IMOM BUXORIY-uz
311 subscribers
6.35K photos
3.37K videos
34 files
12.3K links
.Romitan tumanidagi “Mullo Narzi” Jome’ masjidi imom xatibi Ilyosov Hamza domlaning rasmiy telegram kanallari
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким билан ва нима мақсадда оила қуриш керак?


📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Юсуф алайҳиссаломнинг ўн битта акаси бор эди. Лекин улар укага ёрдам бериш ўрнига унга суиқасд қилишди. Мусо алайҳиссаломнинг эса биттагина укаси — Хорун бор эди. Лекин у ёнларида вазир бўлиб, ёрдам берди. Шундай экан, Аллоҳдан фарзанд, мол дунё ва ризқнинг оз бўлса ҳам, кўп бўлса хам, барака беришини сўранглар. Ибрат олинадиган жойи сонда эмас, баракотдадир.

Аллоҳим! Бизга ризқ қилиб берган нарсаларингга барака ато қилгин ва бизларни дўзах азобидан сақлагин!

Барака — Аллохнинг яширин лашкари бўлиб, уни хоҳлаган бандасига юборади. Шунда бу баракот вақтга, умрга, мол дунёга ёки фарзандга нозил бўлиб, уларга баракали бўлади.

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Йаа Роббим сенла мен кимману, сенсиз мен кимман?
Рахматинг олдида таслимман жимман!

– Суйганинг борми бирор?
– Ҳа, Суйганим бетакрор.

– Исмини айтчи уни?
– Тўқсон тўққиз исми бор!


ЯНА БИР ЯНГИ КУН
МУБОРАК БЎЛСИН  МЕНИНГ АЗИЗЛАРИМ!

Бугунги кунингиз хайирли, файзли ва баракали ўтсин.

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг
!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Forwarded from MIRARABMADRASA.UZ
#1_октябрь
#ўқитувчи_ва_мураббийлар_куни

Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан юртимиздаги барча устоз ва мураббийларни муборакбод этади.

Аллоҳ таоло шарафли ва масъулиятли касбда собитқадам бўлган азиз устозларимизга куч-қувват, илму ирфонларини янада зиёда қилсин, икки дунё саодатига мушарраф айласин. Барча устозларга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларига тинчлик-хотиржамлик, файзу барака ато қилсин.

🤲 Аллоҳ таборака ва таоло устоз ва мураббийларни ёш авлод тарбияси йўлида қилаётган меҳнатларини улуғ ажру мукофотлар билан сийласин.

📝 Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳали сўраламиз...
Барчасидан сўраламиз...

Бекорчи ўтган вақтдан, неъматлардан...

Шукр қилганларимиздан, қилмаганларимиздан...

Ранжиган, ранжитган кўнгилларимиздан...

Сабабсиз қолдирган намозларимиздан...

Билмасдан сўзланган сўзлардан... Ҳақ бўла туриб, ҳақиқатни айтолмаганимиздан, қўрққанимиздан...

Аллоҳ йўлида қиладиган ишлардан воз кечганимиздан...

Ёрдам бериш қўлимиздан келса-да, ҳеч иккиланмасдан индамай кетганимиздан...

Бировни ўзи йўқ вақтида ортидан гапирган гапларимиздан, кулганимиздан...

Гуноҳлигини билиб туриб, тийилмаганимиздан... Ўзимизни тиёлмаганимиздан... Асролмаганимиздан...

Инсонларга насиҳат қилиб, ўзимиз амал қилмаганмиздан...
___

Сўраламиз...
Баридан, барчасидан сўраламиз...

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#танқид

• Йигит: "Аёлим илмли бўлсин", дейди. Қиз: "Ҳалолим илмли бўлсин", дейди. Лекин ҳеч ким илм олай демайди...
• "Дунё фоний" дейди, бирор нарсага эришолмай қолса, сиқилавериб юраги касал бўлади...
• "Онамни яхши кўраман" дейди. Онаси иш буюрса "уфф" дан бошлаб, "уфф"да тугатади...
• "Вақтим йўқ", дейди, 5 дақиқадан кейин қараса, бекорчилик билан "шайтонни" хурсанд қилаётган бўлади...
• "Фалончини яхши кўраман" дейди, аммо қачон охирги маротаба ҳаққига дуо қилиб, холини сўраганини эслолмайди...
• "Хотимам чиройли бўлсин" дейди, аммо таҳоратсиз уйқуга кетади...
• "Аллоҳ ва Расулини яхши кўраман" дейди, аммо фарз ва суннатларга эътиборсиз яшайди...
• Ўша дейдиган кимлар, биласизми? Мен, сиз ва атрофимиздагилар...

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ таолога кўпроқ шукр қилайлик, чунки ўйлаганимиздан кўра кўпроқ неъматга соҳибмиз...

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин.

ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
IMOM BUXORIY-uz pinned Deleted message
ҚАЙ БИРИ САҲИҲ?

@Savollar_kanal 13932-савол

Ассалому алайкум! Бир ҳадисда ёзилишича Аллоҳ ароқ ичганни, сотганни, қуйиб берганни, олиб келганни, буюрганни лаънатлайди. Бошқа бир ҳадисда эса Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳисалом Аллоҳдан умматларига хушҳабар беришларини етказади. "Эй Муҳаммад, умматингизга ҳушхабар берингки, Аллоҳ ўзига ширк келтирмаган бандаларини ҳаттоки зино қилган, ўғирлик қилган ва ҳатто хамр ичганни ҳам Жаннатга киргазади" дейди.Ҳурматли Шайх ҳазратлари бу ҳадисларларнинг қай бири ишончли?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Биринчи ҳадис саҳиҳ. Иккинчисидан сиз ноаниқликка йўл қўйган бўлсангиз керак. Мазкур кишилар тавба қилсалар, тавбаси қабул бўлиши мумкинлиги айтилган. Лекин бу ишлардан кейин тавба қила оладими ёки йўқми? Тавбаси қабул бўладими, йўқми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ». Шаҳодат калимаси: «Aшҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ».

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:
«Ким сидқидилдан, ишонч билан бир бор тавҳид калимасини зикр этса, Aллоҳ ўша кишига жаннатда тўрт минг даража икром этади. Тўрт минг гуноҳини ҳам кечиради!»


📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

📝 РАСУЛИМИЗ СЎЗЛАРИ

Абу Талҳадан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга очликдан шикоят қилдик. Қорнимизга (боғлаб олинган) биттадан тошни олиб кўрсатдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита тошни олиб кўрсатдилар”.

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
«Ким аввалгилару, охиргилар илмини қўлга киритишни хохласа, Қуръонни тафаккур билан ўқисин».

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу

Тунингиз хайрли бўлсин!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ҳафтанинг сешанба куни муборак бўлсин


Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин

Анасдан р.а. ривоят қилинади
Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки уйидан чиқаётганида, «Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» (яъни: «Аллоҳ номи билан, Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳдан ўзгада ўзгартириш ҳам, қувват ҳам йўқдир»),
деса, «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва ҳимоя этилдинг», дейилади ва шайтон ундан узоқ бўлади», дедилар.
Абу Довуд, Термизий, Насаий ва бошқалар ривояти.

Абу Довуднинг ривоятларида:
«Шайтон бошқа бир шайтонга киши ҳидоят қилиниб, кифоя қилиниб ҳимоя этилса аҳволининг қандай бўлур», сўзи зиёда қилинган.

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

📚Зиё истаганлар учун
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Қуръон_фазилатлари

Қуръон ўқилганда сакинат тушиши ҳақида.

عن أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيَّ، أَنَّ أُسَيْدَ بْنَ حُضَيْرٍ بَيْنَمَا هُوَ لَيْلَةً يَقْرَأُ فِي مِرْبَدِهِ، إِذْ جَالَتْ فَرَسُهُ، فَقَرَأَ، ثُمَّ جَالَتْ أُخْرَى، فَقَرَأَ، ثُمَّ جَالَتْ أَيْضًا، قَالَ أُسَيْدٌ: فَخَشِيتُ أَنْ تَطَأَ يَحْيَى، فَقُمْتُ إِلَيْهَا، فَإِذَا مِثْلُ الظُّلَّةِ فَوْقَ رَأْسِي فِيهَا أَمْثَالُ السُّرُجِ، عَرَجَتْ فِي الْجَوِّ حَتَّى مَا أَرَاهَا، قَالَ: فَغَدَوْتُ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ بَيْنَمَا أَنَا الْبَارِحَةَ مِنْ جَوْفِ اللَّيْلِ أَقْرَأُ فِي مِرْبَدِي، إِذْ جَالَتْ فَرَسِي، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "اقْرَأِ ابْنَ حُضَيْرٍ" قَالَ: فَقَرَأْتُ، ثُمَّ جَالَتْ أَيْضًا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "اقْرَأِ ابْنَ حُضَيْرٍ" قَالَ: فَقَرَأْتُ، ثُمَّ جَالَتْ أَيْضًا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "اقْرَأِ ابْنَ حُضَيْرٍ" قَالَ: فَانْصَرَفْتُ، وَكَانَ يَحْيَى قَرِيبًا مِنْهَا، خَشِيتُ أَنْ تَطَأَهُ، فَرَأَيْتُ مِثْلَ الظُّلَّةِ فِيهَا أَمْثَالُ السُّرُجِ، عَرَجَتْ فِي الْجَوِّ حَتَّى مَا أَرَاهَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "تِلْكَ الْمَلَائِكَةُ كَانَتْ تَسْتَمِعُ لَكَ، وَلَوْ قَرَأْتَ لَأَصْبَحَتْ يَرَاهَا النَّاسُ مَا تَسْتَتِرُ مِنْهُمْ".
البخاري: 5018، مسلم: 796.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Усайд ибн Ҳузайр кечаси оғилхонасида Қуръон ўқиётган вақтида тўсатдан оти (у ёқ-бу ёққа юриб) безовта бўла бошлади. Ўқишдан тўхтаса, от ҳам тўхтади. Ўқиса, от яна безовта бўлди. Ўқишдан тўхтаса, от ҳам тўхтади. Ўқиса, от яна безовта бўлди. Усайд айтади: “Ўғлим Яҳё отга яқин жойда ухлаётган эди от Яҳёни босиб кетишидан қўрқдим. Ўғлимни бошқа ерга тортиб олиш учун отни ёнига борганимда, бошимни тепасида чироқлари бўлган сояга ўхшаш нарсани кўрдим. У ҳавога кўтарилиб, кўздан йўқолди. Эрта тонгда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бордим ва: “Эй Расулуллоҳ, кеча тунда оғилхонамда Қуръон ўқиётганимда тўсатдан отим безовталанди”, дедим.
У зот алайҳиссалом: “Эй Ибн Ҳузайр, ўқишда давом этавермабсан-да”, дедилар”.
Усайд: “Яна ўқидим, от яна безовта бўлди”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Ибн Ҳузайр, ўқишда давом этавермабсан-да”, дедилар.
Усайд айтди: “Ўқидим, от яна безовталанди”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Ибн Ҳузайр, ўқишда давом этавермабсан-да”, дедилар.
Усайд: “Отнинг ёнига бордим. Ўғлим Яҳё унинг яқинида эди. От ёнига борганимда бошим тепасида чироқлари бўлган сояга ўхшаш нарсани кўрдим. У ҳавога кўтарилиб, кўздан йўқолди”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Булар фаришталар. Сенинг қироатингга қулоқ солиб туришган эди. Агар давом этганингда ерда тонг оттиришарди. Ва беркинолмай қолишар, одамлар уларни кўришарди”», дедилар.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

Бекназар Мамашикуровнинг "Қуръон фазилатлари ҳақида қирқ ҳадис" китобидан.


📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳафтанинг чоршанба куни муборак бўлсин

Оилангизни бахт, омад ҳеч қачон тарк этмасин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун, барчамизга омадли келсин
!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
🕌 Ким мансаби билан мақтанса, Фиръавнга қарасин!
Ким моли билан мақтанса, Қорунга қарасин!
Ким лавозими билан мақтанса, Ҳомонга қарасин!
Ким насли билан мақтанса, Абу Лаҳабга қарасин!
Ким илми билан мақтанса, Шайтонга қарасин!
Аллоҳ бизни кибрдан, ман-манликдан, худбинликдан, сохтакорликдан сақласин
!


📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМ ТАШЛАНГАН ҚУДУҚ.
ИОРДАНИЯ ЯҚИНИДА ЖОЙЛАШГАН!



فَلَمَّا ذَهَبُوا۟ بِهِۦ وَأَجْمَعُوٓا۟ أَن يَجْعَلُوهُ فِى غَيَٰبَتِ ٱلْجُبِّ وَأَوْحَيْنَآ إِلَيْهِ لَتُنَبِّئَنَّهُم بِأَمْرِهِمْ هَٰذَا وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ

Уни олиб кетиб, қудуқ қаърига ташлашга қарор қилганларида, биз унга: «Сен, албатта, уларга бу қилмишларининг хабарини берасан, ўшанда улар сени сезмаслар ҳам», деб ваҳий қилдик. (Ниҳоят, Юсуфнинг акалари ўзларининг машъум ниятларига етдилар. Уни қудуқ қаърига ташлаш ҳақидаги қарорларини амалга оширдилар. Қудуқ қаърида қалби хавфга тўлиб, ўлимини кутиб ўтирган ёш Юсуфга ваҳий келди: Яъни, сен хафа бўлма, қўрқма ҳам, вақти-соати келиб, акаларингга ўзингга қилган хиёнатларининг хабарини берасан. Ўшанда вазият шу даражада ўзгарадики, акаларинг сени танимайдилар ҳам.)

Юсуф сураси 15-оят

Азиз этса қою қулни ўшал шох,
Агар чох остига тушса топар жоҳ

Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳ
у.

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
❗️4-октябр – Ўзбек зиёлилари отиб ташланган кун!

1938-йил 4-октябр куни кўплаб ўзбек зиёлилари, маърифатпарвар жадидлар отиб ташланган кун. Уларга нисбатан, суд ҳукми эса 5-октябр куни чиққан.

Улар ўз қарашлари, эрксеварлиги, ватанпарварлиги, Миллат учун ижод қилғонлари учун олий жазо - ўлимга лойиқ топилганлар.

"Миллатнинг манфаати учун ҳаракат қилмаган одам охират саодатига эришолмайди" – Абдурауф Фитрат.


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
#Ҳадис

ҚАЧОН СИЗЛАРДАН БИРИНГИЗ АКСА УРСА

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا عَطَسَ أَحَدُكُمْ فَلْيَقُلْ: اَلْحَمْدُ للهِ، وَلْيَقُلْ لَهُ أَخُوهُ أَوْ صَاحِبُهُ: يَرْحَمُكَ اللهُ، فَإِذَا قَالَ لَهُ: يَرْحَمُكَ اللهُ فَلْيَقُلْ: يَهْدِيكُمُ اللهُ وَيُصْلِحُ بَالَكُمْ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сизлардан бирингиз акса урса, «Алҳамдулиллаҳ», десин. Ёнидаги оғайниси ёки дўсти «Ярҳамукаллоҳ», десин. «Ярҳамукаллоҳ», деган кишига «Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳ баалакум», яъни «Аллоҳ сизни ҳидоят қилиб, шаънингизни ислоҳ этсин», десин», дедилар.

[Имом Бухорий ривояти]
©hamd_masjidi


📚Зиё истаганлар учун;
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
ИНСОН ИХТИЁРЛИДИР

«Инсон имтиҳонлар учун яратилган. Аммо унга бу имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиш ва тўғри йўлни топиш учун кенг имкониятлар бериб қўйилган. Инсон ўз хатти-ҳаракатларида ихтиёрлидир»,
дейди имом Мотуридий.

Аллоҳ таоло бу борада шундай дейди:
"Ғайб (яширин иш ва нарсалар) калитлари Унинг ҳузуридадир. Уларни Ундан ўзга билмас. Яна, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни (ҳам) билур. Бирор япроқ (узилиб) тушса (ҳам) уни билур. Ер зулматлари (қаъри)даги уруғ бўлмасин, ҳўлу қуруқ бўлмасин, (ҳаммаси) аниқ Китоб (Лавҳул-маҳфуз)да (ёзилган)дир" *
(Анъом сураси, 59-оят).

*Ғайб илмларини Аллоҳ таолонинг ўзигина билур.
Пайғамбарларининг ҳам фақат айримларига бу илмдан ато этган.
Оятда Аллоҳ таолонинг азалий “илм” сифати билан ошкораю пинҳона нарсалардан доимий равишда огоҳ экани билдирилмоқда. Шу илмига биноан қиёматгача бўладиган ишларни “Лавҳул-маҳфуз”га олдиндан битиб қўйган.
Инсонлар тақдирини Аллоҳ таоло буйруқ тариқасида эмас, балки васф ва таъриф сифатида ёзган.
Масалан, фалон кимса ўз ихтиёри билан шайтон васвасасига берилади, деб ёзилган. “Берилсин!” деб ёзилмаган. Акс ҳолда банда жавобгар бўлмас эди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1
Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин! 

Тунингиз Осуда У‌тсин Азизлар Тонгача Тун Сохибига Омонатсиз Яхши Дам Олинг

           🌙 ХАЙРЛИ ТУН
🌙

📚Зиё истаганлар учун!
👇
http://t.me/imomalbuxoriy1