IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.76K subscribers
17.6K photos
988 videos
6.94K links
Download Telegram
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ 2020 йилнинг 18 апрель кунидан эътиборан юртимизда карантин тартиб қоидалари қайта тикланганлиги муносабати билан Бухоро вилояти темир йўл вокзали фаолияти ҳам карантин тартиб қоидалари асосида қайта тикланиб, Бухоро вилоят ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан барча зарурий чоралар кўрилди. Йўловчилар йўл ҳужжатлари текширилган ҳолда вокзалга киришлари, йўловчиларнинг тана ҳарорати ўлчаш, кутиш залидаги ўриндиқлар ва рўйхатдан ўтиш жараёнида мижозларга ижтимоий масофа сақлашлари учун тегишли эслатма чизиқлари чизиш, вокзалга келган ҳар бир йўловчига ҳимоя ниқоби ва бир марталик қўлқоплар тарқатиш, шунингдек хизматга жалб қилинган ходимларнинг ҳам тана ҳарорати ўлчаниб тиббий буюмлар билан таъминлаш мунтазам равишда амалга оширилмоқда.
Республикамиз миқёсида карантин чоралари кучайтирилганлиги муносабати билан жорий йилнинг 21 апрель куни Қашкадарё вилояти ИИБ Транспорда ХТБ Тошғузор бекатида ХТБ ходимлари хизмат кўрсатиш худудидаги Дашт, Шуртан, Тошғузор темир йўл бектларида ишловчи ишчи хизматчиларга профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Иш вақтида тиббий ниқобда оралиқ масофани сақлаган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя этишлари тўғрисида бир қанча кўрсатмалар берилди.
Жорий йилнинг 20 апрель куни Транспортда ХТББ Тергов Бошқармаси терговчилари ҳамда Тошкент минтақаси темир йўл транспортида ХТБ ХПБ ходимлари билан ҳамкорликда Карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Тошкент темир йўл техникумида таҳсил олаётган ўқувчилар иштирокида ёшлар ўртасида содир этилаётган тан жароҳати ва безорилик жиноятлари билан боғлиқ бўлган тарғибот ишлари олиб борилди. Ушбу тарғибот давомида ўқувчи ёшларга жиноятларнинг оғир оқибатлари, унинг сабаб-шароитлари ва ушбу жиноятларни олдини олиш, темир йўл изларига ҳар хил бегона жисимлар қўймаслик, поезд ойналарига тош отмаслик, темир йўл вагонларига осилмаслик, темир йўл атрофларида чорва молларини боқмаслик ҳамда темир йўл хавфсизлиги юзасидан қўшимча тушунчалар берилиб, ўқувчиларга темир йўл бўйича қизиқарли саволлар берилиб, қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
2021 йил 21 апрель куни “Темир йўлларда хавфсиз кун” тадбири юзасидан Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан хизмат ҳудудларда бир қатор профилактик ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Ҳазорасп тумани “Мухомон”, Тупроққалъа тумани “Муҳаббат”, “А.Ибрагимов”, Хонқа тумани “Истиқлол” маҳаллаларида хонадон тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида Урганч темир йўл масофасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда темир йўл излари атрофлари, кесишмалар ва бошқа темир йўл иншоотлари текшириб чиқилди.
Шунингдек, Хонқа туманидаги 35-сон умумий ўрта таълим мактабида профилактик учрашув ўтказилди.
Бундан ташқари, профилактик тадбир давомида хизмат ҳудудимизда рейдлар ўтказилди. Рейдлар давомида темир йўл изларининг белгиланмаган жойларидан кесиб ўтган 3 нафар, жамоат жойида тамаки маҳсулоти истеъмол қилган 1 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига асосан лавозим тайинловлари амалга оширилди
Батафсил
———
В соответствии с Указом Президента Республики Узбекистан произведены должностные назначения
Подробно

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Транспортда ХТББ Йўловчилар поездларини кузатиш батальони ходимлари томонидан аҳоли ўртасида карантин қоидаларига амал қилишлари бўйича профилактик тадбирлар мунтазам амалга оширилмоқда. Тадбир давомида, коронавирус касаллигининг янги "Африканча штамм" тури билан касалланиш холатлари кўп учраётганлиги сабабли, "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ вагон кузатувчи ишчи-хизматчиларига карантин қоидаларига қатъий риоя этишлари, доимий равишда тиббий ниқоб, антисептик ва тиббий қўлқоплардан фойдаланишлари зарурлиги уқтирилди. Шунингдек, йўловчи поездларда ҳаракатланаётган ҳар бир фуқаро карантин қоидаларига риоя этган ҳолда тиббий ниқоб тақиб юришлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди ва айрим ниқоб тақмаган йўловчилар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, тиббий ниқоблар тарқатилди.
Трансформаторларни ўғирлаган шахс Транспортда ХТБ ходимлари томонидан ушланди
Батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
2021 йил 21 апрель куни Наманган вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан темир йўл изларига яқин жойлашган МФЙ ва таълим муассасаларида темир йўл изларида содир бўлаётган бахтсиз ходисаларни олдини олиш, темир йўл изларида бемақсад юрмаслик, темир йўл изларига бегона жисм қўймаслик мавзусида профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Жорий йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТББ Нефть МКБ, Тошкент вилояти ИИББ ҳамда Олий ва ўрта таьлим вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда Карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 2-сонли иқтидорли ёшлар мактабида таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар ҳамда педагогларга Ёшлар ўртасида содир этилаётган тан жароҳати ва безорилик жиноятларини олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбир давомида ўқувчи ёшларга жиноятларнинг оғир оқибатлари, унинг сабаб-шароитлари ва ушбу жиноятларни олдини олиш, темир йўл изларига ҳар хил бегона жисмлар қўймаслик, поезд ойналарига тош отмаслик, темир йўл вагонларига осилмаслик ҳамда темир йўл хавфсизлиги юзасидан қўшимча тушунчалар берилиб, ўқувчиларга қизиқарли саволлар берилиб, қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.