IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.56K subscribers
21.5K photos
1.07K videos
8.03K links
Download Telegram
«Ғамхўрлик-2022» ёзги дам олиш мавсумида болалар “Қибрай” оромгоҳларига кузатилди
Вояга етмаганлар қаровсизлиги ва улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёзги дам олиш мавсумида болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг жисмонан ва руҳан соғлом бўлишларини, шунингдек болалар ёзги дам олиш оромгоҳларида хавфсиз ўтказишлари ҳамда турли нохуш ҳодисаларга йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш мақсадида, жорий йилнинг 18 июнь куни Транспортда ХТББ ҳамда Тошкент минтақаси темир йўл транспортида ХТБ ходимлари томонидан Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган “Қибрай” 1-босқич ёзги дам олиш оромгоҳларига жами 320 нафар дам олувчи болалар жўнатилди. https://t.me/iivtransport
Qashqadaryo viloyati IIB Transportda XTB Kitob bekatidagi bo‘linma xodimlari tomonidan Respublikamiz miqyosida o‘tkazilayotgan "Xavfsiz hudud" hamda "Qoradori-2022" maxsus profilaktik tadbirlar doirasida "Qamashi" temir yo‘l bekati ishchi-xodimlar hamda unga tutash bo‘lgan mahalla fuqarolar yig‘inida yashovchi fuqarolar bilan profilaktik suhbatlar o‘tkazildi. Fuqarolar bilan o‘tkazilgan suhbat jarayonida temir yo‘l izlarini belgilanmagan joylardan kesib o‘tmaslik, temir yo‘l izlariga begona jismlar qo‘ymaslik, poezdlarga tosh otmaslik, turli xildagi huquqbuzarliklarni sodir etmasliklari bo‘yicha tushunturishlar berilib, tilxatlar olindi hamda olib borilayotgan profilaktik tadbirlar yuzasidan ishlab chiqilgan bukletlar tarqatildi. Shu bilan birgalikda, temir yo‘l izlarini noqonuniy kesib o‘tgan 6 nafar shaxsga nisbatan O‘zbekiston Respublikasi MJtKning 113-moddasi 4-qismi bilan ma'muriy bayonnomalar rasmiylashtirildi.
Президент Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашди. Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида тўртта устувор йўналишга эътибор қаратиб, уларнинг ҳар бири бўйича таклифларини айтди.
Конституция лойиҳасини умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқиш ҳамда референдум ўтказиш йўли билан қабул қилиш таклиф этилди.
Конституциявий комиссия аъзолари сўзга чиқиб, аҳолининг таклифлари, ислоҳотлар зарурати ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Президент провел встречу с членами Конституционной комиссии. В своем выступлении глава государства обратил внимание на четыре приоритетных направления и выдвинул предложения по каждому из них.
Предложено рассмотреть проект Конституции на всенародном обсуждении и принять его путем референдума.
Выступившие члены Конституционной комиссии высказали свои мнение о предложениях населения и необходимости проведения реформ.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Konstitutsiya #takliflar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Vazir oʻrinbosari Samarqand shahrida sayyor qabul oʻtkazdi
Batafsil
———
Вазир ўринбосари Самарқанд шаҳрида сайёр қабул ўтказди
Батафсил

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Жиззах вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ҲПБ инспекторлари ва темир йўл корхона ташкилотлари масъул ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 21 июнь куни "Хавфсиз ҳудуд" профилактик тадбири муносабати билан жойларга темир йўл хавфли ҳудуд эканлигини эслатиб турувчи белгилар ўрнатилди.
Шу кўринишидаги белгилар вилоят миқиёсида темир йўлнинг аҳоли зич жойлашган жойларига ўрнатилиш чоралари кўрилмоқда. https://t.me/iivtransport
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун бўлиб ўтади.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Президент Азербайджанской Республики Ильхам Алиев прибыл в нашу страну с государственным визитом.
В международном аэропорту Ташкента высокого гостя встретил Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов и другие официальные лица.
Основные мероприятия визита состоятся сегодня.

#Mirziyoyev #tashrif #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter