IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali
3.58K subscribers
21.9K photos
1.08K videos
8.16K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5050 сонли Қарорига асосан, 2021 йил 22 июнь куни Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларининг маънавий хордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида, Хива шаҳрида жойлашган “Ичан қалъа” тарихий обидаларига экскурсия уюштирилди.
Экскурсия давомида ходимлар ва уларнинг оила-аъзолари “Ичан қалъа” мажмуасида жойлашган, Хоразм халқ меъморларининг ажойиб обидалари, мадраса, масжид, сарой ва миноралар, уларнинг яратилиш тарихи ҳамда бошқа ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб жавоб олдилар.
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
10-11 июнь кунлари Тожикистонга амалга оширилган олий даражадаги ташриф якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Давлат раҳбарлари минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашдилар ҳамда Марказий Осиёда барқарорликни таъминлаш ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш мақсадида яқин мулоқот ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Отмечена важность практической реализации достигнутых договоренностей по итогам визита на высшем уровне в Таджикистан 10-11 июня.
Лидеры обменялись мнениями по вопросам региональной безопасности и подчеркнули необходимость продолжения тесного диалога и координации усилий в целях обеспечения стабильности и укрепления добрососедства в Центральной Азии.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон университети бўйича тақдимот билан танишди.
Бу университетда таълим жараёни дунёнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ташкил этилади. Унда 5 та – муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади.
Давлатимиз раҳбари қабул ва таълим жараёнини сифатли ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией об университете «Новый Узбекистан».
Образовательный процесс в новом университете будет организован совместно с ведущими вузами мира. В нем будут пять факультетов – по инженерному делу, естественным наукам, менеджменту, агротехнологиям и информационным технологиям.
Глава государства дал указания по качественной организации процессов приема и обучения.

#Mirziyoyev #taqdimot #oliytalim #universitet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Инвестиция ва экспорт соҳаларидаги ишлар натижадорлиги, йил якунигача амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент тармоқ ва ҳудуд раҳбарларининг асосий вазифаси инвестициявий фаолликни кучайтириш билан бирга, уларнинг самарадорлигини ошириш бўлиши кераклигини таъкидлади.
Саноат бўйича ишга солинмаган имкониятларни аниқлаб, манзилли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по результативности проводимой работы в сферах инвестиций и экспорта, приоритетным задачам на период до конца года.
Президент отметил, что главной задачей руководителей отраслей и регионов в этом направлении является повышение инвестиционной активности и повышение эффективности вложений.
Поставлена задача выявить незадействованные возможности для промышленности и разработать адресные инвестиционные проекты.

#Mirziyoyev #videoselektor #investitsiya #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Daryo.uz нашри томонидан эълон қилинган "Qahramonlar. Aviahalokatda, Tojikistondagi urush sabab, Andijondagi teraktlar vaqtida va boshqa hodisalar oqibatida halok bo‘lgan o‘zbek militsionerlari." сарлавҳали мақолада Ватани учун жонини фидо қилган ички ишлар органлари ходимларининг жасоратлари тилга олинган.

Мазкур масалага эътибор қаратган ҳамда юртимизнинг жасур ўғлонлари ҳақидаги маълумотларни жамоатчиликка етказишда улкан ҳисса қўшаётган Daryo.uz нашри жамоасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг раҳбарияти, шахсий таркиби ва марҳумларнинг оила аъзолари номидан чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok