IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.58K subscribers
21.8K photos
1.08K videos
8.14K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Буюк ипак йўли" мажмуаси - Ўзбекистоннинг ўтмиши, бугуни ва келажагига дунё учун кенг очилаётган яна бир дарвозаси

Комплекс "Великий шелковый путь" - еще одни ворота в прошлое, настоящее и будущее Узбекистана, которые наша страна широко распахнет перед всем миром

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жорий йил 24 август куни Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан “Темир йўлларда хавфсиз кун” тадбири муносабати билан Асака тумани Занкан ҳамда Олақанот МФЙнинг темир йўл ва Янгиобод кўчаларида аҳоли орасида Темир йўлларда бахтсиз ходисаларни олдини олиш, вагон ойналарига тош отмаслик, турли хил хуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга темир йўлларда ўтказилган рейд тадбирлари давомида темир йўл тормоз башмаклари текширилиб, далолатнома тузилди. https://t.me/iivtransport
Жиззах вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ХПБ инспекторлари "Темир йўлларда хавфсиз кун" ҳамда "Қора-дори 2022" 2-босқич махсус профилактик тадбирлари юзасидан Зарбдор темир йўл ишчилари, Зомин тумани Гулшан ҚФЙда темир йўлга яқин жойлашган аҳоли хонадонлари ҳамда ўқувчи ёшлар билан турли хил турдаги жиноят ва хуқуқбузарликланинг олдини олиш, темир йўлларда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, темир йўлга яқин жойларда чорва молларини боқмаслик, темир йўлда бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш мақсадида пиёдалар ўтиш учун мўлжалланган жойларда қулоқчин ва чалғитувчи воситалардан фойдаланмаслик бўйича тушунчалар берилиб тилхатлар олинди.
Шунингдек, тадбир давомида темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан 4 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. https://t.me/iivtransport
Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ Китоб бекатидаги бўлинма ходимлари томонидан "Қашқадарё-Негуз" темир йўл бекатларида жойлашган темир йўл кесишмалари ва постларда ишловчи ўқчи ходимлар, "Китоб-Танхоз-Қамаши" темир йўл бекатлари ишчи ходимлари ва шу атрофда жойлашган мфй.ларда истиқомат қилувчи фуқароларга "Хавфсиз ҳудуд","Қорадори-2022" ҳамда "Темир йўлларда хавфсиз кун" профилактик тадбирлари доирасида техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, талон-торожлик билан боғлиқ ҳолатлар содир етмаслик, шунингдек ҳаракат хавфсизлигига риоя етиш бўйича тушунтиришлар берилди. Олиб борилган профилактик тадбирлар доирасида 11 нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 113-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Китоб темир йўл бекатига қарашли юк тушуриш майдончаси кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф етиш юзасидан тақдимнома киритиш мақсадида далолатномалар расмийлаштирилди. https://t.me/iivtransport
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проводимой созидательной работой в Самарканде.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент минтақаси темир йўл транспортида ХТБ Охангарон темир йўл бекатида бахтсиз ходисаларни ҳамда хуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқароларнинг темир йўлда хавфсизлик қоидаларига амал қилинишини таъминлаш мақсадида бекатнинг тоқ ва жуфт йўналишларига огоҳлантирувчи плакатлар илинди. Темир йўл атрофида яшовчи фуқароларга профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. https://t.me/iivtransport
Жорий йилнинг 25 август куни, Идоралараро комиссияси аъзолари томонидан юқори тезликда ҳаракатланувчи Афросиёб электропоезди йўналишида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, “Тошкент- Самарқанд-Қарши” йўналиши ўрганилди. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан, худудий хокимлик ва бошқа мутасадди ташкилот вакилларига бир қатор топшириқлар берилди. https://t.me/iivtransport
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 9 август кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мобайнида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш борасида республика ички ишлар органлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий ва амалий тадбирлар тўғрисида”ги режа-дастури ижроси шунингдек, шахсий таркибнинг формали кийим-бошни ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 август куни ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти шахсий таркиби билан саф кўриги ўтказилди. Саф кўриги давомида, раҳбар ва масъул ходимлар томонидан шахсий таркибнинг белгиланган формали кийим-бошни ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига амал қилиши, ташқи кўриниши, хизмат гувоҳномаларининг мавжудлиги ҳамда уларнинг саф тайёргарлиги даражасига алоҳида эътибор қаратилиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.