Жорий йилнинг 11 март куни ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари “Профилактика куни” этиб белгиланганлиги муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан хизмат худудларига яқин бўлган маҳалла ва таълим муассасаларида ўқувчи ёшлар ва маҳалла фуқаролари билан профилактик давра учрашувлари ўтказилди, ушбу ўтказилган давра учрашувларида қонунларга киритиган ўзгартириш ва қўшимчаларни кенг оммага тарғиб қилиш шунингдек, ҳозирги кунда республика миқёсида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” махсус профилактик тадбирларининг мазмун моҳияти юзасидан ҳамда темир йўл харакат хавфсизлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Жорий йилнинг 11 март куни Фарғона вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ҳодимлари томонидан пайшанба "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" ҳамда "Тозалаш-Антитеррор" профилактик тадбирлари муносабати билан Қўқон локомотив депоси кўздан кечирилди ҳамда корхона ишчи ва хизматчиларига "Тозалаш-Антитеррор" махсус профилактик тадбири юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Жорий йилнинг 11 март куни Қашқадарё вилояти ИИБ ТХТБ Тошғузор бекатида ХТБ ходимлари томонидан Гузор тумани 43 сонли мактаб, Шерали, Янгихаёт махалласида яшовчи фуқароларга Темир йўлларда хавфсиз кун ҳамда Республикамиз миқёсида ўтказилаётган "Тозалаш-Антитеррор" махсус профилактик тадбирининг мазмун моҳияти бўйича тушунтириш тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилиб Шуртан темир йўл бекати ишчи хизматчилари билан биргаликда темир йўл изларига яқин жойлашган фуқаролар яшаш хонадонлари ҳамда бекат маьмурий ҳудуди тўлиқ кўздан кечирилиб далолатномалар расмийлаштирилди.
Наманган вилояти ИИБ Транспортда ХТБ Поп бекатидаги бўлим ходимлари томонидан "Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш" куни тадбири давомида Наманган минтақасида кесиб ўтган темир йўл изларига яқин жойлашган махалла фуқаролар йиғинларида, таълим муассасаларида фуқароларга темир йўлларда бахтсиз ходисаларни олдини олиш, йўловчи поездларга тош отмаслик, темир йўл изларини белгиланмаган жойларидан кесиб ўтмаслик тўғрисида тушунчалар берилди.