Жорий йилнинг 20 апрель куни “Темир йўлларда хавфсиз кун” тадбири давомида Бухоро вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан Бухоро МТУга қарашли Бухоро алоқа ва ишорат масофаси корхонаси, Бухоро тиклаш поезд корхонаси, Бухоро-1 йул машиналар устахонаси ва Бухоро темир йул касалхоналарига борилиб коррупция, терроризм ва экстремизм ҳамда темир йўлларда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш мавзуларида тарғибот тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, Когон шахридаги ХТБга қарашли 5-сонли умумтаълим мактабига борилиб "Давомат", "Тиғ" профилактик тадбирлари, темир йўл қоидалари бўйича тарғибот ташвиқот ишлари амалга оширилди. https://t.me/iivtransport
Жорий йилнинг 20 апрель куни Андижон вилояти ИИБ Транспорда ХТБ ходимлари “Темир йўлларда хавфсиз кун” тадбири давомида хизмат худудлардаги таълим муассасаларида ўқувчи ёшлар билан Темир йўлларда содир этилаётган бахтсиз ходисаларни олдини олиш, вагон ойналарига тош отмаслик, темир йўл яқинларида чорва молларни боқмаслик бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга темир йўл излари ҳам текширилди. https://t.me/iivtransport
Жорий йилнинг 19 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан “Темир йўлда хавфсиз кун” профилактик тадбири доирасида Қўнғирот тумани Елабад қишлоғи темир йўлга яқин жойлашган хонадонларда яшовчи фуқаролар билан темир йўл атрофида чорва молларини боқмаслик, темир йўл изларига хар хил жисмлар қўймаслик ҳамда темир йўлнинг сигнализация ва алоқа воситаларига шикаст етказмаслик бўйича хуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилди. https://t.me/iivtransport
Наманган вилояти ИИБ Транспортда ХТБ Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида хуқуқбузарликлар профилактикаси катта инспектори капитан О.Носиров томонидан Чортоқ-Уйчи темир йўл бекатлари оралиғидаги темир йўл изига яқин жойлашган 4-сонли ўрта талим мактабида ўқувчиларга темир йўлларда харакатланиш қоидаларига риоя қилиш, поездлар 27500 кучланишдаги электр тўкларда соатига 150-180 км тезликда харакатланиши тушунтирилиб, поезд ойналарига тош отмаслик, темир йўлга яқин ҳудудларда қулоқчинлардан фойдаланмасликлари огоҳлантирилди ҳамда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. https://t.me/iivtransport
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органларида Маънавият ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги 79-сонли Фармойиши ижроси юзасидан Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси шахсий таркиби билан Хива шахрида жойлашган “Ичанқалъа” маъмурий обидасига саёҳат уюштирилди. Ташриф давомида ходимлар маънавий-маърифий билимларини ошириш билан бир қаторда ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам мутасадди ходимлардан тўлиқ жавоб олдилар. https://t.me/iivtransport