IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.65K subscribers
20.2K photos
1.05K videos
7.63K links
Download Telegram
Ҳамма вилоят, шаҳар ва туманларда сайёҳлар борадиган жойларни кўпайтириш кераклиги қайд этилди.

"Ҳар бир ҳоким ўзига шундай саволни берсин: “менинг вилоятим, шаҳар ва туманимга сайёҳлар қаерга ва нимани кўришга келади?” Қайси ҳоким шу саволга тўғри жавоб топиб, туризм дастурларини қилса, албатта ўзгариш бўлади", деди Президент.

Ҳар бир вилоят ҳокимига ички ва четдан турист жалб қилиш бўйича ўзининг “туристик ҳалқаси”ни ташкил этиш бўйича лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди. Энг яхши лойиҳаларга танлов асосида 20 миллион долларгача кредит ажратилади.

Марказий банкка 1 триллион сўмлик кредит ресурсларини ажратиш, йил якунига қадар яна қўшимча 100 миллион доллар хорижий кредит линиялари жалб қилиш топшириғи берилган бўлсада, бу маблағлар ҳали тадбиркорларга етиб бормагани танқид қилинди.

Агар 1 триллион сўм маблағлар тижорат банкларига жойлаштирилмаса, Марказий банк раҳбариятига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.

1 ноябргача туризм хизматлари учун 100 миллион долларлик кредит линиясини очиш, йил якунига қадар келгуси йил учун яна қўшимча 100 миллион доллар жалб қилиш топширилди.

Шунингдек, мутасаддиларга:

- барча сув омборлари, ўрмон хўжалиги ерларини ўрганиб, уларда туристик зоналар ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш;

- божхона-чегара пунктларидан тезкор ўтказиш хизматини йўлга қўйиш, туристик ахборот марказларини ишга тушириш бўйича таклиф киритиш;

Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмнинг чўл ҳудудларида “сафари” туризмини ривожлантириш мақсадида йўл танламас транспортлар учун импорт тўловларини тушириш таклифини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент мамлакатимизнинг зиёрат туризми имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Молия вазирлигига Бухорода зиёрат туризми объектлари инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетга 40 миллиард сўм ажратиш топширилди.

Туризм вазирлиги олдига зиёрат туризми салоҳияти юқори Индонезия, Малайзия, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш ва араб давлатларидан Самарқанд, Бухоро ва Тошкентга авиарейсларни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Мутасаддиларга мамлакатимиздаги 1 минг 200 дан зиёд зиёратгоҳлар имкониятларини тўлиқ ишга солиб, йилига камида 1 миллион сайёҳ жалб қилиш дастурини тасдиқлашга кўрсатма берилди.

Зиёратга келаётган туристларнинг мазҳаби, тариқати, ёндашуви ҳар хиллигини инобатга олиб, қайси дин ёки мазҳаб вакилларига қандай овқатлар таклиф қилишни, меҳмонхона ва ибодат жойларини қандай жиҳозлашни илмий ёндашувларсиз қилиб бўлмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Муқаддас жойлар, авлиё ва пирлар ҳақида маълумот бера оладиган мутахассислар ва гидлар ҳам камлиги айтилди.

Шу муносабат билан Ислом академияси, "Ипак йўли" университетига муддатда зиёрат туризми оқими кўп бўлган давлатлар учун илмий асосланган ёндашувларни ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
“Тошкент-Самарқанд” ва “Тошкент-Андижон” йўналишларида автомобилда йўловчи ташиш вақти ўртача 1-1,5 соатга кўпайди. Лекин, темир йўл ва авиа қатновлар сони ва сифати талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Шу боис тегишли мутасаддиларга:

- водий вилоятларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Урганч шаҳарларига ҳар куни авиарейсларни йўлга қўйиш;

- вилоят марказларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларига авиа ва темир йўл қатновларини 2 баравар кўпайтириш;

- камида 500 та эски типдаги вагонларни келгуси икки йилда реконструкция қилиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш;

- вилоятлар ҳудудидаги конгрес-холл, саройлар, меҳмонхоналар инфратузилмасидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;

- швейцариялик мутахассислар билан бирга Бухоро, Зомин ва Бўстонлиқ туризм коллежларида меҳмонхона бошқаруви, сервис ва бошқа йўналишларда янги ўқув дастурлари асосида ўқитишни бошлаш;

- “Ипак йўли” туризм университетида меҳмонхона ва сервис соҳасида ўрта бўғин ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаб, йилига камида 1 минг нафар ёшларни ўқитиш топширилди.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси Ҳ.Ҳосилов 3 ойда ўз тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|Twitter
“Дьюти фри” ва “такс фри” тизимларини жорий этиш бўйича қарор имзоланганидан 3 йил ўтганига қарамай, бу борада сусткашликларга йўл қўйилаётгани танқид қилинди.

Туризм вазири А.Абдуҳакимов, молия вазири Т.Ишметов, Солиқ қўмитаси раиси Ш.Қудбиев ва Божхона қўмитаси раиси А.Мавлонов қатъий огоҳлантирилди: ушбу тизим 2023 йил 1 январдан тўлиқ ишга тушиши шарт.

Видеоселектор йиғилишида сайёҳлик ташкилотларига қўйилган талабларни соддалаштириш зарурлиги таъкидланди.

Мисол учун, бугунги кунда меҳмонхона ташкил этиш учун 97 та, “юлдуз” олиш учун эса 138 та талаб мавжуд.

Агар туризм соҳасида рақобат қилишни истасак, биринчи навбатда, меҳмонхоналар сифатига алоҳида эътибор қаратишимиз зарур”, деди Президент.

Меҳмонхоналар ташкил этиш учун талабларни халқаро стандартлар асосида соддалаштириш топширилди.

Туристларни ички ишлар идораларида рўйхатга олиш тизими ҳам енгиллаштирилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Энг ривожланган мамлакатлар ҳам ҳар бир турист учун талашаётган пайтда, биздаги ортиқча чекловларни ҳаммасини қайта кўриб чиқиш керак”, деди давлатимиз раҳбари.

Шу муносабат билан туризм ва ички ишлар вазирларига хорижий туристларни ички ишлар идораларида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун рухсат олишдан онлайн хабардор қилиш тартибига ўтказиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда турагентларга лицензия талабини бекор қилиб, хабардор қилиш тартибига ўтказиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.

Умуман, Туризм вазирлиги ва вилоят ҳокимлари олдига янги имкониятлардан фойдаланиб, келгуси йилда камида 7 миллион хорижий ва 12 миллион ички туристларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Келгуси йилда туризм экспортини камида 2 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего увеличения потенциала внутреннего и въездного туризма в стране.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥ТЕМИР ЙЎЛ ҚУРБОНИГА АЙЛАНГАН БОЛА🔥

@millar_milliy | Расмий телеграм канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jizzax temir yoʻl vokzali va temir yoʻl infratuzilmasi obyektlarida jamoat tartibini saqlash, huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish borasida ichki ishlar organlari tomonidan qator ishlar amalga oshirilmoqda. Shuningdek, yoʻlovchilarning xavfsiz harakatlanishi, temir yoʻl transportida tashiladigan tovar-moddiy boyliklarni but va samarali qoʻriqlash choralari koʻrilayapti.

👮‍♂👉https://t.me/jiziib
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 7 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлиги ўтказиш тўғрисидаги” Фармойиши ҳамда 2018 йил 17 январь кунидаги “Ички ишлар органларида хизмат, жангавор, жисмоний ва аҳлоқий-психологик тайёргарлик машғулотлари ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги” 17-сонли буйруқ талабларига асосан Бухоро вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан саф кўриги ўтказилди ва ташвиш қоплари текширилди. https://t.me/iivtransport
Transportda xavfsizlikni taʼminlash boshqarmasi xodimlari tomonidan giyohvandlik moddasini sotayotgan shaxs ushlandi
Batafsil
———
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс ушланди
Батафсил

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Республики Таджикистан Эмомали Рахмоном.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Состоялся телефонный разговор между Президентом Республики Узбекистан Шавкатом Мирзиёевым и Президентом Кыргызской Республики Садыром Жапаровым.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва натижадорлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам дальнейшего ускорения реформ и обеспечения их эффективности.

#Mirziyoyev #yigilish #islohotlar #strategiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter