Forwarded from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу
🕋Кунларнинг саййиди - ЖУМЪА муборак бўлсин!
🗒Жуманинг суннатлари:
📌Каҳф сурасини ӯқиш;
📌Мисвок ишлатиш;
📌Ғусл қилиш;
📌Хушбӯйлик суриш
📌Дуо ва истиғфорни кӯпайтириш
📌Масжидга эрта бориш
📌Саловот айтиш
Яқинларингизни ҳам табрикланг!
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
🕋Кунларнинг саййиди - ЖУМЪА муборак бўлсин!
🗒Жуманинг суннатлари:
📌Каҳф сурасини ӯқиш;
📌Мисвок ишлатиш;
📌Ғусл қилиш;
📌Хушбӯйлик суриш
📌Дуо ва истиғфорни кӯпайтириш
📌Масжидга эрта бориш
📌Саловот айтиш
Яқинларингизни ҳам табрикланг!
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Forwarded from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
Ҳабибимизга ﷺ қисқа салавотлар айтиш
🔹 صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ
Маъноси: "Муҳаммадга ﷺ Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"
⠀
🔹 صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"
⠀
🔹 عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ
Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"
⠀
🔹 اللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ
Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"
⠀
🔹 اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ
Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга ﷺ ва Муҳаммад ﷺ оиласига салавот йўлла!"
⠀
🔹 صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ
Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зотнинг оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.
☪️ ал Афувв жалла жалалуҳу
Аллоҳ таоло айтади: "...албатта, Аллоҳ ўта афв қилувчидир, ўта қодирдир", Нисо сураси, 149 - оят.
Афувв - афвнинг муболағасисидир. Яъни, Алллоҳ таоло кўп авф қилувчидир. Авф қилиш маҳв қилиш, ўчириш ва гуноҳдан ўтиб юбориш ва у гуноҳга иқоб бериш, жазолашни тарк қилишдир. Албатта Аллоҳ таоло ёмонликларни ўчириб юборувчи, маъсиятларни кечириб, ўтиб юборувчи ва уларнинг асоратларини кетказиб юборувчи ўта авф қилувчидир, Афуввдир.
Аллоҳ таолонинг Афувв исми Ғофур исмига яқиндир. Лекин ундан кўра маъноси кенгроқдир. Чунки ғуфроннинг маъноси сатр қилиш, беркитишдир. Афвнинг маъноси эса ўчиришдир.
📕 Ҳаррос раҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар У зотнинг ғуфронининг камоли ва ҳилмининг кенглиги бўлмаса эди, унинг устида содир қилган маъсиятларининг кўплиги сабабли Ер юзи унинг аҳли билан бирга йўқ бўлиб, чўкиб кетган бўларди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан Ўз карами ила бизни авф қилишини сўраймиз.
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy

#Ражаб_ойи
🌙 РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ
🔸“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.
🔸Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.
🔸Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.
🔸Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).
🔸Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.
🔸– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!
Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!
Яқинларингизга ҳам улашинг!

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.
Манбаа:
Muslim.uzЯқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Forwarded from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
Тарих сўзлаганда
🕌 Душманлари ҳайкал қўйган қўмондон ҳақида эшитганмисиз?
Салибчилар мусулмон араблардан бўлган душманлари тарихини абадийлаштирганлар. (Уларга сотилган) хиёнаткор араблардан чиққан малайларини эса хўрлаганлар. Христиан испанлар тарихда бирон марта Андалуснинг истило қилишда ёрдам берган хоин мусулмон амирларни зикр қилмаганлар. Лекин уларга жуда қаттиқ қаршилик қилиб курашган биргина мусулмон лашкарбошига эҳтироман ҳайкал қўйганлар... У ким дейсизми?
Испаниянинг Лоча шаҳрида Ғарнота мусулмонлар қўшини қўмондони Иброҳим Атторнинг ҳайкали бор. У 1492 йилда асло таслим бўлмасдан 100 (юзта!) мусулмон жангчиси билан 65.000 (олтмиш беш мингта!) аскардан иборат) салибчи кастилияликларнинг улкан қўшинига матонат билан қарши курашган.
Иброҳим Аттор ва унинг йигитлари ярим кун давомида Жерарнинг қўшинига қарши туриб матонат билан урушганлари сабаб қиролича Изабелла ва унинг қўмондонларининг эътиборида муҳрланиб, уларнинг солномаларига битилган эди.
Кейин у (Иброҳим Али Аттор) ҳақида афсоналар тўқидилар, унинг исми билан фарзандларини номладилар. Унинг хотирасини ёдда қолдириш учун у инсонга атаб ҳайкал ясатдилар ва унинг машҳур қиличини Ғарнотадаги музейга жойлаштирдилар.
☪️Изоҳ: Иброҳим Али Аттор – Ғарнота қўшинининг қўмондони ва Ғарнота ғарбида жойлашган Лоча шаҳрининг волийси бўлган. Испанларнинг тарихий қадимги ҳужжатларида ҳам у “афсонавий лашкарбоши” сифатида битилган. У султон Бани Аҳмар Абу Муҳаммад - I нинг буйруғига кўра Лусен шаҳрига христианлар билан урушга борган ва ўша ерда жангда шаҳид бўлган. Жангда кастилияликлар унинг қиличини ўлжа олишади. Кейинчалик ўша қилич қаршилик ва жасорат рамзи бўлиб сақланиб қолган. Вафот қилган вақтида Иброҳим Аттор 80 ёшда бўлган дейишади.

Тадаббур
📕 Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга марҳамат кўрсатди:
- ичларига ўзларидан – яъни, уларнинг жинсларидан бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни юбориш билан марҳамат кўрсатди,
- уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадиган – яъни, уларга Қуръон оятларини тиловат қилиб берадиган,
- уларни поклайдиган – яъни, уларни ширк ва маъсиятлардан, разилликлардан ва ёмон аҳлоқлардан поклайдиган,
- ҳамда китобни – яъни, Қуръонни таълим берадиган,
- ва ҳикматни – яъни, суннатни,
- ўргатадиган Расул юборди. Ҳолбуки, улар илгари очиқ-ойдин адашувда эдилар”. Яъни, улар у пайғамбар юборилишидан аввал очиқ залолатда эдилар.
🕌 "Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга марҳамат кўрсатди: ичларига ўзларидан уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадиган, уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расул юборди. Ҳолбуки, улар илгари очиқ-ойдин адашувда эдилар", Оли Имрон сураси, 164 - оят.
Изоҳ: Аллоҳнинг инсонга берадиган неъматлари беҳисоб, лекин у неъматлар ичида энг улуғ неъмат бандалар учун ўзларидан пайғамбар юборишдир. Пайғамбарнинг бош вазифаси бандаларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб беришдир. Яъни уларга Аллоҳнинг сўзларини етказишдир. Аллоҳнинг сўзини эшитишга сазовор бўлган ниҳоятда бахтли қавм бўлади. Чунки Аллоҳнинг сўзлари уларга келиши катта бахт, унга амал қилиб икки дунё бахт-саодатига эришиш яна ҳам катта бахтдир. (“Тафсири Ҳилол”дан)

Биламизми?
🕌 Ҳожиб Мансур: Мағлубият нелигин билмаган саркарда
Испанияда 2002 йили Ҳожиб Мансур вафотининг 1000 йиллиги муносабати билан почта маркаси чиқарилди. У 1002 йилда вафот этган эди. Хўш, Ҳожиб Мансур деган шахс ўзи ким бўлган?
Тўлиқ исми - Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Абу Омир (Европада- Almanzor номи билан машҳур). Етук давлат арбоби ва мусулмон қўмондони. Милодий 938 - йилда туғилган, 1002 йил 9 августда вафот қилган.
Ушбу буюк етакчи бирон марта жангда мағлуб бўлмаган. Ўлганида эса бутун Европа ва франклар хурсанд бўлишган эди.
Тарих шундай сўзлайди: Ҳожиб Мансур (изоҳ: Ҳожиб – Ўрта асрлардаги мусулмон мамлакатларида юқори лавозим) вафот этганида бутун Европа ҳалқлари бундан шод бўладилар.
Қирол Алфонсо у зотнинг қабри ёнига катта чодир тикади ва олтин супа қўйдириб, хотини билан ўтиради.
Шу аснода у атрофидагаларга қарата: “Мен араблар ва мусулмонларнинг ерларига эга бўлганимни ва уларнинг энг катта бошлиқларининг бирининг қабри устида ўтирганимни кўрдингларми?!”, дейди.
Шунда ўша ердагилардан бири: “Агар бу қабр соҳиби ҳозир нафас олаётганда (тирик бўлганда) эди, ҳозир бу ердагилардан биронтамиз ҳаёт бўлмасдик, тирик қолмасдик”, деди.
Қиролнинг унинг бу сўзидан ғазаби келиб, қиличини чиқарди ва унга тўғрилади. Шунда ёнида ўтирган хотини унинг билагидан тутди ва: “Унга тегма. Сўзловчи тўғри айтди. Бизга унинг қабри устида ухлаш фахрми? Ахир бу ҳолат унинг шарафини янада оширади ва ҳатто ўлганидан кейин ҳам биз уни хорлай олмаганимизни исботи бўлиб қолади-ку. Тарих унга ўлимидан кейин ҳам унга яна бир ғалабани ёзади. Бу қилганимиз қандай қабиҳ ишдир ва подшоҳлар тахти остида ётиши эса унга қандай ютуқ, шодликдир!” , деди.
Ҳожиб Мансур ҳижрий 326 йилда Андалус жанубида таваллуд топган. У қўшинга кўнгилли бўлиб ёзилган ва ўзининг жасорат ва мардлиги сабабидан Қуртуба шаҳри миршаблар бошлиғи бўлди. Кейинчалик Андалус ҳукмдорлари маслаҳатчиси, сўнгра эса Андалус амирларидани ва қўшин қўмондони бўлиб етишди. Унинг бошчилигидаги мусулмон қўшини 50 дан ортиқ (баъзи манбаларда 57та) жанглар ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.
Унинг байроғи асло ерга тушмаган... Унинг оёғи аввал ҳеч бир мусулмон оёғи босмаган ерларни босган...
Унинг йирик муваффақиятларидан бири Лионда бўлган. Ўшанда Европанинг кўпгина кучлари Лион қўшини билан бирлашиб жангга киргандилар. Жангда кўплаб душман бошлиқлари ўлдирилди, асир олинди ва у ерда биринчи марта азон янгради..
🕌 Ҳожиб Мансур ҳар бир фатҳдан кейин устидаги кийимларидан чанг--ғуборларни қоқиб йиғар ва ўша фатҳ қилинган ерда туриб шиша ичига азон айтиб уни муҳрларди. Сўнгра, Қиёматдаги ҳисобда унинг фойдасига шоҳидлик бўлиши умидида, ўша шишалар ва кийимлардан тўкилган ғуборлар солинган сандиқчани қабрига бирга кўмишларини васият қиларди. (!)
Ғарб мамлакатлари ва франклар Ҳожиб Мансурга кучли адоват туйишарди. Сабаби, у жуда кўплаб етакчи ва хўжайинларини жангда ўлдирган эди. У 25 йил давомида улар билан жанг қилган, уларга асло тин бермаган эди. У отдан тушмасди ва қасрдаги ётоғида эмас, жангчи сифатида ўлим топишини Аллоҳдан ҳамиша дуоларида сўрарди.
Ҳа, у ўзи орзу қилгандай вафот қилди. У Францияга (баъзи манбаларда Кастилия графлигига) юриш вақтида ўлим топди. Ўша вақтда унинг ёши 64 да бўлиб, унинг 25 йили курашларда ўтган эди.
Испания 2002 йили ана шу буюк инсон вафотининг 1000 йиллиги муносабати билан почта маркаси чиқарган эди...

Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh
📣 📣 E'lon 📣 📣
Ilmsevar tolib(a)larni Ustoz ABDULHAMID HANAFIYNING Yangi
-Tasavvuf
darslariga taklif etamiz.
Dars vaqtlari:
🔸Har Seshanba
O'zbekiston ⏰ 21.00 ⏰
Turkiya ⏰ 19.00 ⏰
Amerika ⏰ 11.00 ⏰
Darslar mutlaqo ⭕️BEPUL⭕️
Alloh yo'lida ilm olmoqchi bo'lgan birodarlaringizga ham ulashib qo'ying, zero, bu amalingiz sadaqai joriyadir✅
dars guruhi:
➡️ https://t.me/Americamusulmonlari
Ustozning rasmiy sahifalari:
➡️ t.me/Abdulhamid_Hanafiy

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"
КЕЧА ХАЙРЛИ, ТУН ФАРАҲБАХШ БЎЛСИН!!!
🕋
Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...

Forwarded from Shayx G'asson Harun Hafizahulloh
Ilm ixlosmandlari uchun mamnuniyat ila shuni xabar qilamizki, endi siz Shayx G'asson Harun hafizahullohning sahifalarini nafaqat Telegram, Facebook balki endilikda Instagram sahifasi orqali ham kuzatib borishingiz mumkin!
Siz ham ilm olishdan charchamang va biz bilan birga ushbu sharafli yo'lda qalbingizga himmat o'tini yanada alangalatgan holda davom eting!
Instagram sahifamizga hoziroq obuna bo'ling
https://www.instagram.com/shayx_ruhiytarbiya?igsh=Z3JyNW9rOHZieHZ5
@shayx_ruhiytarbiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu
JUM’A MUBORAK 🌙
Shayx Shinqitiy rohimahulloh
shunday degan ekanlar:
«Inson Rosululloh sollallohu alayhi vasallamga jum’a kuni va kechasi aytadigan salavoti u zotga ko‘rsatilishini tasavvur qila olsa, bu amali u zotning oliy qadrlari oldida naqadar arzimas va kam ekanidan hayo qiladi».
اللهم صل وسلم وبارك على سيدنا و حبيبنا محمد ﷺ 🌙
Allohumma Solli va Sallim va Baarik a'laa sayyidinaa va habiybinaa Muhammad 🌙
👉 t.me/Abdulhamid_Hanafiy

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Қуръоннинг бари шифодир, Фотиҳа сураси ундаги энг улуғидир. Ушбу сурада бошқаларида бўлмаган ўзига хос шифо хусусияти бор. Ориф инсонлар у ила хасталикларидан даволанишда давомий бўлганлар ва унинг самарали даво ва тез шифо топишдек таъсирини кўрганлар”, деди.
Ибн Ражаб Ҳанбалийнинг “Тафсири Фатиҳа” асаридан.
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Ибн Ражаб Ҳанбалийнинг “Тафсири Фатиҳа” асаридан.
t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Forwarded from Abdulhamid Murod | Rasmiy kanal
Дуо
Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо
يا حيّ يا قيّوم برحمتك أستغيث ، أصلح لي شأني كلّه و لا تكلني إلي نفسي طرفة عين.
Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.
Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.
(Абу Довуд 4426 – р, Аҳмад 19535 - рақам ривояти.)