IMOM BUXORIY-uz
310 subscribers
5.71K photos
3.23K videos
34 files
11.5K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
​​Quloqlaring nimani eshitayotganiga qara...
Ko'zlaring nimani ko'rayotganiga qara...
Qalbing nimani deyayotganiga qara...



"O'zing bilmagan narsaga ergashma!
Albatta, quloq, ko'z va dil — ana o'shalar, mas'uldirlar"

Isro surasi 36-oyat

http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
•Бутун дунё сизга душман бўлсаю,ҳаммаси бутун куч қудрати билан сизга қарши йўналтирса,Аллоҳ қадарида ёзганидан бошқа нарса бўлмайди.

©️Аброр Мухтор Алий
🌙Тунингиз хайрли бўлсин.
•Каналга аъзо бўлиш учун манзил:
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг муборак жума куни
18 декабрь, 2020 йил,
3 жумодул аввал, 1442 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

🕋🥀Жума муборак азизлар!
♻️Каналимизга обуна бўлинг!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
🥀Қалбим сурури Мадина!
🌺Нақадар нурли заминсан.
🥀Чунки сенда Росулуллоҳ ﷺ гавҳар мисоли бош қуйиб ором олмоқдалар!

ЖУМА айёмингиз муборак!

@muniyr_uz сиз билан ЖАННАТ сари бирга...
https://t.me/muniyr_uz
🌸 Аъзо бўлишни унутманг!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
Hazza al Balushi - Surah al Kahf {18}
iMuslim90
Bugun Juma’!
-Kahf surasini o’qishlik Rasulullah salallahu alayhi va sallamning sunnatlaridandir va u Dajjol fitnasidan saqlaydi.

(O’qiyolmasangiz shunchaki eshiting)

http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг!

"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг".

Аҳзоб сураси 56-оят

https://t.me/peshkuziyouz
#Кун ояти

يَٰبَنِىٓ ءَادَمَ قَدْ أَنزَلْنَا عَلَيْكُمْ لِبَاسًا يُوَٰرِى سَوْءَٰتِكُمْ وَرِيشًا ۖ وَلِبَاسُ ٱلتَّقْوَىٰ ذَٰلِكَ خَيْرٌ ۚ ذَٰلِكَ مِنْ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ ﴿٢٦﴾

26. Эй Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят-белгиларидандир. Шоядки эсласалар. (Либоснинг зарури авратни пинҳон тутадиганидир. Лекин Аллоҳ инсоннинг авратдан бошқа аъзоларини ҳам тўсиш эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил қилди. Худди шундай–либосни ўз ўрнида, яъни, шариатга мувофиқ истеъмол қилган инсон зийнатли ҳисобланади. Аммо энг асосий либос–тақво либоси.)

«Аъроф» сураси 26-оят.

♻️Илмни яқин биродарларингиз билан ҳам бўлишинг!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

Намоз хатоларни ўчириб юбориши.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини эшитдим: “Нима деб ўйлайсизлар, агар бирортангизнинг эшигингиз олдидан бир ариқ оқиб ўтса, шу ариқда ҳар куни беш маротаба ювинадиган бўлсангиз, сизда бирон-бир кир жой қоладими?”. Саҳобалар: “Асло кир қолмайди”, дейишди. Шунда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мана шу беш вақт намоз билан Аллоҳ таоло кичик гуноҳларни кечириб юборади”, - дедилар».
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ёшлигимда жуда ҳам кўп бадиий китоб ўқиганман. Илмийларига ҳам қизиқардим.

Қуръони карим тафсирини ўқиганимдан кейин бошқа китобларга қизиқишим тўхтади.

Арабчани тафсир ўқийдиган даражада ўрганиб кўринг-а.. ундаги ҳақиқат, ҳикмат, илм, бадиият, маъно кабилар ҳеч қачон тугамайди, инсонни бошқа китоблардан беҳожат қилиб қўяди.

Ёки бошқа китоблар Каломи Илоҳийга тасдиқ ва тафсир бўлади.

"Бошқа сўзларга нисбатан Аллоҳ Каломининг фазли, Аллоҳнинг халқига нисбатан фазли кабидир" (Термизий, Дорамий ривоятлари).

Мубашшир Аҳмад.

♻️Улашинг!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
أذكار المساء - بدر النفيس
bader alnufais
#Zikr

🎧Тунги зикрлар | أذكار المساء
🎙Бадер Ан-нуфайс | بدر النفيس

http://t.me/imomalbuxoriy1
🌴 СИЗЛАРНИНГ ЯХШИЛАРИНГИЗ...

👉Қуйидаги сатрларда “Сизларнинг яхшиларингиз…” деб бошланган айрим ҳадиси шарифлар билан қисқача танишиб чиқамиз, шояд бизлар ҳам ана шундай яхши зотларнинг даражотлари сари кўтарилсак.

👉 1. “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни (бошқаларга ҳам) ўргатганларингиздир”.
(📚 Бухорий 4639)

👉 2. “Сизларнинг яхшиларингиз энг гўзал ахлоқли бўлганларингиздир”.
(📚 Бухорий3366)

👉 3. “Сизларнинг яхшиларингиз (қарзини) гўзал суратда адо этганларингиздир”.
(📚 Муслим 1601)

👉 4. “Сизларнинг яхшиларингиз ундан фақат яхшилик умид қилинадиган, ёмонлик қилмаслигига амин - хотиржам бўлинадиганларингиздир”.
(📚 Термизий2263)

👉 5. “Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳли-оиласига яхши (муомалада) бўлганларингиздир”.
(📚Термизий3895 )

👉 6. “Жоҳилият даврида сизларнинг яхшиларингиз (деб танилганлар исломга келгандан кейин) исломда ҳам яхшиларингиз бўладилар, агар фиқҳга (илму ҳикматга) эга бўлиб (амал қилсалар)”.
(📚 Саҳиҳул жомиъ3267)

👉 7. “Сизларнинг яхшиларингиз (одамларга) таом берадиган, саломга алик оладиганларингиздир”.
(📚 Соҳиҳул Жоме 3318)

👉 8. “Сизларнинг яхшиларингиз намозда елкалари мулойим бўлганлардир”. (Яъни, саф тортишда орага кирмоқчи бўлганларга жой берадиганларингиздир).
(📚 Ибну Ҳиббон 1756)

👉 9. “Бу уммат ичида Аллоҳнинг энг яхши бандалари, уларни кўрилганда Аллоҳни эсланадиганлардир. Бу уммат ичида энг ёмон бандалар чақимчилик қилиб юрадиганлар, бир-бирини яхши кўрганларнинг орасини ажратиб (бузиб) ташлаб, беайб инсонларга машаққатлар пайдо қилишни истайдиганлардир”.
(📚Силсилати саҳиҳа2849).

👉 10. “Одамларнинг энг яхшиси умри узун бўлиб, амали яхши бўлган кишидир”.
(📚 Саҳиҳул жомиъ329)

👉 11. “Одамларнинг энг яхшиси уларга энг кўп манфаат келтирадиган кишидир”.
(📚 Силсилати саҳиҳа 426)

👉 12. “Ёру дўстларнинг Аллоҳ наздида энг яхшиси ўзининг дўстига яхши бўлганларингиздир. Қўшниларнинг Аллоҳ наздида энг яхшиси қўшнисига яхшилик қиладиганларингиздир”.
(📚 Силсилати саҳиҳа 103)

👉 13. “Инсонларнинг яхшиси қалби тоза, тили ростгўй бўлган кишидир”.
— Қалби тозалиги қандай, деб сўралди.
— Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “У (инсон шундайки), жуда ҳам тақволи, қалби мусаффо, унинг қалбида ҳеч қандай гуноҳ, ҳеч қандай зулм, ҳеч қандай ҳасад йўқдир”.
— Яна сўрашди: ундан кейинги даражада ким?
— Айтдилар: “Дунёни ёмон кўрадиган, охиратни севадиган киши”. (дунё билан машғул бўлишликни ёмон кўрадиган)
— Ундан кейин ким?
— “Гўзал хулқ билан сифатланган мўминдир”.
(📚 Саҳиҳул жомиъ 3291)

👉Шу ҳадисларни ўқиганларнинг энг яхшиси ўқиб унга амал қилганидир. Ҳеч бўлмаганда амал қилишга қасд қилганидир.

👉Яна ўқиганларнинг энг яхшиси яқинлари жўнатиб манфаатлантирганидир.
♻️Улашинг!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун шанба
19 декабрь, 2020
4 Жумодул-аввал, 1442

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!     

♻️Ҳамиша Аллоҳ паноҳида бўлинг!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка фатҳ бўлган куни: «Аллоҳ муҳаррам этган бу масканнинг (ҳатто) тикони (ҳам) юлинмаслиги, жониворлари ҳуркитилмаслиги, унда йўқолган (биров йўқотган) нарсалар (бўлса) эълон қилиш ниятидан ўзга мақсадда олинмаслиги лозимдир!» - деганлар».

Имом Бухорий ривоятлари.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
" Она дуоси " :

Ҳали жуда ёшлигидаёқ юқори маънавий даражага эришган Боязид Бастомий ҳазратларидан бу мартабага қандай етгани ҳақида сӯрашди. " Онамнинг дуоси сабабли ", деди ва бошидан ӯтган воқеани ҳикоя қилиб берди : Онам қариб, хасталаниб қолган эди. Бир куни кечаси сув сӯради. Мен дарҳол ӯрнимдан туриб ташқарига чиқдим . Идишларни қарадим , ҳаммаси бӯш эди. Сув чиқариб , ичкарига олиб кирганимда онам ухлаб қолганди . Қӯлимда мис тоғорачадаги сув билан уйғонишини кутиб ӯтирдим . Бир муддатдан кейин онам кӯзини очди . Унга сувни тутдим. Совуқдан музлаган идишни тутиб турганимдан қӯлларим қизариб кетганди. Буни кӯрган онам йиғлаб юборди . " Эй Роббим, ӯғлимнинг фидокорлигини кӯриб турибсан , уни азиз қил ", деб дуо қилди. Ӯшандан кейин ӯзимда ӯзгаришлар юз бераётганини ҳис қила бошладим дедилар.

Ромитан тумани Хокимулломир жомеъ масжиди имом хатиби: Ғолиб Муротов.

http://t.me/imomalbuxoriy1
وَٱسۡتَعِینُوا۟ بِٱلصَّبۡرِ وَٱلصَّلَوٰةِۚ

Sabr va namoz ila yordam so‘rang.

📚 Baqara 45


@amal_qil

http://t.me/imomalbuxoriy1
Аллоҳнинг расули ва саҳобаларнинг ҳазили

Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: «Мазах» сўзининг нима учун «мазах» дея номланишини биласизми?
-Йўқ, -
дейишди.
-Чунки мазах кишини ҳақдан азаҳ қилади (яъни, хақдан чалғитади)`,`` - деди Умар».
Айтилишича, хар бир нарсанинг уруғи бор. Адоватнинг уруғи ҳазил-ҳузулдир.
Шундай савол туғилиши табиий:
«Расули акрам ва саҳобаларнинг ҳам ҳазиллашганлари нақл қилинган. Шунай экан, қанақасига бу иш манъ этилиши мумкин?»
Билгин! Агар Аллоҳнинг расули ва саҳобалар килган ишга қодир бўлсан, гап-сўз бўлиши мумкин эмас! Қандингни ур!
Аллоҳнинг расули ва саҳобаларнинг ҳазили чин бўларди. Аллоҳнинг расули ва саҳобаларнинг ҳазили қалбга озор етказмасди, ҳаддан ошмасди.
Агар инсон ҳазил-ҳузулни касб қилиб, узлуксиз шу иш билан банд бўлсаю, яна - Пайғамбар алайҳиссаломнинг феълига эргашяпман, деб даъво қилса?! Бу катта хатодир.
Кичик гуноҳни қатъият ва тўхтамасдан давомли қилиш катта гуноҳга олиб келади. Шунингдек, қатъият билан давомли қилинаётган мубоҳ иш хам гуноҳи сағирага айланади. Бундан ғофил қолмаслик керак.
Ҳасандан ривоят қилинади:
«Бир кампир Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келди. Сарвари олам унга: «Кампирлар жаннатга кирмайди» - дедилар. Кампир йиғлади. Шунда Расули акрам унга: «Албатта сиз ўша куни кампир бўлмайсиз» - дедилар ва ушбу оятни ўқидилар:
«Сўнг уларни бокира қизлар қилиб қўйдик» `(Воқеа сураси, 36-оят).

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари" китобидан

♻️ Дўстларингиз билан баҳам кўринг!

⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1
Шайтоннинг таржимаи ҳоли

• Маълумки, шайтон биз мусулмонларнинг ашаддий душманимиз бўлиб, Аллоҳ таолодан қиёматга қадар бизни васваса қилиб, йўлдан уришга рухсат олган. Қуйида ўша душманимизнинг “таржимаи ҳоли” билан танишамиз.

• Исми:Иблис;

• Шаҳри:Ғофилларнинг қалблари;

• Қариндошлари:Бут-санамлар;

• Доимий макони:Жаҳаннам. Нақадар ёмон жой !

• Даражаси:Биринчи даражали фосиқ;

• Мамлакати:Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар;

• Кўзлаган мақсади:Қинғирлик, бузуқлик;

• Дастмояси: Бекорчи орзу-истаклар, хомхаёллар;

• Мажлиси: Бозорлар;

• Йўлидаги душманлари: Тақводор мусулмонлар;

• Кўрсатадиган нарсаси: Сароб;

• Ишларидаги бош шиори: Нифоқ хулқларнинг саййидидир;

• Ишининг либоси: Иккиюзламачилик, сохталик;

• Бу дунёдаги хотинлари: Кийимли ялонғоч аёллар;

• Яхши кўрадиганлари: Аллоҳнинг зикридан ғафлатда юрганлар;

• Уни безовта қиладиган нарса: Истиғфор;

• Унинг ёзуви: Баданга игна билан солинган ёзув (татуировка);

• Уйи: Ҳожатхона, ҳаммом;

• Сифати: Доим ўзининг манфаатларини биринчи ўринга қўювчи, худбин;

• Зоҳир бўлган вақти: Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган кун;

• Шериклари: Мунофиқлар;

• Ризқ манбаи: Ҳаром мол-дунё;
Иш олиб борадиган хонаси: Ифлос, нажосат ҳамда гуноҳлар содир этиладиган жойлар;

• Хизматчилари: Ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарувчилар;

• Буйруқлари: Фаҳшга буюради;

• Диёнати: Куфр;

• Вазифаси: Барча ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг мудири;

• Хизмат муддати: Қиёмат кунигача;

• Сафар қиладиган жойи: Жаҳаннам йўли;

• Тижоратдан оладиган фойдалари: Беҳуда кетган, шамолга совурилган вақтлар;

• Қизиқишлари: Адаштириш, залолат;

• Сафардаги ҳамроҳи: Ҳақиқатданкўз юмувчи, ҳақни гапиришдан сукут қилувчи;

• Орзуси: Ҳамманинг куфрга кетиши;

• Минадиган улови: Ёлғон;

• Оладиган маоши: Ўзининг ва унга эргашганларнинг гуноҳи;

• Энг ёқтирган иши: Ливота (эркакларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши), сиҳоқ (аёлларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши);

• Алоқа воситалари: Ғийбат, чақимчилик, жосуслик;

• Ўзига эргашганларга айтадиган махфий сўзи, пароли: Мутакаббирлар айтадиган “Мен”сўзи;

• Энг яхши кўрган таоми: Ғийбат орқали ейиладиган ўлган биродарнинг гўшти;

• Қўрқадиган кишиси: Тақводор мўмин;

• Ваъдаси: Садақа қилувчиларга камбағал бўлиб қолишни ваъда қилади;

• Уни йиғлатадиган нарса: Кўп сажда қилиш;

• Мудофааси: Албатта, шайтоннинг макри, хийласи заифдир;

• Тузоғи,ов қиладиган тўри: Аёллар;

• У учун энг даҳшатли фожеа: Душманларининг унинг устидан кулишлари;

• Энг кўп ёмон кўрган одами: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;

• Яна ёмон кўрадиган одами: Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар;

C Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шубҳали ишлардан узоқ юрадиган, сабрли олим;

• Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Сабрли, эҳтиёжини ва камбағаллигини ҳеч кимга билдирмайдиган, ўз ҳолидан шикоят қилмайдиган фақир;

• Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шукр қилувчи бой;

• Уни иситма тутиб, титрайдиган пайти: Мусулмонлар намозга турганда;

• Боғланадиган вақти: Рамазон ойи;

• Уни ақлдан оздирадиган нарса: Мусулмонлар ҳаж қилиши;

• Уни оловда эриган қўрғошиндек қилиб қўядиган нарса: Қуръон тиловати;

• Уни арралаб, иккига бўлиб қўядиган нарса: Ихлос билан қилинган садақа;

• Суҳбатдоши: Судхўр;

• Дўсти: Зино қилувчи;

• Ётоқдаги дўсти: Ароқ ичувчи;

• Меҳмони: Ўғри;

• Элчиси: Сеҳргарлар;

• Кўзининг нури: Талоқ;

• Севгилиси: Жума намозини ташлаганлар;

• Кўзларини кўр қиладиган нарса:
Кечаси ўқилган намоз;

• Биродарлари: Молларини бекорга сарф этиб исроф қилувчилар.

• Мана азизлар ашаддий душманимизни яқиндан таниб олдик.
Энди бор имкониятимизни ишга солиб ундан сақланишга ҳаракат қилайлик !
Аллоҳ таоло барчамизни шайтоннинг макридан, васвасасидан асрасин !



⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун якшанба
20 декабрь, 2020 мелодий
5 Жумодул-аввал, 1442 ҳижрий йил

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!     

♻️Ҳамиша Аллоҳ паноҳида бўлинг!
⬇️
http://t.me/imomalbuxoriy1