IMOM BUXORIY-uz
308 subscribers
6.41K photos
3.39K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳазратлари Вобкент туман "Қассоблик" жомеъ масжидида ташриф буюриб, жума намозини ўтиб бердилар ва мўмин мусулмонларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилдилар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳазратлари Вобкент туман "Қассоблик" жомеъ масжидида жумъа намозида маъруза қилиб бердилар ва масжидга келган мўмин мусулмонлар жуда хурсанд ва мамнун бўлдилар. Аллоҳим муфтий ҳазратларини ҳамиша ўз паноҳида асрасин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
#Улуғлар_насиҳати

Муваффақиятсизликка учраган киши "Ютуққа эришган кишини вайрон қилсам, янги кучга эга бўламан", деб ўйлайди. Бу амри маҳол нарса. Чунки бошқаларни йиқитиш эвазига ҳеч қачон келажагингни қура олмайсан. Сен қандай бўлсанг, шундайлигингча қолаверасан.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Тунингиз Хайирли бўлсин! Кечги зикрларда бардавом бўлинг!

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Кунимизни Оллоҳ дунё ва охиратимиз учун хайрли қилсин

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Қуръон ўқи!

Одам ўғли, гар ўзинга икки жаҳон,
Дорул-омон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Тирик жонинг нафас олган ҳар бир замон,
Нурли замон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Қуръон ўқи, аммо буюк ихлос билан,
Ирфон билан, тафсир билан, устоз билан,
Амал қилиб чин дил билан, эҳсон билан,
Олам бўстон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Қуръон нурдир, замирингни ёритгайдир,
Раҳмат, шифо: дардларингни аритгайдир,
Роббим Аллоҳ Ўзин гўзал танитгайдир,
Умрим ирфон бўлсин десанг Қуръон ўқи.

Илк рисолат титроқлари Қуръон эди,
Саҳобалар тутмоқлари Қуръон эди,
Росулуллоҳ ахлоқлари Қуръон эди,
Хулқим Қуръон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Ҳалол-ҳаром, ҳақ ва ботил унда аён,
Ваъда-ваъид - хабарлари яхши-ёмон,
Икки жаҳон фарқин равон этмиш баён,
Қалбим фурқон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Қиёмат кун жонлар қаттиқ титраганда,
Имонсизлар нажот топмай қақшоганда,
Имон аҳли қўрғон ичра яшнаганда,
Теграм қўрғон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Эй оламга кўнгли очиқ манзурларим,
Дарду ғами раҳматларга арзирларим,
Дунём обод, ҳам охират манзилларим,
Равҳу райҳон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Кимки Қуръон ўқувчидир, азоб бўлмас,
Яни Қуръон ўргатганга ҳисоб бўлмас,
Маъно билган зотга парда-ҳижоб бўлмас,
Васли аён бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Ўтди неча Ҳақ каломин хўрлаганлар,
Қуръон истаб, оҳи кўкка ўрлаганлар,
Эй сиз, мудҳиш зулматларни кўрмаганлар,
Юртим омон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Қуръон ҳикмат - Ҳақнинг фазлу атосидир,
Каъба бунёд этган Ҳалил дуосидир,
То қиёмат Ҳақ Расулулллоҳ нидосидир,
Имон омон булсин десанг, Қуръон ўқи.

Мирзо, беш кун бу дунёнинг заҳмати бор,
Роббим Аллоҳ, шафоъатгоҳ Аҳмади бор,
Баски, Ҳақни ғазаби ҳам, раҳмати бор,
Маъвом ризвон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Мирзо КЕНЖАБЕК

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from MIRARABMADRASA.UZ
Суннат Нуҳ (а.с) кемасига ўхшайди. Ким минса қутулади, ким унга чиқмаса чўкади.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу

Каналга аъзо бўлинг 👇
@mirarabmadrasa
Ҳасан Басрий дўстини қабрга дафн этгандан кейин қабр устида озгина туриб қолди. Сўнг ёнида турган кишига қараб
–Агар бу дўстимиз дунёга қайтарилса нима қилади" деб ўйлайсиз - деди. У киши
–Истиғфор айтади, намоз ўқийди ва яхшиликни кўпайтиришга уринади - деди. Шунда Ҳасан Басрий
–Энди унинг бунга имкони қолмади. Сизнинг эса имконингиз бор. Шуларни қилиб олинг - деди...


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЁМҒИР

Ёмғир аслида раҳматдир, фақат инсонларнинг бадкирдорлиги туфайли Аллоҳ уни офатга айлантириши мумкин.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ.



Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
“Аллоҳумма соййибан наафиан”
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.

Имом Бухорий риваяти.

📚Зиё истаганлар учун
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
​​Мажнун отанинг дуоси.

1985-86-87 йилари отамнинг ақллари зоя бўлиб мажнун бўлиб қолдилар.
Ўша даврда бир оддийгина масжид ходими бўлиб ишлар эдим, биргина автоуловим бўлиб ишдан сўнг уйга келганимда отам "болам мени ўз уйимга олиб бориб қўй"дер эдилар. Мен эса отамни "келинг дада олиб бориб қўяман" деб машинамга ўтқаздириб, кўчани айлантириб келиб "мана дада уйга келдик" деб айтар эдим. Шунда отам "болам барака топ, ўз уйинг барбир яхшида" деб дуо қилар эдилар.
Тақдир тақазоси билан ишдан бўшадим, машинамни ҳам сотиб юбордим.
Отамни хархашалари ҳали ҳануз ўша ўша эди!

Машинам йўқ мингизай десам, уйда бир арава бўлар эди, ўша аравага бир юмшоқ нарсани тўшаб "дада келинг сизни уйингизга олиб бориб қўяман" деб аравага ўтқазиб ҳовлида худди машина ҳайдагандек бўлиб, «ғин-ғиннн» деб айлантириб "дада мана уйга келдик" деб айтардим. Отам "Болам барака топ!" деб дуо қилардилар.

Кунлардан бирида отам: "Болам буйерга кел, мен сендан мингдан минг розиман, менга қилган хизматларинг учун Аллоҳ сендан рози бўлсин. Ортингдан дунё подишоҳлари юрсин" деб дуо қилдилар.
Мен эса отам бир телба одам бўлса, ортимдан қанақасига дунё подишоҳлари юрсин ахир бирон жойда ишламасам деб қўйдим.
Юртимиз мустақиликга эришгандан сўнг Ўзбекистон диний қўмитасига раҳбар бўлдим.
2012-йили Бухоро, Самарқанда Абул-Лайс Самарқандийнинг бир неча юз йиллик маросимларига Ислом Каримов ва дунё подишоҳлари келишди, имом Матрудининг мақбараларига кетаётганимизда мени Ислом Каримов: "Қори ака сиз олдинда юринг" деб олдинга ўтқазиб қўйдилар.
Мен олдинда кетар эканман кўзимдан шашқатор ёш оқа бошлади, шу вақтда бир инсон келиб:
- "Қори ака нега йғлаяпсиз, ахир ортингиздан дунё подишоҳлари келишияпти! Йиғламанг,нега йғлайсиз?" - деди. Мен эса
- Мажнун отам бўлар эдилар, ўша отамнинг қилган дуоларини ижобатини кўриб турибман - дедим.

Фозил қори Ёсин рахматуллоҳи алайҳ ўғиллари.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

📚Зиё истаганлар учун;
👇

http://t.me/imomalbuxoriy1
Нега ғамгин кўринасиз? Нега кўп сиқиласиз? деб сўрашса, “Жуда кам Қуръон ўқийман, жуда кам истиғфор айтаман“, деб қўрқмасдан тўғрисини айтавер.
Зеро кўп Қуръон ўқиган, кўп истиғфор айтган киши салга сиқилавермайди. Дунё унинг дилига ғам солишга, уни ғамгин қилишга ожизлик қилади.

Ухлашдан олдин тунги зикрларни қилишга одатланинг!

❗️Субҳаноллоҳ
❗️Алҳамдулиллаҳ
❗️Оллоҳу акбар
❗️Астағфируллоҳ

📚Зиё истаганлар учун;

👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mikrofonni otasidan meros qilib olgan muazzinlar ! @imomalbuxoriy1
АЛЛОҲНИ КЎП ЗИКР ҚИЛИНГ!

“ Роббингни эртаю кеч ичингда тазарруъ қилгин ва махфий холда, овоз чиқариб гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма..” (Аъроф сураси 205 - оят.)

“ Албатта, Аллоҳни зикри буюк ишдир.” (Анкабут сураси - оят.)

Ҳамда биз мўьминларга ибрат бўлиши учун мунофиқларнинг сифатларини Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло шундай сифатлаган:
“...ва Аллоҳни камдан-кам зикр қиладилар…” (Нисо сураси 142 - оят.)

Ҳадиси шарифларда эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай марҳамат қиладилар:
“Роббини зикр илувчи билан Роббини зикр қилмайдиганнинг мисоли тирик ва ўликнинг мисоли кабидир.”
Абу Муса ал-Ашъарий р.а.дан имом Бухорий 5928 – р, Муслим 1299 – рақам ривояти.

“Эгангизнинг хузурида покроқ бўлган, даражаларингизни кўтарувчироқ бўлган, тилла ва кумуш инфоқ қилишдан ҳам кўра сиз учун яхшироқ бўлган, душманингизга йўлиқиб сизлар уларнинг бўйнига қилич солиб, улар сизнинг бўйнингизга қилич солишидан ҳам кўра сиз учун яхшироқ бўлган энг яхши амалингизни хабар берайми?! Улар: Ҳа, айтинг – дейишди. – Аллоҳни зикр қилишдир – дедилар.” Абу Дардо р.а.дан имом Термизий 3299 – р, ибн Можа 3780 – р, Аҳмад 20713, 26249 – р, Молик 441 –
рақам ривояти.

“ Зикрнинг афзали – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ – дейиш, ва дуонинг афзали – Аллоҳга ҳамдлар бўлсин – дейишдир.” Жобир ибн Абдуллоҳ р.а.дан имом Термизий 3305 – р, ибн Можа 3790 – р, Ҳоким Ал-Мустадрок 1 ж. 676 – бет.1834 – рақам ривояти.

“Ғафлатда қолган кишилар ичида Аллоҳни зикр қилувчи киши, худди қуриган дарахтлар орасидаги – яшил дарахт кабидир”.
Жоменул улуми вал ҳикам 1 ж. 449 – бет.


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
АЁЛЛАР ЭРКАК САРТАРОШГА СОЧ ОЛДИРИШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

918-CАВОЛ: Эркаклар аёл сартарошга соч олдириши ёки аёллар эркак сартарошга соч олдириши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу иш жоиз эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган.

قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ (30)وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ..... (31)

(Эй Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл)дир. Албатта, Аллоҳ улар қилаётган (сир) синоатларидан хабардордир. (30) Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Шунингдек, (одатда) кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар!.... (31) (Нур сурасининг 30, 31 оятлар).

Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада эркакларни ҳам, аёлларни ҳам ўзгаларнинг қараш ҳаром бўлган аъзоларидан кўзларини тийишга буюрмоқда.

عن حذيفة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم : النظرة سهم من سهام إبليس مسمومة فمن تركها من خوف الله أثابه جل وعز إيمانا يجد حلاوته في قلبه.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Назар шайтоннинг заҳарланган ўқларидан бир ўқдир. Ким Аллоҳдан қўрқиб уни тарк этса, Аллоҳ таоло унинг мукофотига қалбида ҳаловатини топадиган иймонни ато қилади” (Ҳоким ривояти).

Эркаклар эркак сартарошга соч олдириши ёки аёллар аёл сартарошга бориши мумкин. Номаҳрамларга назар солиш, уларнинг сочини ёки баданини ушлаш инсон қалбига фитна ва ёмон хаёлларни солади. Бу эса кишини зино каби ҳаром ишга олиб боради. Шариатнинг умумий қоидасига кўра, гуноҳ ишга олиб борадиган ишлар ҳам гуноҳ саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Кун ҳадиси:
أناَ زَعِيْمٌ بِبَيْتٍ فِي رَبَضِ الْجَنَّةِ لمَن تَرَكَ الْمِرَاءَ وَإِنْ كَانَ مُحِقًّا ، وَبِبَيْتٍ فِي وَسَطِ الْجَنَّةِ لِمَنْ تَرَكَ الكَذِبَ وَإِنْ كَانَ مَازِحًا ، وَبِبَيْتٍ فِي أَعْلَى الْجَنَّةِ لِمَنْ حَسُنَ خُلُقُهُ

(رواه الإمام أبو داود عن أبي أمامة الباهلي رضي الله عنه)
Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар : “Гарчи ҳақ бўлса ҳам тортишмаган кишига жаннатнинг четидан уй берилишига кафилман. Гарчи ҳазиллашиб бўлса ҳам ёлғон гапирмаган кимсага жаннатнинг ўртасидан уй берилишига кафилман. Хулқи чиройли бўлган кишига эса жаннатнинг энг олий жойидан уй берилишига кафилдирман” (Имом Абу Довуд ривояти).



📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1