IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.66K subscribers
26.7K photos
1.29K videos
9.56K links
Download Telegram
Қорақалпоғистон Республикаси Транспортда ХТБда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғи ўринбосари подполковник М.М.Мирқурбанов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги ПҚ-10-сон қарори мазмун моҳияти шахсий таркибга етказилди ҳамда шахсий таркиб орасида хизмат интизоми қонунчиликни мустаҳкамлаш Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида топшириқлар берилди.
https://t.me/iivtransport
Безопасный день в метрополитене
---
В целях обеспечения бесперебойного и безопасного функционирования транспортных и туристических объектов 22 февраля 2023 года на объектах ГУП “Тошкент метрополитени” сотрудниками отдела общественной безопасности и охраны общественного порядка было проведено профилактическое мероприятие “Безопасный день в метрополитене”. В ходе мероприятия были проверены средства пожаротушения, расположенные на станциях, дан ряд указаний по соблюдению работниками мер предосторожности при использовании высоковольтного электрооборудования. Также в этот день была проведена профилактическая беседа с учащимися общеобразовательной школы № 155 Яшнабадского района столицы, в которой сотрудники ОВД рассказали учащимся о правилах пользования метрополитена. Наряду с этим внимание было уделено предотвращению правонарушений среди несовершеннолетних — ношение колюще-режущих предметов, употребление наркотиков и психотропных веществ.
https://t.me/iivtransport
Самарқанд вилоят Транспортда ХТБ Каттақўрғон бекатида хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси томонидан 2023 йил 22 февраль куни хафтанинг чоршанба "Темир йўлда хавфсизлик" куни муносабати билан Каттақўрғон темир йўл бекатида хамда темир йўл худудига яқин жойлашган 34 ва 35-сонли мактабларда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик психотроп моддаларининг тарқалишига қарши курашиш” комплекс профилактик тадбирлар ўтказилиб, темир йўл билан боғлиқ кунгилсиз ходисаларни олдини олиш, темир йўл тизимида поездларнинг харакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ҳамкорликдаги "Темир йўлда хавфсиз кун" тадбири
---
Наманган вилояти ТХТБ ходимлари ҳамда Қўқон минтақавий темир йўл узели темир йўл ишчи ходимлари билан ҳамкорликда "Темир йўлда хавфсиз кун" тадбири ўтказилди. Тадбир давомида темир йўл изларига яқин жойлашган махалла фуқаролар йиғинлари, корхона ва ташкилотлар, умумий ўрта таълим мактабларида давра сухбатлари ўтказилиб темир йўл қонун-қоидалари тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек темир йўлга яқин хонадонларга бирма-бир кирилиб, тилхатлар олинди. Темир йўлларда кучайтирилган рейдлар ўтказилди.
https://t.me/iivtransport
Синов имтихонлари
----
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 21 октябрь кунидаги “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 400-сонли буйруғи талаблари асосида, Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимовнинг 2023 йил 26 январь кунидаги 6-сонли фармойишига мувофиқ, 2-ишчи гуруҳи таркибида департамент тармоқ ички ишлар органлари Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятилари Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари ҳамда кузатувчи батальонларнинг жойлардаги отряд ва гуруҳлари шахсий таркибидан 2022 йилнинг 2-ярим йиллиги давомида ўтказилган “Маънавият ва маърифат дарси” мавзуларини ўзлаштирганлик бўйича синов имтихонлари олиниб, ходимларнинг маънавий-маърифий билим савиялари текширилди.
жами 666 нафар штат бирликларидан
571 нафари синов имтихонларини мувофаққиятли топширилишига эришилди.
https://t.me/iivtransport
Тарғибот ва ташвиқот ишлари
---
Жорий йилнинг 22 февраль кунлари Тошкент-товар бекатида ХТБ ходимлари томонидан, хизмат ҳудудларида ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд” ва темир йўл хавфсизлик тадбири давомида, Салар темир йўл бекати ходимлари иштирокида Тошкент шаҳар Яшнабод тумани 153-сонли ўрта таълим мактаб ўқувчилари билан темир йўлни белгиланмаган жойлардан кесиб ўтмасликлари, темир йўлларда турган юк вагонларни устига чиқмасликлари, юк вагони тагидан ўтмасликларини ҳамда ҳаракатдаги поездларга осилмаслик ва релесьларга бегона жисмларни қўймасликлари, вояга етмаган фарзандлари орасида гиёхвандлик ва психатроп моддаларининг тарқалишига қарши курашиш ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш, Кибиржиноят қурбонига айланиб қолмасликлари тўғрисида ота-оналарга вояга етмаган фарзандларини тарбиясини назорат қилишлари ҳамда мактаб директори томонидан тарғибот ва ташвиқот ишларини хамкорликда мактабларда кучайтиришлиги ҳақида тушунтириб ўтилиб ва профилактик тадбирлар ўтказилди.
https://t.me/iivtransport
Кучлук бекати ХТБ ҲПГ инспекторлари майор Б.Ж.Эшмуратов ва капитан Д.С.Хусанхоновлар томонидан жорий йилнинг 22 февраль куни Тўйтепа темир йўл бекатида жойлашган ЭЧК 18-темир йўл электр таъминотида "Кибер жиноят" ва турли хил хуқуқбузарликларни олдини олиш юасидан йиғилишлар ўтказилиб йиғилиш баённомалари қилинди.
Бундан ташқари Нурафшон шахар Тараққиёт МФЙда жойлашган 57-мактабда йиғилиш ўтказилди.
Чирчиқ бекати ТХТБ сохавий хизмат ходимлари томонидан бир қатор профилактик ишлар амалга оширилди
---
Чирчиқ темир йўл бекати хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси сохавий хизмат ходимлари томонидан жорий йилнинг 22 февраль куни “Темир йўлларда хавфсиз кун” доирасида бир қатор профилактик ишлар амалга оширилди.
Профилактик ишлар давомида Салар темир йўл масофаси ишчи ходимлари ҳамда темир йўл кесишма навбатчилари билан профилактик сухбатлар олиб борилиб, хизмат худудида бахтсиз ходисаларни олдини олиш, темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмаслик, бекатда турган поезд вагонлари устига чиқмаслик, темир йўл яқинида чова молларини боқмаслик, юк ва йўловчи поездларини вагон ойналарини синдирмаслик, темир йўл изларига бегона жисмларни қўймаслик ҳамда вояга етмаган фарзандларини темир йўл яқинида назоратсиз қолдирмасликлари юзасидан жами 30 дан ортиқ плакат ва огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиб, фуқароларимизга тушунчалар берилди ҳамда флаерлар тарқатилиб тилхатлар олинди.
https://t.me/iivtransport
Ҳамкорликдаги тадбирлар
---
Жиззах вилояти ТХТБ Зарбдор-Даштобод, Ғаллаорол ҳамда Пахтакор бекатларида ХТБ ходимлари ва Зарбдор ўқчилик командаси ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 22 февраль хафтанинг чоршанба "Темир йўлларда хавфсиз кун" профилактик тадбири мобайнида темир йўл яқинида жойлашган таълим муассасаларида "Ёшлар орасида гиёҳвандлик моддалари ва психотроп дори воситаларининг тарқалишини олдини олиш" комплекс тадбири юзасидан тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбир давомида, Зомин, Пахтакор темир йўл бекатлари яқинида чорва молларини боқиш билан шуғулланиб келаётган фуқароларга хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш кераклиги борасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Темир йўл яқинида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари бўйича маъмурий баенномалар расмийлаштирилиб, улардан келгусида қайта ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги учун тил хатлар олинди.
Тошкент-Жанубий вокзали ХТБ бошлиғи ҳамда ҲПГ инспекторлари иштирокида Сергили темир йўл бекати ҳамда Сиргали туманида жойлашган 264 ҳамда 104 мактабларда "Темир йўлларда хавфсиз кун" профилактик тадбири, темир йўл яқинида жойлашган таълим муассасаларида "Ёшлар орасида гиёҳвандлик моддалари ва психотроп дори воситаларининг тарқалишини олдини олиш" комплекс тадбири юзасидан тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди.
https://t.me/iivtransport
Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ томонидан профилактик суҳбатлар
---
Сўнги йилларда “Интернет” ва инсониятнинг ахборот технологиялари соҳаларидаги ихтиролари натижасида ахборот маконида фойдаланувчилари сони кундан-кунга ортиб бормоқда ва шу тариқа унинг таъсири доимий равишда кенгаймоқда, натижада жиноят олами хам ривожланиб, айрим шахс ёки гуруҳлар томонидан янги технологиялар ўзлаштирилиб “Кибер” жиноятлар содир этилиб фуқаролар банк карталаридан турли ҳил алдов йўллари билан маблағлари ечиб олинмоқда шу сабабли “Кибер” жиноятларни олдини олиш мақсадида 22 февраль куни Тошкент шаҳри а/п ХТБ ҲПБ инспекторлари томонидан “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортида жойлашган “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропорти АХХ АВМНБ назоратчилари ва “Uzbekistan Airways” AJ сервис департаменти бригадир ва борт кузатувчилари билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб Интернет тармоқлари хақида тушунчалар берилиб “Кибер” жиноят қурбонига айланиб қолмасликлари хақида тушунтиришлар олиб борилди.
Жорий йилнинг 22 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси ТХТБ Мискин ва Қорақалпоғистон бекати ходимлари томонидан "Темир йўлларда хавфсизлик" куни темир йўл ходимлари ва темир йўлга яқин жойлашган хонадон эгалари билан темир йўлларда бахитсиз ходисаларнинг олдини олиш ва хуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича профилактик тушунтириш ишлар олиб борилди.
https://t.me/iivtransport
Ҳамкорликдаги қўшма режага асосан 2023 йил 22 февраль куни, Хоразм вилояти ТХТБ ходимлари томонидан “Темир йўлларда хавфсиз кун” профилактик тадбири ўтказилиши олдидан Қўнғирот минтақавий темир йўл узели Хоразм худудий темир йўл ишчи-хизматчилари билан хамкорликда йўриқномалар ўтказилиб, Хоразм худудий темир йўлнинг хар бир худудларга масъул ходимлар тайинланиб ишчи гурухларга тақсимладилар ва Қўнғирот минтақавий темир йўл узели Хоразм темир йўл Логистика маркази ишчи-ходимлари ўртасида учрашув ўтказилди. асосий эътибор, темир йўл иншоотларида хавфсизликни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан яратилган пиёдалар ўтиш жойларини хамда ноқонуний қурилма, савдо шахобчалари, махаллий аҳоли томонидан темир йўл атрофига ташлаб кетилган маиший чиқиндиларни худудий хокимлик ва мутасадди ташкилотлар билан хамкорликда бартараф этишга қаратилди.