IMOM BUXORIY-uz
308 subscribers
6.4K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
Кибр қалбга кириб қолса, ундан қутилиш қийин бўлади. Шунинг учун у кирадиган йўлларни ёпиш осонроқдир. Кибрни даволаш йўллари қуйидагилар:

Аллоҳ таолодан паноҳ сўраб дуо қилиш.

Аллоҳ таолонинг унга берган неъматларини тафаккур қилиш, уларни шукрини қилиш, хокисорлик, нафсни бўйсундириш, ўзини ўзгалардан катта олмаслик билан бўлади.

Солиҳ инсонлар билан суҳбат қилиб туриш, чунки табиатлар бир биридан таъсирланади.

Кибрга бериладиган азобларни ёдда тутиш.

Ўтган умматлардаги мутакаббир кишилар ёки жамоатларга келган азобларни эслаш.

Камтарликни лозим тутиш:

Имкон борича еб ичиш, кийинишда, юриш туришда ҳаддан ошмаслик, оддийлик ва ўртачаликни лозим тутиш;

Вақтини топиб фақир ва мискинлар билан ўтириш;

Имкон борича ўзининг ҳожатларини ўзи бажариш.

Кибрнинг бандага бир қанча зарарлари бор:

Киши тавбадан маҳрум бўлади. Кибр сабабли киши то умрининг охиригача ўз айбларини ислоҳ қила олмайди, тавба қилишга муваффақ бўлмайди.

Руҳий изтироб. Мутакаббир киши ўзини баланд олганидан доим одамлар унга таъзим қилишлари ва ҳурмат кўрсатишларини хоҳлайди. Лекин воқеъликда ундай бўлмайди. Айниқса, шарафли кишилар ўзгаларга қуллуқ қилавермайди. Бу нарса мутакаббир одамларга руҳий зарба бўлади. Кибрли киши доим ўзини ўйлагани сабабли Аллоҳ таолони таниш ва унинг зикридан ғофил қолади. Бу кибрнинг дунёдаги уқубати.

Айб ва камчиликларида давом этиш. Кибрли киши ўзини камолатга етган деб ҳисоблагани сабабли ҳеч ҳам нафсини тафтиш қилмайди. Ўзгалардан ҳам панд-насиҳатни қабул қилмайди. Натижада умрининг охиригача айб ва камчиликларини ислоҳ қила олмайди, ҳалокатга олиб борувчи ҳолатида давом этади.

Жаннатдан маҳрум бўлиш ва дўзах азобига мубтало бўлиш. Албатта, Аллоҳ таоло ва Расулига имон келтиришдан кибр қилган кишиларнинг жаннатдан маҳрум бўлиши ва дўзахга тушиши ўз-ўзидан тушунарли. Лекин имон келтирсада кибрдан қутила олмаётган, доим ўзини одамлардан устун қўйиб, ўзгаларнинг устидан куладиган, мусулмонларнинг обрў-эътиборини тўкиш билан завқланадиган кишилар ҳам дўзахнинг йўлидан кетаётган бўладилар. Имонли киши дўзахда абадий қолмаса, унга бир кириб чиқишни ҳам енгил санамаслик керак. Зеро дунёдаги олов дўзах оловининг етмишдан бир қисмидир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дейдилар:

 نَارُكُمْ جُزْءٌ مِنْ سَبْعِينَ جُزْءًا مِنْ نَارِ جَهَنَّمَ قِيلَ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنْ كَانَتْ لَكَافِيَةً قَالَ فُضِّلَتْ عَلَيْهِنَّ بِتِسْعَةٍ وَسِتِّينَ جُزْءًا كُلُّهُنَّ مِثْلُ حَرِّهَا ﴾ (رواه الامام البخاري عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)﴿

яъни: “Бу оловларингиз жаҳаннам оловининг етмишдан бир қисмидир”. Одамлар: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Шу оловни ўзича бўлса ҳам етарли эди”, – дейишди. У зот: “Унга олтмиш тўққиз қисм зиёда қилинди. Ҳар бир қисмнинг иссиқлиги у(дунё олови)нинг иссиқлигичадир” (Имом Бухорий ривоятлари).


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол

Машинани 10 минг доллорга олиб, 12 мингга бўлиб тўлашга сотса бўладими?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
fazilatlari
001_Ramazon
Рамазон фазилатлари

Салоҳиддин домла Шарипов

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Сийрат дарслари (115-дарс).

Намозда осмонга назар солиш ва аланглаш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : مَا بَالُ أَقْوَامٍ يَرْفَعُونَ أَبْصَارَهُمْ إِلَى السَّمَاءِ فِي صَلَاتِهِمْ! فَاشْتَدَّ قَوْلُهُ فِي ذَلِكَ حَتَّى قَالَ: لَيَنْتَهُنَّ عَنْ ذَلِكَ أَوْ لَتُخْطَفَنَّ أَبْصَارُهُمْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ. وَلَفْظُ مُسْلِمٍ: لَيَنْتَهِيَنَّ أَقْوَامٌ يَرْفَعُونَ أَبْصَارَهُمْ إِلَى السَّمَاءِ فِي الصَّلَاةِ أَوْ لَا تَرْجِعُ إِلَيْهِمْ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қавмларга нима бўлганки, намозда кўзларини осмонга қараб кўтарадилар!» дедилар.
Сўнгра бу ҳақда сўзлари шиддатли бўлди ва:
«Ё бу ишдан тўхтайдилар ёки кўзлари кўр қилинади», дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Муслим келтирган лафзда:
«Ё қавмлар намозда кўзларини осмонга кўтаришдан албатта тўхтайдилар ёки кўзлари уларга қайтмайди», дейилган.
Шарҳ: Намоз вақтида осмонга қараш намознинг хузуъсини бузади, намозхоннинг хаёлини олиб қочади. Шунинг учун бу ишдан қатъий равишда наҳйи қилинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, агар намозда осмонга қарашни тўхтатмасалар, кўзлари кўр қилинади, деган маънодаги гаплари қаттиқ таҳдиддир.
Шунинг учун ҳам баъзи уламолар бу ишни ҳаром деганлар. Зоҳирий мазҳабнинг машҳур кишиларидан Ибн Ҳазм «Ким бу ишни қилса, намози ботил бўлади», деган. Лекин машҳури шуки, бу иш макруҳдир. Ушбу ҳадисга амал қилиб, намоз пайтида осмонга қарамаслик лозим.


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон_тартили

Қуръони каримни бошидан бирга мукаммал ўрганамиз!

Ўхшаш ундошлар (1-қисм)

Устоз:
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Яқинларингизга улашинг👇🏻
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазонга жуда оз кунлар қолди...

Бу маълумотларни барча дўстларингизга юбориб қўйинг!

Барчамиздан Аллоҳ рози бўлсин🤲👇👇

http://t.me/imomalbuxoriy1
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا قَالَ عَبْدٌ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ قَطُّ مُخْلِصًا إِلَّا فُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ السَّمَاءِ حَتَّى تُفْضِيَ إِلَى الْعَرْشِ مَا اجْتُنِبَتِ الْكَبَائِرُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бир банда ихлос билан «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтса, албатта, бунга (унинг айтган сўзига) токи Аршга етиб боргунча осмон эшиклари очилур, модомики гуноҳи кабиралардан четланилган бўлса», - дедилар».

Имом Термизий ривоят қилган.

Ухлашдан олдин таҳорат олиб Калимаи Шаҳодатни айтишни унутманг!

🌙Тунингиз хайирли бўлсин!
📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ_ТОНГ!

Ассалому алейкум қадри баланд Инсоним...

Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. 🤲

Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак булсин...

Омон бўлинг ...тонг каби беғубор Азизларим !!!

Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ёмғир ёғаётганда:
“Аллоҳумма соййибан наафиан”
(Аллоҳим, бу ёмғирни бизга фойдали қил), деб дуо қилардилар.

📚Зиё истаганлар учун
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from .
Ана тарбия!

Салоҳиддин Айюбийнинг отаси ёшгина ўғлининг кичик болалар билан ўйнаётганини кўрди ва уни улар орасидан шартта олдида баландга кўтарди.

Ота баланд бўйли киши эди. Ўғлини баланд кўтарганча: «Мен онангга гўдаклар билан ўйнаб юрадиган бола туғиши учун уйланмаганман. Онанг ҳам сени кичик болалар билан ўйнашинг учун туғмаган. Мен онангга Масжидул Ақсони озод қиладиган ўғил туғиши учун уйланганман. Онанг ҳам сени Масжидул Ақсони озод қилишинг учун туққан» деди-да, қўлини қўйиб юборди.

Бола баландликдан ерга йиқилди. Ота ўғлига назар солди ва унинг юзида оғриқ аломатини сезди. Ундан: «Йиқилишинг сени оғритдими?» деб сўради. Болакай: «Ҳа, оғритди» деди. Отанинг «Унда нега бақириб, дод солмадинг?» деб берган саволига кичик Салоҳиддин: «Масжидул Ақсони озод қилувчи одамга бақириб, дод солиш ярашмайди» деб жавоб берди.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси.
https://t.me/Romitoniy_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
К Е Ч И Р И Н Г !!!

Рамазон ойини кириб келишига бир неча кун қолгандан бошлаб, кечирим сўрамоқ ва миннатдорман дейиш лозим! Шунинг учун мен, сиздан кечирим сўрайман ва борингизга шукур дейман, орамизда билиб билмай хатоликлар ўтган бўлса мен кечирдим, имкони бўлса сиз хам кечириб қўйинг.

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Гўзал_қироат

#кун_ояти

كَانُوا۟ قَلِيلًا مِّنَ ٱلَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَ

Улар кечалари оз ухлар эдилар.

وَبِٱلْأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ

Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар.

وَفِىٓ أَمْوَٰلِهِمْ حَقٌّ لِّلسَّآئِلِ وَٱلْمَحْرُومِ

Ва молу мулкларида, сўровчи ва бечораларнинг ҳақи бордир.

وَفِى ٱلْأَرْضِ ءَايَٰتٌ لِّلْمُوقِنِينَ

Ва ер юзида чуқур ишонувчилар учун белгилар бордир.

وَفِىٓ أَنفُسِكُمْ ۚ أَفَلَا تُبْصِرُونَ

Ва ўзларингизда ҳам. Ёки кўрмаяпсизларми?!

«Зарият» сураси 17-21 оятлар.

📚Зиё истаганлар учун:
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
Болани ўйин ўйнашдан тўсиш ва тинимсиз таълим олишга мажбурлаш боланинг қалбини ўлдиради, зеҳнини пасайтиради, ҳаётини заҳарлайди.

©Имом Ғаззолий

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Жамики ширин нарсаларни татиб кўрдим, аммо соғликдан ширинроқ нарса топмадим. Аччиқ нарсаларнинг барини татиб кўрдим, лекин одамларга муҳтож бўлишдан аччиқроқ нарсани топмадим. Темирни ҳам, тошни ҳам олиб юрдим, аммо қарздан оғирроқ нарсани топмадим.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу.

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Сийрат дарслари (117-дарс).

Бирортангиз жума куни рўза тутмасин...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

456. Нубайша Ҳузалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ташриқ кунлари еб-ичиш ва Аллоҳнинг зикри кунларидир», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
457. Умму Ҳонеънинг мавлоси Абу Муррадан ривоят қилинади:
«У Абдуллоҳ ибн Амр билан унинг отаси Амр ибн Оснинг олдига кирди. Шунда у (Амр ибн Ос) икковига таом қўйди ва (Абу Муррага) «Е», деди. «Мен рўзадорман», деди у. Шунда Амр: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бу кунлари оғзимиз очиқ юришга буюрар ва уларда рўза тутишдан қайтарар эдилар», деди».
Абу Довуд ва Ибн Хузайма ривоят қилишган.
458. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз Рамазондан бир-икки кун олдин рўза тутмасин. Фақат бир кишининг одатидаги рўза бўлса, ўшани тутсин», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
459. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бирортангиз жума куни рўза тутмасин. Фақат ундан олдин ёки кейин тутсангиз, майли», деяётганларини эшитдим».
Бухорий ривоят қилган.
Бошқа ривоятда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кечалар ичида жума кечасини бедорликка хосламанглар. Кунлардан жума кунини рўза тутишга хос қилманглар. Фақат бирингизнинг рўза тутадиган кунингиз бўлса, майли», дейилган.
Муслим ривоят қилган.


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
​​ОДАМНИНГ ЖАННАТДАН ТУШИШИ

Аллоҳим яратгач Одам Атони,
Унга жуфт бўлсин деб Момо Ҳавони.

Деди: «Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила,
Жаннатни маскан тут шодонлик била.

Хоҳлаган нарсани ичинглар, енглар,
Аммо бу дарахтга яқин келманглар.

Гапимга кирмаган чеккай пушаймон,
Хушнуд бўлар бундан лаънати шайтон».

Малаклар иблисни қўйганди хорлаб,
Шайтон тилга кирди ўзига чорлаб.

Бу қулай фурсатни ғанимат билди,
Одам ва Ҳавога васваса қилди:

«Фаришта бўлгайсиз бундан есангиз,
Абадий қолгайсиз жаннат ичра сиз.

Шу боис емоқлик этилганди ман,
Менинг бу гапимни олаверинг тан».

Шайтоннинг қилмиши ёмонлик фақат,
Унга алданганга урчийди ҳасад.

Фитна ўчоғига қалайди ўтин,
Ғирт ёлғон нарсани кўрсатади чин.

Унинг алдовига учган нокасдир,
Тўплаган амалин бари абасдир.

Шайтон бу билан ҳам олмасдан ором,
Тили ялтоқланиб, айлади хиром.

Деди: «Қасам ичай, гапимга ишон,
Айтганим ҳақиқат, эмасдир ёлғон.

Сўзимга кирсангиз бахтли бўласиз,
Жаннат ичра мангу тахтли бўласиз».

Иккови ишониб мевадан олди,
Шу онда авратлар очилиб қолди.

Жаннат баргларидан тўсдилар тўсиқ,
Шу билан ёпдилар авратни тўлиқ.

Деди Роб: «Сизларни қайтарган эдим,
Шайтон очиқ-ойдин душмандир дедим.

Фитнага алданиб, қилиб ихтилоф,
Буюрган амримга этдингиз хилоф».

Одам билан Ҳаво бўлдилар иқрор,
Қилган гуноҳига айтиб истиғфор.

Дейишди: «Эй Роббим, айбимиз билдик,
Нафсга ружу қўйиб кўп хато қилдик.

Агар сен бизларни этсанг мағфират,
Ҳар қанча гуноҳдан фориғмиз албат».

Деди Аллоҳ: «Энди ерга тушгайсиз,
То ажал келгунча унда яшайсиз.

Иккингиз ўзаро душман бўласиз,
Замин узра яшаб, унда ўласиз».

Иккови буйруққа этиб итоат,
Аллоҳга куну тун қилди ибодат.

Исён миқдоринча айтгач истиғфор,
Қабул этди ани ҳақ парвардигор.

Бизлар хом сут эмган ғўр бандалармиз,
Марҳамат этмасанг шармандалармиз.

Ҳар қанча гуноҳга иқроримиз бор,
Роббим, сендан ўзга не коримиз бор.

Илкимиздан тутиб ҳидоят айла,
Биздек осийларга иноят айла.

Сенинг марҳаматинг нақадар чексиз,
Илтижо этганга етгайдир шаксиз.

Бандалар ҳар лаҳза зикрингни айтар,
Жаннатда яралдик, жаннатга қайтар.

Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол

Ҳижомани қайси кунларда қилдирган афзал?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон_тартили

Қуръони каримни бошидан бирга мукаммал ўрганамиз!

Ўхшаш ундошлар (2-қисм)

Устоз:
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Яқинларингизга улашинг👇🏻
http://t.me/imomalbuxoriy1
🌛ХАЙРЛИ ТУН.


💫 Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин..

💫Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз! Хаммамизни Аллоҳ ўз панохида асрасин.

💫Хайрли тун! Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олинг азизларим!


💫Оллоҳни зикрида бўлинг!

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ
🌸Якшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

🌸Анас
ибн Молик(р.а) Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:
"Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади, унинг ўнта гуноҳи ўчирилади, (мартабаси) ўн пағона юқори кўтарилади".

#салавот
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи афдола солаватика ъадада маълуматика ва барик ва саллим таслиман казалик».

Маъноси:
«Аллоҳим, Сенга маълум бўлган нарсалар саноғича Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласига, саҳобаларига ва барча умматига раҳматингнинг энг афзали билан раҳмат айла. Айнан шундай қиймат билан баракот ва салом юбор».

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. Пок ниятларга етказиб кунларимизни хайру барокатли бўлишини насиб айласин.

🌸Сизга файзу барокатли кун тилаймиз...
📚Зиё истаганлар учун
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Луқмон сураси 11-оят
Мансур ас-Салими қироати

هٰذَا خَلْقُ اللّٰهِ فَاَرُوْنِيْ مَاذَا خَلَقَ الَّذِيْنَ مِنْ دُوْنِهٖۗ بَلِ الظّٰلِمُوْنَ فِيْ ضَلٰلٍ مُّبِيْنٍ

Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар.



📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
РЎЗА ЖАННAТГА ОЛИБ КИРАДИ.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Мени жаннатга олиб кирадиган амални менга буюринг”, дедим. У зот: “Сен рўзани лозим тут, чунки унинг тенги (ўхшаши) йўқдир, дедилар. Кейин мен иккинчи бор яна келган эдим, у зот яна: “Сен рўзани лозим тутгин”, дедилар”.
Имом Аҳмад ривоят қилган.

Чунки рўза қалбни бақувват, зеҳнни ўткир ҳамда гўзал ахлоқни зиёда қилади. Банда рўзада кам еб-ичишга одатлангани сабабли, унинг турли истак - хоҳишлари босилиб, гуноҳ - маъсиятларга ундовчи воситалар таг-туби билан суғириб ташланади. Натижада у ҳар томонлама яхшиликка кириб боради ва унинг атрофини ҳам хайрли амаллар қуршаб олади.

📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1