IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.59K subscribers
21.8K photos
1.08K videos
8.14K links
Download Telegram
Ўз эгасига қайтарилди

Айрим пайтларда эҳтиётсизлигимиз, шошганимиз сабаб бирон бир нарсамизни транспортда қолдириб кетишимиз мумкин. Масалан, яқинда 765-сонли Бухоро-Тошкент йўналишидаги юқори тезюрар "Афросиёб" поездининг 6-вагони 4-жойида қора рангли эркаклар қўл сумкаси қолдирилганлиги аниқланди. Холислар иштирокида қўл сумкаси текширилганида, унда фуқаро Ш. Анваровга тегишли фуқаролик паспорти, 1 546 миқдордаги АҚШ доллари, бир нечта пластик карталари, хонадон калитлари ва қулоқчин бор эди. Топилмалар белгиланган тартибда расмийлаштирилди. Қўл сумкасининг эгаси Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ЙПКБ ХПГ испектори, лейтенант Эргашев Дилшод томонидан топилиб, тўлиқ ҳолда қўлига топширилди.
Азиза ЖОНИЕВА

👉
@postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Yangi temir yo‘l vokzali ochilishi
Kuni kecha Surxondaryo viloyati Denov tumanida yangi “Denov” temir yo‘l vokzalining ochilish marosimi bo‘lib o‘tdi ... 👉 BATAFSIL O‘QISH BU YERDA

Состоялось открытие нового железнодорожного вокзала
Накануне в Денауском районе Сурхандарьинской области состоялась церемония открытия нового железнодорожного вокзала «Денау» ... 👉 ПОДРОБНЕЕ ЧИТАТЬ ЗДЕСЬ

| Telegram | Facebook | YouTube | Instagram|
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
#Kun_qahramoni

SAFDOR DOSTON RAMAZONOV

Doston Ramazonov 1992-yilda Navoiy viloyati Navbahor tumanida tug‘ilgan. Ichki ishlar organlarida ilk faoliyatini 2011-yilda boshlagan qahramonimiz hozirda Navoiy viloyati IIB Transportda xavfsizlikni ta’minlash boshqarmasi jamoat tartibini saqlash guruhi saf bo‘linmalari patrul-post xizmati bo‘linmasi safdor xodimi.
Batafsil o‘qing👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Жиззах вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари Бойтоғ-Чимқўрғон темир йўл бекатлари оралиғидаги Жиззах вилояти Зафаробод тумани 19-сонли ўрта мактабда бўлиб, “Билимлар куни” тадбири давомида ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида иштирок этишди.
Ўқувчилар ва педагогик жамоа қутланиб, мактаб остонасига илк бор қадам босган биринчи синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди.
Ўқув йили “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” мавзусида мустақиллик дарслари билан бошланди.
Шунингдек, ўқувчиларга темир йўл хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари тўғрисида таъкидлаб ўтилди. https://t.me/iivtransport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni taʼminlash departamenti Neft MKB xodimlari tomonidan amalga oshirilayotgan profilaktik tadbirlar

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни ИИБ Транспортда ХТБ Тошғузор бекати ходимлари хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган Шўртан Тошғузор темир йўл бекатларида ишловчи ишчи хизматчилари ўртасида темир йўлларда хавфсиз кун тадбири доирасида йиғилиш ўтказилиб, Ғузор тумани Шерали мфй ҳамда Ғузор тумани 43 сонли мактабда ўқувчи ёшларга темир йўл билан боғлик бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. https://t.me/iivtransport
Наманган вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан профилактик тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда. Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари хизмат ҳудудларига яқин жойлашган махалла фуқаролар йиғинларида, таълим муассасаларида ҳамда темир йўл бектларида профилактик сухбатлар ўтказилиб, йиғилиш иштирокчиларига буклетлар тарқатилди. https://t.me/iivtransport
Жорий йилнинг 08 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан "Темир йўлларда хавфсиз кун" профилактик тадбирлари ўтказилди. Профилактик тадбирлар давомида Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари хизмат ҳудудларида темир йўлларга яқин жойлашган таълим муассасаларида ҳамда темир йўл бекатларида профилактик суҳбатлар ўтказилиб, йиғилиш иштирокчиларига темир йўл харакат хавфсизлиги юзасидан тушунчалар берилиб, буклетлар тарқатилди. Бундан ташқари тадбир давомида хизмат ҳудудларида темир йўл транспорти билан боғлиқ бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди яъни “Қумқўрғон-Сурхон” ҳамда “Разъезд-Сурхон” темир йўл бекатлари оралиғида темир йўл яқинида чорва молларини боқаётган фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 113-модда 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. https://t.me/iivtransport