IMOM BUXORIY-uz
316 subscribers
6.34K photos
3.37K videos
34 files
12.3K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
АҚЛ ВА НАҚЛ

• Инсон миясига қоннинг яхши етиб бориши ва айланиши унинг жисмидаги бошқа фаолиятларига ҳам ижобий таъсирини ўтказади. Мияга қон миқдорининг энг яхши етиб бориш жараёни кишининг сажда ҳолатида юз берар экан. Буни илмий кашфиёт сифатида аниқлаганини даъво қилаётган Оврупа олимлари ҳар бир инсон кунига бир неча дақиқа бўлсада бошини ерга қўйиб туриши лозимлигини айтмоқда. Уларнинг бу «кашфиёт»ига ишонган бир гуруҳ беморлар эса сажда ҳолатида ётиб ўзларини даволашга уринмоқдалар.

• Нима ҳам дердик:
- Эй миясига қон бормаган бечоралар! Сизлар даъво қилаётган кашфиётга биз мусулмонлар 1400 йилдан бери амал қилиб келмоқдамиз.
• Мана шуни нақл устунлиги, дейилади, яъни ақл излаб топган илмий кашфиёт 1400 йилдан бери нақл орқали амалда жорий.
• Расмдаги ақл эгаларидан кўра масжиддаги нақл эгалари анча ақлли, шундай эмасми?! :)

©️ Д-р. Аброр Мухтор Алий



📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СубҳанАллоҳ! 😢😢😢😢

🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬
👉 @AbuYusuf_official👈
Дўзахдан омонлик!

💫Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишига шивирлаб: «Шом намозини ўқиб бўлсанг,

«Аллоҳумма ажирни минан нар» (Аллоҳим, менга дўзахдан нажот бер), деб етти марта айт. Шуни айтган кечангда вафот этсанг, сенга дўзахдан омонлик ёзилади. Агар ана уни бомдод намозида айтсанг ва шу куни вафот этсанг, сенга дўзахдан омонлик ёзилади», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйқудан эрта туришнинг 3 нарсага фойдаси бор: ақлга, баданга, иймонга.

1-Ақл яхши ишлайдиган пайт тонг вақтида бўлади. Ана шу пайтда уйғонган боланинг ақли кўп нарсага етадиган бўлади. Бундай боланинг дарси ҳам, ишлари ҳам чиройли чиқади. У кечгача ғайратли ва хурсанд бўлиб юради. Ўртоқлари билан ҳам яхши ўйнайди.

2- Бадан доимо соғ бўлиши учун эрта туришни одат қилиш керак. Эрталаб бадантарбия билан шуғулланиш соғлиқни мустаҳкамлайди. Уйқудан кеч турган боланинг кучи бир оз сўниб қолади.

3-Иймон кучли бўлиши учун ҳам тонгда турган яхши. Иймонли бола тонгда таҳорат олиб, Аллоҳга чиройли ибодат қилади.

Ибн Умардан Розияллоҳу Анҳу ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Эй Аллоҳим, умматимнинг эрталабда қилган ишларига барака ато қил “. (Ибн Можа ривоятлари).

Тунингиз хайирли бўлсин!
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
🌺 Ассалому алайкум ва рахматуллахи ва баракатуҳи

🌺 Кунингиз файзли ва барокатли бўлсин !

🌺 Мазмунли ўтсин!

🌺 Аллоҳ Таоло Ўзи рози бўладиган амаллар билан сизни машғул қилсин!

🌷 Унутманг вақт ортга қайтмайди

🌷 Аллоҳ барчамизни солиҳ ва солиҳалардан қилсин!

🌹 Кўрганингиз яхшилик, кўрмаганингиз ёмонлик бўлсин!

🍀🌷Аллоҳни паноҳида бўлинг !


Кунингизни Оллоҳни зикри ва пайғамбармизга саловат айтиш билан бошланг!

Субҳаноллоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Аллоҳу Акбар

🌺 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн! 🌺


📚Зиё истаганлар учун
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Ясин сураси 82-оят
Ториқ Муҳаммад қироати

اِنَّمَآ اَمْرُهٗٓ اِذَآ اَرَادَ شَيْـًٔاۖ اَنْ يَّقُوْلَ لَهٗ كُنْ فَيَكُوْنُ

Қачон бирон нарсани ирода қилса, Унинг иши «Бўл» демоқликдир, холос. Бас, у нарса бўлур.


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Билиб_Олинг

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИМИЗДА ГЎШТИ ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ ҲАЙВОНЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#БИЛАСИЗМИ:

Мўмин биродарингизда бир камчилик кўриб айтмасангиз сизда хайр йўқ. Айтсангиз-у қулоқ солмаса унда хайр йўқ.

(Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу).

Яқинларингизга ҳам улашинг!

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Assalomu alaykum qalbi quyoshlilar🤗

Yana yangi tong otdi #ALHAMDULILLAH.
Demak yana yangi imkoniyatlar eshik qoqib turibdi.
Biz baxtlilar qatoridamiz.
Chunki bugun tongda uyg'onish kim(lar) gadir nasib qilmadi😔.
Shunday ekan bu ALHAMDULILLAH deb qo'yishingizga arziydi😊


📚Ziyo istaganlar uchun;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#МУЛОҲАЗА

Хар бир кунда ер: "Эй Аллоҳ!, Одам болалари сени ризқингни еб, сенга шукр қилмаяптилар, уларни менга қўйиб бер!, уларни ютуб юборай!", дейди.

Денгиз хам: "Эй Аллоҳ!, Одам болалари сени ризвқингни еб, сенга шукр қилмаяптилар, уларни менга қўйиб бер!, уларни чўктириб юборай!", дейди.

Тоғлар хам: "Эй Аллоҳ!, Одам болалари сени ризвқингни еб, сенга шукр қилмаяптилар, уларни менга қўйиб бер!, уларга қопқоқ бўлиб ёпиб қўяй!", дейди.

Осмон хам: "Эй Аллоҳ!, Одам болалари сени ризвқингни еб, сенга шукр қилмаяптилар, уларни менга қўйиб бер!, уларни йўқ қилиш учун тушайин!", дейди.

Шунда Аллоҳ таъало: "Эй махлуқларим!, уларни сизлар яратганмисизлар!", дейди.

Улар: "Эй Роббим!, биз яратган эмасмиз", деб жавоб берадилар.

Шунда Аллоҳ таъало: "Уларни сизлар яратганизда эди, албатта уларга раҳим қилар эдингизлар.Бандаларимни ўзимга қўйиб беринглар!. Улардан қайси бири менга тавба қилса, мен уларни дўсти бўламан. Тавба қилмаса, табиби бўламан.Мен уларга, она боласига раҳим қилганидан хам кўпроқ раҳимлиман. Улардан қайси бири, менга тавба билан келса, уларга узоқдан йўлиқиб: "Тавба қилгучиларга марҳаболар бўлсин",дейман.
Улардан қайси бири осий бўлиб, мендан узоқлашса, унга яқиндан нидо қилиб:"Қайга кетяпсан!?, мендан бошқа Парвардигор топиб олдингми?!, ёки мендан бошқа раҳимлик зот топиб олдингми?!", дейман.

Аллоҳ шунчалик раҳмон ва раҳим бўлгандан кейин, уни марҳаматидан умуд узмайлик.

Арабчадан Муҳаммад Аюб таржимаси.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Mubaşşir Ahmad
Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллалооҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Раҳмдилларга Аллоҳ раҳм қилади. Ер юзидагиларга раҳм қилинг, осмондагилар сизларга раҳм қилади. Ким (қариндошликликни) уласа, Аллоҳ уни ҳам улайди. Ким кесса, Аллоҳ уни ҳам кесади
.

Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривоятлари

"Раҳмдиллар" - ер юзидаги инсон, ҳайвон ё қуш бўлсин, уларга раҳм қиладиганлар.
"осмондагилар" - бундан мурод фаришталар.
"Аллоҳ уни ҳам улайди" - Аллоҳ раҳмати, эҳсон ва неъматини унга улайди.
"Аллоҳ уни ҳам кесади" - раҳмати, эҳсон ва неъматидан узади
.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Зумар сураси 73-оят
Муҳаммад Тоҳа ал-Жунаид қироати

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
УЙЛАНИШ УЧУН ҚАЙСИ ЖИҲАТЛАРИГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйланиш учун қиз боланинг аввало қайси жиҳатларига эътибор бериш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга жанобимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам гӯзал жавобни берганлар.

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёлни тўрт нарса учун никоҳланур; моли учун, насаби учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар» (Бешовлари ривоят қилган).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#намоз

Намоз ўқиятганда кўзни юмиб олса бўладими?

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

Абулаббос Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббилари Аллоҳ табарока ва таолодан ривоят қилган (ҳадиси қудсийда): “Албатта Аллоҳ таоло яхши ва ёмон амалларни ёзиб, уни қуйидагича баён қилди: кимки бир яхши амални қасд қилса-ю адо эта олмаса, Аллоҳ таоло унинг учун Ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб ёзиб қўяди. Агар қасд қилса-ю адо этса, Аллоҳ таоло унга ўн яхшиликдан етти юз ёки ундан ҳам зиёдагача яхшилик берур. Агар бирор ёмон амални қасд қилса-ю уни бажармаса, Аллоҳ таоло ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб ёзади. Агар ёмонликни қасд қилса-ю бажарса, Аллоҳ таоло унга битта ёмонлик ёзади”, - дедилар.
Муттафақун алайҳ.


♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Маъруза

Ҳазил, мазаҳ қилиш ҳақида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Янги тонг муборак бўлсин!

Дуо қилайлик Азизлар, Аллоҳ барча муҳтожларни муродига етказсин!

Аллохим, сендан мархамат
кутаётганлар бор...
Шифо кутаётганлар,
Ҳабар кутаётганлар,
Ризқ-насиба кутаётганлар бор...
Уларни муродига етказ, Аллоҳим...
Шифо кутаётганларга шифо, хабар кутаётганларга хуш хабар,
ризқ кутаётганларга ризқини барқарор айлагин, Аллохим...

Аллоҳим барчамизнинг мушкулларимизни осон қил, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларингни зиёдаси билан тухфа эт...

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қил...

Ота-онамиз, оиламиз, яқинларимиз ва барча мусулмон ахлини паноҳингда асра, Аллохим!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйқудан тургандаги дуо
أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ

«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатаҳу ва ҳудаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ»

Маъноси:
“Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”

#дуо

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1