IMOM BUXORIY-uz
308 subscribers
6.4K photos
3.38K videos
34 files
12.4K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
Forwarded from Naqshband.uz
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакилликлари телеграм каналларини кузатиб боришни тавсия этамиз!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг барча вакилликлари "Телеграм" месенжерида ўз каналларига эга.
Мазкур телеграм каналларида Қуръони карим тиловатлари, уламолар маърузалари ва диний-маърифий соҳадаги янгиликлардан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🕌 Фарғона вилояти вакиллиги

🕌 Жиззах вилояти вакиллиги

🕌 Бухоро вилоят вакиллиги

🕌 Хоразм вилояти вакиллиги

🕌 Тошкент вилояти вакиллиги

🕌 Сирдарё вилояти вакиллиги

🕌 Қашқадарё вилояти вакиллиги

🕌 Самарқанд вилоят вакиллиги

🕌 Тошкент шаҳар вакиллиги

🕌 Андижон вилояти вакиллиги

🕌 Сурхондарё вилояти вакиллиги

🕌 Наманган вилояти вакиллиги

🕌 Навоий вилояти вакиллиги

🕌 Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🍀Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳазрати Алийнинг васиятлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Дам олиш кунингиз хайирли, файзли ва баракали ўтсин.

Ота-она учун фарзанднинг энг яхши амали бу:

1. Хажга олиб бориш эмас!

2. Оёғини ўпиш эмас!

3. Ота-онасини оёғини ювиб, ўша сувни ичганини намойиш қилиш эмас!

4. Автомобил совға қилиш эмас!

Бу ишлар деярли риё ва кибр!!! Деярли деяпман. Айнан демаяпман.

Энг яхши амалингиз.

ЯХШИЛАБ ЭШИТИБ ОЛИНГ!!!

БУ УЛАРНИНГ ЮЗИГА ТАБАССУМ БИЛАН БОҚИБ, ТЕЗ-ТЕЗ БИРГА ХАМСУХБАТ БЎЛИБ ЎТИРИШИНГИЗДИР.


Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».

Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.


📚Зиё истаганлар учун
👇👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

Вақтни бошқара олмайсиз!

Атрофимиз ажойиботларга тўла.
Энг катта юрак шифокори бирдан юрак хуружидан вафот этади. Инсон миясини даволовчи энг катта табиблардан бири айнан миядаги касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмади. Сиз ўзингиз яшаётган замонга эгаман деб ўйлайсиз. Ҳатто бошлаган ишингизни битиришга шак-шубҳа қилмайсиз, лекин нимадир бўлади-ю ишингиз чала бўлиб қолаверади. Ҳатто ўша ишнинг устаси бўлсангиз ҳам.
Энди вақт ҳақида гаплашсак. Вақтни бошқариш қўлимизда эмас. Аксинча биз замоннинг измида юрамиз. Чунки баъзан ишимизни бошлаганимизда нимадир бўлиб охирига етмай қолади. Яъни, режалаган ишимиз биз истаган вақтда бўлмайди.
Дейлик, яқин қариндошингиздан кимдир тўсатдан вафот этди. Ёки бирдан шошилинч сафарингиз чиқиб қолади.
Шундай қилиб, хоҳлаган ишимизни хоҳлаган вақтда бажара олмаслигимиз ойдинлашди. Бу эса замон бизнинг бошқарувимизда эмаслигини билдиради.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Бирор инсон гуноҳ қилганда

Осмон Яратганга нола қилиб
   – Эй Роббим, руҳсат бер мен бу инсоннинг бошига тушиб, эзиб ташлай!

Ер эса:
-Эй Роббим, руҳсат бер, мен бу гуноҳкорни ютиб юборай!

Денгиз:
-Эй Роббим, изн бер, мен уни чўктирай!  Дер экан...

Аллоҳ эса:
–Уни тинч қўйинглар!  Агар уни сизлар яратганинггизда эди, сизлар ҳам Уни Мендай яхши кўрган бўлардингиз,  дер экан....


Меҳр - Аллоҳнинг иноятидир.
Базида одамлар қўп меҳр берган одамга боғланиб қолиб, яратувчисидан узоқлашади.  Одам энг аввало меҳр билан Аллоҳни таниши лозим. Ҳар бир инсоннинг ўз қараши бор, одам қанча бўлса меҳр ҳам ўшанча хилма - хилдир.
Биров меҳрни эркалаш билан берса, биров  эса қиммат баҳо совғалар билан меҳрини изҳор этади, яна кимдир ширин сўз билан меҳр беради.


Мехр муҳаббатимизни бир биримиздан дариғ тутмайлик.
Гуноҳкор бўлсакда Аллоҳ бизни яхши кўраркан, биз киммизки хатоларни кечирмасак..?

Хатоларни кечиринг..

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Naqshband.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Naqshband.uz
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қуръондаги суралар номи таржимасини биласизми?

١ _ Фотиҳа _
Очувчи
٢ _ Бақара _ Сигир
٣ _ Оли Имрон _ Имрон оиласи
٤ _ Нисо_ Аёллар
٥ _ Моида _ Дастурхон
٦ _ Анъом _ Чорвалар
٧ _ Аъроф _ Жаннат билан дўзахни ажратиб турадиган девор
٨ _ Анфол _ Ўлжалар
٩ _ Тавба _ Тавба (истиғфор)
١٠ _ Юнус _ Юнус (ном) алайҳиссалом
١١ _ Ҳуд _ Ҳуд (ном) алайҳиссалом
١٢ _ Юсуф _ Юсуф (ном) алайҳиссалом
١٣ _ Раъд _ Момақалдироқ
١٤ _ Иброҳим _ Иброҳим (ном) алайҳиссалом
١٥ _ Ҳижр _ Мадина ва Шом ортасидаги водий
١٦ _ Наҳл _ Асалари
١٧ _ Исро _ Тунги сайр
١٨ _ Каҳф _ Ғор
١٩ _ Марям _ Марям (ном) розийаллоҳу анҳо
٢٠ _ Тоҳа _ араб ҳарфлари номи
٢١ _ Анбиё_ Пайғамбарлар
٢٢ _ Ҳаж _ Ҳаж
٢٣ _ Муъминун _ Мўминлар
٢٤ _ Нур _ Нур
٢٥ _ Фурқон _ Ҳақ билан ноҳақни ажратиб бергувчи
٢٦ _ Шуаро _ Шоирлар
٢٧ _ Намл _ Чумоли
٢٨ _ Қасос _ Қисса
٢٩ _ Анкабут _ Ўргимчак
٣٠ _ Рум _ Рум (давлат номи)
٣١ _ Луқмон _ Луқмон
٣٢ _ Сажда _ Сажда
٣٣ _ Аҳзоб _ Фирқалар
٣٤ _ Сабаъ _ Сабаъ (қабила номи)
٣٥ _ Фотир _ Илк Яратгувчи
٣٦ _ Ясин _ араб ҳарфлари номи
٣٧ _ Вас-соффат _ Саф тортиб тургувчилар
٣٨ _ Сод _ араб ҳарфи номи
٣٩ _ Зумар _ Гуруҳлар
٤٠ _ Ғофир _ Мағфират қилгувчи
٤١ _ Фуссилат _ Муфассал баён қилинган
٤٢ _ Шўро _ Маслаҳат
٤٣ _ Зуҳруф _ Зеб-зийнат
٤٤ _ Духон _ Тутун
٤٥ _ Жосия _ Тиз чўкувчилар
٤٦ _ Аҳқоф _ Қумтепалар
٤٧ _ Муҳаммад _ Муҳаммад (ном) соллаллоҳу алайҳи васаллам
٤٨ _ Фатҳ _ Ғалаба
٤٩ _ Ҳужурот _ Ҳужралар
٥٠ _ Қоф _ араб ҳарфи номи
٥١ _ Ваз-зориат _ Суриб кетувчи шамоллар
٥٢ _ Тур _ Тур тоғи
٥٣ _ Нажм _ Юлдуз
٥٤ _ Қамар _ Ой
٥٥ _ Раҳмон _ Меҳрибон
٥٦ _ Воқеа _ Воқеа
٥٧ _ Ҳадид _ Темир
٥٨ _ Мужадала _ Мунозара
٥٩ _ Ҳашр _ Жамлаб сургун қилиш
٦٠ _ Мумтаҳана _ Имтиҳон қилингувчи аёл
٦١ _ Саф _ Саф, қатор
٦٢ _ Жума _ Жума куни
٦٣ _ Мунофиқун _ Мунофиқлар
٦٤ _ Тағобун _ Бир-бирини алдаш, зиён келтириш куни
٦٥ _ Талоқ _ Талоқ
٦٦ _ Таҳрим _ Ҳаром қилиб олиш
٦٧ _ Мулк _ Бойлик
٦٨ _ Қалам _ Қалам, ёзув асбоби
٦٩ _ Ал-ҳаққо _ Аниқ рўй бергувчи
٧٠ _ Маориж _
Осмон қаватлари
٧١ _ Нуҳ _ Нуҳ (ном) алайҳиссалом
٧٢ _ Жин _ Жин
٧٣ _ Муззаммил _ Кийимларига ўралиб олган зот
٧٤ _ Муддассир _ Либосларига бурканиб олган зот
٧٥ _ Қиёмат _ Қиёмат
٧٦ _ Инсон _ Инсон
٧٧ _ Мурсалот _ Юборилган шамоллар
٧٨ _ Набаъ _ Хабар
٧٩ _ Нозиат _ Жон олгувчи фаришталар
٨٠ _ Абаса _ Қошини чимирди, юзини буриштирди
٨١ _ Таквир _ Ўралиш
٨٢ _ Инфитор _ Ёрилиш
٨٣ _ Мутаффифун _ Бошқаларнинг ҳаққидан уриб қолгувчилар
٨٤ _ Иншиқоқ _ Ёрилиш
٨٥ _ Буруж _ Осмондаги буржлар
٨٦ _ Ториқ _ Тунги йўлчи
٨٧ _ Аъло _ Энг олий зот
٨٨ _ Ғошия _ Ўраб олгувчи
٨٩ _ Фажр _ Тонг
٩٠ _ Балад _ Шаҳар
٩١ _ Шамс _ Қуёш
٩٢ _ Лайл _ Кеча, тун
٩٣ _ Зухо _ Чошгоҳ вақти
٩٤ _ Шарҳ _ Очмоқ, кенг қилмоқ
٩٥ _ Тин _ Анжир
٩٦ _ Алақ _
Лахта қон
٩٧ _ Қадр _ Қадрли кеча
٩٨ _ Баййина _ Аниқ ҳужжат
٩٩ _ Залзала _ Зилзила
١٠٠ _ Одият _ Чопқир отлар
١٠١ _ Қория _ Қалбларни қаттиқ қўрқитувчи, қиёмат
١٠٢ _ Такасур _ Тўплаб, кўпайтиришга берилмоқ
١٠٣ _ Аср _ Аср намози вақти
١٠٤ _ Ҳумаза _ Бўҳтончи
١٠٥ _ Фил _ Фил (ҳайвон)
١٠٦ _ Қурайш _ Қурайш (қабила номи)
١٠٧ _ Маъун _ Идиш-товоқ
١٠٨ _ Кавсар _ Кавсар (ҳовуз номи)
١٠٩ _ Кафирун _ Кофирлар
١١٠ _ Наср _ Ёрдам
١١١ _ Масад _ Пишиқ тола
١١٢ _ Ихлос _ Ихлос қилиш
١١٣ _ Фалақ _ Тонг
١١٤ _ Нас_Одамлар

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!

Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Аллоҳим бизни икки лаззатдан:
Ўзига илтижо қилиш ва Гўзал Жамолини кўришликдан бенасиб қилмасин!
  Бизни икки яхшилик:
Дунё ва охират яхшилигида жамласин!
Амин..

Кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
САОДАТ ВА ШАҚОВАТ БЕЛГИЛАРИ

   Имом ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:

Нажот ва саодат
белгилари қуйидагилардир:

1. Кишининг илми зиёда бўлгани сари тавозуси ва шафқати зиёда бўлади.
2. Кишининг амали зиёда бўлгани сари хавфи ва эҳтиёткорлиги зиёда бўлади.
3. Умри зиёда бўлгани сари ҳирси камайиб боради.
4. Моли зиёда бўлгани сари сахийлиги ва сарфлаши кўпайиб боради.
5. Обрўси ва қадри зиёда бўлгани сари инсонларга яқин бўлиб уларнинг эҳтиёжларини раво қилади, уларга тавозули бўлади.


Шақоват
(бадбахтлик) белгилари:

1. Илми зиёда бўлгани сари кибри ва адашиши зиёда бўлади.
2. Амали зиёда бўлгани сари фахри зиёда бўлади ва инсонларни ўзидан паст ҳисоблай бошлайди. Нафсини яхши ҳисоблай бошлайди.
3. Умри зиёда бўлгани сари дунёга ҳирси зиёда бўлади.
4. Моли зиёда бўлгани сари бахиллиги ва қаттиқлиги зиёда бўлади.
5. Обрўси ва қадри зиёда бўлгани сари кибри ва залолати зиёда бўлади.


    Аллоҳ синовлари билан бандаларини имтиҳон қилади. Ундан кимдир соадатли бўлади, кимдир бадбахт бўлади.
    Шунингдек, кароматлар ҳам мол, салтанат ва мансаб сингари синов ва имтиҳондир!


"Ал-фавоид" китобидан.

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
УЯЛМАСАНГ ИСТАГАН ИШИНГНИ ҚИЛАВЕР!

   Қаънабий ёшлигида жуда бебош, ароқхўр киши бўлган эди. Бир куни ароқхонага бориб ароқ ичиш учун улфатларини кутиб ўтирганида эшак миниб олган бир кишини кўриб қолади. Унинг атрофида жуда кўп инсонлар бўлиб, атрофидагилар унга "имом" деб мурожаат қилаётган эди.
   Бу ҳолат Қаънабийнинг эътиборини тортди. У одамларни ёриб ўтиб эшак минган кишининг олдига етиб борди. Қаънабий эшакнинг жиловидан ушлаб уни миниб олган кишига деди:
- Сен кимсан?
- Шуъба ибн Ҳажжожман.

  Шуъба ибн Ҳажжож роҳимаҳуллоҳ ҳадис илмида "амирул мўъминин"  деган лақаб олган эди.
Қаънабий яна сўради:
- Шуъба деганинг ким?
- Муҳаддис.
- Муҳаддис нима иш қилади?
- Кишиларга Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини айтади.
- Унда менга ҳадис айтиб бер!
Шунда Шуъба ибн Ҳажжож деди:
- Мансур ибн Муътамир менга Рибъий ибн Хирошдан, у Абу Масъуд Бадрийдан ривоят қилишича, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
  " Инсонларга аввалги пайғамбарлардан етиб келган гап "Агар уялмасанг истаган ишингни қилавер" деган гапдир".

  Бу ҳадис Қаънабийга гўё илоҳий рисолат бўлди. У уйига келиб ибодатга берилди. Кейин Мадинага бориб имом Моликдан дарс олди. Имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг "Муватто" номли ҳадис тўпламларини бутунлай ёд олди. Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ у ҳақда шундай дейди:
  "Қаънабий "Муватто"ни ривоят қилганларнинг энг ишончлисидир.
  У имом Молик роҳимаҳуллоҳдан илм олиб бўлгач  Басрага қайтиб Шуъба ибн Ҳажжож роҳимаҳуллоҳдан дарс олишни ирода қилди. Зеро Шуъба ибн Ҳажжож роҳимаҳуллоҳнинг айтган ҳадиси унинг ёдидан чиқмаган эди.
   Қаънабий Басрага келганида Шуъба ибн Ҳажжож роҳимаҳуллоҳ вафот қилган экан. Қаънабий ундан фақатгина юқорида зикри келган биттагина ҳадисни ривоят қилди. Бу ҳадис унинг тавбасига сабаб бўлган эди:
  "Инсонларга аввалги пайғамбарлардан етиб келган гап "Агар уялмасанг истаган ишингни қилавер" деган гапдир".

   Безори, ароқхўр бир йигитнинг куни келиб "Муватто"нинг энг ишончли ровийси бўлиши, имом Бухорий ва имом Муслимларга устоз бўлиши кимнинг хаёлига келибди дейсиз?!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from ...
#эълон


Офлине араб тили ўрта босқич, мадрасаларга тайёрлов, сефр тайёрлов дарслари

📣 Арабча китобларни хатосиз, равон ўқиш ҳамда мадрасалар имтиҳонларига тайёрланиш истагида бўлганлар диққатига

⚡️Сизларни араб тили ўрта босқич ёки ўрта мадраса тайёрлов курсларига таклиф қиламиз

📚 Дарсларимиз "Мабдаул қироат" ва "байна ядайк" китоблари асосида бўлади.

🌝 📆 Дарслар ҳафтада 3 кун 1,5 соатдан ўтилади.

❗️Дарс давомийлиги 7 ой.

⭕️ Дарсларни Мир Араб Олий мадрасаси устози олиб боради.


💳 Ойлик тўлов 300 минг сўм.

🌏 Манзил: Минор малл кириш эшиги рўпарасида.
Мўлжал: Болалар касалликлари шифохонаси қаршисида. (Детский болнитца)

Ёш чегараланмаган

Мурожаат учун: @mahadtayyorlov_admin
+998945315756

💥 Дарслар 10 январдан бошланади

https://t.me/xorazmiy_akademiyasi
#Ибрат

Китоб – инсон умр йулидаги чироғи!

Ислом дини илму маърифатга тарғиб қилувчи диндир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га нозил қилинган дастлабки оятларда илм олишга ундаш маъноси борлигининг ўзи ҳам Ислом илму маърифат дини эканлигининг ёрқин далилидир: “Ўқинг (эй, Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган Зот бўлмиш Раббингиз исми билан!” (Алақ сураси, 1-оят).

Илмли кишининг йўли доимо чароғон бўлиб, у ҳамма ерда ҳам қадрланади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
​​ИСТИҒФОР ДУОСИ

Эй, фарзанд!
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат этадилар:
«Ким бу истиғфор дуосини тонгда ўқиб шомгача, шомда ўқиб тонггача вафот этса, шаҳид сифатида кетади».

Дуо будир:
«АЛЛОҲУММА АНТА РОББИЙ ЛА ИЛАҲА ИЛЛА АНТА ХОЛАҚТАНИЙ. ВА АНА АБДУКА ВА АНА АЛА АҲДИКА МАСТАТОЪТУ. АЪУЗУ БИКА МИН ШАРРИ МАСОНАЪТУ. АБУЪУ ЛАКА БИНЕЪМАТИКА АЛАЙЯ. ВА АБУЪУ БИЗАНБИЙ ФАҒФИРЛИЙ ЗУНУБИЙ. ФАИННАҲУ ЛА ЯҒФИРУЗ ЗУНУБА ИЛЛА АНТА. ЛА ИЛЛАҲА ИЛЛА АНТА СУБҲАНАКА ИННИЙ КУНТУ МИНАЗ ЗОЛИМИЙН».

Эй, фарзанд!
Пайғамбаримиз (с.а.в.) Абу Ҳурайрага (р.а.) шундай деганлар:
«Эй, Абу Ҳурайра! Ким кунда йигирма беш марта шу дуони ўқиса, Аллоҳ уни обидлар қаторидан деб ёзади».
Ўша дуо:
«АСТАҒФИРУЛЛОҲА ЛИ ВА ЛИ ВАЛИДАЙЙА. ВАЛИЛ МУЪМИНИЙНА ВА МУЪМИНАТИ. ВАЛ МУСЛИМИЙИА
ВАЛМУСЛИМАТИ. АЛ АҲЙАИ МИНҲУМ ВАЛ АМВАТИ. БИРОҲМАТИКА ЙА АРҲАМАР РОҲИМИЙН».

Абу Ҳомид Ғаззолийнинг "АЙЮҲАЛ ВАЛАД" китобидан

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from Naqshband.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Маъруза

Муфтий ҳазрат: Тинчликнинг қадрига етиш – мўминнинг сифати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
🌷 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман", деганлар. 

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Йаа Роббим сенла мен кимману, сенсиз мен кимман?
Рахматинг олдида таслимман жимман!


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Янги тонгни соғ саломат қаршиладик Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳ ҳар бир лаҳзангизни бахтга тўлдирсин!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
​​​​​​​​​​#Тонгги_зикрлар

📖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

📿 «Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»

🗒 Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз, дер эдилар.

Имом Термизий ривояти.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
РИЗҚИМИЗГА АЛЛОҲ КАФИЛ

Ривоят қилинишича, Мусо алайҳиссаломга ваҳий нозил қилинаётганида унинг қалби аҳли оиласининг ҳолати билан чалғиб қолади. Шунда Аллоҳ таоло унга асойи билан бир харсангни уришни буюради. Мусо буйруқни бажарганида харсанг ичидан иккинчи бир харсанг чиқади. Уни ҳам асо билан урганида учинчи харсанг, учинчи харсангни ҳам унганида унинг ичидан митти қурт чиқади. Ана шу қуртнинг оғзида озуқаси бор эди.
Шунда Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг изни ва қудрати билан қуртнинг: “Мени унутиб юбормай эслаб турган Зот ҳар қандай айбу нуқсондан покдир”, деб айтганини эшитади (“Тафсирур Розий”, “Тафсирул Алусий”).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

– Суйганинг борми бирор?
– Ҳа, Суйганим бетакрор.

– Исмини айтчи уни?
– Тўқсон тўққиз исми бор!


ЯНА БИР ЯНГИ КУН
МУБОРАК БЎЛСИН  МЕНИНГ АЗИЗЛАРИМ!

Бугунги кунингиз хайирли, файзли ва баракали ўтсин.

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг
!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Кун_ҳикмати

Асло буни унутма

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди. Ким ўз биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқаради. Ким бир мусулмоннинг ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бир ғамни фориғ қилади. Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилган


📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1