IMOM BUXORIY-uz
308 subscribers
6.4K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
#Ибрат #Оталар_Учун

Бир кун Ҳазрат Мавлоно Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг ҳузурларига бир муфтий келди ва фарзанди намозга эътиборсизлигидан шикоят қилиб, маслаҳат сўради.

Шунда ҳазрат:
- аёлингни ҳаққига дуо қиласанми?, деб сўрадилар. Муфтий эса кулиб : - ҳазратим, буни нима алоқаси бор?, деди. Ҳазрат Мавлоно Нақшбандий : - ана сабаби маълум бўлди, дейишди ва аҳлини дуо қилишини айтиб у кишига жавоб беришди.

Орадан бир мунча вақт ўтгач маслаҳат олиб кетган киши қайтиб келди ва ҳазратнинг оёқларига йиқилиб, - Ҳазратим, шунчалик ҳам доно бўласизми? Ўғлим мени ҳар куни таҳажжуд намозига уйғотяпти... деб ташаккурларини айтиб кетди.

Ҳурматли эркаклар! Фарзандингизни тарбияси гўзал бўлишини, Аллоҳдан қўрқиб ҳаёт кечирувчи солиҳ банда бўлишини истасангиз уйингиздаги аҳли аёлингиз ҳаққига дуо қилинг!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#_Рамазон_шукуҳи

Таровеҳ суҳбатлари


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Рамазон ойининг ўн тўртинчи куни Муборак!

Бу улуғ ойнинг шарофатидан Аллоҳ дуоларимизни қабул этсин...

Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Бршланаётган кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!


Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!



📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тонг_ҳадиси

ТИЛГА ЕНГИЛ, ТАРОЗИДА ОҒИР...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм», дедилар».


Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ҳа, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим»ни айтиш тилга жуда ҳам енгилдир, осондир. Аммо тилга жуда енгил бўлган бу сўзларнинг қиёмат куни банданинг амалларини тортадиган тарозидаги вазнлари жуда ҳам оғирдир.
Бу дунёда ушбу сўзларни савоб умидида, ният ва ихлос ила айтиб юрган банда у дунёда катта бахтга сазовор бўлиши турган гапдир, чунки у Аллоҳ таолога суюкли бўлган сўзларни айтиб юрган.
Бас, шундай экан, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим»ни кўпроқ айтишга одатланайлик.

("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Таровеҳ ёки таҳажжуд намозида ота-онангнинг ҳаққига қилган дуойинг уларга атаб сўйган ўнта туянгдан афзалдир.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Рамазон_кундалиги
Таровеҳ намозининг фазилати

Таровеҳ сўзи «тарвиҳа»нинг кўплик шакли бўлиб бир бора роҳат олиш деган маънони англатади.
– унинг ҳукми – суннати муаккада;
– таровеҳ намозини уйда ёлғиз ўқигандан масжидда жамоат бўлиб ўқиш афзал;
– таровеҳ намозини хуфтон намозидан кейин, витрдан олдин ўқиш суннат;
– Рамазон ойи давомида хатм қилиб, битта тўлиқ хатмни охирига етказиш маҳбуб амалдир.
– ҳадисда «Ким Рамазон ойида иймон билан, савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади» дейилган (муттафақун алайҳ).
– ҳадисда «Ким (таровеҳни) имом билан охирига бирга ўқиса, тунни бедор ўтказган ҳисобланади» дейилган (Абу Довуд ва Насоий ривояти).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#албатта_ўқинг
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтди: “Ким ёшлигида Аллоҳнинг ибодатини гўзал тарзда адо қилган бўлса, кексайган вақтида Аллоҳ унга ҳикмат ато этади.
Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини ўйлаб кўргин: «Вояга етган вақтида унга ҳукмни ва илмни бердик. Гўзал иш қилувчиларни шундай мукофотлаймиз», Юсуф сураси, 22-оят.

“Мифтаҳу дорис саъаада”(Саодат ҳовлисининг калити) асаридан.

👉https://t.me/bobirromitaniy
Эслаб қолинг:

— рибо (фоиз пули) кирган хонадонда ҳузур-ҳаловат бўлмайди;
— ҳаром луқма кирган хонадондан солиҳ-солиҳа насл чиқмайди;
— ота-онага ҳурмат бўлмаган хонадонда барака бўлмайди;
— қариндошлар билан алоқа узилган хонадонда дуо қабул бўлмайди;
— эр-хотинлар бир-бирига мулойим бўлмаган хонадонда офият бўлмайди;
— бомдод намози ўқилмаган хонадонни Аллоҳ таоло муҳофаза қилмайди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугунги кунингиз хайирли, файзли ва баракали ўтсин.


Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».

Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


📚Зиё истаганлар учун
👇👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
​​УЙ УЧУН ҚИЛИНГАН ТЎЛОВДАН ЗАКОТ БЕРАМАНМИ?
#ҳалол_ҳаром

1202-CАВОЛ: Оилам билан истиқомат қилиш учун уй олиш мақсадим бор. Табиийки бир деганда уй олиш бир мунча қийинроқ. Шуни инобатга олиб, ҳамда яхши жамғарма бўлгани учун ва албатта Роббимнинг мадади билан пул тўплаб икки хоналик иккита уйга тўлов қилдим. Иккаласининг тўловини босқичма-босқич (бўлиб-бўлиб) амалга оширганман, иккинчи уй эса ҳали битмаган. Закотни қандай тўлашим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уч турдаги молдан закот чиқарилади. Бу ҳақида Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилган:
أَمْوَالُ الزَّكَاةِ أَنْوَاعٌ ثَلَاثَةٌ أَحَدُهَا : الْأَثْمَانُ الْمُطْلَقَةُ وَهِيَ الذَّهَبُ وَالْفِضَّةُ ، وَالثَّانِي : أَمْوَالُ التِّجَارَةِ وَهِيَ الْعُرُوض الْمُعَدَّةُ لِلتِّجَارَةِ ، وَالثَّالِثُ : السَّوَائِمُ
“Закот бериладиган моллар уч турлидир: 1) олтин ва кумуш; 2) Тижорат моллари. Улар тижорат учун тайёрлаб қўйилган буюмлар; 3) Чорва ҳайвонлари”. (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
Сиз тўлов қилган уйларни оилангиз билан яшаш учун дебсиз. Агар иккала уйни ҳам яшаш учун олган бўлсангиз, уларнинг бирортасидан ҳам закот бермайсиз. Чунки уларни тижорат мақсадида сотиб олмагансиз.
وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ
“Яшаб туриладиган ҳовли, уст-бошлар, уй жиҳозлари, уловлар, хизматдаги қуллар ва иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади” (Жавҳаратун наййира).
Агар бирида яшаш, иккинчисини сотиш мақсадида олган бўлсангиз, сотиш учун олинган уйнинг қийматидан закот берасиз. Чунки бу уй тижорат молига айланган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РИЗҚ ДУОСИ

Эй Роббим!
• Агар ризқим осмонда бўлса, нозил қилгин!
• Агар ризқим ерда бўлса, чиқаргин!
• Агар ризқим узоқда бўлса, яқин қилгин!
• Агар ризқим яқинда бўлса, унга етишишни осон қилгин!
• Агар ризқим оз бўлса, кўпайтиргин, барака бергин!
• Омийн!



☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
Аллоҳим! Мен Сенга Сенинг Улуғлигингга лойиқ тарзда намозни адо этолмайман, ибодат қилолмайман. Довуд алайҳиссалом Сен учун рўза тутганидай рўза тутолмайман. Агар бемор бўлсам, Айюб алайҳиссалом дард етганида сабр қилганидай сабр қилолмайман. Юнус алайҳиссалом китнинг қорнида Сенга тасбеҳ айтганидай тасбеҳ айтолмайман. Динингни Яҳё алайҳиссалом тутганидай қувват билан тута олмайман. Юсуф алайҳиссалом барча аъзолари билан (нафсини ҳаромдан) тийганидай кўзимни тия олмайман. Мен “бораверинглар, сизлар озодсизлар” дея оладиган даражада кечиримли, айбларни ўтиб юборувчи эмасман.

Лекин мен, эй Аллоҳим, улар каби Сени яхши кўраман!



📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
​​#Рашк

Аёлини таҳорат олиб, таҳажжуд намозига тураётганини кўрган эр деди:

―Менга ҳам дуо қилинг!

―Хўп. Мен сизни ҳеч унутармидим? Мен сизга ҳар кеча ва ҳар намозимдан сўнг дуо қиламан.

Эри жуда хурсанд бўлиб, дуосида нималарни сўрашига қизиққан ҳолда:
―Азизам, мен учун нималар деб дуо қиласиз ва нималарни сўрайсиз?

―Ҳар намозим сўнгида: "Аллоҳим, эрим билан дунёдаги барча аёлларнинг орасидаги масофани машриқ билан мағрибчалик қилиб, улар ўртасида мингта девор барпо қилгин", деб сўрайман.😊

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#ОЯТ:

رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ.

“Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин”.
(Бақара сураси, 286-оят).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📚Зиё истаганлар учун!
👇
https://t.me/imomalbuxoriy1
#Янгиликлар

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТУРКУМ СУҲБАТЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ


🗓Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шаҳар «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида, имом-хатиби Ориф домла Тўқсонов иштирокида, гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган фуқаролар учун ташкил этилган силсилавий маънавий-маърифий суҳбатларнинг  навбатдаги сони «Ҳалол касб-барака омили» мавзусида  ўтказилди.

📖Суҳбат мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга имом домла томонидан атрофлича тушунчалар берилди ва барча тадбир жараёнидаги суҳбатлар малакали сурдо таржимони  томонидан иштирокчиларга етказилди.

🤲Яратган бу хайрли ишларни бардавом айлаб, мукофотласин ва манфаатли қилсин!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ