2023 йилнинг 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТваТОХТД Метрополитенда ХТБнинг шахсий таркиб билан навбатдаги эрталабки хизмат олд йўриқномасида Департамент бошлиғининг ўринбосари-МХТ бошқармаси бошлиғи полковник Р.А.Ташпулатов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги 10-сонли “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти шахсий таркибга кенг тушунтирилиб, турли даражадаги бошлиқларга Қарорнинг 1-иловасида қайд этилиб ўтилган талабларга риоя этилиши, ҳар бир бандини ёддан билиш шартлиги, дафтарларга конспектлаштирилиши ва шахсий таркибдан кодекс талаблари бўйича савол-жавоб ўтказилиши тўғрисида кўрсатмалар бериб ўтди.
Кучлик бекати ХТБ ҲПГ томонидан жорий йилнинг 25 январь куни хизмат худудига тегишли бўлган Кучлик ҳамда Ёриқ МФЙларда жойлашган 17,55, мактабларда бахтсиз ходисаларни олдини олиш ва хизмат худуддан ўтиб кетаётган йўловчи поездларнинг ойналарига тош отмаслик, темир йўлларда бемақсад юрмаслик , темир йўлларда қулоқчиндан фойдаланмаслик, бекатда туриб қолган вагонларга чиқмаслик ва селфи қилмаслик, вагонларда кўмир махсулотларини талон-тарож қилмаслик бу бўйича маьмурий жавобгарлик борлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб ўқувчиларнинг ота-оналиридан темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмаслик юзасидан тилхитлар олинди ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари "Кучлик-Тўйтепа" темир йўл бекатлари оралиғи 31-км 2-тўсиқда жойлашган қўриқланадиган темир йўл кесишмасида хизмат олиб бораёган кесишма назоратчиси билан суҳбат ўтказилиб, ЎзР. МЖтКнинг 113-моддаси 4-қисми билан 3-нафар фуқорога нисбатан маьмурий баённома расмийлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига келди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вместе с супругой прибыл с государственным визитом в Бишкек.
#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вместе с супругой прибыл с государственным визитом в Бишкек.
#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жорий йилнинг 27 январь куни Фарғона вилояти Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ОАВ билар хамкорликда Қўқон темир йўл транспорти техникуми ўқувчилари билан вояга етмаганлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар ва хуқуқбузарликларни олдини олиш, ўткир тиғли буюмлар олиб юрмаслик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини хақчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон қарорининг мазмун моҳияти юзасидан давра сухбати ўтказилди.
Жорий йилнинг 27-январь куни Тошкент минтақасидаги темир йўл транспортида ХТБ “Ўзбекистон” бекатидаги бўлинма ҲПГ томонидан темир йўлларда поездлар билан боғлиқ бўлган турли кўринишдаги бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида, Тошкент вилояти, Янгийўл шахар ХТБга қарашли 5-сонли мактабида “ДИҚҚАТ ТЕМИР ЙЎЛ” мавзусида профилактик йигилиш ташкиллаштирилди. Йиғилишда ўқувчи ёшларга темир йўлни белгиланмаган жойларидан кесиб ўтмаслик, темир йўл яқинида чорва молларини боқмаслик, темир йўлларда турган поезд вагонлари устига чиқмаслик, ҳаракатдаги поездларга осилмаслик ва релсларга бегона жисмларни қўймаслик тушунтириб ўтилди.
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti SH.M.Mirziyoyevning 2023 yilning 20 yanvar kunidagi "Ichki ishlar organlarini xalqchil professional tuzilmaga aylantirish va aholi bilan yanada yaqin hamkorlikda ishlashga yo'naltirish bo'yicha qo'shimcha chora-tadbirlar to'g'risidagi" PQ-10-sonli qarorining mazmuni bo'yicha ichki ishlar xodimlari o'rtasida targ'ibot ishlari davom etmoqda. Bunda Sirdaryo viloyati Transportda XTB boshlig'ining alohida ko'rsatmasiga asosan Guliston bekatidagi bo'linma boshlig'i podpolkovnik D.Xayriyev tomonidan bo'linma xodimlariga ushbu qarorda keltirilgan kasb madaniyati etikasi va estetikasi, ya'ni Ichki ishlar organlari xodimlarining kasbiy madaniyati va xizmat intizomi kodeksi va IIO kadrlar salohiyati darajasini oshirish bo'yicha kompleks chora-tadbirlar "yo'l xaritasi" tasdiqlanganligini, bundan keyin Intizomiy jazo tariqasida lavozimidan ozod etiladigan xodimlarni boshqa sohaviy tuzilmaga o'tkazish amaliyotiga chek qo'yilishi ko'rsatilganligini tushuntirib o'tildi.
t.me/iivtransport
t.me/iivtransport