IMOM BUXORIY-uz
314 subscribers
6.29K photos
3.36K videos
34 files
12.2K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби айтса ёки ундан зиёда қилса, Афзал бўлади, холос», дедилар.

Имом Муслим ривояти.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деса, у киши учун жаннатда бир хурмо экилади», дедилар.

Имом Термизий ривояти.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бу зот Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бир аёлнинг ҳузурига кирдилар. Унинг олдида данак (ёки майда тошлар) бор эди. Аёл ана шуларни санаб тасбеҳ айтарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:«Бундан енгилроқ ва афзалроқ нарсани айтайми? «Субҳаналлоҳи ъадада ма холақо фиссамаи ва субҳаналлоҳи ъадада ма холақо фил-арзи ва субҳаналлоҳи ъадада ма байна залика ва субҳаналлоҳи ъадада ма ҳува холиқ», деб айт», дедилар. Маъноси: «Осмонда яратган нарсалари ададича Аллоҳни поклайман, ерда яратган нарсалари ададича Аллоҳни поклайман, у иккаласи орасидаги нарсалар ададича Аллоҳни поклайман ва У яратадиган нарсалари ададича Аллоҳни поклайман».«Аллоҳу акбар», «алҳамдулиллаҳ», «ла илаҳа иллаллоҳ», «ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» калималарини ҳам худди «субҳаналлоҳ»ни айтгандек айтади. Яъни, «Аллоҳу акбар ъадада ма холақо фис-самаи ва Аллоҳу акбар ъадада ма холақо фил-арзи...» деб.
Имом Термизий ривояти.

📚Зиё истаганлар учун!
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий ﷺ шундай деганлар:
“Огоҳ бўлингким, ҳар бирингиз раҳбар-бошлиқдирсиз ва ҳар бирингиз қўл остидаги, қарамоғингиздаги кишилар(нинг ҳар томонлама яъни маънавий ва моддий таъминоти)га масъулдирсиз. Амир одамларга раҳбардир ва қўл остидагиларга масъулдир. Эркак киши оила-аҳлига раҳбардир ва (Қиёматда) қўл остидаги(барча оила-аъзоларини моддий, маънавий, таълим-тарбиявий, ахлоқий жиҳат)лари ҳақида сўроққа тутилур! Ҳар бир эркакнинг аёли эрининг уйи ва фарзандларига раҳбардир ва у аёл эри ва қарамоғида, бевосита тарбиясида бўлган фарзандлари (яъни эри ва фарзандларини ҳақларини тўлиқ адо этдими-йўқми экани) ҳақида сўроққа тортилур!..”, деганлар.
(Бу ҳадис барча “Саҳиҳ” ва “Сунан” китобларда ривоят қилинган).


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, сўнг икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», - деб айтганлар.
Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: Ушбу ривоятда васф қилинаётган намоз шуруқ намози ҳам дейилади. Шуруқ эса қуёшнинг чиқишидир. Бу ҳадиси шарифда бомдод намози билан қуёш чиққунгача бўлган вақтни Аллоҳнинг зикри билан ўтказишга ва айни пайтда шуруқ намозини ўқишга тарғиб қилинмоқда. Аввал айтилганидек, шуруқ намози чошгоҳ намозининг энг аввалги вақтидаги намоздир. Шунингдек, ҳадисда бомдод намозини жамоат билан ўқишга тарғиб борлиги ҳам очиқ-ойдин кўриниб турибди.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

КИМГАКИ ЯХШИЛИК ҚИЛИНСА

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимга яхшилик қилинса, қилувчи кишига "Жазокаллоҳу хойрон", яъни "Аллоҳ сизни яхшиликлар ила мукофотласин", деб айтса, ҳақиқатда мақтовнинг энг етугини қилибди", - дедилар.
(Имом Термизий ривояти)
.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

وَعَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا مِنْ شَيْءٍ أَثْقَلُ فِي مِيزَانِ المُؤْمِنِ يَوْمَ القِيَامَةِ مِنْ حُسْنِ الخُلُقِ، وَإِنَّ اللهَ يُبْغِضُ الفَاحِشَ البَذِيَّ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни мўмин бандани тарозусида ҳусну хулқидан кўра оғирроқ нарса йўқдир. Албатта, Аллоҳ Таоло уятсиз сўзларни айтувчи оғзи бесар кишиларга ғазаб қилади», - дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

ҒОИБДАН ДУО ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Абу Дардо розиллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмон кишининг ғоибдан биродарига қилган дуоси мустажобдир. (Дуо қилувчининг) бош тарафида вакил қилинган фаришта туради. Ҳар гал бирордирига яхшилик билан дуо қилганда, фаришта "Омин, сенга ҳам унинг мислидек бўлсин", дейди" деганлар.
Имом Муслим ривояти.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен биродаринг билан жанжаллашма ва у билан ҳазиллашма. Унга бир ваъда бера туриб, сўнг хилоф қилма”, - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.


Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бизларни уч нарсадан қайтармоқдалар:
1. Мўмин-мусулмонлар билан жанжаллашиш.
2. Бировларни мазаҳ қилиш.
3. Бировга берилган ваъдага хилоф қилиш.
Биз бу ҳадисга оғишмай амал қилишимиз, ўзаро жанжаллашмаслигимиз, бировларни мазаҳ қилмаслигимиз ва ваъда берилдими, уни бажаришимиз лозим. Ваъда бериб, сўнг унга хилоф қиладиган бўлса, ваъда бермаслик керак.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
ШУНДАЙ ҲАДИС БОРМИ
#ҳадис

1312-CАВОЛ: Ҳадиси қудсийда: “Ким қабр устидаги шохни синдирса, каъбам эшигини қўли билан бузгандек бўлибди”, деган лафз борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу сўз баъзи заиф қудсий ҳадисларда бошқачароқ лафзда келган:
مَنْ كَسَرَ عُوْداً عَلى قَبْرِ مَيِّتٍ فَكَأَنَّما هَدَم كَعْبَتي بِيَدِهِ.
Яъни: “Ким бир маййит устидаги шохни синдирса, гўё Каъбамни қўли билан бузгандек бўлади”.
Уламолар ушбу ҳадиси қудсийнинг даражасини заиф дейишган.
Ҳа, албатта қабр устида ўсиб турган гиёҳлар агар кўкариб турган бўлса, уларни бесабаб узмаслик ҳақида тавсиялар келган. Жумладан:
و كره قلع الحشيش الرطب و كذا الشجر من المقبرة لأنه ما دام رطبا يسبح الله تعالى فيؤنس الميت وتنزل بذكر الله تعالى الرحمة ولا بأس بقلع اليابس منهما أي الحشيش والشجر لزوال المقصود
Қабристондаги хўл ўт-ўланлар ва дарахтларни кесиш, узиб ташлаш макруҳ саналади. Чунки булар модомики хўл ҳолатда тураркан, Аллоҳ таолога тасбиҳ айтади, маййитга далда бўлади, Аллоҳ таоло зикр қилингани туфайли раҳмат нозил бўлади. Қуриб қолган ўт-ўлан ва дарахтларни, мақсад йўқ бўлгани учун (қуриганда тасбиҳ айтмагани учун) узиб ташлашнинг зарари йўқ” (“Мароқил фалаҳ” китоби).
Шунга кўра, қабр устидаги гиёҳ ёки ўсиб турган шох-шаббаларни кўкариб турган ҳолатида узиб бўлмайди дейилган. Аммо қуриб қолган бўлса, уларни узиб ташлаб қабр тепасини тозалаб қўйишда ҳеч бир кароҳият йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar