IMOM BUXORIY-uz
314 subscribers
5.75K photos
3.23K videos
34 files
11.6K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
🌿 Суратни олган йигит айтади: "Ушбу суратдаги инсон менинг отам. У мен ўтирган поездни юришини кутиб турибди. Ёшим йигирма олтида. Ҳарбий қўшнда хизмат қиламан. Ҳар таътил ниҳоясига етганида, отам мен билан бирга поезд вокзалигача бирга келади. Ва кетгунимгача мени олдимда ўтиради. Мени ёшим улғайса ҳам отамга жуда муҳтожман!".

Бу менинг Отам
!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Биласизми?

❗️❗️❗️Ғусл


— Ғуслнинг маъноси нима? 
— Бутун баданни ювиш. 

— Ғусл қай тариқа қилинади? 
— 1. Аввало, истинжо қилинади.
   2. Сўнг қўл ювилади.
   3. Таҳорат қилинади (бундан фақат оёқ ювилиши мустасно).
   4. Ундан сўнг бошга, сўнгра ўнг елкага, сўнгра таннинг бошқа аъзоларига сув етказилиб, ҳамма жой ювилади.
   5. Сўнг яна икки марта шу тариқа ювинилади.
   6. Якунда оёқ ювилади. 

— Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими? 
— Ўтади. 

— Ғуслнинг фарзи нечта? 
— Учта:
   1. Оғизга сув солиб ғарғара қилиш.
   2. Бурун ичини ювиш.
   3. Баданнинг ҳамма жойини ювиш. 

— Ғуслнинг суннатлари нечта? 
— Ўнта:
   1. Истинжо қилиш.
   2. Нажас бор ерни ювиш.
   3. Қўлни ювиш.
   4. Ўн саккизта суннатга амал қилиб таҳорат қилиш. Лекин оёқлар ювилмай турилади.
   5. Аввал бошга, сўнг ўнг елкага, сўнг таннинг қолган барча аъзоларига бир маротаба сув етказиб ювиш.
   6. Қўл етган жами жойларни бир маротаба ишқалаб ювиш.
   7. Ҳар бир аъзога уч бора сув етказиш.
   8. Ўнг тарафни чап тарафдан олдин ювиш.
   9. Сувни кераклича сарфлаш.
   10. Ғусл вақти қиблага олдини ўгирмаслик, яъни терс туриш лозим. 

— Соч ва соқолнинг ҳар бир толасига сув етказиш фарзми? 
— Эркакларга фарз. Аммо аёлларнинг соч остиларига сув етса, бас. Ўрилган сочларни ёйиш лозим эмас. 

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
ҲИЖОБ
Ҳижоб бу ихтиёрий нарса эмас. Ҳижоб бу аёлларга хос бўлган ибодатдир. Бу ибодатни эркак киши қила олмайди.
Аёл киши ҳижобини ўраб чиқар экан, у ибодатдадир. Ҳатто кўчага эри билан сайрга чиқсада, у ибодатда, эри эса мубоҳ амалда ҳисобланади.
Ҳижоб билан аёл нафақат ўзини, балки Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг умматини ҳам гуноҳдан сақлайди!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
#zikr

Жаннатнинг кўчатлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жаннат кўчатларини кўпайтиринглар. Унинг суви тотли, тупроғи покизадир", дедилар. "Ё Расулуллоҳ, унинг кўчатлари нима?" дейишди. У зот алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ", дедилар (Имом Табароний ривояти).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳафтанинг чоршанба куни муборак бўлсин

Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ўзи рози бўладиган амалларга сиз-у бизни илҳомланитириб қўйсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Тоатда ҳолдан тойишни ҳис қилдингизми, дарҳол бошқа тоатга ўтинг. Масалан, нафл намоздан чарчасангиз, Қуръон тиловатига ўтинг. Бундан ҳориб қолсангиз тасбиҳу таҳлилни бошланг ("Субҳаналлоҳ" ёки "Ла илаҳа иллаллоҳ" каби).

Аллоҳнинг фазли кенг ва жаннатнинг эшиклари саккизта.
Ҳилма-хиллик ҳимматни янгилайди. Қалбни очади. Нафс эса бир хилликдан малолланади.

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бисмиллаҳ

-Йаа Роббим Сенла мен кимману, Сенсиз мен кимман?
-Раҳматинг олдида таслимман жимман!


🌺Бизни кузатишда давом этинг.

@muniyr_uz  сиз билан ЖАННАТ сари бирга...
https://t.me/muniyr_uz
🌸 Аъзо бўлишни унутманг!
#Кун_ҳикмати

Мусулмон киши, агар ниятини яхшилар экан, унинг барча амали Аллоҳга ибодат сифатида ўтади.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
"Агар ҳамма нарса сен истагандек бўлаётган бўлса, бахтлисан.
Агар сен истагандек бўлмаётган бўлса, бахтлироқсан. Чунки Аллоҳнинг истагани бўлаяпти!".


Шайх Зулфиқор Аҳмад
Нақшбандий ҳазратлари.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин.

ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Қуръон ўқилганда телефон ўйнаманг!

“Қуръон тиловат қилинганда Уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз” (Аъроф сураси, 204-оят).

Қуръон тиловати чоғида бошқа нарсаларга чалғимаслик талаб этилади.

Бир киши бу ҳақда бундай ҳикоя қилади:

“Қуръон ўқиётган эдим, қўлимда Мусҳаф бор эди. Телефонимга келган хабарларни ўқиш фикри хаёлимга келди. Мен қироатдан тўхтаб, телефонимга келган хабарларни бирин-кетин ўқий бошладим. Мусҳаф қўлимда турар эди. Хабарлар орасида Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзларини ўқиб, ўзимдан уялиб кетдим: “
Ким махлуқотларнинг сўзидан воз кечиб, Аллоҳнинг Сўзига улфат бўлмаса, батаҳқиқ, унинг илми кам, қалби кўр бўлибди ва умрини зоe қилибди”.

Доктор Аҳмад Исо ал-Маъсаровий

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ҲАДИС

ЖАННАТ ХУШХАБАРИ БИРИЛГАН КИШИЛАР ВА АМАЛЛАР ҲАҚИДА ҲАДИСЛАР

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ унга жаннатда зиёфат тайёрлаб қўяди”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмонларга йўл ўртасида озор бераётган дарахтни кесиб ташлаган бир кишининг жаннатда хузур-ҳаловат ила яшаётганини кўрдим”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

3.Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким икки салқин(даги намозни – бомдод ва аср)ни ўқиса, жаннатга киради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рад қилганлардан ташқари умматимнинг барчаси жаннатга киради”, деганларида, улар: “Ё Аллоҳнинг Расули, рад қиладиганлар ким ўзи?” дейишди. Шунда у зот: “Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ у рад қилибди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

5. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳоҳ ўзига қарашли, ҳоҳ бегона етимни ўз қарамоғига олган киши билан икковимиз жаннатда бирга бўламиз”, дедилар. Молик ибн Анас ишора ва ўрта бармоқларига ишора қилдилар (Имом Муслим ривояти).

6. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади ”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

7.Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади “Ким менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат  берса, мен унинг жаннатга киришига кафолат бераман”, деганларида: “Мен” дедим. Ҳақиқатда Савбон ҳеч бир кишидан бирор нарса сўрамадилар (Имом Абу Довуд ривояти).

8. Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Жаннат аҳли уч тоифадир: 1. Адолатга муваффақ бўлган шоҳ; 2. Қариндошлари ва мусулмонларга раҳмли ҳамда қалби юмшоқ киши; 3. Болалари кўп ва ўзи мухтож бўла туриб ҳам тиланчилик қилмайдиган киши ”, деб айтганларини эшитдим. (Имом Муслим ривояти).

9. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Бир мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб кўргани борса, то кеч киргунича етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Агар кечқурун кўргани борса, то эрталабгача етмиш минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Ҳамда бу кишига жаннатда териб, йиғиб қўйилган мева бўлади”, деб айтганларини эшитдим (Имом Термизий ривояти).

10. Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимнинг охирги сўзи “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлса, жаннатга киради”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ҳоким ривояти).

11. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон бир банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандамнинг фарзанди рухини олдиларингми?” дейди. “Ҳа”, деб жавоб беришади улар. “Қалбининг мевасини қабз қилдиларингми?” дейди сўнг. “Ҳа”, деб жавоб беришади яна. “Бандам нима деди?” деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: “Сенга ҳамд ва истиржоъ (инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун) айтди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни ҳамд уйи, деб атанглар”, дейди ”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
 
12. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло айтади: “ Дунё аҳли ичидаги севимли кишисини қабз қилганимда савоб умид қил(ил сабр қил)ган мўмин бандам учун Менинг хузуримда жаннатдан бошқа мукофот йўқ!” (Имом Бухорий ривояти).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1