IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.71K subscribers
19K photos
1.03K videos
7.32K links
Download Telegram
Parkent – Yuqori Chirchiq – Nurafshon: Respublika ishchi guruhi Toshkent viloyatining navbatdagi hududlarida
Batafsil
———
Паркент – Юқори Чирчиқ – Нурафшон: Республика ишчи гуруҳи Тошкент вилоятининг навбатдаги ҳудудларида
Батафсил

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Наманган вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан хизмат ҳудуди бўйлаб темир йўл корхона ташкилоти ишчи ходимларига, маҳалла ва мактабларда фуқаро ҳамда вояга етмаган ва ёшлар томонидан темир йўл изларини белгиланмаган жойларидан кесиб ўтмаслик, поезд ойналарига тош отмаслик, темир йўл изларига қаттиқ жисмлар қўймаслик, темир йўл қоидаларига амал қилишлари, темир йўл атрофида чорва молларини боқмаслик, чиқиндилар ташламаслик, турли хил белгиланмаган сув хавзаларига бориб чўмилиш холатларини олдини олиш юзасидан профилактик суҳбатлар олиб борилди.
Темир йўл бекатлари ҳамда қўриқланадиган темир йўл кесишмаларини текширилиб, хизмат олиб бораётган навбатчиларга хизматни хушёрликда олиб боришликни турли хуқубузарликларни, поездлар қатнови вақтларида бахтсиз хадисаларни ҳамда фуқароларни хавфсизлигини таъминлашликлари юзасидан қўшимча йўриқномалар берди. https://t.me/iivtransport
Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи ўринбосари майор О.Ибрагимов, ХПБ бошлиғи подполковник И.Арзиевлар Асака тумани Хамдустлик МФЙ аҳолиси иштирокида Асака темир йўл бекати худудида вояга етмаган шахсни ток уриши билан боғлик ходиса муҳокама қилинди. Ушбу холатнинг келиб чиқиш сабаблари ва унга имконият яратган шарт шароитлар атрофлича ўрганилди. Маҳалла ахолисига Темир йўлда бахтсиз ходисаларни олдини олиш, вагонлар устига чиқмаслик, содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар бўйича тушунчалар берилиб, маҳалла аҳолисини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди. https://t.me/iivtransport
O`zbekiston Respublikasi IIV Transportda XTBB, Toshkent tumani IIB huquqbuzarliklar profilaktikasi, Chuqursoy temir yo‘l bekatidagi harbiylashtirilgan o‘qchilik komandasi, “Oq-ko‘prik” va “Keles” temir yo‘l bekati, “Keles” bekatidagi bo‘linma sohaviy xizmati hamda “Salar” temir yo‘l masofasi (PCh-1) korxonasi ma’sul xodimlari ishtirokida Toshkent tumani Keles shahrining “Obodlik” va “Sag‘bon” mahalla fuqarolari o‘rtasida profilaktik yig‘ilish tashkilashtirildi. Yig‘ilishda temir yo`llarda xavfsizlik qoidalariga rioya etish, voyaga yetmagan farzandlarini qarovsiz qoldirmaslik, temir yo`lning belgilanmagan joyidan kesib o`tmaslik bo`yicha bir qator ko`rsatma va tavsiyalar berildi. https://t.me/iivtransport
Жорий йилнинг 30 май куни ИИВ Транспорт ва Туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментида Ўзбекистон Республикаси Транспорт Прокуратураси бўлим бошлиғи адлия маслаҳатчиси Б.Алихонов иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Ўтказилган видеоселектор йиғилишида Профилактика инспекторлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш ва кўриб чиқишда қонунларга риоя этиш, вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялар тўғрисидаги Низом бўйича тушунтиришлар бериб, йиғилишда транспорт объектларида 2022 йил 4 ой давомида жиноятчилик қарши кураш йўналишида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди. https://t.me/iivtransport
Yuqori kuchlanishli elektr toki simlarini o‘g‘irlagan shaxslar qo‘lga olindi
Batafsil
———
Юқори кучланишли электр токи симларини ўғирлаган шахслар қўлга олинди
Батафсил

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Жорий йилнинг 1 июнь куни Жиззах вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ҲПБ инспекторлари ва Зарбдор ҳарбийлаштирилган ўқчилик командаси ходимлари билан ҳамкорликда "Темир йўлларда хавфсиз кун" профилактик тадбири муносабати билан Зомин тумани Тўрттом МФЙ ҳудудида "Қора дори 2022" тадбири юзасидан темир йўл яқинида яшовчи фуқаролар хонадонлари, томорқа ер майдонлари кўздан кечирилиб, хонадон эгалари билан профилактик суҳбатлар ташкил қилинди. Тадбир давомида, Ховос электр таъминоти ишчи ходимларига ва хонадон эгаларига темир йўлларда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, вояга етмаган ёшларни ёзги таътил мобайнида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, таълим муассасаларида, маҳаллаларда ташкил қилинган дарс ва спорт тўгаракларга жалб қилиш, вояга етмаган ёшларни турли ҳил кўринишдаги жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этмасликлари мақсадида ота-оналар билан суҳбатлар ташкил қилинди. https://t.me/iivtransport
2022 йил 1 июнь куни Фарғона вилояти ИИБ Транспортда ХТБ хизмат ҳудудида ўтказилган "Темир йўлларда хавфсиз кун" профилактик тадбири давомида Қўқон минтақавий темир йўл узелига қарашли корхона ташкилотлар ҳодимлари билан турли хил ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, давлат мулкларини талон-тарож қилмаслик, шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек тадбир давомида Қўқон минтақавий темир йўл узелига қарашли касб-ҳунар техникумида ўқувчилар ўртасида совуқ қурол билан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида "Тиғ" профилактик тадбири ўтказилиб, ўқувчиларга бу борада тушунтириш ишлари олиб борилди. https://t.me/iivtransport
Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан ўтказилган "Темир йўлларда хавфсиз кун" тадбири давомида, Андижон туманининг Чорбоғ ва Хонобод шаҳрининг Фозилмон мфй лари аҳолиси билан Темир йўлда бахтсиз ходисаларни олдини олиш, вагон ойналарига тош отмаслик, шунингдек, Андижон темир йўл масофаси корхонаси ва Андижон локоматив депосида ишчи ходимлар билан иш жараёнида содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз холатларни олдини олиш мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан тушунчалар берилди ҳамда аҳоли ва ишчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. https://t.me/iivtransport