бўлиши мумкинми, хожам хожасининг тилаги-қулнинг истагидир - деди қул.
Бу жавобдан сўнг Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳўнграб йиғлаб юбордилар ва ўзларига шундай дедилар:
Эй,  мискин! Қулликни мана шу қулдан ўрган! Сен умрингда бирор марта Аллоҳ таолога шундай қул бўлдингми?...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1