Фариштам
775 subscribers
1.19K photos
3.67K videos
8.68K links
Онажон меҳрингиз тополмаяпман,
Бу аччиқ дардларни енголмаяпман.
Download Telegram
Алҳамдуллилаҳ юрагингда Оллоҳ бор лекин Оллоҳ учун юрагингни бир инсонга ишониб топширсангу уни Оллоҳ учун яхши кўрсангу... аммо у юрагимда жой йўқ деса қандай оғир ботарканаа ёмон қаттиқ ботди жуда ёмон.....😢

Демак севги йўқ нарса севиш бу гуноҳ эканда...

Оллоҳга бўлган севгидан бошқаси бекор ишонмаслик керакми шунда.?

Роббимни севганинг учун унга ёлғиз унга ишонганинг учун муҳаббат аталмиш буюк туйғуни ўзи омонат қилиб берган юрагингга жойлаган меҳмон қилиб юборган бу Оллоҳ эмасми ё нотўғрими.?
Армонларнинг қучоғида ёлғиз қолдим,
Меҳрингизни қумсаб ёнди, юрак бағрим.
Соғинаман сени дарров болам дея,
Соғинчларга кўмиб кетган онажоним.

Тўймагандим аҳир қайноқ меҳрингизга,
Малҳам бўла олмадим-а дардингизга.
Билиб билмай озор бердим қалбингизга,
Соғинчларга кўмиб кетган онажоним.

Йиғлай десам кўзларимда қолмади ёш,
Қаттиқ тегди тақдир отган синовли тош.
Меъросмиди сиздан менга сабр бардош,
Соғинчларга кўмиб кетган онажоним.

Яхши кўрган рўмолингиз ўраб юрай,,
Тушларимга киринг она бир бор кўрай.
Ҳеч бўлмаса тушларимда узр сўрай,
Соғинчларга кўмиб кетган онажоним.

Болам деган сўзларингиз соғиндим-а,
Меҳрингизни қумсаб росса оғриндим-а.
Суъратингиз қучиб бугун овундим-а,
Соғинчларга кўмиб кетган онажоним.

Фаришта


2024 12 05

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
#Иқрор.

Инсон фақат қиймати бўлган жойдагина қадрлидир.
Қийматли бўлмоқчун эса камроқ фидокорлик зарур.
Зотан  ўта фидокорлик қадрсизликка олиб келади.
Қадрингизни йўқотмаган ҳолда қилинг яхшиликни...!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таваккал қилишни ўрганинг, ўҳшаса бахтлироқ, ўҳшамаса кучлироқ бўласиз..

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤍🌸 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли,  файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АДОЛАТ.

Ҳақ йўлда бўлсанг ҳам но ҳақ дейдилар,
Устингдан кулади ҳатто дайдилар,
Ўтса ҳам орадан кўп йил ва ойлар,
Адолат албатта қарор топади!

Баъзида ўзингни оқлагинг келар,
Оқловинг кимгадир келтирар зарар,
Сабр қил сабрнинг ости олтин-зар,
Адолат албатта қарор топади!

Адолат букилар аммо синмайди,
Но ҳақлар бу сўзни мағзин билмайди,
Эр йигит виждонин асло сотмайди,
Адолат албатта қарор топади!

Бир сўзинг аслида сени оқлайди,
Айни дам шу сўзинг кўпга ёқмайди,
Золимга кун боқса бир кун боқмайди,
Адолат албатта қарор топади!

Сабр қил ўкинма айлагин бардош,
Ҳақ бўлсанг Яратган сен билан йўлдош,
Бир куни келади ёвлар эгар бош,
Адолат албатта қарор топади!

Маккани фатҳ қилди расули амин,
Бир пайтлар у зотга тор бўлган замин,
Адолат кучига ёв бўлди амин,
Адолат албатта қарор топади!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юракка ўқ санчилар
Боргим келар қанчалар
У томон, У томон
Бепарво қанчалар
Дилимни парчалар
У ҳамон, У ҳамон.

Ҳатто бир куним ўтса
Сенсиз кўзларим кулса
Бу ёлғон, Бу ёлғон
Севгимдан тонмадим
Воз кеча олмадим
Ёр осон, Ёр осон....

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
5791168612(3)
<unknown>
СЕН МЕНИ
СЕВМАДИНГ
СЕВДИРДИНГ ҲОЛОС..😔


🎙Фаришта

Комила қиз

@ijodimnamunasi


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
Сиз уни ўйлайсиз менга термулиб...😔


Рислиғой Ҳотамова

🎙Фаришта


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
(DEMO VERSION)

🎙Фаришта


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
ТОКИ БУ ЮРАГИМ
       ТАКРОР СЕВМАСИН...


Жоним кетар бўлсанг ишқинг олиб кет,
Сенсиз бу юрагим ишқдан куймасин.
Кўксимга ўткир бир ҳанжар уриб кет,
Токи бу юрагим такрор севмасин.

Фаришта.

Муҳаббат туйғусин йўқот дилимдан,
хотира эслатиб бағрим эзмасин.
Бўлди бас номингни қўяй тилимдан,
Токи бу юрагим такрор севмасин.

Комила Қиз.

Илтимос кўнглимдан ўчир сийратинг,
Кетганинг ҳаттоки юрак сезмасин.
Ҳаётим тарк этгин ширин туш бўлиб,
Токи бу юрагим такрор севмасин.

Фаришта.

Чорлама руҳимни ўзинга асло,
Бу руҳим етар ҳеч тандан безмасин.
Дейдилар ёлғизнинг ёридир Ҳудо,
Токи бу юрагим такрор севмасин.

Комила Қиз.

Агар кетар бўлсанг қайтмас бўлиб кет,
Токи бу юрагим меҳринг туймасин.
Кет мени қалбимдан кет умрбод кет,
Токи бу юрагим такрор севмасин.

Фаришта.

Узатмай сен томон тортайин қўлим,
Бетиним ҳаёллар саҳро кезмасин.
Шундай қил ишқингдан совуб шу кўнглим,
Токи бу юрагим такрор севмасин.

Комила Қиз.

Умрбод қийнасин сизни менсизлик,
Қалбингиз ҳеч қачон бахтни туймасин.
Ҳор бўлган севгимни эсланг қилиб ёд,
Токи бу юрагим такрор севмасин.

Фаришта.

Жим бўлгин гапирма менга ортиқ сўз,
Ёлғонинг яна бир умид бермасин.
Кўрмай-кўрмай юриб тушса кўзга-кўз,
Токи бу юрагим такрор севмасин.

Комила Қиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Men nafas olomas darajada bo'g'ilib yig'layotganimda, sen o'sha qizni kuldirayotgan eding...


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
Кўнглим ғашланса ҳам табассум қилиб қўяверадиган бўлибман. Алҳамдулиллаҳ ت

Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин диндошларим.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
Фариштам
Ziyoda – Kulib qo'y @Sifatli_musiqa
Баъзан адолатсизликдан дод дегинг келади лекин сабр қиласан.
Азият беришади сукут қиласан.
Бир куни бу сабринг ҳам додлар солади дунёларга сиғмай қоласан.
Ўз қалбинга ўзинг тасалли ҳам берасан. "Барчаси ўтади сабр қил" дея.
Ўтади, ўтади ич- ичингдан нималарнидир қулатиб ўтади.
Жонинг бўғзингда, ҳаво етмагандек бўлсада яна атрофга табассумла мажбур боқасан
..😔

Фаришта
Аллоҳ Ўзи севган қулини дуч келган кишига севдирмас..


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Премеъра

Юрагимга ботар берган озори,
Соҳталарга тўлган дунё бозори.
Кўрмагандим бундай инсон беорин,
Одамларга менда ишонч қолмади.

Яхшилигим зумда унутар бари,
Мендан юзин буриб кетарлар нари.
Барчани ютади бир кун ер қари,
Одамларга менда ишонч қолмади.

Соҳталикдан кийган эгнига либос,
Сўзлайдилар бирам либосига мос.
Эрмак қилиб ортдан куларлар ҳолос,
Одамларга менда қолмади ишонч.

Дилингиз оғритмай ўйлаб сўзладим,
Нажот қидирдингиз бирга изладим.
Фақат сизлар учун фойда кўзладим,
Одамларга менда қолмади ишонч.

Қалб кўзи оч, нафси бузуқ кушанда,
Яхшиликни банда билмас эканда.
Кўзлари очилар вақти келганда,
Одамларга менда қолмади ишонч.

Фаришта


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Астағфируллох

АЛЛОХ ХОХЛАМАГАН ОДАМИГА ХАТТО УЙИНИ ХАМ КЎРСАТМАС ЭКАН...

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам