QHSI • ИЗПП • ILLP
495 subscribers
1.88K photos
12 videos
43 files
1.51K links
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Qonunchilik va huquqiy siyosat instituti rasmiy kanali.
Veb-sayt: www.illp.uz
Linkedin: www.linkedin.com/company/illp-uz
Facebook: www.fb.com/illp.uzb
Instagram: www.instagram.com/illp.uz
E-mail: info@illp.uz
Download Telegram
❗️ Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этилади

 
“Республикада халқаро таълим стандартлари асосида ўрта махсус, касбий ва олий таълим дастурларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–269-сон, 17.07.2026 й.) қабул қилинди.
 
Маълумот учун: Ўзбекистонда интеграциялашган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида Буюк Британиянинг “IQF – Integrated qualifications framework” таълим ташкилоти билан ҳамкорликда Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази (Марказ) ташкил этилган.
 
🔰 Қарорга кўра, Марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:
 
🔹 ишлаб чиқилган интеграциялашган дастурларни QS (Quacquarelli Symonds) ёки THE (The Times Higher Education) халқаро рейтинг ташкилотлари глобал рейтингининг топ-100 талик рўйхатига (топ-100 талик рўйхат) кирувчи ҳамкор олий таълим ташкилотларининг академик талабларига солиштириш ва мувофиқлаштириш;
 
🔹 топ-100 талик рўйхатга кирувчи ҳамкор олий таълим ташкилотлари томонидан тан олинадиган бакалавриатда “1+3”, “2+2”, магистратурада “1+1” каби таълим моделларини ишлаб чиқиш;
 
🔹 Ўзбекистон Республикасида етакчи хорижий олий таълим ташкилотларининг олий маълумот тўғрисидаги дипломини беришга қаратилган тузилмаларни (кампус, филиал, франшиза, таълим дастурларини амалга ошириш марказлари ва бошқалар) ташкил этиш бўйича келишувга эришиш.
 
🏛 Буюк Британия илғор тажрибаси асосида интеграциялашган таълим дастурларини жорий қилишни янада кенгайтириш мақсадида тажриба-синов тариқасида Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида Интеграциялашган дастурлар олий мактаби (Олий мактаб) ташкил этилиши белгиланди.

🌐 Telegram |💬 Facebook | 🌐 Linkedin | 🌐 Instagram |
🌐 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
❗️ “Маданий лойиҳалар миллий оператори” давлат муассасаси ташкил этилади


“Маданий тадбирларнинг халқаро жозибадорлигини ошириш ва соҳага замонавий бошқарувни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–270-сон, 17.07.2026 й.) қабул қилинди.
 
🏛 Қарорга кўра, Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Халқаро фестиваллар дирекцияси” давлат муассасаси негизида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Жамғарма) ҳузурида “Маданий лойиҳалар миллий оператори” давлат муассасаси (Миллий оператор) ташкил этилади.
 
Миллий операторга халқаро ва республика миқёсидаги маданий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш доирасида қуйидаги имтиёз ва преференциялар берилади:
 
🔹 жамоат тартибини таъминлаш, тез тиббий ёрдам ва йўл-патруль хизматларидан бепул фойдаланиш;
 
🔹 Миллий оператор томонидан ўтказиладиган маданий тадбирлар доирасида Ўзбекистонга олиб кириладиган ускуналар, саҳна ва техник воситалар, реквизитлар, мусиқа асбоблари, LED-экранлар, дронлар ҳамда бошқа моддий қийматликларни 2030 йил 1 январгача божхона божидан озод этиш.
 
⌛️ Шунингдек, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини келгуси йилдан бошлаб ҳар 2 йилда 1 маротаба ўтказилади.
 
🔎 Миллий оператор Фестивалга ташкилий-техник жиҳатдан тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ижрочи оператор этиб белгиланди.

🌐 Telegram | 💬 Facebook | 🌐 Linkedin | 🌐 Instagram | 🌐 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Паррандачилик соҳаси кўллаб-қувватланади

 
“Паррандачилик соҳасини кўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–274-сон, 23.07.2026 й.) қабул қилинди.
 
🔰 Қарорга кўра, паррандачилик хўжаликлари, парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ҳамда “тайёр бизнес” лойиҳаларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан “Микрокредитбанк” АТБга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан кредитлар 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб 10 фоиз ставкада ажратилади.
 
Бунда ушбу шартлар фақатгина янги расмийлаштириладиган кредит шартномаларига нисбатан татбиқ этилади.
 
💸 2026 йил 1 августдан юқоридаги ресурслар ҳисобидан паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш янги қувватларини (лойиҳаларни) ишга туширишга ҳамда Президентнинг 2024 йил 27 июндаги ПҚ–238-сон қарорига мувофиқ “тайёр бизнес” лойиҳаларига “Микрокредитбанк” АТБ орқали йиллик 10 фоиз ставкада 4 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача муддатга кредитлар ажратилади.

🌐 Telegram | 💬 Facebook | 🌐 Linkedin | 🌐 Instagram | 🌐 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Ижтимоий иш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди

 
“Ижтимоий иш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1159-сон, 23.07.2026 й.) қабул қилинди
 
🔰 Ушбу Қонуннинг мақсади ижтимоий иш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
 
📝 Қонунга кўра, ижтимоий иш – ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг имконият ва салоҳиятини оширишга кўмаклашадиган, ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамни ривожлантириш орқали жамиятда ижтимоий ўзгаришларга олиб келадиган касбий фаолият соҳасидир.
 
🔎 Ижтимоий иш тиббиёт, таълим, ижтимоий ҳимоя, бандлик, суд ва ҳуқуқ-тартибот, жазони ижро этиш соҳаларида ташкил этилади.
 
🏛 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий иш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
 
📁 Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам бирламчи, ихтисослашган ва юқори ихтисослашган даражаларга бўлинади.
 
📙 Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам:
 
🔹 ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг яшаш жойида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали;
 
🔹 ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг маҳалласида;
 
🔹 ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг муассасаларида, шу жумладан стационар муассасаларда кўрсатилади.

📜 Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
 
🔸 ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг (оиланинг) ёки унинг қонуний вакилининг мурожаати;
 
🔸 ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг (оиланинг) ёки унинг қонуний вакилининг ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш шартларига розилиги.
 
☑️ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда ҳамда ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишда қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назорат қилувчи ваколатли давлат органидир.

🌐 Telegram | 💬 Facebook | 🌐 Linkedin | 🌐 Instagram | 🌐 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади

 
“Буюк ватандошимиз, ҳадис ва тасаввуф илмининг етук намояндаси Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–275-сон, 24.07.2026 й.) қабул қилинди.
 
🔰 Қарорга кўра, жорий йилда Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади.
 
📜 Термиз шаҳрида 2026 йил ноябрь ойида “Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида халқаро конференция ўтказилади.
 
📑 Ҳаким Термизийнинг “Наводирул усул” ва “Баҳрут тафсир” асарлари ҳамда алломанинг илмий меросига оид бошқа манбаларнинг ўзбек ва хорижий тиллардаги илмий-изоҳли академик таржималари нашр этилади.
 
📚 2026 йил давомида Ҳаким Термизий илмий меросига оид туркум рисолалар нашрга тайёрланади ва чоп этилади.
 
💰 Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Ҳаким Термизий асарлари билимдони” танлови ўтказилади ва ғолиблар муносиб тақдирланади.
 
📁 Аллома таваллудининг 1200 йиллиги муносабати билан Ҳаким Термизий хотирасига бағишланган кураш турнири 2026 йил ноябрь ойида “Мардлар майдони” шиори асосида юқори савияда ўтказилади.

🌐 Telegram | 💬 Facebook | 🌐 Linkedin | 🌐 Instagram | 🌐 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маданий мерос соҳасидаги давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилади

 
Қонун (ЎРҚ–1160-сон, 23.07.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 
Мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатларини аниқлаштирувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 
🏛 Киритилган қўшимчаларга кўра, Маданий мерос агентлиги қуйидаги ваколатларни амалга ошириши белгиланди:
 
🔹 моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
 
🔹 моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;
 
🔹 моддий маданий мерос объектларининг аниқланишини, ҳисобга олинишини, муҳофаза қилинишини, тарғиб қилинишини ва улардан фойдаланилишини таъминлайди;
 
🔹 моддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этади ва амалга оширади ва бошқалар.


🌐 Telegram | 💬 Facebook | 🌐 Linkedin | 🌐 Instagram | 🌐 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди


“Давлат органининг ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1161-сон, 27.07.2026 й.) қабул қилинди.

📜 Қонунга кўра, зарарнинг ўрнини қоплаш учун ундириладиган маблағлар миқдори суднинг қарори асосида аниқланади.

💰 Жисмоний ёки юридик шахсга етказилган ҳамда суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланган моддий ва (ёки) маънавий зарарнинг ўрни ҳудудий компенсация жамғармасидан пул шаклида қопланади.

🧾 Зарарнинг ўрни суднинг зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ берилган ижро варақасига асосан қопланади.

Агар зарар етказилганлиги учун аниқ бир шахс суднинг қонуний кучга кирган қарори билан айбдор деб топилган бўлса, моддий ва (ёки) маънавий зарарнинг ўрни ушбу шахс томонидан қопланиши лозим.

Суд қарори билан айбдор деб топилган шахс ўзи етказган зарарнинг ўрнини ундирувчига белгиланган тартибда ихтиёрий равишда қоплаш ҳуқуқига эга.

🔘 Зарарнинг ўрни суд қарори асосида ҳудудий компенсация жамғармалари ҳисобидан қоплаб берилганда ва кейинчалик зарар етказган айбдор шахсга нисбатан қонунга мувофиқ регресс ҳуқуқи юзага келган тақдирда:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари айбдор шахс фаолият юритаётган ёки муқаддам ишлаган давлат органига талабнома киритади.

🌐 Telegram | 💬 Facebook | 🌐 Linkedin | 🌐 Instagram | 🌐 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1👏1
Тошкент шаҳри 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади

 
“Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–279-сон, 27.07.2026 й.) қабул қилинди.
 
📄 Қарорга кўра, 2031 йил 1 январга қадар Тошкент шаҳрида, эксперимент тариқасида, қуйидаги тартиб жорий қилинади:
 
барча туманларни махсус иқтисодий ва саноат зоналари билан боғлаш, уларнинг салоҳиятини ошириш ва янги лойиҳаларни кўпайтириш мақсадида:
 
💚 ҳар бир туманга лойиҳаларни жойлаштириш учун махсус иқтисодий ва саноат зоналари ҳудудидан Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан ер майдонлари бириктирилади.
 
🏛 Олмазор туманида жойлашган Ёшлар маркази биносида ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, хорижий тиллар ва замонавий касбларга ўқитиш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш йўналишларида Ёшлар креатив парки ташкил этилади.
 
📚 “Тошкент китоб тижорат” уюшмасига аъзо бўлган китоблар савдосини амалга оширувчи тадбиркорларга аҳоли гавжум жойларда, бозорларда, йирик савдо марказларида, шоҳ кўчаларда енгил конструкцияли китоб дўконларини ўрнатиш, “Book cafe”ларни ташкил қилиш, пойтахтда барпо этилаётган 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритадиган сайилгоҳларда “китоб кўчаси” фаолиятини йўлга қўйишга рухсат берилади.
 
📋 Майдони 5 минг метр квадратдан ортиқ савдо марказларида китоб дўконларини ташкил этишнинг мажбурий тартиби жорий қилинади.

🌐 Telegram | 💬 Facebook | 🌐 Linkedin | 🌐 Instagram | 🌐 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Изучен китайский опыт по организации общественного консенсуса и инклюзивного диалога

🔗Подробнее...

 
Жамоатчилик консенсуси ва инклюзив мулоқотни ташкил этиш бўйича Хитой тажрибаси ўрганилди

🔗Батафсил...
 
 
The Chinese experience in fostering public consensus and inclusive dialogue was studied
 
🔗Read more...

🌐 Telegram |💬 Facebook | 🌐 Linkedin | 🌐 Instagram |
🌐 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👏1🤝1
O‘zbekiston xalqiga Xalqlar do‘stligi kuni munosabati bilan bayram tabrigi

Поздравление народу Узбекистана с Днем дружбы народов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍1👏1🙏1
Хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлиги оширилади


“Хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–289-сон, 03.08.2026 й.) қабул қилинди.
 
Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан хавфли чиқиндиларни ҳосил қилувчи ташкилотлар (хавфли чиқиндиларнинг эгалари бўлган юридик шахслар):
 
💚 экологик экспертиза хулосасига мувофиқ хавфли чиқиндиларни бошқариш бўйича йиллик режаларни ишлаб чиқади ҳамда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (Агентлик)нинг ҳудудий бошқармалари билан келишади;
 
💚 йиллик режаларда қуйидаги кўрсаткичларни назарда тутади:
 
хавфли чиқиндилар ҳосил бўлиш ҳажмини камайтириш;
 
хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш улушини ошириш, уларни хавфсиз жойлаштириш;
 
хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ёки кўмишга тегишли ваколат, инфратузилма ҳамда экологик экспертизанинг ижобий хулосасига эга бўлган ихтисослашган ташкилотларга қайта ишлаш ёки кўмиш учун топшириш.
 
🔘 Барча фойдаланишдан чиқарилган хавфли чиқиндилар сақланаётган (жойлаштирилган) махсус иншоотлар ва очиқ майдонлар (махсус объектлар) уларни экологик қайта тиклаш учун зарур бўлган маблағлар билан биргаликда бепул асосда Агентликка ўтказилади.
 
📄 2026 йил 1 октябрдан хавфли чиқиндиларни ҳосил қилувчи ташкилотлар статистика ҳисоботлари йил якунига кўра шакллантириб борилади.

🌐 Telegram |💬 Facebook | 🌐 Linkedin | 🌐 Instagram |
🌐 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар билан “оилабай” ишлаш тизими жорий этилади

 
“Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни таълим ва ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–292-сон, 04.08.2026 й.) қабул қилинди.
 
🔰 Қарорга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни таълим, ижтимоий ёрдам ва хизматларга жалб қилиш бўйича “оилабай” ишлаш тизими жорий этилади. Бунда ижтимоий ходим томонидан:
 
🔹 ота-онага болани таълим ва ижтимоий хизматларга жалб этиш бўйича амалий кўмак кўрсатиб борилади;
 
🔹 боланинг таълим ва ижтимоий хизматлардан фойдаланаётганлиги доимий равишда мониторинг қилиб борилади, заруратга кўра бошқа ижтимоий ёрдам ва хизматларга жалб қилиш чоралари кўрилади.
 
🧾 3–18 ёшдаги болаларнинг алоҳида таълимга эҳтиёжини аниқлаш ва давлат таълим муассасаларига йўналтириш “Инсон” марказларининг Болани комплекс баҳолаш гуруҳи (баҳолаш гуруҳи) томонидан амалга оширилади. Бунда:
 
🔸 баҳолаш гуруҳи томонидан 3–18 ёшдаги боланинг таълимга эҳтиёжини баҳолаш психологик-педагогик диагностик мезонлар асосида;

🔸 функционал имконияти, кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш эса ногиронликни баҳолаш шкаласининг маҳаллий шарт-шароитларга мослаштирилган мезонлари асосида амалга оширилади;
 
🔸 баҳолаш гуруҳи фаолияти 2026 йил 1 октябрдан бошлаб Навоий ва Хоразм вилоятларида йўлга қўйилади.

🌐 Telegram |💬 Facebook | 🌐 Linkedin | 🌐 Instagram |
🌐 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Бошпанасиз шахслар қўллаб-қувватланади

 
“Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–288-сон, 03.08.2026 й.) қабул қилинди.
 
🏛 Қарорга кўра, ички ишлар органларининг Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказлари деб қайта номланади.
 
⛔️ Бошпанасиз шахсларни Ижтимоий марказларга суд қарори асосида жойлаштириш амалиёти бекор қилинади.
 
🔎 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
 
🤓 Ижтимоий марказларга бошпанасиз шахслар уларнинг розилиги билан жойлаштирилади;
 
🤓 Ижтимоий марказларга жойлаштирилган шахслар вақтинчалик бошпана ҳамда ушбу марказларга ажратилган маблағлар ҳисобидан озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари билан таъминланади;
 
🤓 Ижтимоий марказларга жойлаштирилган шахслар индивидуал режаларга мувофиқ ижтимоий хизмат ва ёрдамлар билан қамраб олинади ва бошқалар.
 
💸 2026 йил 1 октябрдан Ижтимоий марказларга жойлаштирилган бошпанасиз шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилади ҳамда уларни касбга ўқитиш бўйича туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари орқали ваучерлар ажратилади.
 
📜 Бошпанасиз шахслар Ижтимоий марказларда бўлган даврида ушбу муассасага вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади.
 
🤑 Бошпанасиз шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ давлат божи, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

🌐 Telegram |💬 Facebook | 🌐 Linkedin | 🌐 Instagram |
🌐 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Одам савдосидан жабрланганлар учун қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади

 
“Одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш ва уларни жамиятга интеграция қилиш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–146-сон, 03.08.2026 й.) қабул қилинди.
 
📖 Фармонга кўра, “Инсон” маркази ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Агентлик) тизимидаги одам савдосидан жабрланган шахсларга хизмат кўрсатувчи ихтисослашган муассасаларга, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларга одам савдосидан жабрланган шахсларни дастлабки идентификация қилиш ваколати берилади.
 
Дастлабки идентификация натижасида шахсга одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс мақоми 1 ойгача, якуний идентификация қилиш натижасида бериладиган одам савдосидан жабрланган деб тан олинган шахс мақоми эса кўпи билан 1 йилгача бўлган муддатга берилади.
 
🕐 Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан одам савдосидан жабрланган шахсларни якуний идентификация қилиш муддати 10 сутка этиб белгиланади.
 
🔘 2026 йил 1 сентябрдан:
 
💚 Агентликнинг “1146” қисқа рақамли ишонч телефони орқали одам савдосидан жабрланган шахсларнинг мурожаатларини Ўзбекистон ҳудудида қабул қилиш, мутахассислар томонидан уларга ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ҳамда бошқа масалаларда маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш хизматлари кўрсатилади;
 
💚 Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик
ва бошқа ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасаларида одам савдосидан жабрланганлик ҳолати бўйича мурожаатларни қабул қилиш, уларга ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ва моддий ҳамда бошқа масалаларда маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш хизматлари кўрсатиладиган ишонч телефонлари фаолияти йўлга қўйилади;
 
💚 Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти ва “Самарқанд” халқаро аэропортларида Миграция жамғармаси ҳисобидан сунъий интеллект технологияларидан фойдаланилган ҳолда Миграция маслаҳат бюролари ташкил этилади.

🌐 Telegram |💬 Facebook | 🌐 Linkedin | 🌐 Instagram |
🌐 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Автомобиль йўлари соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди


“Автомобиль йўлари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1162-сон, 05.08.2026 й.) қабул қилинди.

Қонуннинг мақсади Ўзбекистонда автомобиль йўлларини ривожлантириш, улардан фойдаланиш ва йўл фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунга кўра, Ўзбекистонда автомобиль йўллари қуйидагича таснифланади:

💚 умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;
💚 шаҳарларнинг ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари (ички автомобиль йўллари);
💚 хўжалик автомобиль йўллари.

💵 Автомобиль йўллари фойдаланиш режимига кўра бепул ёки белгиланган тартибда пулли бўлиши мумкин.

🚘 Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат мулки бўлиб, улар Автомобиль йўллари қўмитасининг ихтиёрида бўлади ва чекланмаган доирадаги шахсларнинг транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжаллангандир.

🔎 Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги ажратилган минтақанинг минимал ўлчамлари қуйидагилардан иборат:

І тоифа автомобиль йўлларида - 80 метр;
II тоифа автомобиль йўлларида - 60 метр;
III ва IV тоифа автомобиль йўлларида - 40 метр;
V тоифа автомобиль йўлларида - 25 метр.

🔘 Йўл бўйи минтақаси - бу ажратилган минтақага иккала томонидан туташган, чегараларида транспортнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун ердан фойдаланишнинг алоҳида шартлари белгиланадиган ер участкасидир.

🏛 Автомобиль йўллари қўмитаси автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли органдир.

🌐 Telegram |💬 Facebook | 🌐 Linkedin | 🌐 Instagram |
🌐 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Чорвачилик соҳасида субсидиялар ажратилади


“Чорвачилик тармоғи лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–293-сон, 05.08.2026 й.) қабул қилинди.
 
🤑 Қарорга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан 2030 йил 1 январга қадар Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан Давлат бюджети ҳисобидан наслчилик хўжаликларига ўстиришга қолдирилган идентификация қилинган урғочи наслдор қорамолларни сақлаш харажатларининг бир қисмини қоплашга ҳар бир давр учун алоҳида қуйидаги миқдорларда субсидия ажратилади:
 
🤓 биринчи наслдор урғочи бузоқ олинганда – 1,5 млн сўм;
🤓 иккинчи наслдор урғочи бузоқ олинганда – 2 млн сўм;
🤓 олинган бузоқ 12 ойликкача сақланганда – 1 млн сўм;
🤓 олинган бузоқ 12 ойдан 18 ойликкача сақланганда – 1 млн сўм.
 
🏛 Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги муассислигида қуйидаги вазифаларни амалга оширадиган сервис корхонаси ташкил этилади:
 
🔹 хорижий давлатларда чорвачилик тармоғи лойиҳаларини амалга ошириш;
 
🔹 хорижий давлатлардан йирик ва майда шохли қорамолларни чорвачилик хўжаликлари ва аҳоли хонадонларига етказиб бериш ҳамда ушбу мақсадлар учун мамлакат ҳудудида импорт карантини пунктлари (зоналари)ни ташкил этиш;
 
🔹 чорва моллари етказиб берилгандан кейин камида 12 ой озиқлантириш, ветеринария, сунъий уруғлантириш, наслчилик ва зоотехник хизматлар кўрсатишдан иборат сервис пакетини тақдим этиш.

🌐 Telegram |💬 Facebook | 🌐 Linkedin | 🌐 Instagram |
🌐 Website
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1