IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.57K subscribers
21.6K photos
1.07K videos
8.08K links
Download Telegram
Сурхондарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан шахсий таркиб ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан маданий хордиқ олишлари мақсадида Термиз шаҳрида жойлашган Маннон Уйғур номидаги Қўғирчоқ театрида кўнгил очар дастурлар ташкиллаштирилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хизмат интизоми мустаҳкам жойда, иш самарадорлиги юқори бўлади

Каналимизга қўшилинг
👇👇👇
https://t.me/joinchat/RMRBWzNOwFFsMyCY
Ижтимоий тармоқларда «Сирдарёнинг Ховос туманида бир аёлни поезд «иккига бўлиб ташлади» номли тарқалган фотолавҳалар юзасидан расмий муносабат

Жорий йилнинг 24 май куни соат 13-30 ларда Сирдарё вилояти ИИБ ТХТБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, «Ховос-Тошкент» йўналишидаги йўловчи электропоезди Ховос айланма йўлининг 2 км 6 пикетида 25-30 ёшлар атрофидаги шахси номаълум аёл кишини уриб юборганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу аёл 1999 йилда туғилган Ховос тумани Гулбахор МФЙда яшаган Т.Ш. эканлиги ҳамда ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида электропоезд уриб юборганлиги аниқланган. Аёл олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси
Жорий йилнинг 27-28 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТББ Йўловчилар поездларини кузатиш батальони командири подполковник С.Х.Жалилов томонидан 1-гуруҳ шахсий таркибининг яшаш манзилларига (Андижон-Фарғона-Наманган йўналиши бўйича) бориб, оила-аъзолари билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида, бугунги кунда Ички ишлар вазирлиги тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ички ишлар органлари ходимларига яратилаётган шарт-шароитлар, вазирлик раҳбарияти томонидан қўйилаётган талаблар тушунтирилди. Шунингдек, ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этишлари, хизматга ўз вақтида келиб-кетишлари айтиб ўтилди.
Жорий йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТББ ҲПМБ бошлиғи подполковник Ш.Хусанов иштирокида Фарғона вилояти Қува тумани Зартепа маҳалла фуқаролар йиғинида мухокама йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда фуқаролар С.У. ва М.М.лар томонидан содир этилган оз миқдорда талон-торож қилиш ҳуқуқбузарлигининг келиб чиқишига имкон берган шарт шароитлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.
Қалбаки ПЗР натижаларини тайёрлаб сотаётган шахслар аниқланди
Батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Устувор йўналишлардаги қўшма дастур ва аниқ лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш борасидаги яқин шерикликни давом эттиришга келишиб олинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию Российской Федерации во главе с министром здравоохранения Михаилом Мурашко.
Рассмотрены вопросы дальнейшего расширения узбекско-российского практического сотрудничества в сфере здравоохранения.
Обсуждены вопросы реализации совместных программ
и конкретных проектов по приоритетным направлениям. Достигнута договоренность о продолжении тесного партнерства в вопросах подготовки высококвалифицированных медицинских работников.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter