IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.62K subscribers
20.6K photos
1.05K videos
7.77K links
Download Telegram
Инсон ҳаёти сақлаб қолинди

Ўзбекистон Темир йўллари AЖга қарашли Ўзбекистон Локомотив депоси ва ИИВ Транспортда ХТББ ходимлари ўз хизмат вазифаларини тезлик билан бажариб бир инсон ҳаётини сақлаб қолишди.
Жорий йилнинг 9 май куни “Тошкент–Хўжакент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган электропоезд “Салар–Нурҳаёт” темир йўл бекатлари оралиғида ноъмалум фуқаро ётганлиги сабабли фавқулодда тўхтаган. ТХТБ ходимлари уни тезкорлик билан темир йўл изидан олиб, тез ёрдам чақиртирган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганида, ушбу фуқаро Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи С.М. эканлиги, спиртли ичимликни меъёридан ортиқ истеъмол қилиши натижасида маст ҳолатда темир йўл изида ухлаб қолганлиги аниқланган.
Фуқаро маъмурий суд қарорига асосан Тошкент шаҳар ИИББга қарашли реабилитация марказига жойлаштирилган. https://t.me/iivtransport
Наманган вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ЖҚБ ходимлари томонидан “Темир йўлларда хавфсиз кун” тадбири доирасида Наманган темир йўл вокзали ишчи ходимлари ўртасида профилактик суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат давомида, маъсул ходимлар томонидан "Қорадори-2022", ёшлар орасида фаолияти тақиқланган диний оқимлар таъсир доирасига тушиб қолмаслик, ёшларни диний экстремизм, зўравонлик ва шавқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. https://t.me/iivtransport
Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ХПБ ходимлари томонидан “Қорадори-2022” тадбири доирасида, Андижон тумани худудидан ўтган “Андижон-2-Куйганёр” темир йўл бекатлари оралиғи 179-км 3-4-тўсиқларда, ёввойи холатда ўсиб ётган 516 туп наша ўсимлиги боргили аникланиб, қонуний чора кўришлик учун хужжатлаштирилиб, темир йўлнинг ушбу худудига бириктирилган ишчиларига тушунтириш ишлари олиб борилди.
Аниқланган ёввойи наша ўсимликлари ёқиш йўли билан йўқ қилинди. https://t.me/iivtransport
Andijon shahridagi “Navoiy” istirohat bogʻida respublika ishchi guruhining ommaviy sayyor qabuli boshlandi
Batafsil
———
Андижон шаҳридаги «Навоий» истироҳат боғида республика ишчи гуруҳининг оммавий сайёр қабули бошланди
Батафсил

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ХПБ ходимлари томонидан Андижон вилояти ИИБ Транспорда ХТБ ХПБ ходимлари томонидан “Темир йўлларда хавфсиз кун” тадбири ижроси юзасидан жойларда профилактик суҳбатлар ўтказилди. Жумладан, Асака туманидаги 7 умумтаълим мактабида, Қўрғонтепа туманидаги 2 умумтаълим мактабларда ўқувчи ёшлар орасида темир йўлларда содир этилаётган бахтсиз ходисаларни олдини олиш, поезд вагон ойналарига тош отмаслик, темир йўл яқинларида чорва молларни боқмаслик бўйича профилактик тарғибот ишлари амалга оширилди. Шунингдек, Асака тумани Ахтачи МФЙ.да аҳоли ўртасида Темир йўлларда харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тушунтириш ишлари ўтказилди. Темир йўл изларида бемақсад юрган бир нечта фуқароларга темир йўл қонун-қоидалари тушунтирилиб маъмурий баённома тузилди. https://t.me/iivtransport
Жорий йилнинг 11 май куни Навоий вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ВЕ ва ЁЎҲГ катта инспекторлари томонидан хизмат ҳудудида жойлашган таълим муассасаларида "Темир йўлларда хавфсиз кун" ва "Қорадори 2022" профилактик тадбирлари юзасидан ўқувчи ёшлар ўртасида умумий тартибдаги профилактик тадбирлар амалга оширилди. Тадбир давомида, ўқувчиларни турли хилдаги гиёҳванд воситаларидан огоҳ бўлишлари юзасидан ва тақиқланган психатроп моддалар ҳақида тушунча берилди. Тадбирга оид буклетлар тарқатилди. https://t.me/iivtransport
Ишга киритиб қўйиш эвазига 1.500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган шахс қўлга олинди
Batafsil
———
Ishga kiritib qoʻyish evaziga 1.500 AQSH dollari miqdorida pora talab qilgan shaxs qoʻlga olindi
Батафсил
———
Злоумышленник задержан за требование взятки в размере 1 500 долларов США, чтобы устроить на работу
Подробно

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
Ғаллачиликда бозор механизмларини жорий қилишни давом эттириши юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Давлат дон корхоналаридаги айни пайтдаги эскича тизим дон етиштирувчига ҳам, қайта ишловчи корхоналарга ҳам манфаат бермаётгани қайд этилди.
Барча зарур ташкилий ишлар ҳал қилинган ҳолда, 1 июндан бошлаб, ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилиши белгиланди.

Состоялось совещание по дальнейшему внедрению рыночных механизмов в зерновую отрасль.
Подчеркнуто, что существующая старая система работы государственных зерновых предприятий не приносит пользы ни производителям зерна, ни перерабатывающим предприятиям.
Определено, что с 1 июня, после завершения всех необходимых организационных работ, будет совершен переход к рыночным ценам при закупке государством и реализации зерна.

#Mirziyoyev #yigilish #gallachilik #bozormexanizmlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ma'naviyat va ma'rifat darsi

ICHKI TURIZM: HAM SAYOHAT, HAM ZIYORAT

Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev raisligida joriy yilning 26-aprel kuni turizm xizmatlari ko‘lamini kengaytirish va infratuzilmasini rivoj­lantirish chora-tadbirlari bo‘yicha videoselektor yig‘ilishi o‘tkazildi. Unda turizm infratuzilmasining hozirgi holati tahlil qilinib, kam­chiliklar ko‘rsatib o‘tildi. Shuningdek, imkoniyatlarni ishga solib, tu­rizm sohasida pandemiyagacha bo‘lgan ko‘rsatkichlarni tiklash, xizmatlar ko‘lamini kengayti­rish chora-tadbirlari muhokama qilindi. Avvalo, har bir viloyatda turistlarni o‘ziga ohanraboday jalb qiladigan yirik loyihalarni amalga oshirish zarurligi ta’kidlandi.
Yig‘i­lishda ichki tu­rizmni rivoj­lantirish masa­lalariga alohida e’tibor qaratilib, bu boradagi ko‘rsatkichni 10 million nafarga yetkazish vazifasi qo‘yilar ekan, buning imkoniyatlari ham belgilab berildi.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Жорий йилнинг 12 май куни Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари ҳамда Қарши МТУга қарашли корхона ташкилотларда ишловчи ишчи хизматчилар билан биргаликда Республикамиз миқёсида ўтказиб келинаётган "Қорадори-2022" тадбирлари доирасида хизмат кўрсатиш худудида жойлашган бекат маьмурий худуди, темир йул кесишмалари ён атрофи тулиқ текширилиб, умумий ўрта таьлим мактабида таҳсил олувчи ёшларга таркибида гиёҳвандлик моддалари бор бўлган ўсимликлар бўйича тушунтириш тарғибот ишлари амалга оширилди. https://t.me/iivtransport
Бахтсиз ходисанинг олди олинди
2022 йил 12 май куни соат 09:30 ларда Ғаллаорл-Маржонбулоқ темир йўл бекатлари оралиғида харакатланиб келаётган 11-сонли “Бухоро-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поеъзди темир йўлнинг 3640 км. да темир йўл излари оралиғида қулоқчиндан фойдаланиб чорва молларини боқиб юрган фуқарони кўриб, уриб юбормаслик мақсадида тўхтаган.
Ҳолат бўйича олиб борилган суриштирув ишлари мобайнида ушбу фуқаро Ғаллаорол туманида яшовчи Қ.Ж. экаинлиги аниқланиб унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 113-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб фуқаро Қ.Ж.га темир йўл яқинида чорва молларини боқмаслик, темир йўл изларига бегона жисмлар қўймаслик темир йўлнинг белгиланмаган жойларидан ўтмаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. https://t.me/iivtransport
Наманган вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ХПБ ходимлари томонидан "Қорадори-2022" тадбири доирасида Чортоқ туманидан ўтган Чортоқ-Уйчи темир йўл бекатлари оралиғининг 116 км 8-9 тўсиқлари орасида ёввойи холатда ўсиб ётган наша ўсимликлари борлиги аниқланиб қонуний чора кўришлик учун хужжатлаштирилиб, темир йўлнинг ушбу худудига бириктирилган темир йўл ишчи ходимларига тушунтириш ишлари олиб борилди. Аниқланган ёввойи наша ўсимликлари ёқиш йўли билан йўқ қилинди. https://t.me/iivtransport
Хоразм вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ҲПБ ҳамда ВЕ ва ЁЎҲПГ инспектори томонидан 2022 йил 11 май куни хизмат ҳудудида жойлашган таълим муассасаларида “Темир йўлларда хавфсиз кун” ҳамда “Қорадори-2022” тадбирининг 1-босқичи юзасидан профилактик тадбирлар амалга оширилди. Тадбир давомида, таълим муасссасасидаги ўқувчилар ва аҳоли ўртасида таркибида гиёҳванд модда сақловчи ўсимликлар юзасидан шунингдек, тақиқланган психатроп моддалар ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.