IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.62K subscribers
20.6K photos
1.05K videos
7.76K links
Download Telegram
Бухоро вилояти ТХТБ бошлиғи полковник О.М.Файзиев бошчилигида шахсий таркиб билан “Амир Темур-маънавият ва маърифат ҳимоячиси” мавзусида маърифат дарси ўтказилди.

Мавзу юзасидан Бухоро давлат университети тарих ва юридик фанлар факультети доценти Элов Зиёдулло Сатторович маъруза қилди.

Машғулот давомида ўтган ҳафта мобайнида Республикамиз сиёсий иқтисодий ва маданий соҳаларида юз берган янгиликлар шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Шунингдек, тадбирда хизмат интизоми ва қонун талабларига риоя қилиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор кўрсатмалар берилди.
https://t.me/iivtransport
Сурхондарё вилояти ТХТБ Бойсун темир йўл бекатидаги бўлинмаси ходимлари томонидан, хизмат ҳудудларидаги темир йўл бекати ишчилари, маҳалла фаоллари ҳамда мактаб ўқувчи ёшлари ўртасида, темир йўл билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар олдини олиш борасида профилактик учрашувлар ўтказилди.
https://t.me/iivtransport
Қашқадарё вилояти Транспортда ХТБ Қашқадарё бекатидаги бўлинмаси ходимлари томонидан, Қарши шаҳар касб-ҳунар мактаби ўқитувчи, ўқувчилари ва Шайхали МФЙ аҳолиси ўртасида профилактик учрашувлар ўтказилди.
https://t.me/iivtransport
Наманган вилояти ТХТБ Учқўрғон бекатидаги бўлинма ходимлари билан ҳамкорликда темир йўлларда поездлар билан боғлиқ бўлган турли кўринишдаги бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида, тунги текширув рейдлари амалга оширилди.

Бунда хизмат ҳудудларидаги қўриқланадиган темир йўл кесишмаларида ҳамда темир йўл бекатларида тунги навбатчиликда хизмат олиб бораётган ишчи ходимлар тунги хизмат фаолияти текширилиб далолатномалар тузилди. Хизматда лоқайд бўлмаслиги, бундай салбий ҳаракатлар аянчли оқибатларга олиб келиши тўғрисида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
https://t.me/iivtransport
Андижон вилояти ТХТБ ходимлари томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар доирасида, Асака тумани Файз МФЙ ва 30-сонли мактабда, Қўрғонтепа тумани Ибн-сино ва Истиқлол МФЙларда, Андижон туман 52-сонли мактабда, Андижон тумани Дамариқ МФЙларда аҳоли, темир йўл ишчи ходимлари ва мактаб ўқувчи ёшлари ўртасида профилактик суҳбатлар олиб борилиб, темир йўлга яқин бўлган хонадонларда огоҳлантирувчи флаерлар тарқатилиб, тилхатлар олинди. Шунингдек, темир йўл корхона ва ташкилотларида мавжуд бўлган тормоз башмаклари текширилиб, далолатномалар тузилди.
https://t.me/iivtransport
Наманган вилояти ТХТБ Поп бекатидаги бўлинмаси ходимлари томонидан, темир йўлга яқин маҳалла фуқаролари йиғинларида темир йўл қонун қоидаларини тушунтириш мақсадида учрашувлар ўтказилди. Бундан ташқари темир йўл ишчи ходимлари билан темир йўл масофасида рейдлар қилиниб, бахтсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик борасида суҳбатлар ўтказилди.
https://t.me/iivtransport
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаменти ходимлари учун дала ўқ отиш машқлари ташкил этилди

Ички ишлар вазирлиги буйруғи ҳамда Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахмовнинг режа-топшириғига асосан Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаменти марказий аппарати, жойлардаги бошқарма, бўлим ва бўлинма ходимларининг жисмоний тайёргарлик ҳамда жанговарлик қобилиятларини мустаҳкамлаш мақсадида, дала ўқ отиш машқлари ташкил этилди.

Аввал ходимлар томонидан Калашников автоматидан нишонни тўғри забт этиш, ўқ отар қуроллардан фойдаланиш, унга хизмат кўрсатиш ва уларни қўллаш, тўлиқсиз қисмларга ажратиш ҳамда йиғиш борасидаги билимлари текширилди.

Шундан сўнг ходимлар ўқ отиш майдонида Макаров пистолетидан ва Калашников автоматидан ўқ отиш борасидаги назарий билимларини амалиётда бажардилар. Жумладан қуролдан фойдаланиш, масофадан ўқ отиш, мўлжал олиш каби жараёнларни бажариб кўникма орттирдилар.
https://t.me/iivtransport