🕌Равдатул Ҳудаия🕌
352 subscribers
1.6K photos
1.4K videos
11 files
4.66K links
Download Telegram
МУҚИМ ВА МУСОФИР

– Муқим қандай кишидир?
– Ўз шаҳрида турувчи, мусофир бўлмаган кишилардир.

– Мусофир қандай кишидир?
– Ўрта юриш ила уч кунда етарлик масофадаги бирор шаҳар ёки қишлоққа боришни ният қилиб йўлга чиққан кишидир.

– Йўлга чиққач, қайси ердан мусофирлик бошланади?
– Ўзи турадиган шаҳар ёки қишлоқнинг иморатли жойларидан узоқ бўлгандан сўнг бошланади.

– Ўша киши қайси замонгача мусофир саналади?
– Токи ўз шаҳрига қайтиб киргунга қадар. Ёки бошқа ерда ўн беш кунгача туришни ният қилганлар ҳам мусофир саналади.

– Ўрта юриш қандай юришдир?
– Қўриқ ерда бўлганда пиёда ва туяда юришга ўхшаш юришдир. Дарёда бўлганда кеманинг ўрта шамол билан юришидир.

– Мусофир саналиши учун энг камида неча чақиримлик ерга боришни ният қилган бўлиши керак?
– Энг ками тўқсон чақиримлик жойга боришни ният қилиши лозим.

– Ўша ерда турган вақти мусофирликка кирадими ёки муқимликка кирадими?
– Мусофирликка киради.

– Бир ерга мусофир бўлиб бориб етгандан сўнгра ўша ерда ўн беш кун туришни ният қилса, мусофирликдан чиқадими?
– Aлбатта, мусофирликдан чиқади. Гўёки уйига қайтиб келган кишидек муқим ҳукмида бўлади.

– Бир ерга мусофир бўлиб бориб етгандан кейин ўн беш кун туришни ният қилмаса, бир-икки кундан ёки ўн тўрт кундан сўнг бу ердан кетмоқчи бўлса, ўша ерда турган вақти мусофир бўладими ёки муқим бўладими?
– Мусофир бўлади.

– Aввалдан у ерда ўн беш кун туришни ният қилмасдан, бирор иш чиқиб қолгани сабабли ёки бирор хабарга мунтазир бўлганлиги сабабли ўн беш кунга қадар ёки зиёдроқ туриб қолса, муқим бўладими ё мусофир бўладими?
– Ҳамон мусофирлиги сақланади.

– Бир неча кун тургандан сўнгра ўн беш кун туришни ният қилса, мусофирликдан чиқадими?
– Aлбатта чиқади.

– Бир киши борган ерида аввалдан ўн беш кун туришни ният қилиб, муқим ҳукмида бўлса, лекин бир неча кун туриб (ўн беш кун туролмасдан) ўз шаҳрига қайтса ёки бошқа бир сафарга чиқса, муқим бўладими, мусофирми?
– Муқимлиги тамом бўлиб, яна мусофир ҳукмига ўтади.

– Бир ерга бориб етгандан сўнг ўн беш кун туришни ният қилиб, бир кун тургач, ўн беш кун тўлгунча у ердан кетишни ният қилса, муқим бўладими ёки мусофир бўладими?
– Мусофир бўлади.

– Бир кишининг икки шаҳарда ҳовлиси бўлса, у шаҳарларнинг ораси уч кунлик йўл бўлса, бир ҳовлидан иккинчи ҳовлига борганда мусофир бўладими?
– Қайсисига борса ҳам, йўлда мусофир бўлади, аммо ҳовли бор шаҳарга бориб киришлиги билан мусофирлиги тамом бўлиб, муқим бўлади.

"Ибодати исломия"дан.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Ёлғончининг ҳоли

Биттаси Ироқдан ҳирқа билан келди. Дўстлари ундан ҳол-аҳвол сўрадилар. У бошидан кечирганларини сўзлай бошлади: - гарчанд бу сафар мусофирлик қийинчиликлар билан кечган бўлса ҳам, ҳалифанинг лутфу эҳсонлари бутун азиятларимни айирди. Халифа менга ўн кийим бош, яна шунча олтин ва мол берди, - деганча халифа шаънига мадҳлар қилди, унунг олийжаноблигини баландпарвоз сўзлар-ла мақтади.

Атрофидагилар унинг бу ҳолига ҳайрон бўлдилар: -Биродар, ранги-рўйинг билан тилинг бошқа- бошқа нарсаларни гапиряпти. Агар чиндан ҳам халифа сенга шунча эҳсон берган бўлса, улар қаерда, нега бунча ваҳима қиласан?

Ҳалиги одам Халифа у эҳсонларни ҳақиқатан ҳам ҳадя этди, фақат мен уларни йўқсилларга, етимларга тарқатиб юбордим, -деди.

Атрофдагилар кулишдилар: - Хўп, гапларингга ишондик ҳам дейлик. Сенда шу қадар ҳиммат, шу қадар пок кўнгил бор бўлса, у ҳолда қалбинда ўрмалаётган чирқинлик ва мунофиқлик қаердан? Майли, дейликки, сел ҳам йўғиб битти, аммо унинг нишоналари қаерда?

Румийдан Жавоҳирлар китобидан

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
🌷САЛОВАТЛАР

📿Соллаллоҳу алайҳи васаллам

Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ

🕋Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

🕌Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад

Аллоҳумма солли ълаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳммад иннака
ҳамидум мажид


🌺Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажид

Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам айтдилар:


🌸«Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.»
(Имом Бухорий)

Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг.


Бугун Саловат айтдингизми?

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нега бунча ғамгинсан?
🌷
Қайғурмоқчи бўлсанг, намозни қазо қилганинг учун таҳажжудга туролмаётганинг учун, бировга озор берганинг учун, душанба, пайшанба рўзаларини тутолмаётганинг учун қайғургин.

Ғамгин бўлсанг, бугун Аллоҳ учун ҳеч нарса қилмаганинг учун, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мамнун қилолмаганинг учун ғамгин бўл.

Қайғурсанг, бир фақирга ёрдам беролмаганинг учун бир етимнинг қўлидан тутолмаганинг учун қайғур.

Ғамгин бўлсанг, дунёда бир бурда нон тополмаётган, касалликлар билан курашаётган инсонлар учун ғамнок бўл.

Қайғурсанг, Қуръони Каримни ўқиб, уни ҳаётингга тадбиқ қилолмаётганинг учун қайғур.


T.me/Abdulhamid_Hanafiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримизга салавот айтишлик фазилати ва фойдас .
Шейх Муҳаб Азҳарий

T.me/Abdulhamid_Hanafiy
Forwarded from Abulhuda sahifasi….
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Imom Shofeiy alayhi rohmaning kamolotlarida ayolning o’rni.

Ustoz Husayn Buhoriy bilan bo’lgan suhbatdan parcha.


📝AbulHuda

•┈•┈•✿••❁📖❁••✿•┈•┈•
https://t.me/Abu_alhuda
#ибрат

Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳдан:
- Инсонга берилган энг яхши нарса нима?-деб сўрашди.
-Ақл ,-дедилар.
-Агар, у бўлмаса-чи?-дейишди.
- Чиройли одоб ,-дедилар.
-Агар , у ҳам бўлмаса-чи?.
- Маслаҳат берадиган меҳрибон дўст,-дедилар.
-Агар, у бўлмаса-чи?.
-Узун сукут,-дедилар.
- У ҳам бўлмаса-чи? - деб сўрашди.
-Тезда ўлиш,-дедилар.
Гуноҳларга миниш қалбларни ўлдиради,доим гуноҳ қилавериш  хорликни келтиради, гуноҳларни тарк этиш қалбларнинг ҳаётидир. Сен нафсингга қарши исён қилишни ихтиёр эт!

Абдуллоҳ ибн Муборак

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Турмушдаги энг аҳамиятли жумлалар

🌸 Сиз ҳақсиз!
✔️ Бўлиши мумкин.
🌺Сизни Аллоҳ учун яхши
кўраман!
✔️Сизни яхши тушунаман!
🌷
Қўлингиз дард кўрмасин!
🍀 Сиз ягонасиз!
🌹 Мени кечиринг

🍃 Сизни ўрнингиз бошқа

🥀
Ҳаммаси яхши бўлади!
📿 Сиз мен учун Аллоҳдан мукофотсиз!
✔️ Бу муаммо эмас!
🌷 Раҳмат.
🌼 Сиздан аччиқланаётганим йўқ.
🤲 Ҳаққингизга дуодаман.
🍀 Менга бир оз вақт беринг!
🌿 Сиз ундай қилмайсиз.
✔️ Омон бўлинг!
🌹 Ажойиб бўлибди!
🌺 Ҳаққингизга рози бўлинг!

🕌 Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

https://t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Намоз ўғриси бўлишдан эҳтиёт бўл!
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг ичида ўғирлик жиҳатидан энг ёмонлари намозидан ўғирлик қиладиганларидир», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, намозидан қандай қилиб ўғирлик қилади?» деб сўрашди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Ўша ўғри) рукусини ҳам, саждасини ҳам тўлиқ қилмайди», дедилар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сажда ва рукусида орқасини (белини) тик қилмаган кишини намози намоз эмас», дедилар.

Ибн Можа ривояти.
Шарҳ:"Сажда ва рукусида орқасини (белини) тик қилмаган кишини”, яъни, намозида руку ва саждада белини текис қилмаган киши тоқати етганича белини текис тутишга уриниши лозим.Чунки руку, саждада белни текис тутмаслик намозни нуқсонли қилади. “Намозидан ўғирлик қиладиган”дан мурод, руку ва саждани текис қилиб, шошилиб кетмасдан хотиржам туриш лозимлигига ишора.

@Abdulhamid_Hanafiy
#assalamu_alaykum_va_rohmatulloh

Jumaning xayr-u barokati sizga bo‘lsin!

📿Alloh Taolo juma kunining fazlidan barchamizning gunohlarimizni mag‘firat qilsin, Amiin!

Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad

Kanalga obuna bo'lish uchun:
👉
@Abdulhamid_Hanafiy
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

Imom Buxoriy va imom Muslim Ka’b ibn Ujra roziyallohu anhudan rivoyat qilgan hadisda aytiladiki:
«Bir odam: «Ey Allohning Rasuli, sizga salom berishni-ku, bilamiz, ammo salovot aytish qanday bo‘ladi?» – dedi. Nabiy sollallohu alayhi vasallam:
«Allohumma solli ’alaa Muhammadiv va ’alaa aali Muhammad. Kama sollayta ’alaa Ibrohiyma va ala aali Ibrohiym. Innaka hamiydum-majiyd. Allohumma barik ’ala Muhammadiv va ’alaa aali Muhammad. Kama barokta ’alaa Ibrohiyma va ’alaa aali Ibrohiym. Innaka hamiydum majiyd», – deb ayt», – dedilar.

Duoning ma’nosi: «Allohim, Muhammad alayhissalomga O‘zingning ziyoda rahmatlaringni nozil qilgin. Muhammad sollallohu alayhi vasallamning oila a’zolariga ham. Xuddi Ibrohimga va Ibrohimning ahli baytlariga o‘z rahmatingni nozil qilganingdek. Muhammadga va Muhammadning ahli baytlariga o‘z barakangni nozil qil. Xuddi Ibrohim va Ibrohimning ahli baytlariga o‘z barakangni nozil qilganingdek. Albatta, Sening O‘zing maqtalgan, ulug‘langan Zotsan»

📏📏📏📏📏📏📏📏

©️ Shayx G'asson Harun hafizahulloh

Sahifalarimiz:
🌐 Telegram   🌐 Facebook
🌐 Instagram  🌐 TikTok

Yaqinlaringizga ham ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚📖 TAJUL-ARUS kitobidan:

🎙 Ustoz ABDULHAMID HANAFIY darsliklarining mundarijasi:

📌 1-dars: Muallif IBN ATOULLOH AS-SAKANDARIY haqida

📌 2-dars: Tavba va nafsni muhosaba qilish
 
📌 4-dars: Rosululloh sollallohu alayhi vasallamga ergashish!

📌 5-dars: Ma'siyatdan yiroq bo'lish

📌 6-dars: Nafs bilan kurashish

📌 7-dars: Rosululloh sollallohu alayhi vasallamga salovot aytish fazilatlari

📌 8-dars | 📌 9-dars

📌 10-dars | 📌 11-dars

📌 12-dars | 📌 13-dars

📌 14-dars | 📌 15-dars

📌 16-dars | 📌 17-dars

qidirayotgan darsligingizni ustiga bosish orqali tezda topasiz

Kanalga ulanish uchun ⤵️
@Abdulhamid_Hanafiy 📚