IMOM BUXORIY-uz
308 subscribers
6.4K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
Индонезияда келинчак никоҳ кечаси меҳмонларга бир пора Қуръон тиловат қилиб берар экан, меҳмон аёллар такрорлаб, қайтариб туришар экан. Нақадар яхши одат-а!

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Бугун Ромитан туман бош имом хатиби Б. Жўраев, устоз Ҳайитдомла ва Абдулатиф домлалар туманимиздаги боқувчиси йўқотган, ночор оила фарзандларини ҳомийлик йўли билан суннат тўйини қилиб беришди.
#Hadis

Abu Hurayra naql qiladilar: “Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: “Kimki masjidga erta borib, kech qaytadi, Alloh taolo unga har bir kech qaytgani uchun jannatda ziyofat tayyorlab qo‘ygusidir”, - deganlar”.

Imom al-Buxoriyning «Al-jome' as-sahih» kitobidan.


Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ
Якшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Анас
ибн Молик(р.а) Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:
"Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади, унинг ўнта гуноҳи ўчирилади, (мартабаси) ўн пағона юқори кўтарилади".

#салавот
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи афдола солаватика ъадада маълуматика ва барик ва саллим таслиман казалик».

Маъноси:
«Аллоҳим, Сенга маълум бўлган нарсалар саноғича Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласига, саҳобаларига ва барча умматига раҳматингнинг энг афзали билан раҳмат айла. Айнан шундай қиймат билан баракот ва салом юбор».

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. Пок ниятларга етказиб кунларимизни хайру барокатли бўлишини насиб айласин.

🎊Сизга файзу барокатли кун тилаймиз...

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#кун_ояти

"То-Ҳа" сураси  14-оят

إِنَّنِىٓ أَنَا ٱللَّهُ لَآ إِلَٰهَ إِلَّآ أَنَا۠ فَٱعْبُدْنِى وَأَقِمِ ٱلصَّلَوٰةَ لِذِكْرِىٓ

Албатта, Мен, Ўзим, Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қил ва мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт.


Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Хожа Али Ромитаний жомеъ масжиди имом хатиби,
🎙 Бобир домла.
📖 Жумъа маърузаси.
https://t.me/Romitoniy_uz
БИРОР КИШИНИНГ АВРАТИГА КЎЗ ТУШИШИ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Масжидда бирор кишини орқаси яъни белидан пасти очиқ бўлсаю мени кўзим тушиб кетса, таҳоратим бузиладими? У кишига авратини ёпиб олишини айтишим гуноҳми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошқа кишининг авратига кўз тушиши таҳоратни бузмайди. Лекин қасддан ўзининг авратини кўрсатиш ёки ўзганинг авратига қараш жоиз эмас.
Шунингдек, аврати очилиб қолган инсонга танбеҳ бериш, унга чиройли ўгит бериш гуноҳ эмас. Балки мусулмонлик бурчингиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
​​#зикр_ва_дуо

Менга ҳаётни ҳар бир яхшиликда зиёда қилгин

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ أَصْلِحْ لِي دِينِيَ الَّذِي هُوَ عِصْمَةُ أَمْرِي، وَأَصْلِحْ لِي دُنْيَايَ الَّتِي فِيهَا مَعَاشِي، وَأَصْلِحْ لِي آخِرَتِيَ الَّتِي فِيهَا مَعَادِي، وَاجْعَلِ الْحَيَاةَ زِيَادَةً لِي فِي كُلِّ خَيْرٍ، وَاجْعَلِ الْمَوْتَ رَاحَةً لِي مِنْ كُلِّ شَرٍّ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма! Аслиҳ лии дийнияллазии ҳува исмату амрии ва аслиҳ лии дунйаая аллатии фииҳаа маъаашии, ва аслиҳ лии аахиратии аллатии фииҳаа маъаадии, важъалил ҳайаата зийаадатан лии фии кулли хойрин, важъалил мавта роҳатан лии мин кулли шаррин», дер эдилар».
Муслим ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ишимнинг боши бўлган динимни ислоҳ қилгин. Менга унда маошим бўлган дунёимни ислоҳ қилгин. Менга унда қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Менга ҳаётни ҳар бир яхшиликда зиёда қилгин. Менга ўлимни ҳар бир ёмонликдан роҳат қилгин».

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Maqtovdan qoching

🎤Abdukarim Mirzayev


Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА

Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх:
— Ота — онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит :
— Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота — онам тирик, ҳаёт…
Шайх кулиб:
— Мен сендан ота — онанг тирикми деб сўрамадим. Ота — онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота — онанг ҳам борми? — деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, ота — онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.

Эй ота — онасига бефарқ бўлган ғофил дўстим! Сен туну — кун Аллоҳдан мол — давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ғанимат, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра.


Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🕊☘️🌷🌾 🌻 🌾🌷🍀🕊
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

🌳 🌼🌳 🌺 🌳🌼 🌳
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман),
деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХОЛИС ЭЪТИРОФ

Кейт Мур Канаданинг (Онтариё) Торонто университетида жарроҳлик факултети, анатомия кафедрасининг фахрий профессорларидан бўлган. У Америка клиник анатомлари ассоциацияси асосчиларидан бири ҳамда «Амалиётга йўналтирилган анатомия» ва «Амалий анатомия асослари» каби анатомия фанига оид машҳур китобларнинг ҳаммуаллифи ҳамдир.

1980 йили доктор Мур Қирол Абдулазиз университетида анатомия ва эмбриология фанларидан маъруза (лекция) бериш учун Саудия Арабистонига таклиф қилинади. Ушбу сафар давомида Қирол Абдулазиз номидаги Эмбриология фани Қўмитаси, профессорга Қуръони Каримнинг инсон пайдо бўлиши ва унинг эмбриологик ривожланиши ҳақидаги оят ва ҳадисларни илмий таҳлили учун мурожаат қилади.

Давоми…

@ quranuz_kanali

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
​​Аллоҳ севмайдиган ўн тоифа.

1⃣. Кофирлар.
"Албатта, Аллоҳ кофирларга муҳаббат қилмас".
(Оли имрон сураси, 32 оят).

2⃣. Тажовузкор бўлганлар.
"Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190 оят).

3⃣. Бузғунчилар.
"Аллоҳ бузғунчиларни севмас" (Моида сураси, 64 оят).

4⃣. Хиёнат қилувчилар.
"Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58 оят).

5⃣. Золимлар.
"Албатта, У зот золимларни севмас" (Шўро сураси, 40 оят).

6⃣. Исрофчилар.
"У зот исроф қилувчиларни севмас" (Аъроф сураси, 31 оят).

7⃣. Такаббурлик қилиш.
"Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас" (Наҳл сураси, 23 оят).

8⃣. Ҳовлиқиш
"Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76 оят).

9⃣. Мутакаббир ва мақтанчоқлик.
"Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18 оят).

🔟. Ёмон сўзларни ошкора қилувчилар.
"Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни хуш кўрмайди" (Нисо сураси, 148 оят).

Аллоҳим! Бизларни ана шу тоифадан бўлиб қолишдан сақлаб, Ўзинг яхши кўрган бандалар қаторида қилгин!

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

https://t.me/Romitoniy_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Хожа Али Ромитаний жомеъ масжид имом хатиби,
🎙 Бобир домла Жўраев.
📖 Жумъа маърузаси.
https://t.me/Romitoniy_uz
#Hadis

Birinchi farzandning qiz bo‘lishi

قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: "من براكة المرأة تبكيرها بالانثي". رواه ابن عساكر.

Rasululloh sollallohu alayhi vassallam aytdilar: "Birinchi farzandning qiz bo‘lishi xotinning barakasidandir".

Ibn Asokir rivoyat qilgan.

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
"Кўзгу ҳақида масал"

Нега камбағал бойдан саҳийроқ...

Донишманддан сўрабдилар:
– Нима учун камбағал одам бойдан кўра самимийроқ - саҳийроқ бўлади?
– Деразадан қара - кимни кўраяпсан?
– Болакайлар ўйнаб юришибди.
– Кўзгуга қара кимни кўраяпсан?
– Ўзимни.
– Кўрдингми... Иккиси ҳам шишадан ясалган - аммо бирига озгина кумуш қўшилса - фақат ўзингни кўра бошлайсан.

Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Bayyina.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фозил қорининг 90-йиллардаги маърузаларидан...

———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taplink.cc/bayyinauz
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🕊☘️🌷🌾 🌻 🌾🌷🍀🕊
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

🌳 🌼🌳 🌺 🌳🌼 🌳
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман),
деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Muniyr.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиёмат қачон бўлади деб савол берувчилар... | Азизхўжа домла Иноятов

———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
taplink.cc/bayyinauz