Фариштам
771 subscribers
1.2K photos
3.74K videos
8.8K links
Онажон меҳрингиз тополмаяпман,
Бу аччиқ дардларни енголмаяпман.
Download Telegram
#Премеъра

Юрагимга ботар берган озори,
Соҳталарга тўлган дунё бозори.
Кўрмагандим бундай инсон беорин,
Одамларга менда ишонч қолмади.

Фаришта

Мулойим мушукдек кириб ичимга
Ёлғондан куч қўшар яна кучимга
Улар деб оқ тушди қора сочимга
Одамларга менда қолмади ишонч.

Асқарова Турсуной

Яхшилигим зумда унутар бари,
Мендан юзин буриб кетарлар нари.
Барчани ютади бир кун ер қари,
Одамларга менда ишонч қолмади.

Фаришта

Раҳмимни келтириб турар мулойим
Сохта, ношудларга тўлди саройим
Уларга ҳам инсоф берар Худойим
Одамларга менда қолмади ишонч.

Асқарова Тусуной

Соҳталикдан кийган эгнига либос,
Сўзлайдилар бирам либосига мос.
Эрмак қилиб ортдан куларлар ҳолос,
Одамларга менда қолмади ишонч.

Фаришта

Фойдам текканида ойман кўзига,
Энди ишонмайман бирон сўзига.
Хатто қарамайман безбет юзига,
Одамларга менда қолмади ишонч.

Асқарова Турсуной

Дилингиз оғритмай ўйлаб сўзладим,
Нажот қидирдингиз бирга изладим.
Фақат сизлар учун фойда кўзладим,
Одамларга менда қолмади ишонч.

Фаришта

Афсус билишмади кўрсатган меҳрим
Энди кўз ёшига келмайди раҳмим
Сабримни мустаҳкам яратган, Роббим
Одамларга менда қолмади ишонч.

Асқарова Турсуной

Қалб кўзи оч, нафси бузуқ кушанда,
Яхшиликни банда билмас эканда.
Кўзлари очилар вақти келганда,
Одамларга менда қолмади ишонч.

Фаришта

Аёвсиз озорлар бериб қалбимга
Кеч бўлар етасиз, бир кун қадримга
Излаб ҳам келарсиз, балки қабримга
Одамларга менда қолмади ишонч.

Асқарова Турсуной

2024. 05. 11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хар доим хам биз яхшини ёмондан ажрата олмаймиз кўпинча менда шундей, бунга сабаб меъёр билмас меҳримда деб ўйлейман менимча...😔


Ҳаётимдаги энг катта хато, одамлар менга уларга берган муҳаббатимдек муҳаббат билан жавоб қайтаришади деб ишонганимдир.

Ишонган инсонларим эса бугун шу қадар тез ўзгардики, қачон бу даражада ўзгаришга улгурганини сезмай ҳам қолдим.

Ҳаммани хотирасидан бутунлай ўчиб кетишни истайман...

Фаришта

@ijodimnamunasi
Фариштам
Ulug'bek Shomurodov – Arzanda jonim (cover) (farmusic.net)
Ҳамма нарсани ғалвири вақт. У ёлғон билан ростни, сохта билан аслни, ишқ билан ҳавасни бир куни албатта ажратиб беради.

Борадиган жойи қолмаганда сенга талпинадиган эмас, кетадиган жойи кўп бўлиб ёнингда қолган ёр қадрлидир.


@Ijodimnamunasi
Ёлғончига ҳақиқатнинг, хоингга садоқатнинг, вафосизга ишқнинг, беномусга ориятнинг таъмини ҳис қилдиришга, тушунтиришга ҳаракат қилманг, чунки инсон ўзида йўқ нарсанинг таъмини ҳеч қачон тотолмайди, тасаввур ҳам қила олмайди....
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен ўзгармадим аксинча улар ўзгарди чунки юзларидаги ниқобини ечишди....☝️

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ана бўлмасам мени исмимга айтилган қўшиқни қайси бири чиройли айтган қани реакция орқали бахо бериларчииии десама бврибир индамисиларее ўзи кўряпсиларми жойлаётган постларимини 😜🙊🙈

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
Мана бўлмасам😜айтдимуу менам туппа тузик қўшиқ айтоламанаканее энди қўрқмасдан каатта саҳналарда гала кансерт берсам ҳам бўлорарканаааеее😜🙈😂😂


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
••• Ичимдаги ғалаёнларни босолмаяпман...
Бу туғёнларни енгиш учун ҳар нега ўзимни урмоқдаман...
Йўқолмаяпти, тинчланмаяпти, тутқич бермаяпти... Гўё бомба портлашга тайёрланётгани каби...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐ДУШАНБА ТОНГИ
    МУБОРАК БУЛСИН💐

⛅️ХАЙРЛИ ТОНГ🌤

🌸Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуоларла бошланиши лозим...

🌸Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, иншааллаҳ!!!🤲


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизнинг жойнамозингиз қумлар эди я Расулуллоҳ ﷺ.
Ҳозир жойнамози гилам бўлганлар намоз ўқимаябди. Сиз қалби энг тоза эдингиз, тонгга қадар намоз ўқир эдингиз. Умматингиз эса "қалбим тоза" деб намоз ўқимаябди.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
Алҳамдуллилаҳ юрагингда Оллоҳ бор лекин Оллоҳ учун юрагингни бир инсонга ишониб топширсангу уни Оллоҳ учун яхши кўрсангу... аммо у юрагимда жой йўқ деса қандай оғир ботарканаа ёмон қаттиқ ботди жуда ёмон.....😢

Демак севги йўқ нарса севиш бу гуноҳ эканда...

Оллоҳга бўлган севгидан бошқаси бекор ишонмаслик керакми шунда.?

Роббимни севганинг учун унга ёлғиз унга ишонганинг учун муҳаббат аталмиш буюк туйғуни ўзи омонат қилиб берган юрагингга жойлаган меҳмон қилиб юборган бу Оллоҳ эмасми ё нотўғрими.?
Армонларнинг қучоғида ёлғиз қолдим,
Меҳрингизни қумсаб ёнди, юрак бағрим.
Соғинаман сени дарров болам дея,
Соғинчларга кўмиб кетган онажоним.

Тўймагандим аҳир қайноқ меҳрингизга,
Малҳам бўла олмадим-а дардингизга.
Билиб билмай озор бердим қалбингизга,
Соғинчларга кўмиб кетган онажоним.

Йиғлай десам кўзларимда қолмади ёш,
Қаттиқ тегди тақдир отган синовли тош.
Меъросмиди сиздан менга сабр бардош,
Соғинчларга кўмиб кетган онажоним.

Яхши кўрган рўмолингиз ўраб юрай,,
Тушларимга киринг она бир бор кўрай.
Ҳеч бўлмаса тушларимда узр сўрай,
Соғинчларга кўмиб кетган онажоним.

Болам деган сўзларингиз соғиндим-а,
Меҳрингизни қумсаб росса оғриндим-а.
Суъратингиз қучиб бугун овундим-а,
Соғинчларга кўмиб кетган онажоним.

Фаришта


2024 12 05

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
#Иқрор.

Инсон фақат қиймати бўлган жойдагина қадрлидир.
Қийматли бўлмоқчун эса камроқ фидокорлик зарур.
Зотан  ўта фидокорлик қадрсизликка олиб келади.
Қадрингизни йўқотмаган ҳолда қилинг яхшиликни...!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таваккал қилишни ўрганинг, ўҳшаса бахтлироқ, ўҳшамаса кучлироқ бўласиз..

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤍🌸 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли,  файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АДОЛАТ.

Ҳақ йўлда бўлсанг ҳам но ҳақ дейдилар,
Устингдан кулади ҳатто дайдилар,
Ўтса ҳам орадан кўп йил ва ойлар,
Адолат албатта қарор топади!

Баъзида ўзингни оқлагинг келар,
Оқловинг кимгадир келтирар зарар,
Сабр қил сабрнинг ости олтин-зар,
Адолат албатта қарор топади!

Адолат букилар аммо синмайди,
Но ҳақлар бу сўзни мағзин билмайди,
Эр йигит виждонин асло сотмайди,
Адолат албатта қарор топади!

Бир сўзинг аслида сени оқлайди,
Айни дам шу сўзинг кўпга ёқмайди,
Золимга кун боқса бир кун боқмайди,
Адолат албатта қарор топади!

Сабр қил ўкинма айлагин бардош,
Ҳақ бўлсанг Яратган сен билан йўлдош,
Бир куни келади ёвлар эгар бош,
Адолат албатта қарор топади!

Маккани фатҳ қилди расули амин,
Бир пайтлар у зотга тор бўлган замин,
Адолат кучига ёв бўлди амин,
Адолат албатта қарор топади!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юракка ўқ санчилар
Боргим келар қанчалар
У томон, У томон
Бепарво қанчалар
Дилимни парчалар
У ҳамон, У ҳамон.

Ҳатто бир куним ўтса
Сенсиз кўзларим кулса
Бу ёлғон, Бу ёлғон
Севгимдан тонмадим
Воз кеча олмадим
Ёр осон, Ёр осон....

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам
5791168612(3)
<unknown>
СЕН МЕНИ
СЕВМАДИНГ
СЕВДИРДИНГ ҲОЛОС..😔


🎙Фаришта

Комила қиз

@ijodimnamunasi


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Фариштам