IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.56K subscribers
21.6K photos
1.07K videos
8.08K links
Download Telegram
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Россия Президенти давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқини баҳор ва янгиланиш байрами – Наврўз билан самимий табриклади.
Етакчилар мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан ҳам бир-бирини чин юракдан қутладилар.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и России.
В начале беседы Президент России сердечно поздравил главу нашего государства и многонациональный народ Узбекистана с праздником весны и обновления – Навруз.
Лидеры Узбекистана и России также обменялись теплыми поздравлениями в связи с 30-летием установления дипломатических отношений между двумя странами.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Наврўз байрами муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.
Қутловларда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида эришилаётган салмоқли ютуқлар ва катта муваффақиятлар алоҳида қайд этилган.
Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

На имя Президента Шавката Мирзиёева поступают искренние поздравления от глав зарубежных государств и правительств, руководителей ведущих международных организаций, видных государственных и общественных деятелей в связи с праздником Навруз.
В посланиях особо отмечаются большие успехи проводимых в Новом Узбекистане реформ. Выражаются сердечные пожелания мира, благополучия и процветания многонациональному народу Узбекистана.

#Mirziyoyev #qutlovlar #Navruz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Navro'z

💐 IIBB Xavfsiz turizmni ta’minlash boshqarmasi koʻp millatli, aziz yurtdoshlarimizni bahor ayyomi Navroʻz bayrami bilan qutlaydi.


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтариш учун тарқатилаётган маълумотлар юзасидан муносабат

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Президент иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Мутасадди вазирликларга тадбиркорлар билан кунлик мулоқот ўрнатиб, уларнинг лойиҳалари, ишлаб чиқариш фаолияти, экспорт-импорт амалиётларига кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.
Ички валюта бозори барқарорлиги ва алмашув курси мослашувчанлигини таъминлашда эҳтиёткорона ёндашувни қўллаб бориш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Президент провел совещание по мерам обеспечения устойчивости экономики.
Ответственным министерствам поручено наладить ежедневный диалог с предпринимателями, содействовать их проектам, производственной деятельности, экспортно-импортным операциям.
Подчёркнута важность осторожного подхода при обеспечении стабильности внутреннего валютного рынка и гибкости обменного курса.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #barqarorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Татаристон Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Илгари эришилган келишувларга мувофиқ икки мамлакат етакчи корхоналари ўртасида шериклик алоқалари ва кооперация ривожланаётганининг илк муҳим натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял российскую делегацию во главе с Президентом Татарстана Рустамом Миннихановым.
Рассмотрены практические аспекты расширения взаимовыгодного сотрудничества регионов Узбекистана с Татарстаном.
С удовлетворением отмечены первые значимые результаты развития партнёрских связей и кооперации ведущих предприятий двух стран в соответствии с ранее достигнутыми договорённостями.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жорий йил 23 март куни Андижон вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан “Темир йўлларда хавфсиз кун” тадбири ўтказилди. Темир йўлларда катта кучланишда ток борлиги, махаллий ахоли ҳамда йўловчи фуқаролар буни билмаслиги натижасида турли хилдаги бахтсиз ходисалар кузатиляпти. Шу каби холатларни олдини олиш мақсадида, хизмат худудимиздаги барча аҳоли гавжум жойларга "Диққат темир йўлда катта кучланишда ток бор!" огохлантириш белгилари ўрнатилиб, маҳаллий аҳоли ва йўловчи фуқароларга профилактик тушунчалар бериб ўтилди.
Наманган вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ҲПБ ходимлари томонидан Қўқон темир йўл масофасининг маъсул ходимлар билан хамкорликда темир йўл кесишмаларида бахтсиз ходисаларни олдини олиш юзасидан профилактик суҳбат ўтказилди. Тадбир давомида Наманган-Чортоқ темир йўл бекатлари оралиғининг 101-км 3-тўсиғида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида автомобиллар қатнови кўплигини ҳисобга олиб, ушбу кесишмани қўриқланадиган темир йўл кесишмасига ўтказиш таклифи киритилди ва керакли чора-тадбирлар белгиланиб олинди. https://t.me/iivtransport