IMOM BUXORIY-uz
308 subscribers
6.4K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
БИРОР КИШИНИНГ АВРАТИГА КЎЗ ТУШИШИ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Масжидда бирор кишини орқаси яъни белидан пасти очиқ бўлсаю мени кўзим тушиб кетса, таҳоратим бузиладими? У кишига авратини ёпиб олишини айтишим гуноҳми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошқа кишининг авратига кўз тушиши таҳоратни бузмайди. Лекин қасддан ўзининг авратини кўрсатиш ёки ўзганинг авратига қараш жоиз эмас.
Шунингдек, аврати очилиб қолган инсонга танбеҳ бериш, унга чиройли ўгит бериш гуноҳ эмас. Балки мусулмонлик бурчингиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
​​#зикр_ва_дуо

Менга ҳаётни ҳар бир яхшиликда зиёда қилгин

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ أَصْلِحْ لِي دِينِيَ الَّذِي هُوَ عِصْمَةُ أَمْرِي، وَأَصْلِحْ لِي دُنْيَايَ الَّتِي فِيهَا مَعَاشِي، وَأَصْلِحْ لِي آخِرَتِيَ الَّتِي فِيهَا مَعَادِي، وَاجْعَلِ الْحَيَاةَ زِيَادَةً لِي فِي كُلِّ خَيْرٍ، وَاجْعَلِ الْمَوْتَ رَاحَةً لِي مِنْ كُلِّ شَرٍّ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма! Аслиҳ лии дийнияллазии ҳува исмату амрии ва аслиҳ лии дунйаая аллатии фииҳаа маъаашии, ва аслиҳ лии аахиратии аллатии фииҳаа маъаадии, важъалил ҳайаата зийаадатан лии фии кулли хойрин, важъалил мавта роҳатан лии мин кулли шаррин», дер эдилар».
Муслим ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ишимнинг боши бўлган динимни ислоҳ қилгин. Менга унда маошим бўлган дунёимни ислоҳ қилгин. Менга унда қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Менга ҳаётни ҳар бир яхшиликда зиёда қилгин. Менга ўлимни ҳар бир ёмонликдан роҳат қилгин».

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Maqtovdan qoching

🎤Abdukarim Mirzayev


Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА

Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх:
— Ота — онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит :
— Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота — онам тирик, ҳаёт…
Шайх кулиб:
— Мен сендан ота — онанг тирикми деб сўрамадим. Ота — онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота — онанг ҳам борми? — деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, ота — онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.

Эй ота — онасига бефарқ бўлган ғофил дўстим! Сен туну — кун Аллоҳдан мол — давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ғанимат, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра.


Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🕊☘️🌷🌾 🌻 🌾🌷🍀🕊
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

🌳 🌼🌳 🌺 🌳🌼 🌳
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман),
деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХОЛИС ЭЪТИРОФ

Кейт Мур Канаданинг (Онтариё) Торонто университетида жарроҳлик факултети, анатомия кафедрасининг фахрий профессорларидан бўлган. У Америка клиник анатомлари ассоциацияси асосчиларидан бири ҳамда «Амалиётга йўналтирилган анатомия» ва «Амалий анатомия асослари» каби анатомия фанига оид машҳур китобларнинг ҳаммуаллифи ҳамдир.

1980 йили доктор Мур Қирол Абдулазиз университетида анатомия ва эмбриология фанларидан маъруза (лекция) бериш учун Саудия Арабистонига таклиф қилинади. Ушбу сафар давомида Қирол Абдулазиз номидаги Эмбриология фани Қўмитаси, профессорга Қуръони Каримнинг инсон пайдо бўлиши ва унинг эмбриологик ривожланиши ҳақидаги оят ва ҳадисларни илмий таҳлили учун мурожаат қилади.

Давоми…

@ quranuz_kanali

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
​​Аллоҳ севмайдиган ўн тоифа.

1⃣. Кофирлар.
"Албатта, Аллоҳ кофирларга муҳаббат қилмас".
(Оли имрон сураси, 32 оят).

2⃣. Тажовузкор бўлганлар.
"Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190 оят).

3⃣. Бузғунчилар.
"Аллоҳ бузғунчиларни севмас" (Моида сураси, 64 оят).

4⃣. Хиёнат қилувчилар.
"Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58 оят).

5⃣. Золимлар.
"Албатта, У зот золимларни севмас" (Шўро сураси, 40 оят).

6⃣. Исрофчилар.
"У зот исроф қилувчиларни севмас" (Аъроф сураси, 31 оят).

7⃣. Такаббурлик қилиш.
"Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас" (Наҳл сураси, 23 оят).

8⃣. Ҳовлиқиш
"Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76 оят).

9⃣. Мутакаббир ва мақтанчоқлик.
"Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18 оят).

🔟. Ёмон сўзларни ошкора қилувчилар.
"Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни хуш кўрмайди" (Нисо сураси, 148 оят).

Аллоҳим! Бизларни ана шу тоифадан бўлиб қолишдан сақлаб, Ўзинг яхши кўрган бандалар қаторида қилгин!

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

https://t.me/Romitoniy_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Хожа Али Ромитаний жомеъ масжид имом хатиби,
🎙 Бобир домла Жўраев.
📖 Жумъа маърузаси.
https://t.me/Romitoniy_uz
#Hadis

Birinchi farzandning qiz bo‘lishi

قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: "من براكة المرأة تبكيرها بالانثي". رواه ابن عساكر.

Rasululloh sollallohu alayhi vassallam aytdilar: "Birinchi farzandning qiz bo‘lishi xotinning barakasidandir".

Ibn Asokir rivoyat qilgan.

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
"Кўзгу ҳақида масал"

Нега камбағал бойдан саҳийроқ...

Донишманддан сўрабдилар:
– Нима учун камбағал одам бойдан кўра самимийроқ - саҳийроқ бўлади?
– Деразадан қара - кимни кўраяпсан?
– Болакайлар ўйнаб юришибди.
– Кўзгуга қара кимни кўраяпсан?
– Ўзимни.
– Кўрдингми... Иккиси ҳам шишадан ясалган - аммо бирига озгина кумуш қўшилса - фақат ўзингни кўра бошлайсан.

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Bayyina.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фозил қорининг 90-йиллардаги маърузаларидан...

———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taplink.cc/bayyinauz
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🕊☘️🌷🌾 🌻 🌾🌷🍀🕊
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

🌳 🌼🌳 🌺 🌳🌼 🌳
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман),
деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Muniyr.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиёмат қачон бўлади деб савол берувчилар... | Азизхўжа домла Иноятов

———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taplink.cc/bayyinauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савдо #шерикчилик
Музораба.
Шерикчиликда ҳар ойда фойда олиб туриш жоизми?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
“Har bir musulmonning zimmasida sadaqa bor”

Jobir ibn Abdulloh (r.a.)dan rivoyat qilinadi:

“Nabiy sollallohu alayhi vasallam: “Har bir yaxshilik sadaqadir”, dedilar” (Imom Buxoriy rivoyati). Yana bir hadisi sharifda shunday deyiladi: “Nabiy sollallohu alayhi vasallam: “Har bir musulmonning zimmasida sadaqa bor”, dedilar. “Bordiyu, topa olmasa-chi?” deyishdi. “Qo‘li bilan mehnat qiladi, shunda o‘ziga ham foyda keltiradi, sadaqa ham qiladi”, dedilar. “Agar bunday qila olmasa-chi (yoki qilmasa-chi)?” deyishdi. “Boshiga ish tushgan hojatmandga yordam beradi”, dedilar. “Agar shuni ham qilmasa-chi?” deyishdi. “Yaxshilikka (yoki ma’rufga) buyuradi”, dedilar. “Agar shuni ham qilmasa-chi?” deyishdi. “Unday bo‘lsa, yomonlikdan tiyiladi, chunki bu ham uning uchun sadaqadir”, dedilar”.

Sharh:

Alloh taolo qiladigan har qanday yaxshiligimizni sadaqa deb qabul qiladi. Har yaxshi amalimiz uchun sadaqa bergandek savob yozadi. Muqaddas dinimiz boy yoki kambag‘al bo‘lishidan qat’iy nazar, barcha insonlarning savobga erishishi mumkinligini uqtiradi. Inson, agar bir hunari bo‘lsa, mehnat qilib, jamiyatga foyda keltiradi. Agar hunari bo‘lmasa, kimningdir hojatini aritadi, uning og‘irini yengil qiladi. Agar bularga ham qodir bo‘lmasa, odamlarga yaxshilik yo‘llarini ko‘rsatadi, ularni yaxshilikka dalolat qiladi. Agar shularni ham qila olmasa, u holda hech kimga zarar bermaslikka urinadi. Kishining yomonlikdan tiyilishi, boshqalarga zarar yetkazmaslikka urinishi ham sadaqadir. Shunday ekan, qo‘ldan kelganicha yaxshilik qilishga urinishimiz lozim. Zero, har bir yaxshiligimiz bizga sadaqa savobini olib keladi.

📚Ziyo istaganlaruchun
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар !!!

1.   Росулоллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида
У Зот (ﷺ) набий эдилар !!!

2.   Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган !!!

3.   Росулоллоҳ (ﷺ)  Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар.
У Зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган !!!

4.   Росулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди !!!

5.   Росулоллоҳ (ﷺ)  олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар !!!

6.   Росулоллоҳ (ﷺ)  кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар !!!

7.   Росулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди !!!

8.   Росулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар !!!

9.   Росулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар !!!

10.  Росулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган !!!

11.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган !!!

12.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган.
У Зот тамомила нур бўлганлар !!!

13.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган !!!

14.  Росулоллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган !!!

15.  Росулоллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган !!!

16.  Росулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган !!!

17.  Росулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар !!!

18.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган !!!

19.  Росулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар
У Зотга уммат бўлар эдилар !!!

20.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига у зотни исмлари билан чақириш ҳаром қилинган (Нур-63) !!!

21.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2) !!!

22.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар.
Бу фаришта У Зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар !!!

23.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир
(Фатҳ 1-2) !!!

24.  Вафот эткан бандадан қабрда Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди !!!

25.  Росулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон
У Зотнинг суъратига кира олмайди !!!

26.  Росулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам,
У Зотга жавоб бериши вожиб бўлган !!!

27.  Росулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган !!!

28.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди !!!

29.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб,
У Зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради !!!

30.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг  қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда
У Зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар !!!

31.  Росулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар !!!

32.  Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар !!!

33.  Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки,
У Зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди !!!

34.  Росулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар !!!

35.  Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади !!!

#ибрат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Умматимдан етмиш минг киши ҳисоб қилинмасдан жаннатга кириши берилди. Уларнинг юзлари бадр (ой тўлган) кечадаги ойдек ва қалблари бир одамнинг қалбидек бўлади. Мен Раббим азза ва жалладан яна қўшишини сўрадим. У менга ҳар бирлари билан етмиш мингта қўшиб берди".
Бу ҳадиси шарифни имом Аҳмад "Муснад"ларида ривоят қилганлар. Мен ҳисоблагични олиб етмиш мингни етмиш мингга кўпайтирдим. 4900000000 (тўрт миллиард тўққиз юз миллион) чиқди.

Тунингиз хайрли бўлсин!

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Я Роббим сенла мен кимману, сенсиз мен кимман?
Рахматинг олдида таслимман жимман!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва баракатуҳ!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин!
Бугунги кунингиз хайрли, файзли ва барокатли бўлсин!



📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#ТАФАККУР

Эй одам боласи, нега биродарингга ҳасад қиласан? Агар Аллоҳ суйганлиги сабабли у бандага неъмат ато қилган бўлса, сен Аллоҳ суйган бандага қандай ҳасад қиласан? Агар унинг мол-давлат топишига бошқа сабаб бўлса (яъни, харом йўллар билан топган бўлса), оқибатда дўзахга элтувчи бўлган мол-давлатнинг нимасига хасад қиласан?

(Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ).

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#кун_ояти

Ар-Роҳман (46)

وَلِمَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ جَنَّتَانِ

Роббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор. (Қиёмат куни олам Парвардигорининг ҳузурида саволларга жавоб беришдан, ҳисоб-китоб мақомидан қўрқиб, тириклигидаёқ тайёргарлик кўриб, яхшилик билан кун кечирганларга икки жаннат бор экан. «Иккин жаннат»нинг бир неча шарҳлари бор, жумладан, инсга алоҳида жаннат, жинга алоҳида жаннат ёки икковларидан ҳар бирларига иккитадан жаннат, гуноҳкорлар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айлансалар, тақводорлар биринчи жаннатлари, яъни, боғлари билан иккинчи жаннатлари - боғлари орасида сайр қиладилар.)



Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Хожа Али Ромитаний жомеъ масжиди имом хатиби,
🎙 Бобир домла.
📖 Жумъа маърузаси.
https://t.me/Romitoniy_uz
АЁЛЛАРНИНГ УЗРЛИ ПАЙТИДА НИКОҲ ЎҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Келин ҳайзли вақтда никоҳ ўқилиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Никоҳ вақтида никоҳланувчилар ёки гувоҳларнинг таҳоратли бўлиши шарт қилинмаган. Аслида никоҳнинг икки рукни бўлиб, биринчиси ижоб-қабул (никоҳланувчиларнинг ушбу никоҳга розиликлари), иккинчиси гувоҳлар (энг камида икки эркак киши, агар икки эркак топилмаган тақдирда энг камида бир эркак ва икки аёл). Маҳр — никоҳнинг шартларидан.

Демак, никоҳ мажлисида мазкур рукнлар топилса ва никоҳланаётган аёл ҳайз кўрган бўлса ҳам, ушбу никоҳ тўғри бўлади. Лекин ҳайз тугамагунча эр-хотин жинсий алоқа қилмай туришади. Келин-куёвлар ноқулай ҳолатда қолмаслиги учун тўй ташкилотчилари бу жиҳатларга ҳам эътибор қилишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1