Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
HAMMA TOMOSHABIN… Qiynalayotgan begona emas, O’zingizni Qaro ko’zlaringizku…😓 Men Chidolmay gapirgan bu gaplarimni To’g’ri qabul qiling azizlar, men faqat rostini so’zladim☝🏻
BIZGA KO’MIR, OBOGREVATEL, QISHKI KIYIM, KURTKALAR, ISSIQ OYOQ KIYIM, OZIQ-OVQAT MAXSULOTLARI, MODDIY YORDAM JUDA ZARUR AZIZLAR‼️☝🏻YORDAM BERING MUHTOJLARGA TO HAYOTSIZ❤️
Anomal sovuq, Viloyatlardagi og’ir sharoitdagi muhtojlarga zudlik bilan yordam kerak azizlar‼️ALLOH UCHUN☝🏻
ANDIJON viloyatiga hozirlanmoqdamiz, undan keyin Xorazm viloyati, 600 dan ziyod haqdor, juda og’ir sharoitdagi yetim, miskin va mazlumlarga EHSON QILING BUGUN, YORDAMGA ULGURING, JANNATGA ULGURING❤️
PAYME, CLICK, PAYNET ilovalari orqali telefoningizdan juda oson EHSON QILING🌿 HAR KUNI EHSON QILING, bu uchun Boy bo’lish shart emas…faqat hohish kerak, bir-birlarimizga muhabbat kerak🤲🏻
+998 97-573-04-40, +998 90-350-01-00 Muhtojlarga ehson berish uchun tel. Bu raqam murojaatlar uchun emas‼️
@vaqf_rasmiy #VaqfUZB
Xayriya qilish uchun ustiga bosing:👇🏻
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay
♻️ Yaqinlaringizga ham ulashing!
📲 Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzating: 👇
⬇️ ⬇️ ⬇️
Telegram Instagram Facebook

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОНАЖОНИМ
Машаққатли лаҳзаларда, ишим осонлашишини, машаққатим аришини дуо қилиб сўраб, ёнимда турадиган инсон — онамдир.
Бемор бўлиб турганимда, Аллоҳдан шифо сўраб, менга дори ичириб, пешонамни силаб, ёнимда турадиган инсон — онамдир.
Йиғлаётганимда, кўз ёшларимни артиб, «Нега йиғлаяпсан, болам?» деб ёнимда турадиган инсон — онамдир.
Ишим орқага кетиб, мен учун жонини «фидо» қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнимда турадиган инсон — онамдир.
Хурсанд бўлганимда, шодлигимдан севиниб, юзида табассум билан ёнимда турадиган инсон — онамдир.
Қўполлик билан хафа қилсам ҳам дарров кечириб, «Ўз боламдан хафа бўлармидим» дея бағрига босадиган инсон ҳам — онамдир.
Дуо қилаётганда, баъзан ўзларини дуо қилишни унутсалар-да, аммо мени, синглимни, укаларимни, набираларини дуо қилишни унутмайдиган инсон — онажонимдир!
Маҳмуд Дарвеш айтган:
"Онам билан бошқаларнинг орасидаги фарқ шуки, бошқалар мени маҳзун ҳолда кўрмасликини орзу қиладилар. Аммо онам мендан маҳзунликни ўзига олишни орзу қилади".
Аллоҳ таоло оталаримизни, оналаримизни Ўз паноҳида асрасин, умрларини узун, ризқларини баракотли қилсин, дуоларини олишни бизга насиб этсин!
Ота-онаси вафот этганларнинг ота-онасини Ўзи раҳматига олсин!
Нозимжон Ҳошимжон
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1

Эй Одам фарзанди!
Хазиналарим ҳеч қачон тугамайди. Инфоқ қилганинг миқдорида сенга инфоқ қиламан, бахиллик қилганинг миқдорида сенга бахиллик қиламан. Сен берган ризқимни мискинлардан қизғанишинг ёмон гумон, қашшоқликдан қўрқиш ва Менга ишончсизлигинг туфайлидир. Чунки Мен асл хилқатингни ризққа эътибор берадиган қилиб яратдим. Бас, қачонки сен ризққа интилсанг-у, Мен сени ризқлантирсам, инфоқ қил, қўлингдаги ризқ Меники, бас, бандаларимга бахиллик қилма. (Инфоқ қилган нарсанинг) ўрнига (ундан ҳам яхшироғини) беришга кафилман, ажрини ваъда этдим. Яна нега Китобимга шак келтирасан?! Ваъдамни рост деб билмадинг. Ким пайғамбарларимни тасдиқламаса, Парвардигорлигимни инкор этибди. Ким Парвардигорлигимни инкор этса, уни юзи билан дўзахга қулатаман».
Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

Forwarded from IMOM BUXORIY-uz
Жумъа куни истиғфори
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
- “Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади” - дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.).
📚Зиё истаганлар учун;
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1

Ибн Сунний ривояти
📚Зиё истаганлар учун;
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Жуманинг файзи ва барокати сизларга бўлсин азиз диндошларим!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина Жума куни қоим бўлур», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АУДИО
Амр ибн Жамуҳ (р.a.)
"Бир юз бир улуғ саҳобий" китоби асосида
Анвар МУСТАФОЕВ
Имом ал-Бухорий номидаги давлат стипендияси соҳиби

Чўзилган ваъдада ва (шартларга) боғланган ишда хайр йўқ.
Изоҳ. Мунофиқлик иккиюзламачилик энг ёмон феълдир. Сабаби, нифоқ иймонга зиён етказади. Ваъда бериб, уни бажармаслик мунофиқлик аломати. Берилган ваъдани бажариш қанча чўзилса, иккиюзламачиликка шунча яқинлашилган бўлади. Бу яқинлашишнинг бора-бора нифоқ чегарасига ўтиб кетиш хавфи бор. «Фалон ишни қилсанг, сенга берган ваъдамни бажараман» деб ваъданинг адосини шартларга боғлаб қўйишда ҳам яхшилик йўқ. Ваъда бериб, кейин унинг бажарилишини бир шартга боғлаб қўйиш, балки ваъдани бажармаслик қасдида ўйлаб топилган чора бўлиши мумкин. Агар ҳақиқатда шундай бўлса, бу икки карра мунофиқликдир.
"Унвонул баён"дан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Inson axloqi bilan tugʻiladimi?
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
📌 Ер сажда қилувчиларнинг пешонасини унутмайди.
📌 Тун ибодат қилувчиларнинг оҳини унутмайди.
📌 Юз тавба қилувчиларнинг кўз ёшлари унутмайди.
📌 Осий бўлсак-да, Аллоҳ мўминлигимизни унутмайди.
📌 Умр эса жуда тез ўтмоқда. Ҳою-ҳаваслардан, тилингнинг тойилишидан эҳтиёт бўл. Ҳамма туғилиб, боқий ҳаётга риҳлат қилади. Аллоҳ эса тирикдир, ўлмайди.
Бу ҳаётда ўрганган нарсам шуки, ипак кийган ҳар кас ҳам амир бўлавермас экан. Пар тўшак эмас, оддий ерда ётган ҳар киши ҳам камбағал бўлавермас экан. Қанчадан-қанча ипак ёпинганлар ҳақирдир. Қанчадан-қанча ерда ётган камбағаллар амирдир.
“Ҳикматлар саодатга етаклар” китобидан.

Оятул Курсий ни хар куни ўқишликни ажрлари
✅ «Оятул Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.
✅ «Оятул Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.
✅ «Оятул Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.
✅ “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.”
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
✅ «Оятул Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.
✅ «Оятул Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.
✅ «Оятул Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.
✅ “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.”
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бугунги мунаввар тонг барчамиз учун муборак ва баракотли бўлсин!
📚Зиё истаганлар учун
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Бугунги мунаввар тонг барчамиз учун муборак ва баракотли бўлсин!
📚Зиё истаганлар учун
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#tafakkur
Тоғнинг ҳам илдизи бор
Замонавий илм фаннинг таъкидлашича тоғнинг асосий қисми ер остида жойлашган бўлар экан. Бу ҳақиқат илгари ҳеч кимга маълум эмас эди. Лекин олимларнинг изланишлари натижасида тоғнинг ер ости қисми ҳам мавжуд бўлиб, ўша қисми ер устидаги қисмига нисбатан анча чуқур бўларкан. Олимлар уни тоғнинг илдизи дейишади. Бу маълумотларни эшитиб Аллоҳнинг қуйидаги ояти каримасини эсга тушади:
﴿أَلَمْ نَجْعَلِ الْأَرْضَ مِهَادًا وَالْجِبَالَ أَوْتَادًا﴾
“Ерни бешик, тоғларни эса қозиқ қилиб қўймадикми?” (Наба сураси, 6-7 – оятлар).
Аллоҳ таоло яна бундай марҳамат қилади:
﴿الم غُلِبَتِ الرُّومُ فِي أَدْنَى الْأَرْضِ﴾
“Алиф. Лаам. Мийм. Рум мағлуб бўлди. Ернинг энг қуйи қисмида” (Рум сураси, 1-3-оятлар).
Қадимда Рум ва Форс ўртасида катта жанг бўлиб ўтган. Лекин эътибор қаратишимиз керак бўлган жиҳати “ернинг энг қуйи қисми” деган иборадир. Бу уруш ҳозирги Ўлик денгизи яқинида бўлган. Олимлар ҳозир айнан ўша ҳудудлар ер қуруқлик қисмининг энг қуйи жойи эканини аниқлашган. Ўлик денгизнинг ҳавзаси денгиздан бир неча юзлаб метр пастда жойлашган экан.
Мана бундай илмий ҳақиқатларни Расулуллоҳ алайҳиссаломга Ким билдирди деб ўйлайсиз? Албатта барча нарсанинг Яратувчиси бўлган Аллоҳ таоло билдирган.
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

#_Ҳикмат
Бир киши тунда эшитди бир шитир,
Тош чақиб чун шамни ёқмоқ бўлди ул.
Келди ўғри, ёнига ўлтирди зуд,
Ўт илашса, қўл босиб, сўндирди зуд.
Ҳар сафар босгай эди бармоғини,
Истамасди чунки шам ёнмоғини.
Хўжа ўйлар эрди, ўчгай шам ўзи,
Ҳийлагар ўғрини кўрмасди кўзи.
Дерди: нам тортмиш, эмас ўнғай пилик,
Ул сабабдин ёнмагай, сўнгай пилик.
Баски зулмат эрди атроф, тимқаро,
Ўғрини кўрмасди хўжа тун аро.
Бўйлаким кофир кўнгилда, эй нигор,
Чун кўринмас, ўтни сўндиргувчи бор.
Йўқ эмас, ортида бордир бир кучи,
Ҳар не айланганни айлантиргучи.
Бас, нечук келгай-да, кетгай кун, кеча,
Бўлмаса ортида қодир бир хўжа?
Не саволлар ичра юргайсен малол,
Бул жиҳатни ҳам ўзингга бер савол.
Уйни тикловчи бинокордир, ўғил,
Ё бинокорсиз-да тиклангайму ул?
Хатни хат қилгувчи котибдир ўшал,
Ўз-ўзича хат ёзилгайму магар?
Жим-қулоғу айн-кўзу мим-оғиз,
Ёзмаса котиб, ёзилгайму нафис?
Шам ёнгайму билимдон ёқмаса,
Тун аро бир аҳли ирфон ёқмаса?
Қўли чўлтоқ, кўзи кўр бўлса, сўник,
Ул киши санъат яратгайдир нечук?
Баски билдинг, қаҳр этиб тургувчи ким?
Қаҳр этиб, бошингга чун ургувчи ким?
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Бир киши тунда эшитди бир шитир,
Тош чақиб чун шамни ёқмоқ бўлди ул.
Келди ўғри, ёнига ўлтирди зуд,
Ўт илашса, қўл босиб, сўндирди зуд.
Ҳар сафар босгай эди бармоғини,
Истамасди чунки шам ёнмоғини.
Хўжа ўйлар эрди, ўчгай шам ўзи,
Ҳийлагар ўғрини кўрмасди кўзи.
Дерди: нам тортмиш, эмас ўнғай пилик,
Ул сабабдин ёнмагай, сўнгай пилик.
Баски зулмат эрди атроф, тимқаро,
Ўғрини кўрмасди хўжа тун аро.
Бўйлаким кофир кўнгилда, эй нигор,
Чун кўринмас, ўтни сўндиргувчи бор.
Йўқ эмас, ортида бордир бир кучи,
Ҳар не айланганни айлантиргучи.
Бас, нечук келгай-да, кетгай кун, кеча,
Бўлмаса ортида қодир бир хўжа?
Не саволлар ичра юргайсен малол,
Бул жиҳатни ҳам ўзингга бер савол.
Уйни тикловчи бинокордир, ўғил,
Ё бинокорсиз-да тиклангайму ул?
Хатни хат қилгувчи котибдир ўшал,
Ўз-ўзича хат ёзилгайму магар?
Жим-қулоғу айн-кўзу мим-оғиз,
Ёзмаса котиб, ёзилгайму нафис?
Шам ёнгайму билимдон ёқмаса,
Тун аро бир аҳли ирфон ёқмаса?
Қўли чўлтоқ, кўзи кўр бўлса, сўник,
Ул киши санъат яратгайдир нечук?
Баски билдинг, қаҳр этиб тургувчи ким?
Қаҳр этиб, бошингга чун ургувчи ким?
Жалолиддин Румий.
Ҳикматлар (3)
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-она деб йиғламаган юрак, юракмас,
Ота-онамсиз кирсам Жаннат керак эмас!
📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ота-онамсиз кирсам Жаннат керак эмас!
📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АУДИО
Анас ибн Молик (р.a.)
"Бир юз бир улуғ саҳобий" китоби асосида
Анвар МУСТАФОЕВ
Имом ал-Бухорий номидаги давлат стипендияси соҳиби
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

#ТАФСИРИ_ҲИЛОЛ
БАҚАРА СУРАСИ
61. "Эй Мусо, бир хил таомга ҳеч чидай олмаймиз, Роббингга дуо қил, бизга ерда ўсадиган нарсалардан - сабзавот, тарра, саримсоқ, мош, пиёз чиқариб берсин", деганингизни эсланг. (Мусо): "Яхши нарсани паст нарсага алмаштиришни сўрайсизларми? Бирорта шаҳарга тушинг, сўраганингизни албатта топасиз", деди. Уларга хорлик ва мискинлик ёзилди ва Аллоҳнинг ғазабига лойиқ бўлдилар. Бу Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари, Набийларни ноҳақ қатл этганлари учундир. Бу исёнга кетганлари ва ҳаддан ошганлари учундир.
Маълумки, Аллоҳ таоло Бани Исроилга осмондан манн ва бедана гўштини таом қилиб тушириб берган эди. Улар ҳеч қандай машаққатсиз дунёдаги энг олиймақом таомларни ҳоҳлаганларича ер эдилар. Лекин пасткаш табиат шу ерда ҳам пасткашлик қилди. Бани Исроилликлар Мисрда Фиръавн азоби остида ҳор-зор бўлиб юрган пайтдаги мош, саримсоқ каби таомларни қўмсаб қолдилар.
Пайғамбарлари Мусо алайҳиссаломдан Аллоҳга дуо қилиб, бодринг, саримсоқ, мош, пиёз каби сабзавотлар сўраб беришини талаб қилдилар. Улар:
"Эй Мусо, бир хил таомга ҳеч чидай олмаймиз, Роббингга дуо қил, бизга ерда ўсадиган нарсалардан - сабзавот, тарра, саримсоқ, мош, пиёз чиқариб берсин", дедилар. Мусо алайҳиссалом: "Яхши нарсани паст нарсага алмаштиришни сўрайсизларми? Бирорта шаҳарга тушинг, сўраганингизни албатта топасиз", - деди",
Яъни манн ва бедана каби олиймақом, яхши таомларни мош, бодринг, пиёз каби паст нарсаларга алмаштиришни сўрайсизларми? Сиз сўраётган нарсаларни ҳоҳлаган шаҳарга бориб топсаларингиз бўлади-ку? дедилар. Шундан сўнг:
"Уларга хорлик ва мискинлик ёзилди ва Аллоҳнинг ғазабига лойиқ бўлдилар".
Яъни Бани Исроилга хорлик ва мискинлик ёзилди ва улар Аллоҳнинг ғазабига лойиқ бўлдилар. Уламоларимизнинг айтишларича, бу иш Мусо алайҳиссаломдан кейинги тарихларида рўй берган. Нима учун уларга бундай хорлик раво кўрилди, деган саволга ояти карима:
"Бу Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари, Набийларни ноҳақ қатл этганлари учундир. Бу исёнга кетганлари ва ҳаддан ошганлари учундир", деб жавоб қилмоқда.
Ояти кариманинг ушбу парчасида Бани Исроилнинг жиноятларидан тўрт хили зикр қилинмоқда:
1. Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари.
2. Пайғамбарларни ноҳақ катл этганлари.
3. Исёнга кетганлари.
4. Ҳаддан ошганлари.
Ушбу хилдаги жиноятларни содир этганлари учун Бани Исроилга хорлик ва мискинчилик ёзилди ва улар Аллоҳнинг ғазабига лойиқ бўлдилар. Ҳеч бир уммат ўз тарихида Бани Исроилчалик қаттиқ куфрга кетмаган, тажовузкорлик қилмаган ва ҳидоятни инкор этмаган. Улар ўзларининг бир қанча Пайғамбарларини ўлдирдилар, сўйдилар ва арра билан арралаб ташадилар. Бу эса ҳақ йўлга чақириб келган зотларга нисбатан қилинган энг ашаддий тажовузкорлик ҳисобланади. Уларнинг кофирлиги энг ёмон кофирлик, уларнинг тажовузкорлиги энг ёмон тажовузкорлик ҳисобланади.
Аммо уларнинг даъволари оламни тутар эди. Улар: дунёда фақат бизгина тўғри йўлда юрибмиз, бошқалар адавушда, биз Аллоҳнинг танлаб олган бандаларимиз, бошқалар биз учун эшак, дейишади. Фақат бизгина қилган ишга савоб оладиган ҳалқмиз. Фақат бизгагина Аллоҳнинг фазли етади, дейишади.
Келаси оятда Қўръони Карим уларнинг бу даъволари бекор, айтаётган гаплари ёлғон эканлигини баён этади. Аллоҳга бўйсунишга бориб тақаладиган иймоннинг асли бир, ақийданинг асли бир эканини тушунтиради. Аллоҳнинг фазли баъзи бир ирқаларгагина хос эмас, балки иймон келтириб, амали солиҳ қилган барчага баробар эканини англатади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Telegram
IMOM BUXORIY-uz
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
#дуо
Гуноҳлар кечирилишини ва дўзах азобидан паноҳ сўраш дуоси:
﴿رَبَّنَا إِنَّنَا آَمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ﴾
Ўқилиши: "Роббанаа иннанаа ааманнаа фағфир ланаа зунуубанаа ва қинаа ъазаабан наар".
Маъноси: "Роббимиз, бизлар Сенга иймон келтирганмиз. Бас, бизнинг гуноҳларимизни кечир ва бизни дўзах азобидан асра!".
(Оли Имрон сураси, 16-оят).
⤵️Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Гуноҳлар кечирилишини ва дўзах азобидан паноҳ сўраш дуоси:
﴿رَبَّنَا إِنَّنَا آَمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ﴾
Ўқилиши: "Роббанаа иннанаа ааманнаа фағфир ланаа зунуубанаа ва қинаа ъазаабан наар".
Маъноси: "Роббимиз, бизлар Сенга иймон келтирганмиз. Бас, бизнинг гуноҳларимизни кечир ва бизни дўзах азобидан асра!".
(Оли Имрон сураси, 16-оят).
⤵️Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тасаввуф, билиш эмас, билмаслик санъатидир.
Билимлари билан ўзини кўрсатишлик эмас, билъакс ўзини ҳеч нарса билмайдиган қилиб кўрсатиш санъатидир.
Менлик эмас, Ҳечлик санъатидир.
Улуғлик эмас, Камтарлик санъатидир.
Бошқалардан ўзини устун қўйиш эмас, ўзини унутиш санъатидир.
Ҳар кимга қўл ўптириш эмас, ҳар кимнинг қалбини ўпиш санъатидир...
Ҳазрат Жалолиддин Румий.
Хайрли кеч азизлар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
– Суйганинг борми бирор?
– Ҳа, Суйганим бетакрор.
– Исмини айтчи уни?
– Тўқсон тўққиз исми бор!
ЯНА БИР ЯНГИ КУН МУБОРАК БЎЛСИН МЕНИНГ АЗИЗЛАРИМ!
Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин. Бошлаган кунингиз ҳайрли, файзли ўтишини тилаб қоламиз.
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
– Суйганинг борми бирор?
– Ҳа, Суйганим бетакрор.
– Исмини айтчи уни?
– Тўқсон тўққиз исми бор!
ЯНА БИР ЯНГИ КУН МУБОРАК БЎЛСИН МЕНИНГ АЗИЗЛАРИМ!
Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин. Бошлаган кунингиз ҳайрли, файзли ўтишини тилаб қоламиз.
Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
🌱💰 Ризқни кенг қилувчи зикрлар...
1) لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ المَلِكُ الحَقُّ المُبِينِ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ صَادِقُ الوَعْدِ الأَمِينِ
"Лаа Илаҳа Иллаллоҳул Маликул ҳаққул мубийн" 100 та. 100 та "Муҳаммадур Расулуллоҳи содиқул ваъдил амийн" қўшилади.
2) سبحان الله وبحمده ،سبحان الله العظيم أستغفر الله.
"Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азийм, астағфируллоҳ" 100 марта ўқилади.
©️фалсафаси_ҳаёт