🕌Равдатул Ҳудаия🕌
371 subscribers
1.6K photos
1.4K videos
11 files
4.66K links
Download Telegram
ҲАДДАН ТАШҚАРИ СЕМИЗЛИК

Семизликнинг асосий омили нотўғри овқатланишдир. Чунки овқатланиш тартиби бузилиши семизликни келтириб чиқаради. Калорияси баланд маҳсулотлар истеъмол қилгандан сўнг унинг ҳазмига ҳам эътибор қаратиш керак. Аммо кўп ҳолларда бунинг аксини қиламиз. Аксар хонадонларда кечки овқатга ош, хамирли таомлар тайёрланади, асосан кеч соат 19:00 дан кейин дастурхонга тортилади. Таом истеъмолидан кейин бир оз телевизор кўриб, уйқуга кетилади... Ваҳоланки, ошқозонга тушиб, ҳаракатсизликдан ачий бошлаган овқат танага куч-қувват бағишлаш ўрнига зарарли чиқитга, ҳужайраларга кислород ташиб дармон бўлиш ўрнига уларнинг “қотили”га айланади.
Ҳаддан ташқари семизлик тана ҳаракатига, ўзини эплай олишга халақит беради. У томирларни қисиб торайтиради, руҳ йўли тўсилиб қолади. Уларга майин ҳаво етиб бормайди. Натижада руҳ мижози бузилади. Бундай ҳолатда нафас қисиш, хафақон юз беради, тўсатдан бирон томир ёрилиши мумкин.
Ҳаддан ташқари семиз кишилар томирлари тор, қисилган бўлади. Улар сакта, фалаж, хафақон касалликларига, рутубатликлари сабаб ич кетишга, нафас олиш ёмонлашувига, беҳуш бўлиб қолишга, ёмон иситмаларга мойил бўладилар. Руҳ йўллари торлиги, мижозлари жуда совуқлиги, қон камлиги, балғам кўплиги сабаб улар очликка, ташналикка чидай олмайдилар.
Бундай кишиларни дорилар билан даволаганда дорилар томир орқали касал аъзоларга ўтмайди, касал бўлганларида ҳам уни тезда сезмайдилар. Чунки сезгилари кучсиз бўлади .

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

@Abdulhamid_Hanafiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ Ўтмишнинг эшикларини ёпинг ва ўтмиш учун вақт йўқотманг!
Бошқаларнинг сиз ҳақингиздаги фикри билан қизиқманг!
Қўлингиздагиларга қаноат қилишни ўрганинг!
Бахтни бировдан кутманг, ўзингиз яратинг!

Ўзингизни бошқалар билан қиёсламанг, чунки сизнинг ўхшашингиз йўқ!
Ўйлашни бир четга суринг, хотиржам яшанг!
Табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг!..

Тунингиз осуда ўтсин!

@Abdulhamid_Hanafiy
#Ҳадис_597

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизлардан бирортангизнинг луқмаси тушиб кетса, уни олсинда, чангини артиб, шайтонга қолдирмасдан ўзи есин».

Муслим ривояти

   ↓Обуна бўлинг↓

https://t.me/IstMh
©️Shayx Gʻasson Horun hafizahulloh

Sahifalarimiz:

Telegram    Facebook
​​ОЯТАЛ КУРСИ ҲАҚИДА

Оятал курси бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.

Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.

Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.

Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.

Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.

Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.

Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади.

Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтган.

Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.

@Abdulhamid_Hanafiy
Forwarded from Ustoz Abdulhamidning jonli darslari🎙📚
Амр ибн Шуайб отасидан, отаси бобосидан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқусида қўрққанларга:

أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأنْ يَحْضُرُونِ

«Аъузу бикалиматиллаҳит-таммаҳ мин ғозабиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш-шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айтишни ўргатганлар.

Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Сунний ривояти.

@Abdulhamid_Hanafiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА МУБОРАК
АЗИЗ ДИНДОШИМ!!!


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ё Набий!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ё Расул!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ё Ҳабиб!

Эй боди сабоҳ!
Соғинчли ва оташин
саломларимизни,
Саййидимиз Ҳазрати
Муҳаммад Мустафо

соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказ...

Аллохим, дуосида сендан паноҳ сўраётган мазлумлар бор...
Тинчлик омонлик истаётганлар,
Ҳуш хабар кутаётганлар,
Ризқ-насиба кутаётганлар бор...
Уларни муродига етказ, Аллоҳим...
Шифо, тинчлик омонлик ва ризқ сўраганларни хушхабаринг билан сийла, Аллохим...

Аллоҳим, юрти нотинч бандаларингни паноҳингга ол... Ёмонларга инсоф бер...

@Abdulhamid_Hanafiy
#assalamu_alaykum_va_rohmatulloh

🌙 Juma muborak!

📿 Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi va sallam): “Sizlar uchun eng xayrli kun – juma kunidir. Shunday ekan bu kuni menga ko‘p salavotlar aytinglar, chunki bu kungi salavotlar menga ko‘rsatiladi”, deb aytganlar (Abu Dovud rivoyati).

Jumaning xayri va barokati sizga bo'lsin, dindoshlarim...🍃

Yaqinlaringizga ulashing!

Kanalga ulanish:
👉 t.me/Abdulhamid_Hanafiy
#Bilasizmi?

Энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалар:

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: 5374 та ҳадис ривоят қилган;

2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: 2630 та ҳадис ривоят қилган;

3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: 2286 та ҳадис ривоят қилган;

4. Оиша розияллоҳу анҳо: 2210 та ҳадис ривоят қилган;

5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: 1660 та ҳадис ривоят қилган;

6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: 1540 та ҳадис ривоят қилган.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


1. КАЛИМАИ ТОЙЙИБА (энг пок калима)
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ.
«Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росуулуллоҳ»
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.

2. КАЛИМАИ ШАҲОДАТ (гувоҳлик калимаси, иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ».
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман.

3. КАЛИМАИ ТАВҲИД (тавҳид, яъни Аллоҳнинг бирлигига иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ،
لَهُ الْمُلْكُ، ولَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ،
بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйии ва йумийт ва ҳува ҳаййул лаа йамуут, бийадиҳил хойр ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр».
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир.

4. КАЛИМАИ РАДДИ КУФР (куфрни рад этиш калимаси)
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أُشْرِكَ بِكَ شَيْئًا وَأَنَا أَعْلَمُ،
وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Аллоҳумма! Инни аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам, ва астағфирука лима лаа аълам. Иннака анта ъалламул ғуйууб».
Аллоҳим! Ўзим билиб туриб Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Билмай туриб шерик қилиб қўйган бўлсам, кечиришингни сўрайман. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!

5. КАЛИМАИ ИСТИҒФОР (гуноҳ кечирилишини сўраш калимаси)
أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى مِنْ كُلِّ ذَنْبٍ أَذْنَبْتُهُ عَمْدًا أَوْ خَطَأً، سِرًّا أَوْ عَلَانِيَةً، وَأَتُوبُ إِلَيْهِ مِنَ الذَّنْبِ الَّذِي أَعْلَمُ، وَمِنَ الذَّنْبِ الَّذِي لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтаҳу ъамдан ав хотоан, сиррон ав ъаланийя, ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам, иннака анта ъалламул ғуйууб».
Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган барча гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Унга тавба қиламан. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!

6. КАЛИМАИ ТАМЖИД (улуғлаш калимаси)
سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ،
وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ،
مَا شَاءَ اللهُ كَانَ، وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ.
«Субҳааналлоҳи, валҳамдулиллааҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар.
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм.
Маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам йашаъ лам йакун».

Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқ ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ улуғдир, мутлоқ куч-қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ нимани хоҳласа – бўлади, нимани хоҳламаса – бўлмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Мўминнинг меърожи” китобидан

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
The owner of this channel has been inactive for the last 5 months. If they remain inactive for the next 18 days, they may lose their account and admin rights in this channel. The contents of the channel will remain accessible for all users.
Гўзал услуб


• Умар (розияллоҳу анҳу) кўчада ўт ёқиб, исниб ўтирган бир кишиларни кўрганларида уларга: "Эй ўт (олов) эгалари" демасдан - "Эй ёруқ (нур) эгалари" деб хитоб қилди. Зеро бу сўз уларни кўнгилларини оғритиши мумкин эди.

• Ҳасан ва Ҳусайн (розияллоҳу анҳума) таҳоратни яхши қилмайдиган бир кексани кўрдиларда, уни танқид қилмасдан балки: "Биз қайси биримиз яхши таҳорат қилишимизни ҳукм қиласизми" деб иккиси (Ҳасан ва Ҳусайн) унинг олдида таҳорат қилдилар. Уларни кўрган бу кекса киши шундай деди: "Аслида сизлар эмас, мен таҳоратни яхши қилишни билмас эканман"...

• Имом Ғаззолийдан: "Намозни тарк қилган кишини ҳукми недир", деб сўрашганида - "Унинг қўлидан масжид сари етакламоқликдир" деб жавоб бердилар.
Бу ҳаёт гўзал услубдир. Айб овлаш эмас.

https://t.me/IstMh
#ТАРБИЯ

ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ

Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади.

Фарзандлар билан алоқани мустаҳкамлаш дастури:


1. Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳатсиз).

2. Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши.

3. Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш.

4. Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш (табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…)

5. Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…), беш дақиқа бўлса ҳам.

6. Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», «Укангга қараганинг – жуда катта иш», «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг.

7. Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танаввул қилиш.

8. Ҳар куни 1-3 дақиқа болага тўлиқ қулоқ солиш, қуйидаги ҳолатда: холи, тинч жойда фарзандга хоҳлаган гапини, чегара ва қайдларсиз гапиришига рухсат бериб, қулоқ тутиш.

9. Тасарруфлар билан фарзандга бўлган муҳаббатни изҳор қилиш; бошнинг орқа тарафини силаш – меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди, бошига қўлни қўйиш – фахрланишни ифода қилади, қўлни пешонасига қўйиш – тинчлантиради, қўлини тутиш – ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради, агар асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг Қучоқлаш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак Зотлар. У Зот Фотима розияллоҳу анҳони масжидда ёки саҳобалар ҳузурида пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар.
Шу дастурга амал қилиб, фарзандингизга ўз меҳрингизни изҳор қилиш, унинг нақадар улуғ неъмат эканини ҳис қилдириш орқали ўртангизда кучли бир алоқа вужудга келсинки, у сизнинг ҳузурингизда чиройли хулқ эгаси, итоатли, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатли ва ота-онасини рози қиладиган ҳақиқий муслим бўлиб улғайсин, ахлоқини руҳан ва жисман бузувчи омиллардан узоқлашиб, уларга дуч келганда ўзини тўғри тута оладиган инсон бўлиб етишсин.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Муҳаббат нима?

Mуҳаббат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилган кечада у зотнинг ўринларида ухлаган Али розияллоҳу анҳудир. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қавмлари ўлдириш учун тўпланганини билар ва Набий алайҳиссаломнинг ўринларида қатл қилинишига аниқ ишонарди.

Муҳаббат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга руҳини, обрўсини, молини фидо қилган Абу Бакр розияллоҳу анҳудир. Уни Қурайш кофирлари уриб ҳушидан кетказишганида, ўзига келиб биринчи айтган гапи “Расулуллоҳга нима бўлди?” бўлган эди.

Муҳаббат бани динорлик саҳобиядир. Саҳобалар бу аёлга эри, отаси ва биродари Уҳудда шаҳид бўлгани муносабати билан таъзия билдиришди. У эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қидирарди. Набий алайҳиссаломни кўргач, деди: “Сиз тирик экансиз, бошқа мусибатлар ҳеч нарса эмас, ё Расулуллоҳ”.

Муҳаббат Савбон розияллоҳу анҳудир. Бир куни у ранги синиққан ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўринди. У зот сўрадилар: “Нега рангинг ўзгарган?” Жавоб берди: “Менда ҳеч қандай касаллик ёки оғриқ йўқ. Аммо сизни кўрмай, йўқотиб қўйсам, соғиниб қоляпман”.

Муҳаббат Ҳубайб розияллоҳу анҳудир. У зотни асир олиб, ўлдириш учун дор остига келтиришди. Душманлардан бири: “Ҳозир ўрнингда Муҳаммад бўлишини хоҳлармидинг?” деб сўради. Ҳубайб жавоб берди: “Аллоҳга қасамки, мен аҳлим ва авлодим ҳузурида тинчгина ўтириб,
Муҳаммадга бир тикан киришини хоҳламайман”.

Муҳаббат Абу Талҳа розияллоҳу анҳудир. У зот Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтди: “Ё Расулуллоҳ, яқин борманг, яқин борманг. Сиз мусибатга учраганингиздан менинг томоғимга ўқ қадалгани яхшироқ”.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
Ilmni yozib koʻchiruvchi va tarqatuvchining fazli
Nabiy sollallohu alayhi vasallam dedilar: «Kimki bir ilmni oʻrgatsa, (undan oʻrganib) amal qilganning ajri (oʻrgatgani uchun unga ham) boʻladi. Bunda amal qiluvchining ajridan biron nima kamaymaydi». 
  Imom Munziriy rahimahulloh dedi: “Foydali ilmni yozuvchiga ajr bor, uning oʻquvchisi, uni nusxa koʻchiruvchisi yoki undan soʻng u ilmga amal qiluvchisining ham ajridan boʻlur. Bu hol toki yozgani turguncha va unga amal qilingani qadar davom etaveradi”. 

“Tarhiyb vat tahziyb” asaridan.



https://t.me/IstMh
САЖДАИ САҲВ
(Хатони тузатадиган сажда)

– Бир киши намозда унутиб бирор фарзни қолдирса, намози дуруст бўладими?
– Дуруст бўлмайди.

– Aгар намозда унутиб бирор вожибни қолдирса, намози бузиладими?
– Бузилмайди, лекин у киши намоз охирида саждаи саҳв (хатони тузатадиган сажда), деган саждани қилиши вожиб бўлади.

– Саждаи саҳв қандай адо қилинади?
– Саждаи саҳв қиладиган киши охирги қаъдада ўтирганда ташаҳҳуддан сўнг саловот дуосини ўқимайди. Ёлғиз ўқийдиган киши бўлса, икки тарафга салом беради. Имом бўлиб ўқийдиган киши бўлса, бир тарафга салом беради. Салом бергандан кейин намознинг саждасига ўхшаш икки маротаба сажда қилиб, ҳар саждада камида уч мартаба «Субҳана роббиал ъала», дейди ва қаъдага ўтириб ташаҳҳуд, саловот ва дуони ўқиб, икки тарафга салом бериб намозни тамом қилади.

– Имом нима учун бир тарафга салом беради?
– Имом икки тарафга салом берса, ортида эргашувчилар намоз тамом бўлди, деб ўринларидан қўзғалиб қолишлари мумкин. Шунинг олдини олиш учун.

– Имом унутиб бирор вожибни ўқимаса, эргашувчи ҳам имомга бўйсуниб сажда қилиши вожибми?
– Вожиб бўлади.

– Имом саждаи саҳв қилса, масбуқ ҳам саждаи саҳв қиладими?
– Имомга тобеъ бўлиб саждаи саҳв қилгандан сўнг қолган ракатларни ўқийди, шунинг учун масбуқ имомнинг саломини кутиб туриши лозим.

– Эргашувчи унутиб намознинг бирор вожибини ташлаб кетса, саждаи саҳв вожиб бўладими?
– Имомга ҳам, эргашувчига ҳам вожиб бўлмайди. Имом сажда қилмаган ҳолда эргашувчи танҳо ўзи, албатта, сажда қилмайди.

– Бир киши вожибни қасддан, ўз ихтиёри билан ташлаб кетса, саждаи саҳв вожиб бўладими?
– Вожиб бўлмайди, лекин вожибни тарк қилгани учун гуноҳкор бўлади.

– Бир киши намозда суннат ёки мустаҳаблардан бирини ташлаб кетса, саждаи саҳв вожиб бўладими?
– Вожиб бўлмайди.

– Унутиб икки-уч вожибни ташлаб кетса, неча марта саждаи саҳв қилади?
– Неча вожиб ташлаб кетилган бўлса ҳам, бир марта саждаи саҳв қилади.

– Унутиб қайси ишларни қилса, саждаи саҳв вожиб бўлади?

– Ушбу ўн тўрт тур ишнинг бирини қилса, саждаи саҳв вожиб бўлади:
1) фарз намозининг аввалги биринчи ракатида Фотиҳа сурасини ўқимасдан бошқа бир сура ўқиса;
2) аввалги икки ракатда Фотиҳа сурасидан сўнг бирор сура ёки бирор узун оят ўқимаса;
3) уч ракатли ёки тўрт ракатли намозларда аввалги қаъдада ўтирмаса;
4) бирор қаъдада ташаҳҳуд ўқимаса;
5) аввалги қаъдада ташаҳҳуддан сўнг саловот ўқиса;
6) аввалги қаъдада салом бериб қўйса;
7) овоз чиқариб ўқийдиган намозларни ичида ўқиб қўйса;
8) ичида ўқиладиган намозларни овоз чиқариб ўқиса;
9) витр намозида Қунут дуосини ўқимаса;
10) қироатдан илгари рукуъ қилса;
11) икки марта рукуъ қилса;
12) уч марта сажда қилса;
13) охирги қаъдадан қиёмга туриб кетса;
14) ташаҳҳуддан сўнг қайси ракат, нечанчи ракат эканини ўйлаб қолиб, салом беришни чўзиб юборса.

"Ибодати исломия"дан.

t.me/Abdulhamid_Hanafiy
🌙Ҳадис_598

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминларнинг иймони комили хулқи яхшисидир..»

Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳудан)

Ибн Қоййим роҳимаҳуллох айтадилар: "Диннинг барчаси хулқдир. Ким сендан хулқда ўзиб кетса, демак у сендан динда ҳам ўзиб кетибди".

   ↓Обуна бўлинг↓

https://t.me/IstMh