IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.65K subscribers
20.4K photos
1.05K videos
7.69K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Транспортда ХТБ ходимлари жорий йил 14 январ "Ватан химоячилари куни" байрами муносабати билан Ички ишлар тизимида узоқ йиллар ишлаган хозирда нафақада бўлган ҳамда хизмат вақтида вафот этган ходимлар  оиласига борилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди
2023 йил 17 январь куни Навоий вилояти Транспортда ХТБ бошлиғи томонидан Тинчлик мавзесида жойлашган темир йўл ташкилотлардаги иситиш тизимлари ўрганилиб, профилактик суҳбатлар олиб борилди ҳамда ишчи ходимларга техника хавфсизлигига риоя этиб бориш тўғрисида тушунчалар берилди.
t.me/iivtransport
Vazir oʻrinbosari Kattaqoʻrgʻon tumanida oʻrganishlar olib bordi
Batafsil
———
Вазир ўринбосари Каттақўрғон туманида ўрганишлар олиб борди
Батафсил

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 17 январь куни пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек, Бектемир ва Яшнобод туманларининг электр тармоқ бўлинмалари қошида тузилган ҳуқуқ-тартибот идоралари, ҳокимлик, электр, газ, иссиқлик энергия корхоналари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ўрганилди

Телеграм канал
Бухоро вилояти ТХТБ хизмат кўрсатиш худудида 2023 йил январь ойида олиб борилган профилактик тадбирлар жараёнида, Когон туманидаги “Қосим бобо” фермер хўжалигида ишчи бўлиб ишловчи, 1990 й.т. А.К. ҳамда 1986 й.т. Когон шаҳарида яшовчи Н.С бошқарувидаги “Лабо” русумли юк автомашинасида 10 дона ҳар бирининг узунлиги 2-2,25 метр бўлган жами 25 метр “Р-43” маркали темир йўл релсларини, Бухоро МТЙУга қарашли ПЧ-10 темир йўл масофасининг Когон бекатидаги 14-тармоғидан яширин равишда олиб кетаётган вақтида аниқланиб ушланиб, суриштирув давомида Бухоро МТЙУга қарашли 14-тармоқ йўл устаси вазифасида ишловчи, 1990 й.т. Ж.Қ. томонидан “талон-тарож” қилиш йўли билан ушбу релсларни сотиш мақсадида автомашинага юклаб берганлиги аниқланган.
t.me/iivtransport
Жиззах вилояти ТХТБ Зарбдор-Даштобод бекатларида ХТБ ходимлари ҳамда Зарбдор ўқчилик командаси ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 18 январь куни хафтанинг чоршанба "Темир йўлларда хавфсиз кун" профилактик тадбири мобайнида Зомин тумани Нурликент, А.Навоий МФЙларида маҳалла фаоллари билан темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, вояга етмаган фарзандларини назоратсиз қолдирмаслик, чорва молларини темир йўл яқинида боқмаслик, темир йўл ҳудудида чалғитувчи воситалардан фойдаланмаслик борасида тушунчалар берилди. Тадбир давомида темир йўл ишчи ходимлари билан хизмат фаолияти мобайнида хизмат интизомига ва техника хавфсизлигига қатъий риоя қилиш бўйича профилактик тушунтириш ишлари ташкил қилинди.
Ichki ishlar vaziri oʻrinbosari Pastdargʻom tumanida oʻrganishlar olib bordi
Batafsil
———
Ички ишлар вазири ўринбосари Пастдарғом туманида ўрганишлар олиб борди
Батафсил

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV